cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

O'zlidep Toshvil. kengashi Matbuot xizmati

O'zLiDeP Toshkent vil. Kengashi Matbuot xizmati

Больше
Рекламные посты
4 803
Подписчики
-224 часа
-67 дней
-64430 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
Бугун Ўзбекистон дунё нигоҳида 👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16022 Мамлакатимизни бугун дунё таниди, тан олди. Барпо этилаётган Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессанс сари ташланаётган дадил қадамимизни дунё олқишламоқда. Бу юртимизда ташқи сиёсат оқилона олиб борилаётгани, дунё халқлари билан ҳамдўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро тенг шериклик асосида дўстона муносабатлар йўлга қўйилаётганининг ёрқин натижасидир. Яқинда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг мамлакатимизга келиши ва юртимиздаги ислоҳотларга юксак баҳо бериши замирида ҳам ана шундай фикрлар билдириш мумкин. #uzlidep #munosabat @uzlidep
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#qutlov O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши жамоаси партия Оҳангарон шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Жиянова Гулжаҳон Қурбонназаровнани таваллуд айёми муносабати билан самимий муборакбод этади. Қадрли, Гулжаҳон Қурбонназаровна! Сизнинг халқимизнинг фаровон ҳаёти, жонажон партиямизнинг ҳаётбахш ғоя ва дастурларини рўёбга чиқариш, партия имиджини юксалтириш, хотин-қизлар ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнатингиз таҳсинга сазовор! Сизга мустаҳкам соғлик, хонадонингизга файз-барокат, эл-юрт эътирофи, шогирдлар эҳтироми, фарзандлар ардоғи, бахт ва омад ҳамиша ёр бўлишини Яратган Парвардигордан сўраб қоламиз. Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, ҳурматли Гулжаҳон Қурбонназаровна! Камоли эҳтиром ила Тўлқинжон Файзиев, O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раиси
Показать все...
02:42
Видео недоступноПоказать в Telegram
#OAV_biz_haqimizda Хорижий мамлакатларда меҳнат миграциясида бўлиб қайтган ёшларнинг бандлигини таъминлаш йўлида бирдаммиз! ♻️ Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент вилоят Кенгаши ҳамда Оққўрғон туманидаги “Ишга марҳамат” мономаркази ўзаро ҳамкорлигида мамлакатда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хорижий мамлакатларда меҳнат қилиб, ёки таълим олиб қайтган ёшларни муносиб ҳақ тўланадиган иш ўрни билан таъминлаш мақсадида ташкил кўргазмали намойиш ва тарғибот тадбири ташкил этилди. ✅Тадбирда O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши ва Оққўрғон туманидаги “Ишга марҳамат” мономаркази мутасаддилари ҳамда хорижда меҳнат миграциясида бўлиб қайтган 50 нафарга яқин оққўрғонлик ёшлар иштирок этишди. 📺 50 нафарга яқин меҳнат миграциясидан қайтган ёшларни ўзига жалб этган тадбир тафсилоти “NURAFSHON-TV” телеканалининг “Nurafshon xabarlari” информацион дастури орқали эфирга узатилди. ➖O'zLiDeP Toshkent viloyat Kengashi rasmiy kanali ➖
Показать все...
OQQO‘RG‘ON_TUMANI_YOSHLAR_OYLIGI_DOIRASIDA_NABATAGI_TADBIR_28_06.mp461.95 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
Vatan posbonining umr kitobi
Mamlakatimiz davlat mustaqilligiga, istiqlol in’om etgan bugungi tinch, osoyishta va farovon kunlarga o‘z-o‘zidan osonlikcha erishmagan. Xalqimizning xohish-istagi va elimizning asl vatanparvar farzandlari sa’y-harakatlari bilan ota-bobolarimizning asriy orzulari amalga oshib, mustabid zanjirlari parchalangan – O‘zbekiston tenglar ichra teng, hur va ozod davlatga aylangan.
👉 BATAFSIL Veb-sayt| Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO
Показать все...
Тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш сифатини янада ошириш – давр талаби! Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Атхам Назирқулов Оҳангарон шаҳридаги Тошкент вилояти Ижтимоий-қўллаб қувватлаш маркази филиалида бўлиб, бу ерда яшовчи 50 дан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтожлар билан мулоқотда бўлди. Филиал раҳбари Баҳром Аралов ҳамроҳлигида бу ерда истиқомат қилувчиларга яратилган турмуш шароитлари, хизмат кўрсатиш сифати билан яқиндан танишган депутат яшовчиларнинг фикрлари билан ҳам қизиқди. Уларнинг муассасада тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш сифатини янада ошириш борасидаги таклифларини тинглади. Очиқ мулоқот руҳида кечган суҳбатлар асносида депутат бугун юртимизда ижтимоий ҳимоя соҳасида тизимли ислоҳотлар изчил давом эттирилаётгани хусусан, аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишда самарали ва кенг қамровли устувор йўналишлар белгилаб олингани ҳақидаги ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди. ➖O'zLiDeP Toshkent viloyat Kengashi rasmiy kanali ➖
