cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

★_АЛ_БУХОРИЙ_★

Ал_Бухорийни 5 та китобларидан ҳадислар. Хамкор каналимиз: https://telegram.me/namoz_qoidalari

Больше
Страна не указанаЯзык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
205
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Салама ибн ал-Акваъ разияллоҳу анҳу ривот қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (камондан ўқ узиб) мусобақалашаётган Аслам қабиласига мансуб бир гуруҳ кишилар олдига бордилар-да: «Эй Исмоил ибн Иброҳим ат Халил авлодлари, отингизлар! Чунки, боболарингиз (Исмоил) ҳам мерган (камончи) бўлгандурлар, мен эсам фалон кабила тарафман», — дедилар. Буни эшитиб (мусобақалашаётган) икки гуруҳдан бири (отишдан) тўхтади. Расулуллоҳ (уларга): «Сизларга не бўлди, нечун отмаётирсизлар» дедилар. Улар: «Ё Расулаллоҳ, сиз (Жанобингиз) улар тараф бўлатуриб, биз қандайин отурмиз?» — дейишди. Шунда Расулуллоҳ: «Отаверингизлар, мен ҳаммангиз тарафман!» —деб марҳамат қилдилар». ⤵️ @AL_BUXORIY_1
Показать все...
Абу Заррразияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Ё Расулаллоҳ, Ер юзида биринчи бўлиб қурилган масжид қайси?» — дедим. Ул зот «Ал-Масжид ул-Ҳаром (Байтуллоҳ)», — дедилар. Мен: «Ундан кейин қайси?» — дедим. Ул зот: «Ал-Масжид ул-Ақсо (Қудсдаги масжид)» — дедилар. Мен: «Иккаласининг орасида неча (йил фарқ) бор?» — дедим. Ул зот: «Қирқ йилдур. Қаерда бўлмасин, намоз уқийдиган вақтинг келдими, ўқигил, чунки савоб ўз вақтида ўқилган намоздадур!» — дедилар. ⤵️ @AL_BUXORIY_1
Показать все...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Иброҳим алайҳиссалом саксон ёшларида ёғоч йўнадирган асбоб бирлан хатна қилинганлар». (Баъзи уламолар: «Ал-Қадуум» сўзини «Ёғоч йўнадирган асбоб» десалар, айримлари: «Бу — Иброҳим алайҳиссалом хатна қилинган жой номи» — деб айтишади). ⤵️ @AL_BUXORIY_1
Показать все...
#Тавсия_каналимиз Ушбу каналимизда сиз хабарларни кузатиб боришингиз мумкин. https://telegram.me/Davr_Uz_xabarlar
Показать все...

Абу Саъид ал-Худрий ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилдилар: «Аллоҳ таоло (Қиёмат куни): «Эй Одам (алайҳиссалом)!» — дейди. Одам алайҳиссалом: «Мана мен қаршингда амрингга мунтазиру чексиз мурувватингдан умидвор бўлиб турибдурман, барча хайрият сенинг қўлингдадур!» — дейдилар. Аллоҳ таоло: «Дўзахийларни ажратгил!» — дейди. Одам алайҳиссалом: «Дўзахийлар қанча?» — дейдилар. Аллоҳ таоло: «Ҳар мингтадан тўққиз юз тўқсон тўққизтаси», — дейди. Буни эшитиб, даҳшатдан болаларнинг сочи оқариб кетгай, ҳомиладор аёллар эса бола ташлагайлар (чунки, ким неча ёшида вафот қилган бўлса, ўша ёшда ва қайси аёл ҳомиладор ҳолда вафот қилган бўлса, ҳомиласи билан тирилтирилур). Одамларни маст ҳолда кўргайсизлар, аммо улар (шаробдан) маст бўлмагайлар, (балки азбаройи қўрққанларидан шул аҳволга тушгайлар). Лекин, Аллоҳ таолонинг азоби (жуда) қаттиқдур!». Саҳобалар: «Ё Расулаллоҳ, ўшал бир киши қайси биримиз?» — дейишди. Жаноб Расулуллоҳ: «Хурсанд бўлингизларки, сизлардан бир киши, Яъжуж ва Маъжуж (қавмидан) эса минг киши (дўзахидур)», — дедилар. Кейин, давом этиб: «Жоним қулида бўлган зот ҳақи, мен (умматим бўлмиш) сиз (мўминларнинг) жаннат аҳлининг тўртдан бири бўлмоғингизни тиларман!» — деб айтдилар. Шунда (биз) саҳобалар хурсанд бўлиб Аллоҳ таолога такбир айтдик. Сўнг: «Мен сизларнинг жаннат аҳлининг учдан бири бўлмоғингизни тиларман!»— дедилар. Биз яна такбир айтдик. Кейин: «Мен сизларнинг жаннат аҳлининг ярми бўлмоғингизни тиларман!» — дедилар. Биз яна такбир айтдик. Сўнг, бундай дедилар: «Сизлар маҳшардаги одамлар орасида оқ ҳўкиз терисидаги қора ёким қора ҳўкиз терисидаги оқ хол каби яққол ажралиб тургайсизлар», — деб айтдилар». (Жаноб Расулуллоҳнинг «Сизлардан бир киши ва Яъжуж ва Маъжуждан минг киши» деганларининг мазмуни шулки, мусулмонларнинг ҳар мингтасидан тўққиз юз тўқсон тўққизтаси жаннатга ва биттаси дўзахга тушур, Яъжуж ва Маъжуж қавмининг ҳар мингтасидан эса мингтаси, демак, ҳаммаси дўзахга тушур). ⬇️⬇️⬇️ @AL_BUXORIY_1
Показать все...