cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Abdulla Oripov

Abdulla Oripov hayoti va ijodi... Murojaat uchun: @A_O_murojaatbot

Больше
Рекламные посты
4 544
Подписчики
-624 часа
+47 дней
-7630 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Абдулла Орипов ЎЙЛАМАЙ НЕТАЙИН Қайси кун ўғилчам сўради, Майлими, мен ҳам шеър битайин. Миямни хаёллар ўради, Мен уни ўйламай нетайин. Чирқираб келган чоғ дунёга Кўзларим тўлгандир зиёга. Шунданми, талпиндим самога, Мен уни ўйламай нетайин. Ҳарф таниб чиққанда саводим, Назмга айланди фарёдим, Шеър билан боғланди ёш ёдим, Мен уни ўйламай нетайин. Кимлардир кутдилар тош билан, Кимлардир хайрихоҳ бош билан, Боқдим мен кўзимда ёш билан, Мен уни ўйламай нетайин. Барчадан яхшилик кутдим мен, Турфа хил йўлларни ўтдим мен, Зўр имон йўлини тутдим мен, Мен уни ўйламай нетайин. Замондан жафо ҳам кўрмадим, Айни чоғ вафо ҳам кўрмадим, Бесабаб сафо ҳам кўрмадим, Мен уни ўйламай нетайин. Кўп узоқ элларда бўлдим мен, Дўст билан ўйнадим-кулдим мен, Юртим деб зардобга тўлдим мен, Мен уни ўйламай нетайин. Ахтардим самимий ҳамроҳни, Дуч келса рад этдим гумроҳни, Кураш деб билдим гоҳ оҳ-воҳни, Мен уни ўйламай нетайин. Ахир мен Машрабни изловдим, Метиндай мазҳабни изловдим. Ёвларга ғазабни изловдим, Мен уни ўйламай нетайин. Ношукур бўлмоқлик ёмондир. Энг аввал замонинг замондир. Қаҳр бир, меҳр бир томондир, Мен уни ўйламай нетайин. Сўзимни тинглади диёрим, Ўзбегим — тозаю ғуборим, Кичкинтой қизгинам — Рухсорим, Мен уни ўйламай нетайин. Йўқ менинг бағдодий халифам, Тахтим шу — байт тўла саҳифам. Сирдошим, ғамдошим Ҳанифам, Мен уни ўйламай нетайин. Англамоқ истадим оламни, Аждодни, авлодни, боламни, Тупроққа қўйдим-ку онамни, Мен уни ўйламай нетайин. Падар ҳам саксонга кирибди, Кимдир йўқ, кимлардир юрибди, Кўз юммай офтоб-ку турибди, Мен уни ўйламай нетайин. Гапимни тинглагин, эй, ўғлон Кўп кўҳна жаҳондир бу жаҳон, Пир экан Навоий то ҳамон, Мен уни ўйламай нетайин. ✍️1988 @Abdulla_Oripov_sherlari
Показать все...
👍 9 8🔥 1
Абдулла Орипов                   САРАТОН Саратон чоғи бу — зарра шамол йўқ, Тутлар кавагида мудрар ғурраклар. Ногаҳон фалакка урган каби дўқ, Сўзсиз қотиб турар бўйчан тераклар. Осмон лол-лов ёнар офтоб қўридан, Уфқда саробдан оташин балдоқ. Чинқириб юборар куннинг зўридан Қайгадир беркиниб олган чирилдоқ. Бирдан тиниб қолар шу бетинч дунё, Ҳатто шаршаракнинг ўчгандай саси. Борлиқ сув тагига чўккандай гўё Қанчалик термулма —чиқмас нафаси. Гўдак уҳича ҳам шамол топилмас, Бутанинг тагида бўзтўрғай ҳайрон. Деҳқон тол тагига чўзилди бирпас, Тинди шохчадаги қушча ҳам бийрон. Менинг деҳқон бобом, андак ором ол, Қуёш буровига олган палла бу. Саратон ўзи ҳам мудрайди беҳол, Оҳангсиз ялла бу, сўзсиз алла бу! Ҳали тонг ғунчаси очмасидан лаб, Наҳор фароғатин ўйламай тақир, Кимсасиз далага кўзни уқалаб, Чиқиб