cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Zafarbek Solijonov

Фақат реклама:👉 @Victorbek 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Больше
Рекламные посты
22 769
Подписчики
-3624 часа
-2337 дней
-67830 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

01:37
Видео недоступноПоказать в Telegram
“Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танлови ёшларга нима беряпти? “Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танловида бу йил 248 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинибди. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказиладиган ушбу танловнинг мухлиси сифатида бу лойиҳа ёшларга нима бераётгани ҳақида қисқача тўхталиб ўтаман. Биринчидан, танловнинг илк босқичи бутун республикада мавжуд ҳар битта маҳаллада ўтказилади. Яъни энг чекка ҳудуддаги ёш ҳам, энг марказдагиси ҳам эътибордан четда қолмайди – барча йигит-қизлар қатнашишига тенг имконият яратилган. Иккинчидан, муносиб рағбат. Танловда ҳар бир йўналиш ва ёш тоифасида республика босқичида 1-ўринга 50 млн сўм, 2-ўринга 30 млн сўм ҳамда 3-ўринга 20 млн сўм пул мукофоти топширилади. Қолган барча республика босқичи иштирокчиларини эса 10 млн сўмдан пул мукофоти билан рағбатлантирилди. Мендаги маълумотга кўра, бу йилги мукофот фонди 2,5 млрд сўмни ташкил этган. Учинчидан, халқаро майдонга чиқиш кўприги вазифасини ўтаяпти. Масалан, “Бўзатов ёшлар овози 2022 йил” танловида 1-ўринни қўлга киритган 12 нафар иқтидорли ёш 2023 йил 17-28 май кунлари Италия давлатида малака ошириб, “Ўзбекистон маданияти” ҳафталигида консерт дастурлари билан иштирок этишди. Тўртинчидан, бутун Ўзбекистон олдида шу танлов орқали ўз истеъдодини кўрсатган, республика босқичида ғолиб бўлган ёшлардан бугунги кунга қадар, 1 нафари “Шуҳрат” медали, 3 нафари “Келажак бунёдкори” медали, 2 нафари “Ниҳол” мукофоти билан тақдирланди. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Показать все...
Repost from Zafarello
Тепадагилар қанчалик "сўз эркинлиги бор" демасин, журналистика ва блогосферани "тозалаяпмиз" деб гапирмасин, орқага қараб кетяпмиз. Бу баҳона холос. Асл мақсад ҳаммага қўрқув солиш эди ва мақсадларига етди. Ҳаммамиз бу ҳақиқатни ич-ичимиздан биламиз. Ҳатто ўзлари ваъда қилган журналистга босим учун жавобгарлик ҳужжатиниям қабул қилишмади, дейди ёмонлар) @Zafarello
Показать все...
Дарахт кесганларни озодликдан маҳрум қилиш кейсига олдин дуч келмаганаканман. Кейинчалик сўрашса, "ўтириб чиққанман, дарахт кесганим учун") Тили йўқларни шундай ҳимоя қилиш керак аслида. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Показать все...
Repost from Rasul Kusherbayev
Фото недоступноПоказать в Telegram
Тошкент вилоятида дарахт кесган фуқаро суд ҳукми билан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Фуқаро томонидан Ўртачирчиқ тумани, Машъал маҳалласи ҳудудидаги 5 та кўп йиллик шарқ чинори ноқонуний кесилиши натижасида ўсимлик дунёсига 247.180.000 сўмлик моддий зарар етказилган. 👉 @r_kusherbayev
Показать все...
01:28
Видео недоступноПоказать в Telegram
Жамоатчилик муҳокамаси учун зарур бўлган асосий экологик масалалар ҳақида гапирилди Тошкентда 31-Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан “Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Семинар давомида Ўзбекистондаги асосий экологик муаммолар, бу муаммоларни ёритишда юзага келадиган қийинчиликлар, бу борада ҳукуматнинг фуқаролик жамияти билан янада самарали ҳамкорлик қилиши каби масалалар муҳокама қилинди. Бутунжаҳон экологик Хартиясининг қабул қилиниши, “Яшил Макон” миллий лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт кўчати экилиши, БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи минтақасини “экологик инновациялар ва технологиялар зонаси” деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюциясининг қабул қилиниши ҳақида гапирилди. Ўзбекистонда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ("Green University") ташкил этилгани, бу ерда "Экологик журналистика" факултети фаолият юритаётгани таъкидланди. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Показать все...
