cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Energetika

➖Ўзбекистон ва дунё Энергетика тизимини обьектив ва эксклюзив ёритиб борувчи махсус блог. Реклама учун : @EnergetikaTV_bot

Больше
Рекламные посты
5 654
Подписчики
-424 часа
+57 дней
+530 дней
Время активного постинга

Загрузка данных...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Анализ публикаций
ПостыПросмотры
Поделились
Динамика просмотров
01
Ёқилғи-энергетика тариф сиёсатининг 2035 йилгача бўлган даврдаги йўналишлари белгиланди Истеъмолчиларни электр энергияси ҳамда табиий газдан асосланган, рақобатли ва адолатли тарифлар бўйича фойдаланишини таъминлаш тариф сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика тармоғида тариф сиёсатини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарор билан 2035 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон ёқилғи-энергетика тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари тасдиқланди. Булар: - истеъмолчиларни электр энергияси ҳамда табиий газдан асосланган, рақобатли ва адолатли тарифлар бўйича фойдаланишини таъминлаш; - ёқилғи-энергетика тармоғининг молиявий барқарорлиги ва инвестиция жозибадорлигини таъминлаш; - ишлаб чиқариш қувватларини, жумладан, ДХШ шартлари асосида кенгайтириш, модернизатсия ва диверсификатсия қилиш, ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини таъминлаш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш; - тарифларни белгилашда такрор субсидиялаш амалиётини босқичма-босқич бекор қилиш ва манзилли субсидиялар бериш орқали аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш; - ёқилғи-энергетика тармоғида шаффоф, изчил ва олдиндан тахмин қилиш имкониятини берувчи тартибга солишни ўрнатиш, шу жумладан, инвесторлар учун тартибга солиш таваккалчилигини камайтириш мақсадида тарифларни узоқ муддатга белгилаш амалиётини босқичма-босқич жорий қилиш; - республиканинг барча ҳудудларида 2035 йилга қадар аҳолига электр энергияси ва табиий газ ягона нарх сиёсати асосида сотилишини таъминлаш. Шунингдек, ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди: - Электр энергияси ва табиий газ учун тарифларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом; - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг таркиби; - Идоралараро тариф комиссияси тўғрисидаги низом. Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2025 йил 1 апрельдан кучга киради.
1 6984Loading...
02
Тожикистон Роғун ГЭСдан олинадиган электр энергиясининг 70 фоизини экспорт қилишни режалаштирмоқда
8451Loading...
03
​​Хитойда дунёдаги энг йирик қуёш электр станцияси ишга туширилди Хитойда дунёдаги энг катта қуёш электр станцияси ишга туширилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда. Хитойликлар станцияни қуриш учун эса 2,1 млрд долларга яқин маблағ сарфлаган. Бу станция Хитой ғарбида, Шинжон-Уйғур автоном раёнида, Урумчи шаҳри яқинидаги чўл ҳудудида қурилган. Станция умумий ҳисобда 13,3 минг гектар майдонни эгаллаган. Хитойликлар станцияни қуриш учун эса 2,1 млрд долларига яқин маблағ сарфлаган ва у йилига 6,09 млрд киловатт соат энергия ишлаб чиқара олади. Таққослаш учун, бу Папуа-Янги Гвинея давлатини бир йил электр энергия билан таъминлашга етарли бўлади. Аввалроқ, Хитойнинг ғарбий қисмида Ninsya Gengelli чўлида LongYuan Power Group ва China Lüfa KingHai New Energy компанияларининг иккита умумий қуввати 3 гВт энергия ишлаб чиқарувчи йирик қуёш электр станциялари ишга туширилганди. ❗️Маълумот учун, дунёдаги энг йирик шамол электр станцияси ҳам Хитойда қурилган. ☑️ @Energetika
1 2896Loading...
04
Май ойида Ўзбекистон, Хитойга газ экспортини қарийб 8 баробарга оширди
1 2016Loading...
