cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

✿*:・・*☆¸¸I Y M O N M A N Z I L I.・*☆¸¸.•*✿

بسم الله الرّحمن الرّحيم...🍃 ⊰᯽⊱┈──╌❊╌──┈⊰᯽⊱ Mehribon va Rahmli Alloh nomi bilan boshlayman... Kanal Alloh yoʻlida ochildi Murojat: @Iymonmanzil_bot

Больше
Узбекистан88 617Язык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
134
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

“Ҳижоб” кийган қиз Ҳозирда “ҳижобланган” номи остида юриб ҳақиқий иймонда юрган муслима опа сингилларимизнинг номларини булғаётганларга аталган шеър Шеър муаллифи: Абдураҳмон Мешаян Манба;©Musolliyn
Показать все...
IMG_3825.MP410.26 MB
Гоҳида сукут қилиб, жим турамиз… Чунки сўзимиз ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини биламиз…
Показать все...
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтадилар: "Иймон неъматидан сўнг мўмин бандага серфарзанд, юзидан муҳаббат балқиб турувчи, гўзал хулқли аёлдан кўра яхшироқ неъмат берилмаган". manba:@AymanYogiy https://t.me/S_a_k_i_n_a #لا تحزن
Показать все...
Илдизи чуқур жойлашган биргина дарахт илдизидан ажратилган ва юк машинасига тахланган юзлаб дарахтларни тўхтатиб қолди. Хулоса: Агар сен ҳам кучли бўлишни истасанг, илдизинг, ақиданг ва асосларингга маҳкам боғланиб, ўрнашган ерингда собит бўлгин! Manba;t.me/ittaqillah_99 @gariblarim @gariblarim @gariblarim
Показать все...
​​Қуръон ўқишдаги мақсадлар Кўпчилчигимиз Қуръондан фақат ажр, савоб олиш учун ўқиймиз. Аслида Қуръон ўқишда буюк манфаатлар ҳам борлигидан хабарларимиз йўқ. Қуръон ўқаётиб, қанча кўп нарсани ният-мақсад қилсак, Аллоҳнинг изни ила уларнинг барчасига эришамиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ниятлар билан эътиборлидир. Ҳар киши учун ният қилгани бўлади». Қуръон ҳаёт йўлидир, ният эса билганлар учун буюк тижоратдир. ДЕМАК; Қуръон ўқийман: 1- Ундан илм олиш ва амал қилиш мақсадида. 2- Аллоҳнинг ҳидоятига эришиш мақсадида 3- Аллоҳга муножот қилиш учун. 4- Зоҳирий ва ботиний (тана ва қалбдаги, ҳиссий- маънавий) дардлардан шифо топиш учун. 5- Аллоҳ мени зулматлардан нурга олиб чиқсин, деб. 6- Чунки Қуръон қотган қалблар шифосидир. Қуръон билан қалб хотиржам бўлади, тирилади, обод бўлади. 7- Қуръони карим мен учун Аллоҳнинг дастурхони-зиёфати бўлсин деб. 8- Ғофиллардан бўлмайин, зокирлардан бўлайин, деб. 9- Аллоҳга ишонч, иймоним зиёда бўлиши учун. 10- Аллоҳ Қуръонни тартил билан ўқинг, деб буюргани учун. 11- Ажр- савоб бўлсин, Ундан ўқиганим ҳар бир ҳарф учун 10 та ҳасана ёзилсин, деб, Аллоҳ яна хоҳлаган бандасига бундан ҳам кўпайтириб беришидан умидвор бўлиб. 12- Қиёматда Қуръон мени шафоат қилсин, деб. 13- Пайғамбар алайҳиссаломнинг васиятларини бажо келтириш учун. 14- Аллоҳ Қуръон билан мени ҳам, умматни ҳам юксалтирсин, деб. 15- Қиёмат Қуръонни ўқиб, жаннат даражаларида юқорилаш, виқор тожини кийиш, ота онамга бутун дунёдан қиммат турадиган либос кийдирилсин, деб. 16- Аллоҳ таолога ўзининг каломини ўқиб яқин бўлайин, деб. 17- Аллоҳнинг аҳли, хос кишиларидан бўлиш учун. 18- Қуръонни маҳорат билан ўқиб, Аллоҳнинг улуғ элчилари, фаришталар билан бирга бўлиш мақсадида. 19- Аллоҳнинг азобидан, дўзахдан қутилиш учун. 20- Аллоҳ таолонинг биргалигига эришиш учун. 21- Ёмон қаришдан сақланиш мақсадида. 22- Қуръон менга қарши эмас, аксинча, фойдамга ҳужжат бўлсин, деб. 23- Қуръони каримга қараш ибодат бўлгани учун ҳам. 24- Узрамдан сакийнат инсин, мени Аллоҳнинг раҳмат чулғаб олсин, Аллоҳ ўз ҳузуридаги фаришталар олдида мени ёд этсин, деб. 25- "Энг яхши инсон" унвонига сазовор бўлиш, Аллоҳнинг фазлини қўлга киритиш учун. 26- Мендан ҳушбўй таралиб турсин деб. 27- Дунёда адашмаслик, охиратда бадбахт бўлиб қолмаслик учун. 28- Аллоҳ Қуръон билан қайғуларни кеткизиши, ғам ташвишларни аритиши учун. 29- Қуръон дунёда йўлбошчим, қабримда ҳамроҳим бўлсин, жаннатга элтувчим бўлсин, деб. 30- Аллоҳ таоло Қуръон билан мени тарбия қилсин, Расулуллоҳ алайҳиссалом безанган ахлоқлар менинг ҳам одобим бўлсин, деб. 31- Нафсимни ҳақ билан машғул қилайин токи у мени ноҳақ, беҳудаларга чалғитмасин, деб. 32- Ҳавойи нафсимга, шайтонга қарши курашиш бўлгани учун ҳам. 33- Қиёматда Аллоҳ мен билан кофирлар ўртасига парда- тўсиқ қилсин, деб. Мана шу Аллоҳ билан бўлган, кафолатланган, фойдали тижоратдирки, Аллоҳ таоло бунинг учун ўзининг фазли карамидан битмас, туганмас ҳадяларидан ато этади. ©Обихон Абдулҳамид ҳафизаҳуллоҳ таржимаси. @Iymonmanzili
