cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Imomtermiziy.uz|Madrasa rasmiy kanali

"Imom Termiziy" o'rta maxsus islom ta'lim muassasasining telegramdagi rasmiy sahifasiga xush kelibsiz! 📞 +998 (55) 451-05-96 📩 [email protected] 🌐 imomtermiziy.uz 🏚 190108, O`zbekiston Respublikasi, Termiz shahri, Shimoliy darvoza, 3

Больше
Рекламные посты
2 143
Подписчики
+1224 часа
+1017 дней
+22530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

00:42
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Ёшлар_куни
Президент фаол ёшларга давлат мукофотларини топширди.
♻️ t.me/termiziylar_uz - Диний-маърифий канал! Telegram|Facebook|imomtermiziy.uz|Instagram|YouTube
Показать все...
reels_mukofotlash_tg_new.mp424.10 MB
👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Қабул_2024 #Статистика
🔵 "Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасасига 28-июнь ҳолати бўйича топширган Абитуриентлар сони.
☎️ Тел: +99855 451-05-96 📍Манзил: Сурхандарё вилояти, Термиз шаҳар, Шимолий дарвоза кўчаси, 3-уй. ♻️ t.me/termiziylar_uz - Диний-маърифий канал! Telegram|Facebook|imomtermiziy.uz|Instagram|YouTube
Показать все...
👍 6
БАА ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ ВА ФАТВО МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ
🌙 Бугун, 28 июнь куни Бирлашган Араб Амирликларининг “Ҳидоя” экстремизмга қарши курашиш маркази раиси Доктор Али Рошид Ал-Нуаимий бошчилигидаги делегацияси мамлакатимизга ташрифи доирасида Тошкент ислом институти фаолияти билан танишди.
🗣Мартабали меҳмонга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳамроҳлик қилди. 🕌 Доктор Али Рошид Ал-Нуаимий жанобларига институт тарихи ҳақида батафсил маълумот берилиб, бугунги ўқув жараёнлари билан таништирилди. Меҳмон Қуръони карим ва тажвид ўқув курси дарс жараёнларини диққат билан кузатди. ✍️ Делегация аъзолари Тошкент ислом институтига ташрифи таасcуротларини институтнинг “Меҳмонлар китоби”га ёзиб қолдирди. 📚 Шунингдек, меҳмонлар Фатво маркази фаолияти билан танишиб, Фатво маркази мутахассислари билан мулоқот қилдилар. 🤝Ташриф якунида томонлар ўзаро эсдалик совғалари алмашдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #ДЕЛЕГАЦИЯСИ #БАА #ФАОЛИЯТ MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
#Янгиликлар #Матбуотчилар_куни ✅ 27-июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан таълим муассасаси ходимлари тақдирланди.
🎉 Халқимиз илм-маърифатини юксалтириш, ҳидоят йўлига бошлаш, соҳага оид янгиликлар ва ўзгаришларни тезкор ва холислик билан етказишдаги хизматлари учун таълим муассасаси матбуот котиби Сирожиддин Қурбонов, ходим Ҳамраев Рашидларнинг матбуот ва муҳаррирлик, монтаж, операторлик ва бошқа техник хизматлар билан боғлиқ меҳнати қадрланиб, Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
📝 Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати ♻️ t.me/termiziylar_uz - Диний-маърифий канал! Telegram|Facebook|imomtermiziy.uz|Instagram|YouTube
Показать все...
👍 5 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
#ТАЪЗИЯ ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Жамаҳматов Каромиддиннинг момолари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади. 🤲 Оламдан ўтган онахоннинг барча солиҳ амалларини Аллоҳ таоло ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. 🤲 Ҳақ таоло марҳуманинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин. إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ ▪️«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз». Имом Термизий ЎМИТМ жамоаси
Показать все...
😢 12👍 2 1
Repost from Muslim.uz
🗣ЁШЛАР ФОРУМИ БОШЛАНДИ
Шу йил 27-28 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ёшлар форуми бўлиб ўтмоқда. Унда турли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда.