келганингни кўрдим-ку ахир. Кўрдим-ку манглайинг тер билан қотиб, Бераҳм оташга берганингни тоб. Кўрдим-ку тепангда ўзин йўқотиб, Ҳайратдан лол қотиб қолганин офтоб. Азму шижоатинг мен ахир кўрдим, Кўрдим кўзларингда чарчоқ бир кулгу. Майли, ором олгин, эй бобо юртим, Саратон жунбушга келган пайт-ку бу. Бутун олам гўё улкан дошқозон, Қайдадир — кўринмас унинг нарёғи. Бу қайноқ қозонни кузатмоқ осон, Ичига тушмоқлик осонмас чоғи. Чўнтакдан тўкилган тангалар мисол Шуълалар ўйнайди супа учида. Бировдан хижолат бўлган каби тол Ер чизиб туради — дами ичида. Офтоб қайта бошлар, кўланка майдон, Яна бош кўтарар номозшомгуллар. Секин мовийлашар қизарган осмон, Оқариб кўринар кумушранг йўллар. Яна елканини кўтарар шамол, Яна чуғурчуқлар уйғонар боғда. Бобо ёнидаги боладай хушҳол, Тўрғайлар чарх урар сўнгсиз самода. Яна ела бошлар оқшом нафаси, Шеър они, ишқ они, меҳнат они бу. Бу қуёш ўлкасин оташин саси, Ўзбек диёрининг саратони бу. ✍️1969 @Abdulla_Oripov_sherlari
Показать все...
👍 28 7🔥 2
Абдулла ОРИПОВ: САРОБ Олти ойким, шеър ёзмайман, юрагим зада, Олти ойким ўзгаларга тилайман омад. Олти ойким, дўстларим ҳам пана-панада Истеъдодим сўнганидан қилар каромат. Ниманидир ахтараман - шеърдан ҳам улуғ, Ниманидир ахтараман - нондан азизроқ. Дунё ўзи бепоён-ку, рангларга тўлуғ, Бироқ менинг кўзларимда ранглар ҳам йироқ. Инжиқ руҳим май истайди гоҳи-гоҳида, Фақат унинг оғушида топаман ором. Хаёлларим сархуш бўлиб кезган чоғимда У беармон кунларимга қайтаман тамом. Кўз олдимда киприкдайин тизилар йиллар, Ҳар бирига маржон бўлар аччиқ унларим. Хира туман орасида чўғдай милтиллар, Жайрон қувиб жайрон янглиғ ўтган кунларим. Ўшанда ҳам бўлар эди осмону адир, Ўшанда ҳам кезар эдик шундоқ яланг бош. Билмас эдик китоб нима, шаҳар нимадир... Энагамиз тунда ою, кундузи қуёш, Қуюндайин чарҳ урардик доим тўзонда, Чанг нелигин билмас эдик ўша маҳали. Онамизни ўйлар эдик инсон деганда, Аммо она танҳолигин билмасдик ҳали. Балолардан асрар эди ўзи табиат, Бошимизга сочар эди беминнат зиё. Тўнкарилган осмон ости - шу сирли хилқат Бизнинг учун ҳам кулба-ю ҳам буюк дунё. Кунларимиз жилғалардай ўтдилар оқиб, Мактаб бордик - оғир бўлиб қолдик дафъатан. Девордаги арслон ёлли картага боқиб, Секингина шивирлардик: мана шу Ватан! Ватан! Менинг бор қисматим шу бир сўзда ҳал, Балки мен ҳам бахш этурман унга жон-танни. Лекин, дўстлар, ростин айтсам, мен ўша маҳал,- Жондан ортиқ севар эдим она-Ватанни. Дўстлик билан бир бутундир ,дердилар дунё, Мен ҳам мангу дўстлик учун ичардим қасам. Тайёр эдим Раҳимовдай бўлгали фидо, Ўйлар эдим дўстлар учун жангга ярасам. Кўз олдимда шу қадарли пок эди олам, Гўё нурдан яралганди инсон деган зот. Ҳа, онамни ўйлар эдим , инсон деган дам, Йўқ, маймундан тарқамаган дердим одамзод. Бу дунёда алам бўлмас, бўлмас деб фироқ Даста-даста китоблардан ўқирдик