Эртага Сенатнинг навбатдаги 52 ялпи мажлиси бўлади. Муҳим Қонунлар муҳокамаси бўлади. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Показать все...
🐓Товуқ кейси Сиёсатимизда товуқ ҳақида кўп эшитамиз. Бугун товуқ масаласини иқтисодиётга боғлаш таклифини ўртага ташламоқчиман. Америка иқтисодий аҳволи ўтган даврга нисбатан яхшиланган ёки ёмонлашганини ўрганишда бирор маҳсулотни сотиб олиш учун 20 аср бошларида қанча вақт сарфлангани ва ҳозир қанча вақт сарфланаётгани таққосланади. Бизда ҳам шу методни қўллаш керак. 2017 йилда қанча вақт сарфлангану ҳозир қанча сарфлаяпмиз, кунда битта тухум туғоладиган 2-3 кило вазнли товуқ сотиб олишга? 👉 @Zafarbek_Solijonov
Показать все...
02:16
Видео недоступноПоказать в Telegram
Бизникилар Қозонда катта тадбирда юрганидан хабарингиз бор. Зойир Мирзаев ўзбек диаспораси раҳбари, ТИВ ходимлари иштирокида мигрантларимиз, Қозонда таҳсил олаётган талабаларимиз билан учрашди. Тадбирни юзаки ўтказиб, меҳмонхона бассейнида чўмилиб, қиммат стейклардан тановул қилиб қайтишам мумкин. Бироқ бунақа учрашувлар нима учун муҳим бўлиб қолмоқда? Маълумот қадрли бўлган доим. Бизга кўпроқ маълумот керак. Бунақа учрашувлар орқали бир тарафдан фуқароларимиз муаммосига ечим топсак, таклиф қилолсак, ниманидир ўзгартиролсак, иккинчи томондан Россиянинг мигрантларимизга кайфияти, қандай муносабатда бўлаётганини амалдорларимиз ўз кўзи билан кўради ва шу каби бошқа ҳолатларниям ҳис қилади, юқорига етқазади. Бу савол Олий таълим вазирига эди. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Показать все...
Нима учун советларнинг бизни эгаллаш даври, Тошкент дарвозасини очиб берганларнинг рўйхати тўлиқ ошкор қилинмайди? Архивдан асл ҳақиқатлар олиб чиқилмаслиги сабаби нима? Ёки бўлмаса, нега Каримов даврига тўлиқ сиёсий баҳо берилмади, берилмаяпти? Мазкур саволларнинг жавоби қийин туюлиши мумкин. Бироқ асл жавоб ўйлаганимиздан кўра анча содда бўлса керак. Саволларимизнинг жавоби айланиб бориб бизни бошқараётган сиёсий элитага тақалади. Тошкент дарвозасини очганлар орасида ҳозиргиларнинг аждодлари бўлиши эҳтимоли катта. Улар бошқача кўриниш, касбга ўтган бўлиши мумкин. Ўқиб ҳарбий, сиёсатчи, олим ёки катта ташкилотда иқтисодчи бўлиб ишлаётганлик эҳтимоли бор. Каримов масаласига келсак, уни изоляция қилиш, ёлғон маълумотлар олиб кириш ёки қилинган улкан хатолар тўғридан-тўғри ҳозир элитага боради. Улар ўша ишлардан кўпроқ манфаатдор бўлган. Аслида орада бир-икки шапалоқ еб туриши ўғирлаган, талаётганлари олдида кичик синовдек ўтган бўлса керак. Қачондир ҳозирги сиёсий элита бизни тўлиқ тарк этсагина, сув туби кўринади. Унгача лойқа сув уларнинг фойдасига ишлайди. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Показать все...
Тўқимачилик, электротехника ва чарм-поябзал соҳаси бўйича тадбиркорлардан ишчи гуруҳлар таркиби тузилибди Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада тўқимачилик, чарм-поябзал ва электротехника маҳсулотлари экспортини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ электротехника маҳсулотларига экспорт нархлари шакллантирилиши устидан назорат ўрнатиш белгиланганди. Мазкур қарор ижроси асосида тўқимачилик, электротехника, чарм-поябзал маҳсулотлари бўйича минимал экспорт нархларини белгилаш бўйича ишчи гуруҳлар таркиби тасдиқланди. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Показать все...