05
Тожикистон Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимига қайта уланди Тизим Марказий Осиё давлатлари ўртасида энергетика бўйича ҳамкорлик қилиш имконини беради. Тожикистон «Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлигини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси»ни тасдиқлади. Экспертлар бу Тожикистоннинг Марказий Осиёнинг ягона энергетика ҳалқасига қайтишини англатади, деб хулоса қилмоқда. Тожикистон узоқ вақтдан бери ягона энергетика тизимига қайтишга тайёргарлик кўраётган эди. Минтақанинг ягона тизимига қайтиш учун Осиё тараққиёт банки 2018 йил охирида Тожикистонга 35 миллион доллар миқдорида грант ажратди. Бу ишлар томонлар ўртасидаги келишувга кўра, 2022 йилда якунланиши керак эди. Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизими Совет Иттифоқи даврида (1960 йилда), минтақадаги барча мамлакатлар бир давлат таркибида бўлган пайтда ташкил қилинган. Тизим Тошкентдаги Мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик маркази томонидан бошқарилиб, суғориш даврида электр энергиясига бўлган талаб ва сувга бўлган эҳтиёжнинг мавсумий тебранишларини мувозанатлаш имконини берган. Тожикистон ва Қирғизистон совуқ мавсумда ўз ҳавзаларида сув сақлаган ва Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистондан электр ва энергия ресурсларини (кўмир ва табиий газ) олган. Ёз келгач Тожикистон ва Қирғизистон қишда тўпланган сувни қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун бу мамлакатларга берган. Шунингдек, ёзда Тожикистон ва Қирғизистон қўшни давлатларга ортиқча ҳажмда ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказган. СССР парчаланганидан кейин тизим бир неча йил ишлади, кейинчалик давлатлар бирин-кетин ҳалқани тарк эта бошлади. Аммо, амалда маълум бўлдики, ягона энергия ҳалқасини тарк этиш ҳар бир Марказий Осиё республикаси учун фойдасиз бўлиб чиқди, бу эса минтақада доимий равишда ўсиб бораётган электр энергияси истеъмоли ва эскирган энергетика инфратузилмаси билан боғлиқ эди. Шу боис 2014 йилда Марказий Осиё давлатлари энергия ҳалқасини тиклаш ишларини бошлаб юборди. 2019 йилда энергетика соҳасидаги ислоҳотлар ва ягона электр энергияси бозорини яратиш соҳасида минтақавий ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларатсия имзоланди. 2021 йил охирида Тожикистон томонидан ягона энергетика тизимига қайтиш қарори қабул қилинди. ☑️ @Energetika
1 3387Loading...
06
​​Андижон вилоятида ярим миллиард долларга ГЭС қурилади Хитойнинг Zhejiang Commercial Building (ZCB) компанияси Ўзбекистонда янги ГЭС қурилишига 500 миллион доллар сармоя киритмоқда. Лойиҳа Андижон вилоятида амалга оширилади, қуввати 300 МВТ бўлган бўлажак ГЭС вилоятнинг ярмидан кўпини электр энергияси билан таъминлаши кутилмоқда. Қурилиш шартномаси ZCB раҳбарияти ва вилоят ҳокимлиги томонидан имзоланган. Инвестициялар босқичма-босқич амалга оширилади, биринчи транш 50 миллион долларни ташкил қилади. Станция қурилишини бошлаш ва ишга тушириш вақти ҳақида маълумот ҳозирча ошкор этилмаган. Шу билан бирга, вилоят ҳокимияти республиканинг шарқий ҳудудларида энергетикани ривожлантириш лойиҳасининг юксак аҳамиятини таъкидламоқда. ☑️ @Energetika
1 23910Loading...
07
Тугади
1 1730Loading...
08
​​Факт | Ўзбекистонда қурилиши кутилаётган АЭС га бош маъсул бўлган "Росатом" нинг битган ва режа қилинаётган лойиҳалари сони жами 30 та га етди! Бунга Пакш 2 ва Ўзбекистон даги бўлажак АЭС ҳам киради!
1 8323Loading...
09
Бу қуввати 5 ГВт бўлган дунёдаги энг йирик қуёш электр станциясидир. У Хитойнинг ғарбида 80 минг гектардан ортиқ майдонни эгаллайди ва йилига тахминан 6 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. 👉 @Energetika
4 93418Loading...
10
Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш билан биргаликда электр энергия ишлаб чиқариш ҳам камаймоқда.
4 67512Loading...