🌱Нуфузли тадбир доирасида Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби ўринбосари Тариқ Али Бахит, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, Халқаро ислом академияси ректори Уйғун Ғофуров янги боғни очиб, унга манзарали дарахт кўчатларини ўтқаздилар. 📖 Тадбир Қуръон тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. 💬Сўзга чиққан Зайниддин домла Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг форум иштирокчиларига йўллаган табрик ва қутловларини ўқиб эшиттириш баробарида хайрли тилакларини билдирдилар... 🖥 БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
👍 4
#Қуръон #қироат Шайх Алижон қори ♻️ t.me/termiziylar_uz - Диний-маърифий канал! Telegram|Facebook|imomtermiziy.uz|Instagram|YouTube‌‌
Показать все...
Kahf surasi - Shayx Alijon qori.mp343.94 MB
👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Янгиликлар #Қабул_2024 ❗️ҚАБУЛ 2024-2025 🔵 9-КУН ✅ Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида абутуриентларни ҳужжат топшириши 20-июндан 20-июлга қадар давом этади.
📝 таълим муассасаси раҳбари номига ариза; 🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); 📚 маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси); 👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади); ✅ чет тилини билиши тўғрисидаги сертификат асл нусхаси (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа тилда имтиҳон топширувчилар учун).
❗️Мавжуд бўлса, араб тили бўйича Б1 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификат (Ат-Танал Ал-Араби). ‼️Тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида (яъни 170 000 сўм) тўлов ундирилади. ☎️ Тел: +99855 451-05-96 ♻️ t.me/termiziylar_uz
Показать все...
👍 2🔥 1
🍲 15 МИНГ ҲОЖИГА МАНЗУР ТАОМ ТАЙЁРЛАШ КАТТА МАСЪУЛИЯТ
🛬 Айни кунларда юртдошларимиз она Ватанга навбати билан қайтгунга қадар Маккаи мукаррамада тоат-ибодатларини кўтаринки руҳ ва юқори кайфиятда давом эттирмоқдалар.
📍 Ишчи гуруҳи жамоалари ҳожиларимиз тоату ибодати рисоладагидек бўлиши, олий тоифали шифокорлар эса ҳамюртларимизнинг сиҳат-саломатлигини доимий назорат қилиш ҳамда моҳир ошпазларимиз витаминга бой миллий таомлар тортиқ қилиш каби вазифаларни сидқидилдан адо этмоқдалар.
🗣Макка шаҳридаги меҳмонхоналарда истиқомат қилаётган зиёратчилар учун ўзбекистонлик моҳир ошпазлар тансиқ таомлар тайёрлаб беришяпти. Эрталабки нонушта, тушлик ва кечки таомда икки хилдан иссиқ овқат ва ҳар хил мева-чевалар тақдим этиляпти. 🟢 Эрталабки нонуштада иссиқ таомлар билан бирга тухум, сариёғ, пишлоқ, асал, ҳолва кабилар қўшимча қилинса, тушлик ва кечки овқатланиш рационидан ҳўл мевалар, салқин ичимликлар, қатиқ ва салатлар ўрин олган. 📋 Таомномага кўра, вақти-вақти билан ош, турли хил шўрвалар, мошкичира ва балиқ маҳсулотлари тақдим этилмоқда.
✅ Ўн беш минг нафар ҳожига мана шундай таомларни тайёрлаш учун туну кун меҳнат қиладиган юртимиздан борган 12 нафар тажрибали ошпаз, бир неча нафар маҳаллий ишчилар жалб этилган бўлиб, Макка шаҳрида 2 та катта ошхона ажратилган. Шунингдек, ошхоналар озодалиги ва сиғими, санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, яроқлилик муддати ва покиза тайёрланишига алоҳида эътибор қаратилади.
🤲 Таомлар ҳожиларимиз ибодатига қувват ва офиятли бўлсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
CHEF+.mp428.37 MB
👍 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Кун_ояти يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوۡمِ ٱلجُمُعَةِ فَٱسعَوۡاْ إِلَىٰ ذِكرِ ٱللَّهِ وَذَرُواْ ٱلبَيعَۚ ذَٰلِكُمۡ خَيرٞ لَّكُمۡ إِن كُنتُمۡ تَعلَمُونَ
Жума_сураси 9
📖 «Эй мўминлар, қачон Жумъа кунидаги намозга чорланса (яъни, азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсангизлар, мана шу (яъни, Аллоҳнинг зикрига — Жумъа намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир».
📝 Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати ♻️ t.me/termiziylar_uz - Диний-маърифий канал! Telegram|Facebook|imomtermiziy.uz|Instagram|YouTube‌‌
Показать все...
👍 2 1
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.