cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

𝙰𝚛𝚘𝚋1𝚢𝚊🇸🇦

🕊ﺑِﺴْـــــــــــــﻢِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺍﻟﺮَّﺣْﻤَﻦِ ﺍﻟﺮَّﺣِـــــــــــــﻴﻢِ 🕊 إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا ۚ  «Albatta Alloh (O’zi xohlagan bandalarining) barcha gunohlarini mag‘firat qilur». [39:53]🌷 Manfaat va'da qilmaymiz...📌🖇️✨

Больше
Узбекистан52 631Язык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
206
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

#Эслатма Ўғил - қизларизга дўстлари ва ўртоқларини олдида дадаси билан мақтанишни ўргатманг, балки қайтаринг, чунки уларни ичида етим болалар бор бўлиши мумкин, уларни қалби оғрийди.
Показать все...
Erkaklar bilan to'qnash kelganingizda ko'zlaringizni yerga qaratib, o'tib keta olishingiz Robbingiz ne'mat qilib bergan iffat hissi.
Показать все...
🔹#Админ ва Админкаларга🔹 🔸На охиратинггизга, на дунёинггизга фойда келтирмайдиган бекорчи пост ёки изох ёзгандан кӯра, бир кишига бир харф ӯргатсанггиз ёки ӯргансанггиз Аллох сизни қийрот-қийрот ажрлар билан мукофотлайди🔸 🔺Хар-бир тафсия қилаётган сахифаларга, хар-бир жойлаётган манбаларга, Обро-етибор, ёки шахсий манфаат максадида дин-ахкомларини тарқатганингизга Барчасига охиратда бирма-бир жавоб берасиз!🔻 ▪️Шариатдан бирор сӯз айтмоқчи бӯлган киши, Ана шу сӯзига шариатнинг ӯзидан хужжат-далил билан, Шореъ Аллох кӯзлаган мақсадга таяниб гапирмас екан, Икки дунёда хорликка учрайверади. Агарчи у айтган сӯзига бу дунёда озроқ олқиш ёки муқофот олсахам▫️ 🔘Холбуки хозирги воқелигимизда худди шундай холатларни кӯп учратмоқдамиз! Аллохнинг номидан ӯзи хавосига кӯра, илмсизлик билан, бемалол журъат билан гапирадиган “Рувайбизалар” “исломий сахифалар”” нодонлар”тобора ортиб бормоқда! Росулуллох соллоллоху алайхи васаллам айтганлар: Алдамчи замонлар келади унда “рувайбизалар” чиқади ва илмсизлик гапдонлик қилади деганлар. Бу рувайбизаларни тобора ортиб бораётганини кӯриб бу хадис ёдимга тушади.🔘 ◼️(Бу жумлалар нафақат бидъатчилар, балким нодонлик билан жиход хақида гапираётган ва жойлаётган манбаларида тоғутга қуллик қилаётган инсонларни ақидасини билмасдан тарқатаётган ва ӯзининг хам ақидаси тоғдан-боғдан бӯлганларга хам тегишлидир!)◾️ 🔹Ибн Таймия рохимахуллох айтганидек: Жохиллар билағонлик қилмасдан сукут қилсалар еди, Одамлар орасида фитналар қамаяр еди.🔹 📣Валлохи,Биллахи,Таллохи! ✔️Хар бир калима, сурат, видеотасвир, лағу нарсалар, барчаси охиратда фойданггизга ёки зараринггизга хужжат бӯлади!
Показать все...
#Gʻalaba muborak! @alamiy_uz
Показать все...
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА ❌ ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин: أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. ▪️Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. 📚Ибн Сунний ривоятлари _________ ☝️☝️☝️ Юқорида сиз кӯриб турган ҳадисни Ибн Сунний "Амалул явм ва лайла" китобида, Имом Табароний "АВСАТДА", Ҳофиз ибн Ҳажар" Натоижул афкорда" Дайламий "Фирдавсда", Абдул Азиз Ибн Абдур Раҳмон Қураший Хасифдан шу иснод билан келтирган. Ҳофиз; "бу ғариб ҳадис" бўлиб, санади ҳам ўта заифдир", деган. Имом Табароний "Хасифдан шу санад билангина ривоят қилинади" , деган. Гарчи Хасиф машҳур муҳаддис бўлсада, у Анасдан ҲЕЧ ҚАНДАЙ ҲАДИС ЭШИТМАГАН. Хасиф тўғрисида бир қанча гап-сўзлар (мақол) бор. Хасифдан ривоят қилган ровий эса муҳаддислар ҳузурида "матрук" ( Яъни: "санадида ёлғончиликда айбланган ровийи бор ҳадис матрук ҳадисдир") Ибн Аъдий "Комил" (3/942) китобида шундаай дейди; "Хасиф Анасдан ривоят қилинган, Хасифдан бошқадан ҳам бир қанча "ботил ҳадислар" ривоят қилинган. Ҳофиз Ҳайсамий "Мажмауз- завоид" , (2\168) (ушбу ҳадисни) "жуда заиф ҳадис" деган. Хулоса қилиб айтсак, юқоридаги ҳадис жуда заиф ҳадис бўлиб, амал қилишга яроқсиздир. Ҳадис заифлиги енгил бӯлса, унга амал қилса бўлади деган уламолар ҳузурида ҳам бу ҳадисга