Показать все...
Хорижий мамлакатларда меҳнат миграциясида бўлиб қайтган ёшларнинг бандлигини таъминлаш йўлида бирдаммиз! Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент вилоят Кенгаши ҳамда Оққўрғон туманидаги “Ишга марҳамат” мономаркази ўзаро ҳамкорлигида мамлакатда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хорижий мамлакатларда меҳнат қилиб, ёки таълим олиб қайтган ёшларни муносиб ҳақ тўланадиган иш ўрни билан таъминлаш мақсадида кўргазмали намойиш ва тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши ва Оққўрғон туманидаги “Ишга марҳамат” мономаркази мутасаддилари ҳамда хорижда меҳнат миграциясида бўлиб қайтган 50 нафарга яқин оққўрғонлик ёшлар иштирок этишди. БАТАФСИЛ ➖O'zLiDeP Toshkent viloyat Kengashi rasmiy kanali ➖
Показать все...
01:21
Видео недоступноПоказать в Telegram
Хорижий мамлакатларда меҳнат миграциясида бўлиб қайтган ёшларнинг бандлигини таъминлаш йўлида бирдаммиз! O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши ҳамда Оққўрғон туманидаги “Ишга марҳамат” мономаркази ўзаро ҳамкорлигида мамлакатда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хорижий мамлакатларда меҳнат қилиб, ёки таълим олиб қайтган ёшларни муносиб ҳақ тўланадиган иш ўрни билан таъминлаш мақсадида кўргазмали намойиш ва тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши ва Оққўрғон туманидаги “Ишга марҳамат” мономаркази мутасаддилари ҳамда хорижда меҳнат миграциясида бўлиб қайтган 50 нафарга яқин оққўрғонлик ёшлар иштирок этишди. O'zLiDeP Toshkent viloyat Kengashi rasmiy kanali ➖
Показать все...
video_2024-06-26_17-28-20.mp423.03 MB
🔴 #LIVE Қандай ҳолатда давлат божини тўлашдан озод қилинади? Фракция йиғилишида «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Мазкур Қонун билан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан турар жой билан таъминлашда мазкур кўчмас мулкларни уларнинг номига расмийлаштириш бўйича нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнида давлат божини тўлашдан озод қилиш белгиланмоқда. Ушбу Қонун етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан турар жой билан таъминлаш жараёнида уларнинг нотариал ҳаракатларда давлат божини тўлашдан озод қилишга хизмат қилади. Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилишди, қатор таклиф, фикрлар билдирилди. #uzlidep #fraksiya @uzlidep
Показать все...
O'zLiDeP делегацияси Хитойда тажриба алмашмоқда 👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15997 Жорий йилнинг 21 июнь куни Хитой Халқ Республикаси Шаньдун провинциясидаги Шаньдун Фанлар Академиясида O'zLiDeP делегацияси учун ташкил қилинган семинарнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Равшан Мамутов бошчилигида O'zLiDeP вакиллари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши масъул ходимлари иштирок этди. #uzlidep #hamkorlik @uzlidep
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
🔴 #LIVE Ерларни талон-торож қилиш ҳолатларининг олди олинади Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер участкаларидан самарали фойдаланиш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Мазкур қонун лойиҳаси билан ердан фойдаланишга оид қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик билан боғлиқ қилмишлар учун жавобгарлик чораларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бундан ташқари, мазкур Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиб ташлаш ишларини қисқа муддатларда ташкил этиш, давлат органларини ер тўғрисидаги қонун бузилиши билан боғлиқ аризалар бўйича давлат божидан озод этиш ва бошқа бир қатор нормаларни белгилашга қаратилган тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Ва бу ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш, ерларни талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш, бу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга хизмат қилади. Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилишди, қатор таклиф, фикрлар билдирилди. #uzlidep #fraksiya @uzlidep
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.