cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

🌍KITOB 24|7

@KITOBTUMAN24_7 kanaliga XUSH KELIBSIZ 🌍Dunyo🇺🇿Mamlakatimiz va Tumanimizda sodir boʻlayotgan barcha eng qaynoq yangilikla faqat bizda berib boriladi boshqalar bizdan keyin Murojaat👉 @bloger121 KITOB TUMAN HOKIMLIGI @kitab_district

Больше
Узбекистан40 900Узбекский27 979Книги
Рекламные посты
660
Подписчики
-324 часа
-87 дней
+3430 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

00:29
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Тадбир ТОЗАЛИК МУҲОКАМАСИ (видео) ♻️Бизни кузатишда давом этинг!
Показать все...
9.72 MB
👍 1👏 1
#Тадбир ТОЗАЛИК МУҲОКАМАСИ 🇺🇿Бугун Китоб туманининг "Сарой" маҳалласида тозалик, чиқиндиларга тўғри муносабатда бўлиш ва атроф-муҳитни асраш масаласида аҳоли вакиллари билан учрашув ташкил этилди. ⚡Унда "Сарой" МФЙ раиси Мансур Яхшиев, "BI SAY" MCHJ раҳбари Асрорхон Мансуров, абонентлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Шахло Турдиева, GPS назорати бўлими ходими Шохруҳ Самиев, Комилжон Йўлдошев ва соҳа ходимлари иштирок этишди. ‼️Учрашувнинг асосий мақсади аҳолининг яшаш тарзида экологик маданиятни шакллантириш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик ва тўловларни ўз вақтида тўлаш орқали хизмат сифатига таъсир этувчи омилларнинг олдини олишда аҳолининг жамият билан ҳамкорлиги муҳим жараён эканлиги таъкидланди. 📌Иштирок этган аҳоли вакиллари мутасаддилардан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди. ✅Шундан сўнг жамият томонидан санитар тозалик хизмати кўрсатиш графиги тасдиқлаб олинди. ♻️Бизни кузатиб боринг!
Показать все...
👍 1
01:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
❗️Эрталабки мотивация Баъзида одамлар сизни тамом синди, деб ўйлашлари мумкин. Бироқ, сиз ҳеч қачон таслим бўлманг. Чунки, ҳеч қайси ҳолат абадий эмас. Ташвиш ва қувонч ҳар доим бир бирига жойини бўшатиб бериб туради. Ғалабага ичингиздан ишонинг, ҳаракатдан кўра ният муҳим эканлигини унутманг! 👇👇 @Kitobtuman24_7 @Kitobxalqi
Показать все...
2.78 MB
👍 1👏 1
01:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
❗️Эрталабки мотивация Баъзида одамлар сизни тамом синди, деб ўйлашлари мумкин. Бироқ, сиз ҳеч қачон таслим бўлманг. Чунки, ҳеч қайси ҳолат абадий эмас. Ташвиш ва қувонч ҳар доим бир бирига жойини бўшатиб бериб туради. Ғалабага ичингиздан ишонинг, ҳаракатдан кўра ният муҳим эканлигини унутманг! 👇👇 @Kitobtuman24_7 @Kitobxalqi
Показать все...
3.07 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
#ХАЙРЛИ_КУН_ДИЛГА_ЯҚИНЛАРИМ ❣❣❣❣ Ҳаёт жуда қисқа. Уни адоват, нафрат, ҳасад, нифоқ ва қариндошликни узиш билан ўтказиш ярамайди. Эртага хотира бўлиб қоламиз. Табассум қилинг, севинг ва ёмонлик қилганга мурувват кўрсатинг. Чунки жаннат қалби салимларга муштоқ. 👇👇 @Kitobtuman24_7 @Kitobxalqi
Показать все...
1
02:34
Видео недоступноПоказать в Telegram
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ ‼️Энди “Коммент”да сўкиб ёзсангиз 13 миллион сўм жарима тўлайсиз🤐 Ижтимоий тармоқдаги аккоунтингиз орқали шахсингиз аниқланади ва жавобгарликка тортиласиз Сўкиб комментария ёзишни хуш кўрадиганларга юбориб қўйинг.😉 👇👇 @Kitobtuman24_7 @Kitobxalqi
Показать все...
