cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

Рекламные посты
208
Подписчики
-124 часа
Нет данных7 дней
-230 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

. БИЗ  ҚАРИЯПМИЗ, ДЎСТИМ... Неваралар исмини тез  унутиб  қўясан. Бир коса ош қаёқда, ярмига ҳам тўясан. Гап кўтара оламайсан,  салга қовоқ уясан. Бу  ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир. Иккита гап ортиқча, биттаси камлик қилар. Бир яримта гап топмай фарзандинг  хуноб  бўлар. Насиҳатинг, гапларинг ҳеч кимга ёқмай қолар. Бу ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир. Қўйган нарсанг тополмай  хонангда  гирёнасан. Кўзойнаксиз  бир қарич  чокни ҳам  тиколмайсан Китоб  очсанг  ҳарф сакрар, биттасин тутолмайсан. Бу  ёшликнинг охири,  кексаликнинг бошидир. Қулоқ сал оғирлашиб гап эшитмай қоларкан. Билакларинг чойни ҳам кўтаролмай толаркан. Ажин тушиб юзингга, нақш олмалар сўларкан. Бу  ёшликнинг охири,   кексаликнинг бошидир. Кеча еган овқатинг эсгинангда турмайди. Чаққонгина оёқлар энди тез- тез юрмайди. Кўксингдаги юрагинг бир маромда урмайди. Бу ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир. Ғайратинг бор, кучинг йўқ, мўлжалингда қанча иш. Ҳовлига чиқасану қилолмайсан бир юмуш. Хаёлда битирасан супур, сидир, кир ювиш. Бу  ёшликнинг охири,   кексаликнинг бошидир. Қон босими ўйнайди, оёқ оғрийди тинмай. Ўтирсанг туролмайсан хонтахтага   тиранмай. Сал  шовқиндан қулоғинг  шанғиллар мисли карнай. Бу ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир. Бир вақт ёққан елвизак касал жойга тегади. Илиқ сувни ичсанг ҳам дарров йўтал тутади. Юрак,  жигар,  буйраклар ўзини эслатади. Бу ёшликнинг  охири,  кексаликнинг бошидир. Баланд пошна туфлилар аста секин паст бўлар. Шиппак, махси, калишлар энди сенга дўст бўлар. "Дард ёмони қарилик" деган ҳикмат рост бўлар. Бу ёшликнинн охири, кексаликнинг бошидир. Ёшликда тотли луқма фарзандларга тутасан. Энди улар тутади, зўрға чайнаб ютасан. Қўша тиллаларингни тақмайсан, унутасан. Бу  ёшликнинг охири, кексаликнинг бошидир. Ҳар ойда келадиган нафақангни кутасан. Санаб, эҳтиёт қилиб дастрўмолга тугасан. Юз минг марта йўқотиб, юз минг марта топасан. Бу  ёшликнинг охири,  кексаликнинг бошидир. Шу кунларга етказди, Аллоҳимга минг шукр. Ким етди, ким етмади? Дам олинг, қилинг ҳузур. Ёзгим келганди, ёздим. Ёқмаса минг бор узр. Бу ёшликнинг охири,  кексаликнинг бошидир. Йўғе, тенгдош, бу ахир  кексаликнинг ўзику! Мастура Хожи Она •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! T.me/Zuhouz
Показать все...
👍 1
Сабр — ичингда шунча дардни сақлайсан, аммо инсонлар олдида табассум қиласан.. Сабр — кўзларинг ичи тўла ёш, сизиб тушай дейди, аммо буни ҳеч ким пайқамайди. Чунки сен кўз ёшларингни ҳеч кимга сездирмай дарров артиб, яна табассум қиласан.. Сабр — кимдир сенга тош отсада, сен уни кўрмагандек эътибор бермай йўлда давом этаверасан.. Сабр — гулзорни орзу қилиш, аммо тиконзорни босиб ўтишдир.. Сабр — насибангда борига ва йўғига рози бўлишингдир.. Сабр — Аллоҳ сен билан бирга эканлигини ич ичингдан ҳис қилишингдир. ©️ Жалолиддин Румий Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг! @Zuhouz
Показать все...
ҲОВЛИДА ДАРАХТ ҚУРИСА, БАРАКА КЕТАДИМИ? ❓CАВОЛ: Ҳовлида дарахт қуриса, барака кетадими? Уни кесиш керакми? 📩 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ислом динида инсон, ҳайвон ва ҳатто ўсимликларга ҳам яхши парвариш қилинишга катта аҳамият қаратилган. Дарахтлар ҳам вақти-соати келиб қурийди. Яхши парваришга қарамасдан қуриб қолса, уни кесиб ташлаб, зарурат бўлса, ўрнига бошқасини экилади. Ҳеч қандай барака унга боғлиқ эмас. Бу тушунчалар жоҳилият асоратларидан. Баракани ато этувчи ёлғиз Аллоҳ. Тавфиқ Аллоҳдан. Фатво ҳайъати. Дўстларингизга ҳам улашинг!!! T.me/Zuhouz
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Меваларнинг фойдали хусусиятларини биласизми? • Узум — юрак қон-томирлари учун фойдали. • Ананас — артритдан ҳимоя қилади. • Шафтоли — стресслар енгил ўтишига ёрдам беради. • Олма — организмнинг инфекцияларга қарши курашувчанлигини таъминлайди. • Тарвуз — юрак ва буйрак учун тавсия этилади. • Апельсин — тери тузилишини майинлаштиради. • Киви — суяк тўқималари учун фойдали. • Банан — очлик ҳиссини бартараф этиш ва ошқозон яраларида фойдали. • Манго — турли хилдаги ўсмаларнинг олдини олишга хизмат қилади @Zuhouz
Показать все...
Показать все...
Йога Фитнес💎

