cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Ҳусниддин ҲАЙИТ cаҳифаси

Больше
Узбекистан85 442Язык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
141
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

​​#Адабиёт #Назм ДИЛТАРЖИМОН Сўзнур инсон онгига берар зарурий маъни, кундузидан, тонгидан воқиф айлагай, яъни: Бунёд бўлганда борлик, “Ярал” сўзи – илк ғоя ва барча бутун борлиқ Яратгандан иноят. Шундан ақл ёришиб, эҳтиёждир – Сўзнурлар, сўзга нурлар қоришиб – яшар мазмунни турлаб. Ва туйилар чарағон, мавжудликнинг дунёси, бандалар илғаган он – эгасидир муносиб. Ҳақлари нур фаслида умр ўтказар ёниб ва шу: шоир аслида – туйғулар таржимони. (25.05.2021) ©Ҳусниддин ҲАЙИТ @husniddin_hayit sahifasi
Показать все...

​​#Адабиёт #Назм КЎНГИЛ ҚЎНҒИРОҒИ Ўзгаргандай доимий ҳаёт, ўзгартирди ҳар инсон ўйин, масофага ўтиб машғулот, тармоқ аро кўрсатди бўйин. Давом этди шу тарзда сабоқ, тўхтамади – топилиб илож ва устозлар дарс ўтиб ҳар чоғ, қондирилди илмий эҳтиёж. Ўқувчилар ҳайратда қолиб, туюлса-да бу ҳол ғалати,  умидсизлик буткул йўқолиб, кўникмоқни дил уддалади. Кечагимас курраи замин, эврилишда гарчи қиёфа, кўринса-да, маъюс ва ғамгин, дилда умид қилди зиёфат. Мактаб томон босилмай қадам, кунлар чопди олдинга фақат, сезилмасдан – яширин ҳар дам,  ўтказилди синовдан тоқат. Майли, ахир шукур борига, ҳар нафас ҳам асли имтиҳон, бизмас, ҳатто дунё ҳориган курашларда қатнашиб ҳар он. Вале асло чиқмасин ёддан, ўчмасин ҳеч умид чироғи, ранжимасин диллар ҳаётдан, умидларнинг сезиб титроғин. Ва бўлмасин кайфият тушкун, гарчи байрам ўтмаса, бироқ чалинади – янграйди бу кун, кўнгиллардан сўнгги қўнғироқ.   (24.05.2020) ©Ҳусниддин ҲАЙИТ @husniddin_hayit sahifasi
Показать все...

​​#Адабиёт #Назм *** Қатор тизилишиб таниш тераклар, бизни қарши олар қарсаклар чалиб, ҳаяжонга тушар фақат юраклар, олдинда не бўлар – билмайди ҳали. Иккимиз сукутда кетавердик жим, гоҳо нигоҳимиз фикр алмашди, атрофда айланиб ҳадик бетиним, ҳавони эгаллар қоронғу – ғашлик. Одимлашда давом этардик, бироқ қадамларнинг сони камайиб қолди, оёғинг остида тургандайин чоҳ, ҳорғин илдамлигинг буткул йўқолди. Ва ногоҳ тўхтадинг – айтдинг борини, якун – интиҳога қилиб ишора, муҳаббат пойида юрак оғриниб, бир умрга ахир узилар ора. Ва азобга солдинг сўзинг сўнгида, юракда қолдирдинг ўчмайдиган из, келтирмадинг менинг ўйим ўнгидан, кўнглимнинг таъбирин тушунмаган қиз. (2020) ©Ҳусниддин ҲАЙИТ @husniddin_hayit sahifasi
Показать все...

​​#Адабиёт #Назм ДАШТ Чўғдай ҳаво борганда исиб, чанқаса ҳам туширмай шаштин, унутмасдан тупроқ исини, кун ўтказар борлиқнинг дашти. Изн бермай ой ва қуёш ҳам, булутларни йўлатмас кўкка, қайнаётган нурларин ҳар дам, саҳро узра аёвсиз тўкар. Қурғоқликда кечирар турмуш, муздай сувни соғинган замин, кечалари кўриб чиқар туш, қўмсаганча ёмғирнинг таъмин. Сувсизликда жони ва тани, қийналса-да гарчи ҳар чоғда, ташлаб кетмай жон ватанини, сездирмасдан яшар ардоқлаб. (20.05.2021) ©Ҳусниддин ҲАЙИТ @husniddin_hayit sahifasi
Показать все...

​​#Адабиёт #Назм ҲАЁТҚЎБИЗ Кўнгил кўтарилар кўкка мисли тоғ, бўйини кўрсатса нурланган далда ва орзу-умидга сўнг очиб қучоқ, тажалли бахш этар ўша маҳалдан. Кўзларда акс этиб дунё кўрими, чиққан ҳар садоси кўчар бўғизга ва илоҳий туйғу қамраб тўрини, ҳамоҳанг жўр бўлар ҳаётқўбизга. (18.05.2021) ©Ҳусниддин ҲАЙИТ @husniddin_hayit sahifasi
Показать все...

