cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Ota-onalar.uz #UYDA QOLING

Xurmatli ota-onalar farzandingizda kuzatilayotgan muammolarni yechishda maslahat olmoqchi bo'lsangiz marxamat savollaringizni @murojaatingiz yo'llang

Больше
Узбекистан77 470Язык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
156
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Бир куни онамни қаттиқ ранжитдим. Улкан қайғу ичида ўксинибгина юзимга қараб: — Она бўлсанг мени тушунасан,- деди. Ўсмирликнинг тентаклик кезлари эди. Қайғусига парво қилмай: — Мен асло сиздай она бўлмайман!- дедим. Онам индамай ошхонага чиқиб кетди. Аслида ҳали сўзимни тугатмасданоқ пушаймон бўлиб бўлдим, лекин ёй камондан отилганди. Ортиқча ғурур бор эди ичимда. Олдига бориб узр сўраёлмадим. Бирдан кечагина олиб келган китобига кўзим тушди. Кичик стол устида ётарди. Балки китоб ўқишга тутинсам, кўнглини олган бўламан деб хонамга кириб кетдим. Китоб ўқиётиб ухлаб қолибман. Орадан қанча вақт ўтганини билмайман, дадамнинг овозидан уйғониб кетдим. Ишдан келиб, онам билан нималарнидир гаплашаётган экан. Атрофга оқшом қоронғулиги тушган эди. Турмоқчи бўлгандим, устимга ёпинчиқ ташланганини пайқадим. Китоб қўлимдан олиниб, устим ёпилганди. Ўрнимдан туриб чироқни ёқдим, ётоғим бошида бир бўлак кекс, ёнида долчинли сут ва кичик хат турарди: “Сен мендай она бўлмайсан, мендан ҳам яхши она бўлсан!” Бошимдан шарақлаб қайнаётган сув тўкилгандай бўлди. Қандай қилиб онамга шундай дея олдим?!.. Лекин ичимдаги беъмани жаҳл яна онамнинг ёнига келиб узр сўрашимга тўсиқ бўлди. Аслида тортишиб қолганимизнинг сабаби ҳам бошимнинг устида турган мана шу кекс эди. Мен эртанги кунги ўқув йили хайрлашув маросими учун кекс тайёрлаб беришни сўрадим. Онам ишлари кўплиги учун кекс тайёрлаб беролмаслигини қатъий айтди. Онам ўша кексни тайёрлаб бермаса ўртоқларим олдида хижолат бўлардим. Модомики, онам кексни пиширар экан, нега мени бунча хафа қилди? Дадам ёнимга келдилар. Йиғлаётгандим. Кўз ёшларимни артдилар. — Нималар бўлиб ўтганини биламан, сенга бир сирни очаман, лекин зинҳор онангга айтмайсан, - дедилар. Бошимни тебратдим. — Эртага менинг маош оладиган куним. Уйда ёғ билан ун тугаб қолган экан. Онангга бир кун бирор нима қилиб амаллаб туришини айтгандим. Сен кекс тайёрлашини сўраганингда, ўксинмагин деб “уйда маҳсулот йўқ” деёлмабди. Қўшнилардан сўрашга ҳам ийманибди. Лекин қаттиқ хафа бўлганингни кўриб баққолга қарзга ёздириб олишга мажбур бўлибди. Дадамнинг сўзларини эшитар эканман, бошим ғовлаб, миям увишиб қолди. Аввалгидан ҳам улкан қайғу билан онамнинг ёнига қараб чопдим. Ҳўнграб-ўксиниб йиғлардиму, бир сўз айтолмасдим. Амаллаб ўпкамни босдиму, шу сўзларни айта олдим холос: — Мен сизга ўхшаган она бўламан! Ўз қайғуимни фарзандларига билдирмайман, ўрни келганда киприк қоқмасдан ҳар қандай фидоийликдан қайтмайман! Ва фарзандларимни сиз мени севгандек севаман! ✍️Тилак ЖАСУРнинг “СЕНИ ТУШУНАМАН, ОНА” китобидан Таржимон: Умида АДИЗОВА
Показать все...
6.76 MB
#мотивация Имтихонга эшикни тепиб киринг! @Militsiya_Uzb👈🏽
Показать все...