11
​​⚠️ Ҳиндистон электр тизими аномал иссиқ туфайли юкланишга ярамаяпти Янги Деҳли ўз тарихидаги энг узоқ иссиқлик тўлқинини бошдан кечирмоқда. Ҳиндистон пойтахтидаги термометр май ойининг ўрталаридан бери 43° дан деярли тушмади, энг юқориси эса эса 52° га етди. Кўплаб Хиндистон матбуоти қашшоқ ҳудудларда сув танқислиги юзага келаётганини ёзишмоқда Ҳиндистон шимолида, Ражастхан штатидаги Алвар шаҳрида сўнгги 50 йилдаги энг иссиқ кечаси қайд этилди + 37 даража Цельсий. Июнь ойида Панжобда электр энергияси истеъмоли йилига 43 фоизга ошди, бу эса таъминотда узилишларга олиб келмоқда. Бутун Ҳиндистон электр энергияси федерацияси Панжобдаги узилишлар домино(домино- барқарор иқлим ўзгариши) эффекти туфайли бутун мамлакатга тарқалиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. ☑️ @Energetika
2 1457Loading...
12
​​Қозоғистонда ШҲТга аъзо давлатлар энергетика вазирларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди Жорий йил 20-21 июнь кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар энергетика вазирларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда аъзо давлатлар энергетика вазирлари «Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлигини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси» лойиҳасини кўриб чиқиб, ШҲТнинг навбатдаги саммитига киритишга келишиб олдилар. Ҳужжат 2030 йилга қадар ШҲТга аъзо давлатлар энергетика соҳасидаги ҳамкорлигининг асосий йўналишларини назарда тутади. Жумладан, энергия ресурсларининг транзит салоҳиятини ривожлантириш истиқболларини ва экспорт йўналишларини диверсификация қилиш имкониятларини белгилаш; саноатни ривожлантириш устуворликлари балансини яратиш билан янги энергия тизимини шакллантириш; анъанавий энергия манбаларини модернизация қилиш, саноатни тизимли такомиллаштириш; қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида инновацион технологиялар ва илм-фанни ривожлантириш, водород энергетикасини ривожлантириш; энергия тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида янги ечимларни жорий этиш каби муҳим ишлар амалга оширилади. Энергетика вазирлари, шунингдек, ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатлар, мулоқот бўйича ҳамкор мамлакатларнинг энергетика сектори барқарорлиги ва ривожланишини таъминлашга қаратилган янги ёндашувларни ҳамда аниқ ечимларни ишлаб чиқишга кўмаклашувчи энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга стратегик ёндашувларни муҳокама қилдилар. Вазирлар глобал ва минтақавий энергетика кун тартибининг бугунги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар. Энергетика саноатини ривожлантириш, хусусан, ушбу соҳадаги лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш учун инвестиция ҳамда молиялаштиришни жалб қилиш имкониятларини кўриб чиқдилар. Маълумот учун: Шанхай ҳамкорлик ташкилоти минтақавий ташкилот бўлиб, аъзо давлатлар ўртасида мулоқот ва ҳамкорлик платформасини таъминлайди. Бугунги кунда ШҲТга аъзо мамлакатлар ҳиссасига дунё ялпи ички маҳсулотининг қарийб учдан бир қисми, Евроосиё ҳудудининг 60 фоизи ва сайёрамиз аҳолисининг 42 фоизи тўғри келади. ШҲТга аъзо давлатлар ҳамкорлиги доирасида энергетика сектори ниҳоятда муҳим. Чунки у ўзаро ҳамкорликнинг барча тармоқлари, хусусан, иқтисодий соҳани ривожлантиришга хизмат қилади. ШҲТ энергия ресурсларнинг йирик ишлаб чиқарувчиларини, транзит мамлакатлар ва истеъмолчиларни бирлаштиради. 👉 @Energetika
1 4232Loading...
13
Физика Физика, фундаментал илм сифатида, табиатни тушуниш ва технологик тараққиётда муҳим роль ўйнайди. У замонавий технологияларнинг кўпларида, смартфонлардан тортиб космик кемаларгача асос бўлиб хизмат қилади ҳамда муҳандислик, тиббиёт ва климатология каби бошқа илм соҳалари ривожига катта ҳисса қўшади. 👉 @Energetika
1 4906Loading...