таълим. Равон йўллар қаршингизда турибди муштоқ, Дерди бизга ҳарф ўргатган ёш бир муаллим. Олис жануб тортганидай қушча юрагин, Йироқларга етаклади мени бир сурон. О, Абдулла, кўзларингни очиб қарагин, Ким айтади бу дунёда йўқдир деб бўрон. Йиллар она қучоғидан олди-ку юлиб, Савдоларга урди мени мурғак ёшимдан . Бир маҳаллар қуюндайин юрардим елиб, Энди эса у айланар менинг бошимдан. Шеър излайман бу кун Тошкент кўчаларида, Секингина зирқирайди беором қалбим. Мен умримнинг бу суронли кечаларида, На бир таскин топа олдим, на шеър тополдим. Юрагимга бир маҳаллар кирган туйғулар Энди сендан кетгаймиз деб сўрайди жавоб. Мени бир зум ҳол –жонимга қўймайди улар, Қўймайдилар, ваъдаларинг чиқди деб сароб. Кўз олдимда собит турур фақат шу Ватан, Кулбаси ҳам кенглик қадар чулғайди мени. Туйғуларим фақатгина унга берар тан, Юртим, мен ҳам умрим қадар севгайман сени. Мен ҳам сенинг қуёшингдан ўсиб-улғайдим, Қарздорман, тупроғингда қолдирдим излар. Аммо, айтинг, қайда қолди у ёшлик пайтим, Қайда қолди мен ишонган у ўзга ҳислар. Таъна қилмай ахир севгим мукофотини Инсон учун минг оташда куяр эдим мен. О, қанчалар севар эдим инсон зотини, Қандай буюк муҳаббат-ла севар эдим мен. Бугун тўниб, атрофимга қарайман секин, Ўт беролмас қалбга энди у ёшлик дамлар. Мен инсонни бир инсондай севардим, лекин Нечун кўпдир ҳалигача разил одамлар. Қайлардадир ҳамон кезар зулмат тимсоли, Қайлардадир ҳамон тинмай оқмоқда-ку қон. Кўзларимга гоҳ кўринар телба мисоли Мен бир вақтлар сажда қилган ҳазрати инсон. Қайлардадир фисқу фасод, ҳасад, хусумат, Инсоният фарзандларин тортмоқда дорга. Гар бор бўлсанг жавоб бер, эй илоҳий қудрат, Наҳот гўдак ишончини ёзибсан қорга?! Олти ойким, руҳим учмиш шундай танадан, Олти ойким, мени хаёл эзар беомон., Олти ойким аллакимлар панапанадан Тош отади дарвозасиз қалбимга томон. Шовқин тўла кўчаларда кезаман танҳо, Яна шеърим юва бошлар дилдан ғамимни, Хаёлларнинг гирдобида қолганда аммо Алам билан хотирлайман муаллимимни. Ҳазон тўла боғчаларга бораман, тағин, Яна ўзни хаёл ила шеърга ташлайман. Тўниб қолган юрагимга бериб бир таскин Яна қувноқ қўшиқларни куйлай бошлайман. Не тонг, ахир фарзандмиз-ку шу замонага, Ахир она сийнасидан фарзанд тонолмас, Қўл кўтариб бўлармиди ахир онага, Зотан, унга қўл кўтарган - фарзанд саналмас.
Показать все...
👍 37 11🔥 3😍 1
Показать все...
ЁЛҒИЗЛИК Нега уюридан кетган от мисол, Бир ўзинг кезасан яйловдан йироқ.., Қачондир ёлғизлик келмасми малол, Ахир, йўқми сенда дўсту ёр, ўртоқ? Дейман дўстларим бор ҳавас қилгулик, Ҳиммати бир юртнинг ҳирожи қадар. Юракнинг қатида асраб келгулик, Тенгсиз зотлар улар, баҳосиз гавҳар. Лекин Отам айтган шундай гап ҳам бор: Номардга ёлворма, қолсанг ҳамки оч. Айтилмаган жойга бош суқма зинҳор, Қадрингни билмаган давралардан қоч. Абдулла Орипов @Abdulla_Oripov_sherlar
Показать все...