IMG_0166.MP48.10 MB
👍 1👏 1
💫Радиодаги амаки (ýқинг фақат йиғламанг) – Мана шундай ёқимли таронадан кейин аъло кайфиятни сақлаб қолган ҳолда дастурларимизни давом эттирамиз… Радиобошловчи шундай деб орага бир неча сониялик мусиқа қўшди ва бу орада боя тутатган сигаретасидан яна бир тортиб олди. – Демак, бизда яқинларига салом йўллашни ният қилган яна бир тингловчимиз бор, – давом этди унга қўнғироқ борлигини ишора қилган операторга бош чайқаб. – Улар билан танишамиз. Ассалому алайкум! – Ассалому алайкум, радиодаги амаки… Саломига қўнғироқдек ёқимли, чамаси тўрт-беш ёшлардаги қиз боланинг овози шундай алик олди. Бошловчи шу заҳоти унга илжайиб турган операторга қаради-ю, қўлларини икки ёнга чўзиб: “Бу нимаси?” дегандек ишора қилди. Оператор иккала қўлини “тўппонча” қилди-да, бир кўзини қисиб гўё бошловчига бир неча марта ўқ узгандек қилиб: “Бопладимми?” дегандек таассурот уйғотди. – Алло, амаки? Қизчанинг овози бошловчини сергаклантирди. – Алло, алло, қизалоқ, ён-атрофда каттароқ кишилар борми? Ака-опанг, ота-онанг? – Йўқ, уйда ҳеч ким йўқ. Қўшнимиз менга қараб тургандилар уйларига чиқиб кетдилар. Мен уларнинг телефонларидан қўнғироқ қиляпман… – Ҳа, майли, – энсаси қотган бўлди бошловчининг. – Кимга салом йўлламоқчисан? – Ойимга. – Яхши, ойинг қаердалар? – Менга ука олиб келгани кетгандилар. Ҳалиям қайтмадилар. Бошловчининг юзига табассум югурди. – Ҳали ука тополмагандир-да. – Йўқ! – қатъий оҳангда гапирди қизалоқ. – Укам кеча келди. Аммо ойим келмадилар… Бошловчининг юзидаги табассум аста йўқолиб, қошлари ҳам чимирила бошлади. Қизалоқ эса сўзида давом этди: – Укамни дадам олиб келдилар. Улар қайдан топганларини сўрай олмадим. Мени дадамнинг олдига киритишмаяпти. “Безовта қилма, ўзи аҳволи оғир!” дейишади. Ойимни сўрасам ҳам ҳеч ким жавоб бермайди, мени қучоқлаб олишади. Йиғлаб ҳам беришади. Бошловчи креслога суяниб олди, у кўзларини бир нуқтага тикканча, қошлари чимирилган ҳолда қизчанинг гапларини диққат билан тингларди. – Сиз доим ҳамманинг саломини бошқаларга етказасиз. Менинг ҳам ойимга саломимни етказинг! Укам келганини айтинг! Улар ҳали ҳам қидириб юрибдилар, шекилли. Бошловчи жавоб бермади. У ҳамон ўша ҳолатда ўтирарди. – Алло, амаки. Саломимни етказасизми? – Қизалоқ, – овози кутилмаганда титраб кетди бошловчининг. – Мен сенинг гапларингни ойингга етказа олмайман. Кечир! – Нега? – йиғламсираб сўради қизча. – Нега энди етказа олмайсиз? – Чунки бизнинг радиотўлқинлар ойинг кетган жойларгача етиб бормайди. Аммо… – бошловчи йигит бўғзига тиқилган йиғи сабабми, гапиришга қийнала бошлади. – Аммо сен ўзинг етказишинг мумкин. Ўргатайми? – Ўргатинг! Ўргатинг! – қувнаб кетди қизча. Бошловчи худди сирдошига гапираётгандек тараддудланиб, паст