IMG_1849.MP43.76 MB
#Диққат ⚡️Ўзбекистонда аёл турмуш ўртоғининг 500 миллион сўм пулини 1ХBET тотализатор ўйини орқали ютқазиб қўйди 😨👇🏽 @Militsiya_Uzb👈🏽
Показать все...
IMG_9082.MOV9.39 MB
🀄️ Сукут сақлаш манипуляцияси. Жим туриш ё сукут сақлаш кишиларга азалдан турли бахсли вазиятлардан қочишга ёрдам берган. Турли аҳмоқликлар қилмасликка ундаган. Хўш сукут орқали қандай манипуляция амалга оширилади? ⚜️ 1. Жим туриш суҳбатдошингизни янада аниқроқ жавоблар излашга, ичидаги бор гапни айтиб қўйишига сабаб бўлади. ⚜️2. Бахсда сизни камситмоқчи бўлишса ҳам сукут энг яхши даъво. Чунки камситишга шу тарзда жавоб бериш баттар вазиятни чуқурлаштиради. Аҳир кучук сизга вовулласа сиз қайтиб бундай қилмайсизку? ⚜️3. Эмоционал, ҳиссиётга берилувчан одамлар билан ҳам сукут сақлаган фойдали. Чунки бундай одамлар сиздан ҳам шундай реакция кутади. Ўзлари кутган натижани олмагач, бу уларни ҳайратда қолдиради ва улар фикри ўзгаради. КЎРОЙДИН
Показать все...
📌​​Фарзанд тарбияси 1979 йилда Астред Лингреднинг бир нутқидан сўнг Швеция биринчи бўлиб болаларни оилада уриш мумкин эмаслиги ҳақида қонун чиқаради. Бир она ҳеч қачон фарзандини урмасликка ўзига ваъда беради. Лекин шунга қарамай, бир куни ўғлининг бир ножўя ҳаракати туфайли уни жазоламоқчи бўлади. У даврларда болани чивиқ билан уриш кенг тарқалган жазо тури эди. Шунда она ўз фарзандига бориб кўчадан бир нечта чивиқ олиб келишини буюрган. У чивиқ билан уриб уни жазолашини боласига айтган. Бола узоқ вақтга йўқ бўлиб кетиб, бироздан сўнг кўзи ёшдан ишиб кетиб келган. Фақат қўлида чивиқ эмас каттагина тош бўлган. Онаси ҳайрон бўлиб, тошга қараса, бола унга йиғлаб: «Чивиқ топа олмадим, лекин мени жазолаш учун шу тошни топиб келдим, уни менга отсангиз бўлади», деган. Шунда она ушбу ҳолатга боланинг кўзи билан қараган. «Онам менга оғриқ келтирмоқчи бўлса, нима фарқи бор, қандай йўл билан унга эришади, чивиқ билан урадими ёки менга тош отадими…» Шунда она йиғлаб юборади. Ким боласига тош ота оларкан…унда чивиқ билан уришнинг ундан нима фарқи бор? Ҳеч қачон жисмоний жазо болани тўғри йўлга сола олмайди. Чунки бола бу жазога қандай қарашини биз ота-оналар билмаймиз. Бола ёмон иш қилиб қўйгани учун уни жазолашяпти, эсида қолиши учун уни уришмоқдалигини тушунмайди. У уни ҳимоя қиладиган, севадиган ва у ишонган инсон-она унга оғриқ келтираётганини ҳис эта олади, холос. Шунинг учун Астред Лингред ваҳшийлик айнан болалар хонасида бошланади деб таъкидлаган. Чунки бола учун энг қадрли инсон – онаси унга оғриқ келтириб, буни ҳар хил гаплар билан тағин оқлаб тураётган бўлса, у ҳолда бошқалардан нима кутса бўлади, бошқаларга нимани раво кўрса бўлади? Ахир дунёдаги ваҳшийликлар ҳам доимо ҳар хил оқловлар билан амалга оширилмайдими? @konsultativ
Показать все...