​​#Адабиёт #Назм НУРКЎНГИЛКИТОБ Хаёлларнинг маҳсули – ғоя, сатрларга кўчирар барин ва ёғилиб турса иноят, сўйлайверар ақл минбари. Гоҳ қониқмай маъно, мазмундан, ўрганилиб энг зарур пайтда ва ечилиб фикрий тугунлар, ўйёзмада ишланар қайта. Ва битикни қилиб берар чоп, энг сифатли дил – босмахона, яратилиб нуркўнгилкитоб, файз бағишлар бу кенг жаҳона. Таҳрирларда қанчадан бери – юргиздириб ҳис нашриётин, ва умрбод сўзга дил бериб, яшаб ўтар шоир ҳаётин. (16.05.2021) ©Ҳусниддин ҲАЙИТ @husniddin_hayit sahifasi
Показать все...

ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВА – ҚАЛБЛАР ШОИРАСИ (17 май – шоиранинг таваллуд куни) Ҳавола: http://sirdaryo24.uz/2020/05/17/20-2/ ▶️ Каналга қўшилиш: 👉🏻 @Sirdaryo24 @husniddin_hayit sahifasi
Показать все...
СУВРАТ СИЛСИЛАСИ... Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиеванинг ушбу сурати ёзувчилар боғи – Дўрмонда ёш шоир дўстларимиздан бири Раҳматжон Қўрғон томонидан 2011 йил 22 июлда олинган. Ана шу кезда Раҳматжон Қўрғон ёнида мен ҳам бор эдим. Дўрмонда ўтказилган мушоирадан сўнг ҳовлида қизғин суҳбатлар давом этди. Кўпчилик қатори мен ҳам устоз шоиранинг фикрларини мароқ билан тингладим. Ижодий тафаккур тараққийига дахлдор тажрибалар йиғилганлар учун бирдай қизиқ бўлган ўшанда. Қачон шу суратга кўзим тушса, ана шу қизғин адабий суҳбатлар жараёни хаёлимда гавдаланади. Яна вақт ортига келгандай қайтиб, хотира жонланиб қолади илкис, силсила соғинчли алёрлар айтиб, муштоқ кўнгилларда уйғотади ҳис. Сийратига монанд ёрқин қиёфа сизни ҳам ўйларга чўмдирган маҳал, мўъжизавий ҳислар бериб зиёфат, юракларингизда ёзилар чигал... Шу туйғулар кўнглимдан ўтар экан, дарров қоғозга тушириб, сизларни баҳраманд этишга ошиқдим... © ✍ Ҳусниддин ҲАЙИТ @husniddin_hayit sahifasi
Показать все...
​​#Адабиёт #Назм ҚИШЛОҚДА... Хаёл нури ўтмишга қайтиб, хотиралар уйғонса – тонгдир ва болалик қўшиғин айтиб чиқса кўнгил – оламжаҳондир. ​​ Ёдга тушар қайтолмас фурсат, қадр-қиммат кўрсатса бўйин, дилни тенгсиз қувончлар қуршаб ва бошланар cевимли ўйин. Инсон ўйлар кексайган замон, беғуборлик – нурланган дунё, ва хотира бор экан ҳамон, бўлаверар болалик бунёд. (15.05.2021) ©Ҳусниддин ҲАЙИТ @husniddin_hayit sahifasi
Показать все...

(ll) Газета, журнал юзида ижодкор асарини кўриши билан ижодий руҳланишини, янги-янги шеърлар ёзишга туртки беришини айтганди. ...Кейин вилоятимиздан ташриф буюрган ёш ижодкорларнинг ижоди билан танишди. Бевосита мушоира руҳида кечганди тадбир. Ёш ижодкорлар томонидан ўқилган шеърлар тингланди, ҳар бирига устозлар томонидан муносабат билдирилди. Мушоирадан сўнг эсдалик учун суратларга тушдик... Дўрмон боғидаги ўриндиқларда адабий суҳбат давом эттирилди. Узтоз шоирадан ҳамма суҳбат давомида дасхатлар олишди. Ўшанда мен ҳам устоз Ҳалима Худойбердиевага қўлимдаги “Шарқ юлдузининг” 2010 йил 2-сонини тутдим. Устоз “Ҳусниддин! Бахт ҳамиша сиз билан бўлсин” дея ёзиб, имзо қўйиб берди. Кейинчалик бу журнални асраб қўйдим. Тақдир тақозоси билан шоиранинг номи берилган ижод мактабида фаолият юритар эканман, ҳалиги журнални очиб, шу тилакни қайта-қайта ўқиб қўяман.... ©Ҳусниддин ҲАЙИТ @husniddin_hayit sahifasi
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.