овозда гапира кетди: – Ҳар куни ухлашга ётганингда, хонада сендан бошқа ҳеч ким қолмаганида, яхшилаб ўрнашиб олгин-да: “Эй Худо, ҳозир ойим сен билан, илтимос, бу гапларимни ойижонимга етказ!” деб ҳамма гапларингни айт! Ишонавер, ойинг сени албатта эшитади. – Ростданми? Жавоб ҳам қайтарадиларми? – Йўқ, аммо астойдил гаплашсанг, тушингга киришлари мумкин. Қизалоқнинг шодон ҳайқириғи эшитилди. Бошловчи товуш чиқармай йиғлай бошлади. – Қойил, раҳмат сизга амаки, раҳмат. Бугуноқ ойимга шундай қилиб хабар жўнатаман. Раҳмат сизга… – Қизалоқ… – бўғиқ овозда яна гап бошлади бошловчи. – Энди мен ҳам сендан бир нарса илтимос қилмоқчиман. – Майли, илтимос қилинг! – қувноқ овозда жавоб берди қизча. – Ойинг билан гаплашиб бўлгач… Ойинг билан гаплашиб бўлгач, радиодаги амакингнинг ўғлига ҳам икки оғиз гапни етказиб қўясанми? У ҳам ойинг кетган ёқда ҳозир. – Ҳа, албатта етказаман. У ҳам ўзига ука олгани кетганмиди? – Йўқ… У шунчаки музқаймоққа кетганди… Бошловчини яна йиғи тута бошлади. – Музқаймоққа? Ҳа майли, унга нима деб қўяй? – Унга… – борган сари гапиришга қийнала бошлади бошловчи. – Унга “даданг билан ойинг сени жудаям яхши кўришади” де. Жуда соғинганимизни ҳам. Кейин… Тушимизга ҳам тез-тез кириб турсин. “Даданг ўша куни уйга музқаймоқ олиб келишни унутгани учун ҳалиям афсус чекяпти”, деб айт…....❤️❤️‍🔥💔❤️‍🩹
Показать все...
👍 4👏 1😢 1
00:18
Видео недоступноПоказать в Telegram
🍃🍒🍃 ЯНА БИР ТОНГГА СОҒ - САЛОМАТ ЕТКАЗГАН АЛЛОҲГА ҲАМДУ - САНОЛАР БЎЛСИН! 🍃🍒🍃БАХТИНГИЗДАН БАХТ ТОПАР ЮРАК, 🍃🍒🍃СИЗ БОР ДИЛДАН ЙИРОҚЛАР ҒАМЛАР 🍃🍒🍃КУЛИБ ТУРИНГ ҲАР ДОИМ, ҲАР  ВАҚТ, 🍃🍒🍃МЕН ЁҚТИРГАН, ЯХШИ ОДАМЛАР 🍃🍒🍃БАРЧАНГИЗГА ЭЗГУ- АМАЛЛАР ВА АЪЛО КАЙФИЯТ КУН ДАВОМИДА ҲАМРОҲ БЎЛСИН! 🍃🍒🍃 ЯНГИ  КУНИНГИЗ ФАЙЗУ- БАРОКАТЛИ, МАҚСАД- МУРОДИНГИЗ ИЖОБАТЛИ БЎЛСИН, ЯХШИЛАРИМ! 💮💮💮💮💮💮💮💮💮💮💮💮💮    💐 Kanalimizga obuna bolishni unutmang      👇👇👇
Показать все...
16.01 MB
👍 3 1👏 1
02:13
Видео недоступноПоказать в Telegram
Шоқоллар номи билан ижтимоий тармоқларда видео жойлаган Фарғоналик блогер жавобгарликка тортилди Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. ✅Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Показать все...
INTERNETTDA SHOQOLLAR___2___02072024 (1).mp45.67 MB
👍 2
00:16
Видео недоступноПоказать в Telegram
😊 Ассалому алайкум! ЧОРШАНБА тонги муборак бўлсин! 🤲 Соғ-саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! ⛅️ Аллоҳим тонгингизни нурафшон; ⛅️ Кўнглингизни хотиржам: ⛅️ Чеҳрангизни нурли қилсин; ⛅️ Танангизни саломатлик; ⛅️ Юзингизни эса табассум безаб турсин!! 🥰 Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин! 💮💮💮💮💮💮💮💮💮💮💮💮💮    💐 Kanalimizga obuna bolishni unutmang      👇👇👇
Показать все...
12.88 MB
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.