👍 47🔥 10 8👏 1
ЁЛҒИЗЛИК Нега уюридан кетган от мисол, Бир ўзинг кезасан яйловдан йироқ.., Қачондир ёлғизлик келмасми малол, Ахир, йўқми сенда дўсту ёр, ўртоқ? Дейман дўстларим бор ҳавас қилгулик, Ҳиммати бир юртнинг ҳирожи қадар. Юракнинг қатида асраб келгулик, Тенгсиз зотлар улар, баҳосиз гавҳар. Лекин Отам айтган шундай гап ҳам бор: Номардга ёлворма, қолсанг ҳамки оч. Айтилмаган жойга бош суқма зинҳор, Қадрингни билмаган давралардан қоч. Абдулла Орипов @Abdulla_Oripov_sherlari
Показать все...
𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

* * * Ёдингдами, айтчи сен туғилган он, Барча хандон эди, сен эса гирён. Шундай яшагилки кетар чоғингда, Барча гирён қолсин сен боргил хандон. © Абдураҳмон Жомий

https://t.me/Adabiyot_olami

Aziz kanalimiz a'zolar barchangizni Qurbon Hayiti bilan tabriklaymiz. Har kunimiz hayit bo‘lsin.
Показать все...
👍 30 12🔥 2
HAYIT🌙🌙🌙 Hayit kunlarida janglar ham to‘xtab, Qilichlar qiniga qaytib kirguvsi. Mo‘minlar egizak jonlarga o‘xshab, O‘zgaga boqqan choq o‘zni ko‘rguvsi. Umidvor har kimsa topib kushoyish, Qorong‘i dillarga yog‘ib turgay nur. Uyquda farog‘at, yurtda osoyish, Duolar ijobat, niyatlar manzur. Adovat, hasadni kasb etgan inson, Mayli yo shoh yo gado, yo sayid bo‘lsin. Iloyo bariga baxsh etsin iymon, O‘tar har lahzasi bir hayit bo‘lsin... ✍Abdulla Oripov @Abdulla_Oripov_sherlari
Показать все...
👍 19👏 7🔥 1
Абдулла Орипов ҚИШЛОҚ ЗИЁЛИЛАРИ                    (Эсдаликлардан) Сиздан неча нафар қолди, билмадим, Орадан ўтди-ку эллик-олтмиш йил. Сизга эҳтиромим канда қилмадим, Асло узилмади Сиздан бу кўнгил. Бирингиз фельдшерсиз –  ўртача дўхтир, Бирингиз муаллим – галстук таққан. Сизда армон деган сўз ўзи йўқдир, Сиз – нурли уфққа энтикиб боққан. Намуна бўлдингиз қишлоққа, элга, Ўрисча сўзни ҳам қотирардингиз. Риоя айлашиб адабий тилга “Жуда”ни “йуда” деб гапирардингиз. Ўзни нимагадир айлаб сафарбар Хаёлий душманга қирон солгансиз. Ярадор дейишса, қайдадир аскар Сиз ҳам бошингизни бойлаб олгансиз. Сиз дўхтир бўлгансиз, билмасдан асли Қаерда жойлашган ўпка ё юрак. Беморга бергансиз таскин-тасалли, Ҳар хил дори-дармон шарт эмас демак. Муаллим бўлгансиз, битта костюмни Роса йигирма йил тепкилаб кийган. Бирор шогирдингиз беш олган куни Қалбингиз Наполеон фахрини туйган. Сизни чулғаб олмиш ишонч мутлақо, Буюк орзуларга тўлиққан мия. Қоқ пўстак устида ёстиқсиз ҳатто Уйқуга кетгансиз “Яшасин!” дея. Сизни қадрларди эл-юрт бегумон, Сиз ҳам халқ қадрига шаксиз, етгансиз. Лекин барчангиз ҳам ба ҳукми замон Бири икки бўлмай ўтиб кетгансиз.                 2016 йил 14 март ✍ Абдулла Орипов @Abdulla_Oripov_sherlari
Показать все...
👍 34 1👏 1
01:15
Видео недоступноПоказать в Telegram
"Menga xushxabar ayt..." ✍ Abdulla Oripov 🎤Sevara Oripova @Abdulla_Oripov_sherlari
Показать все...
3.76 MB
18👍 7
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.