14
Шошилмаймиз экан Ўзбекистонда АЭС қурилиши бошлангани рад этилди Ўзбекистонда Россия лойиҳаси асосида АЭС қурилиши бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. “Ўзатом” агентлиги буни рад этди. Агентлик матбуот котиби Гулрухсор Равшанованинг маълум қилишича, АЭС қурилиши бошлангани ҳақидаги хабарлар ёлғон. “Лойиҳа қурилиши бошланадиган бўлса, бу ҳақда расман эълон қиламиз” — дея таъкидлади у. Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида 27 май Жиззахда атом электр станцияси қуришдаги ҳамкорликка оид ҳукуматлараро битимга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги баённома имзоланганди. Шу куни “Ўзатом” агентлиги ҳузуридаги “АЭС қурилиши дирекцияси” ДУК ва “Росатом” тузилмасидаги “Атомстроэкспорт” АЖ инжиниринг компанияси ўртасида Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси қурилиши бўйича шартнома тузилди. Имзоланган келишувларга асосан, Жиззах вилоятида Россия лойиҳаси асосида 330 МW қувватга эга (ҳар бири 55 МW қувватли 6 та реактордан иборат) АЭС қурилади. Станция қурилишида “Росатом” бош пудратчи бўлади, Ўзбекистон компаниялари ҳам иштирок этади. 👉 @Energetika
4 4334Loading...
15
Хитойда шамол турбинаси парракларини ташиш 👉 @Energetika
1 5235Loading...
16
36 та муҳандислик олийгоҳи ва уларнинг филиаллари босқичма-босқич йириклашиб, жами 20 та олийгоҳ қолади. Ҳар бир ҳудудда камида 1 тадан техника университети бўлади. Ректорлар ҳамкорлик учун хорижий олийгоҳларни танлашда улар фаолиятига тўғри келишини таҳлил қилиб, шошма-шошарликсиз қарор қабул қилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Ҳар бир олийгоҳ Германия, Япония, Хитой, Россия, Италия, Туркия, Жанубий Корея, Сингапур каби ривожланган ҳамкор давлатларнинг нуфузли техника университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши зарур.
1 6201Loading...
17
​​Ўзбекистон ва Россия Чимкент яқинида атом электр станциясини қурмоқда Ўзбекистон Қозоғистон билан чегарадан атиги 55 км узоқликда, Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинида атом электр станциясини қуришни бошлади, деб ёзади Orda.kz Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлигига таяниб. Атом электр станцияси пайдо бўладиган жойдан унча узоқ бўлмаган жойда Туркистон вилояти ва Чимкентда уч миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Лойиҳа Ўзбекистон ва Россия ўртасида 2017 йилдан бери муҳокама қилинмоқда. 2019 йилда Тузкан кўли яқинида жой танланди. Йирик атом электр станциясидан ташқари умумий қуввати 330 МВТ бўлган кичик модулли реакторларни қуриш режалаштирилган. Лойиҳанинг бош пудратчиси “Росатом” бўлиб, Ўзбекистон компаниялари ҳам иштирок этмоқда. Қозоғистон Энергетика вазирлиги радиоактив моддалар сизиб чиқмаслигига ахолини ишонтирди. Қурилиш жараёнида Россиянинг РИТМ-200Н реакторидан фойдаланилади. Денгиз технологиясининг қуруқликда фойдаланиш учун мослаштирилган реактори 190 МВТ иссиқлик қувватига ва 60 йилгача хизмат қилиш муддати 55 МВТ электр қувватига эга. РИТМ-200 реакторлари Россия музқаймоқларида қўлланилади. Реактор хавфсизлиги аварияларнинг олдини олувчи кўп даражали ҳимоя тизимлари билан таъминланади, дея қўшимча қилди бўлим. 👉 @Energetika
1 6873Loading...
18
​​Фарғонада иккита микро гидроэлектр станцияси ишга туширилди Шоҳимардон қишлоғидан ўтган “Кўксув” дарёси бўйида қурилган микро ГЭС – 2,2 МВт қувватга эга. У йилига 13 млн кВт соат электр ишлаб чиқаради. 430 кВт қувватга эга “Водил” микро ГЭС йилига 2,17 млн кВт соат электр ишлаб чиқаради. Иккита микро ГЭС 4,1 млн метр куб газни тежаш имконини беради ва 6300 та хонадонни электр билан таъминлайди. 👉 @Energetika
3 8616Loading...
19
AFP хабарига кўра, Саудия Арабистонида Ҳаж зиёрати чоғида ҳаддан ташқари ҳарорат 1000 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлди. Душанба куни у ерда ҳаво ҳарорати 51,8 даражага кўтарилган.
1 5182Loading...
20
Президент Қарори билан Рафиқов Абдуваққос Воҳидович – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар: Маҳаллийлаштириш, кооперация алоқаларини саноатда кенгайтириш ва ахборот технологиялари масалалари бўйича “Ўзавтосаноат” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 1980 йил 17 августда Фарғона вилояти, Учкўприк туманида таваллуд топган. Малумоти: Олий ➖ 2000 йилда Тошкент автомобиль йўллари институти. ➖2012 йилда Буюк Британиянинг Лафборо университетини тамомлаган. ➖Малумоти бўйича мутахассислиги – транспорт воситаларидан фойдаланиш, автомобиль тизимини автоматлаштириш. 👉 @Energetika
1 8123Loading...