​Нима учун ўз ҳаётингизга, фарзандларингиз ҳаётига бефарқсиз? ... Инсоннинг бир саволига жавоб бериш учун психолог унинг ҳаётида яшаб кўрмаса, жавоб беролмайди. Демоқчиманки, бу катта масъулият, кўп энергия ва билим талаб қилади. Хуллас, саволлар берила бошланди. Саволларга жавоб бера бошладим. Аммо залдаги шовқин-сурон, гап-сўзлар диққатимни жамлашга ҳалақит қиларди. Бир аёл фарзанд тарбияси ҳақида савол берди. Аёлнинг саволига жавоб бера бошладим. Шу он у жон куйдириб бераётган жавобимни охиригача эшитмай, шериги томон бурилиб кетиб қолди. Яна бошқа бирови савол берди. У аёл ҳам мени бепарвогина эшитарди. Залдаги аёлларга боқдим. Аксарияти нималарнидир гаплашиб ўтиришарди. Бу ҳол мени жуда таъсирлантирди. Бир неча кун ўйланиб юрдим. Аёлларнинг бундай бепарвогина қараб туриши, зарур маслаҳатларни ҳаётига татбиқ қилишга шошилмаётгани ҳам – ҳамма ҳаммаси дилимни оғритди. Бу воқеага бир неча кун ўтса-да, хаёлимдан: "Нега биз ўз ҳаётимизга, фарзандларимиз ҳаётига бепарвомиз?" деган савол кетмади. Худдики ҳаммамиз шундай яшашга одатланиб қолганга ўхшаётгандекмиз... Керак бўлмаган нарсаларга вақтимизни, кучимизни кетказамиз. Керак, ўта муҳим нарсалардан шу тарзда юз ўгирамиз! Нега?! Инсон ҳеч қачон бахтсиз бўлмайди! Бахтни ҳис этолмайдиган қалб бўлади, холос! Бахтни ҳис этишни ўргансак, бас! Тарбиясиз бола бўлмайди! Тарбия беролмайдиган ота-она бўлади. Биз болаларимиз тарбиясини яхшилаш учун нима қилдик? Назаримда кўпчилигимиз фақат фарзандларимиз хусусида нолишдан, уларни уришиш ва калтаклашдан нарига ўтмай қолганмиз. Тарбияни қандай берамиз? Ўрнак бўлувчи қалбимиз ва ҳусни хулқимиз билан! Уларсиз фарзандларимизни асло бахтли қилолмаймиз.
Показать все...
1.79 MB
Болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш тартиби ўзгарди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2021 йил 319-сон қарори). ❗️Қарорга кўра, Мактабгача таълим вазирлиги ўз тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг автоматик равишда мунтазам янгиланиб борилиши учун ўз расмий веб-сайтининг МТБАТ (Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими) билан интеграциялашувини таъминлайди. Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизмати хабар беришича, давлат хизматидан фойдаланиш учун ариза берувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга: ✅сўровномада ташкилотнинг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун) ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун) кўрсатиш (танлаш); ✅болани туғилган вақтдан бошлаб ташкилотга навбатга қўйиш; ✅бир вақтда учтагача ташкилотга навбатга қўйиш; ✅хато киритилган маълумотларни тузатиш; ✅давлат хизмати кўрсатилаётган ҳар қандай босқичда ундан фойдаланишни рад этиш. ❗️Жорий йил ўқув йилининг 31 май кунига қадар етти ёшга тўладиган болаларнинг сўровномалари ушбу санада бекор қилинади ҳамда автоматик равишда навбатдан чиқарилади. РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇 t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Показать все...
Davlat xizmatlari agentligi - Агентство государственных услуг

#Қонунчиликдаги_янгиликлар Болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш тартиби ўзгарди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2021 йил 319-сон қарори). ❗️Қарорга кўра, Мактабгача таълим вазирлиги ўз тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг автоматик равишда мунтазам янгиланиб борилиши учун ўз расмий веб-сайтининг МТБАТ (Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими) билан интеграциялашувини таъминлайди. Давлат хизматидан фойдаланиш учун ариза берувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга: ✅сўровномада ташкилотнинг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун) ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун) кўрсатиш (танлаш); ✅болани туғилган вақтдан бошлаб ташкилотга навбатга қўйиш; ✅бир вақтда учтагача ташкилотга навбатга қўйиш; ✅хато киритилган маълумотларни тузатиш; ✅давлат хизмати кўрсатилаётган ҳар қандай босқичда ундан фойдаланишни рад этиш. ❗️Жорий йил ўқув йилининг 31 май кунига қадар етти ёшга тўладиган болаларнинг сўровномалари…

Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.