Показать все...
📌Насиб бўлса келар... Ёш йигит Каъбада туриб фақат: "Эй тўғриларнинг, ҳаромдан ҳазар қилган бандаларининг ёрдамчиси - АЛЛОХИМ, Сенга ҳамду санолар бўлсин!" - дея такрорларди. Ёнидаги кишилардан бири ҳайратланиб сўради: - Биродар, нега фақат 1 та жумлани қайтаряпсиз, бошқа сўрайдиган тилагингиз йўқми? Йигит бир пас жим тургач, ўз ҳолатига шундай изоҳ берди: - Бундан 7-8 йил олдин ҳам зиёратга келганимда, Каъбадан минг тилла танга солинган ҳамён топиб олдим. Ичимда васваса бошланди: "Олтинларни олу чўнтагингга сол. Энди улар сеники, истаганингча сарфласанг бўлади... "Лекин бу гаплар шайтондан эканлигини ўз - ўзимга уқтирдим:" Йўқ, бу пуллар меники эмас, улардан фойдаланишим ҳаром". Шу асно: "Ҳамёнимни йўқотдим, топиб олган борми?" - деган овоз эшитилди. Ҳалиги одамдан ҳамённинг таърифини, ичида қанча пул бўлганлигини сўрадим. Гапларидан ҳамён унга тегишлилиги маълум бўлди - омонатни эгасига топширдим. У менга суюнчи деб 30 тилла танга берди. Қўлимда пул билан бозорга йўл олдим ва у ерда бир асир болани мақтаб сотишаётгани устидан чиқдим. Бояги боланинг тоза - покизалиги эътиборимни тортди. Нархини сўрадим, 30 тилла эканини айтишди. Пулни бериб, асир болани сотиб олдим. Орадан бир- икки йил ўтди. Бола менга одоб ва садоқат билан хизмат қилди. Бир куни у билан бирга кетар эканмиз, қаршимиздан уч киши чиқди. Шунда бола менга: "Хожам, сизга бир сирни очай - мен Форс амирининг ўғлиман. Келаётган кишилар эса отамнинг одамлари. Улар мени сотишингизни сўрайдилар, сиз яхши одамсиз, 30 минг олтиндан камига кўнманг. Қўрқманг, улар сизга зарар етказишмайди", деди. Шундай қилиб асиримни ўттиз минг тиллага сотдим. Бу пуллар билан катта тижорат бошладим ва тез орада бойиб кетдим. Шундай кунларнинг бирида яқинларим: "Обрўли бир оиланинг қизи бор, отаси яқинда вафот этди. Сени шу қизга уйлантирмоқчимиз", деб қолишди. Мен рози бўлдим. Тўй бўлди, никоҳ кечаси келиннинг сеплари орасида бир ҳамён диққатимни тортди. Рафиқамдан: "Бу нима?" - деб сўрадим. У: "Отамнинг ҳамёнлари, ичида 970 тилла танга бор. Отам бу ҳамённи бир йили Каъбада йўқотган, топиб берган кишига 30 тангасини берган эканлар. Қолганини эса менга ҳадя қилиб, сепимга қўшганлар". Қарангки, ўшанда Каъбада мен топиб олган олтинлар аслида ҳам ризқим экан. Агар эгасига бермаганимда ҳаром йўл билан келган бўларкан. Демак, тақдирдан ўзгаси йўқ, насибдан бошқаси йўқ... Менга ёрдам бериб, ҳаромдан сақлаган, мўл - кўл ризқ, неъматлар ато этган Парвардигоримга ҳамду санолар бўлсин! #hikoya @Iymonmanzili
Показать все...
Мўминнинг қабрдаги ҳолати Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон маййитни дафн қилиб бўлсалар, унинг (қабри) устида туриб: «Биродарингиз учун истиғфор айтинг, унга сабот сўранг, чунки ҳозир у сўралади», дер эдилар». Абу Довуд, Баззор ва Ҳоким ривоят қилишган. Ҳоким саҳиҳ, деган. Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон мўмин қабрида ўтирғизилса, унга келинади. Сўнгра «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳи», деб шаҳодат келтиради. Ана ўша Аллоҳнинг «Аллоҳ иймон келтирганларни дунё ҳаётида ва охиратда субутли сўз ила собит қилади», деганидир», дедилар». манба;@musolliyn @gariblarim @gariblarim @gariblarim
Показать все...
IMG_3694.MP45.16 MB
Isroil Mudofaa Vaziri Beni Gans kecha Facebook, Tik-Tok va boshqa ijtimoiy tarmoqlar rahbarlari bilan Zoom platformasi orqali suhbatlashdi. Beni Gans ularni Isroil bilan hamkorlik qilishga chorladi. P/S: Isroilni butun dunyoda o'ziga ishlaydigan OAVlari bor va ijtimoiy tarmoqlarda Isroilning ta'siri juda katta. @falastinsadosi
Показать все...
Қайсидир оилада ўғлингизнинг динининг ярми тарбияланмоқда, сиз эса қолган ярмига аҳамият беринг. ©Саид Комил
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.