Аёллар согламлаштириш Спорт Гормонал Йога канали!!

00:11
Видео недоступноПоказать в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ..☀️ Яна бир мунаввар тонгни соғ-саломат, оила даврасида кутиб олганимиз учун Аллоҳга беҳисоб шукр. Ҳар бир кунимиз биз учун янги бир туғилиш. Уни яхшиликлар ила ўтказайлик! Бугун борлигингиздан мазза қилинг, азизим. Хайрли тонг! Йўлда кулиб турган одамни учратсангиз билингки бу Мен! Табассум қилинг. Дунё табассумни яхши кўради! ☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ҚАЛБГА ЯҚИН ИНСОНИМ! Каналга обуна бўлиш учун ушбу линкни босинг 👇🏻👇🏻 @Zuhouz
Показать все...
​​ ? 🌸 ➖ Ким Қуръондан бир харф ўқиса―унга бир ҳасанот ёзилади, ҳасанот, ўн баробаричадир. 🌸 ➖ Ким бир етимни ўз қармоғига олса―жаннатда Расулуллоҳга хамроҳ бўлади. 🌸 ➖ Ким 100 марта "Субҳаналлоҳ" деса―унга 1000 ҳасанот ёзилади. 🌸 ➖ Ким "Каҳф" сурасининг аввалидан ўн оят ёдласа―дажжол фитнасидан омонда бўлади. 🌸 ➖ Ким Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир саловот айтса―Аллоҳ унга ўн саловот айтади. 🌸 ➖ Ким фарз намоздан сўнг "Оятал-курси"ни ўқиса―уни жаннатга киришлигидан фақатгина ўлими тўсиб туради. 🌸 ➖ Ким қариндош-уруғликни боғласа―унинг умри ва ризқида кенгчилик берилади. 🌸 ➖ Ким бир биродарига ғайбан дуо қилса―бир Фаришта омин, сенга ҳам ўша мислича бўлсин, деб қайтариб туради. @Zuhouz
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Йиғи Умар ибн Абдулазиз ҳузурларида ўлим ҳақида сўзланса, қуш питирлаганидек типирчилаб қолардилар (қалтирар эдилар). У киши шундай йиғлар эдиларки, ҳатто кўз ёшлари соқолига оқиб тушарди. У зот бир кечада йиғладилар, аҳли аёллари ҳам у кишига қўшилиб йиғлашди. Вақтики, кўз ёшлари тинган эди, қизлари Фотима сўради: - “Жоним сизга фидо бўлсин, эй амирул мўминин! Нима учун йиғлайсиз?”. Умар айтдилар: - “Аллоҳ таоло ҳузуридаги қавмлардан бир гуруҳи жаннатга қараб ва бир гуруҳи дўзахга қараб юришларини эсладим”. Сўнг сайха урдилар - да, ҳушларидан кетди. Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 T.me/Zuhouz
Показать все...
Эътиқод. Раҳимберди домла Раҳмонов Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 @Zuhouz
Показать все...
00:38
Видео недоступноПоказать в Telegram
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 @Zuhouz
Показать все...