амал қилинмайди. Сабаби бу ҳадисда ёлғончи ровий борлиги туфайли заифлиги кучлидир ва бу турдаги ҳадисларга амал қилмаслик муҳаддислар ҳузурида иттифоқдир. Валлоҳу аълам ✍️ Истардимки, турли каналлардаги мутасадди инсонлар (админ) бу ҳақда жавобгарликни ҳис қилиб, агар уларда бирор мавзуга тегишли ҳадисга эҳтиёжлари туғилса, мана шу ишнинг аҳлларига, яъни ӯзимизда етишиб чиқаётган ҳадисшунос аҳли илмларга мурожаат қилиб ушбу ҳадиснинг даражаси – саҳиҳми, ҳасанми – яъни, амал қилса бӯладиган ёки заиф (кучсиз) ёки мавзуъ тӯқилган ҳадисми – шу ҳақда улардан суриштириб, кейин сайтга жойлашлари мақсадга мувофиқ, деб ӯйлайман. Дониёр қори @doniyorqori
Показать все...
Хуфтондан сўнгги жамоатдаги шижоат тўла дуо: Имом: Аллоҳим Фаластиндаги мўмин биродарларимизга нусрат бер, уларга зулм қилаётганларни ўзларига ўзларини қориштириб ташла. Жамоат: Амин ! Амин ! Амин !
Показать все...
Gunohlarning ibodatga ta’siri Mamurjon Domla maruzalari🎧
Показать все...
AUDIO-2020-04-04-17-25-09.mp37.30 MB
Ustoz Ma'murjon Domla Hayoti Qur'onga bogʻlangan insonlar...
Показать все...
2.63 MB
​Қизларимизга ўргатайлик! Қаерда бўлишингиздан қатъи назар, Аллоҳ таоло сизни кўриб, эшитиб турганини унутманг! Доимо Шариатимиз буюрганидек кийининг! Либосингиз сизнинг чин муслима эканингизни айтиб турсин. Пардозингиз таҳорат бўлсин! Тилингиздан Аллоҳ таолонинг зикри тушмасин! Қуръони Каримни ўқишни, оятлар маъноси борасида тафаккур, тадаббур қилишни доимий одат қилиб олинг! Намоз вақти бўлганда, ҳар қандай ишингизни ташлаб, намозни адо этинг! Намозда асло шошилманг! Қироатни тажвид билан ўқиб, руку, саждаларини ўрнига қўйиб, намозни адо этинг! Али Тантовий исмли олимнинг мана бу гапларини ёдингизда тутинг: "Агар намозда шошилсанг, ёдингда тутки, сен қўлга киритишни истаётган ва йўқотишдан қўрқаётган нарсаларнинг барчаси сен ҳузурида турган Зотнинг қўлидадир". Зинадан чиқмоқчи бўлганингизда ортингиздан эркак киши ҳам чиқадиган бўлса, сиз четга ўтиб, кутиб туринг, эркак чиқиб кетсин, кейин сиз чиқинг. Лифтга чиқмоқчи бўлганингизда у ерда бегона эркак бўлса, чиқманг. Кутиб туринг. Лифт ўша одамни манзилига олиб чиққач, кейин лифтни чақиринг. Амакингиз, аммангиз, тоғангиз, холангизнинг ўғиллари билан ҳеч қачон қўл бериб кўришманг, чунки улар сизга номаҳрамдир. Сизга маҳрам қариндошлар бўлса ҳам, муомалада чегарани билинг, виқорингизни, иффатингизни сақланг. Дугоналарингиз билан кўчада кетаётганингизда қаҳқаҳа отиб кулишиб, баланд овозда гаплашманг. Ҳаёли бўлинг ва кўчада юриш одобига риоя қилинг. Сиз ўтирган уйга ёши катта қариндошлар кирса, уларни ҳурмат қилиб ўрнингиздан туринг. Кўчада кетаётганингизда, ёнингизда отангизми, акангизми бўлмаса, бирорта бегона эркак билан, ҳатто у номаҳрам қариндош бўлса ҳам, гаплашманг, у билан асло ёлғиз қолманг. Динимиз бизни бундан қайтарган. Жамоат жойида кетаётганингизда ерда ётган нон бўлагини кўриб қолсангиз, уни олиш учун энгашманг, балки ноннинг ёнида тўхтаб, ўтириб, кейин олинг. Автобусда, таксида юришингизга тўғри келиб қолса, ёнингиздаги йўловчига асло ҳаётингиз ҳақида ҳикоя қилманг. Овозингизни баланд кўтарманг. Аллоҳ таоло қиз боқаётган, қизларини узатиш арафасида турган ва қизларини узатган азизларимизни меҳрибон, насиҳатчи, ҳақни кўрсатувчи ота-она бўлишларини насиб этсин! Қиёмат куни барча муслима қизлар ўз ота-оналари учун дўзахдан парда бўлишларини насиб айласин! Аллоҳ таоло ўғил боқаётган, ўғлини уйлантириш арафасида турган ва уйлантирган азизларимизни меҳрибон, ибратли, ҳақни кўрсатувчи, насиҳатгўй ота-она бўлишларини насиб этсин! Қиёмат куни барча мусулмон йигитлар ўз ота-оналарининг бошларига иззат тожи, устларига каромат сарпоси кийдирилишига сабабчи бўлишларини насиб айласин!
Показать все...
Eng go’zali emas, eng xayrlisi bo’lsin. Va Alloh o’sha xayrga qalbimizni rozi qilsin. @arob1ya🇸🇦
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.