21
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан истеъмолчиларга энергия тежамкор қурилмалар ўрнатганликлари натижасида иқтисод қилинган электр энергияси ҳажмига 3 йил давомида амалдаги тарифга нисбатан 15 фоиз чегирма берилади. 👉 @Energetika
1 56011Loading...
22
Ўзбекистонда олти ой ичида 552,5 млрд сўмлик "свет" ва газ ўғирланди
4 04010Loading...
23
Ўзбекистонда саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси иш бошлайди Қўмита Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилади, бу президентнинг 24 майдаги фармонида назарда тутилган. Қўмитанинг мақсади атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида, шунингдек хавфли ишлаб чиқариш объектларида хавфсизлик сиёсати учун жавобгар бўлишдир. Қўмитага 110 кишидан иборат штат, шунингдек, ёқилғи қуйиш шохобчалари, AGZS ва AGNKSNI назорат қилиш, нефть ва газни бирламчи қайта ишлаш, магистрал қувурлар ва газ хўжалиги хавфсизлиги, дам олиш парклари фаолиятини назорат қилиш, донни сақлашда саноат хавфсизлиги, лифтларнинг ишлашини назорат қилиш ва бошқалар топширилади. Қўмита таркибида радиация ва ядро хавфсизлиги бўлими, шунингдек, радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази пайдо бўлади. ☑️ @Energetika
1 7266Loading...
24
Электр энергияси ва табиий газ учун белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлар 2026 йилдан бошлаб, уч йилдан кам бўлмаган муддатга амал қилади! Ёқилғи-энергетика тармоғида тариф сиёсатини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 15.06.2024 йилда Ҳукумат қарори қабул қилинди. 👉 @Energetika
4 42161Loading...
25
Шу билан "Энергосотиш" аксиядорлик жамияти сифатида ажралиб чиқмоқда
3 78128Loading...
26
Тайинлов Обиджонов Жаҳонгир Обиджонович — “Ўзенергосотиш” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Ж.Обиджонов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йил Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ҳамда 2006 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган. Ж.Обиджонов 2004 — 2007 йиллар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида турли лавозимларда, 2007 — 2017 йиллар “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” ОАТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2017 — 2019 йиллар “Ўзбекенерго” АЖ бошқарув раиси ўринбосари, кейинчалик бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи, 2020 — 2022 йиллар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 2024 йилда Англиянинг “Англиа Рускинг Университй” университетида “Бизнес бошқаруви магистри” (МБА) магистратура босқичини муваффақиятли тамомлади. ☑️ @Energetika
4 66675Loading...
27
Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган истеъмолчиларга харид харажатларининг бир қисми қуйидаги миқдорларда Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилинади: 📌 Қуёш ёки шамол электр станциясини ўрнатганлик учун компенсациялар миқдори ўрнатилган қуввати: 0,5 кВтдан 1 кВтгача бўлганда БҲМнинг 7 баробар (2 млн 380 минг сўм); 1 кВтдан 1,5 кВтгача бўлганда БҲМнинг 10 баробар (3 млн 400 минг сўм); 1,5 кВтдан 2 кВтгача бўлганда БҲМнинг 15 баробар (5 млн 100 минг сўм); 2 кВт ва ундан юқори бўлганда БҲМнинг 20 баробар (6 млн 800 минг сўм); 5 кВт ва ундан юқори бўлганда БҲМнинг 50 баробар (17 млн сўм, фақатгина янги ерлар ўзлаштирилганда ва тик қудуқларда ўрнатилган сув насосларининг электр энергияси истеъмоли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали таъминланганда). 👉 @Energetika
3 84312Loading...
28
Хусусий уй хўжаликларида энергия самарадорлигини ошириш ва энергия тежаш 👉 @Energetika
1 5458Loading...
29
Кўзингиз тушган бўлса Ўзбекистонда электр энергияси учун тўловларга 15 фоиз чегирма берилади Мамлакатимиз энергия самарадорлигини оширишга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр бўлган Ўзбекистон аҳолиси давлат томонидан катта рағбатга эга бўлади. Ҳукуматнинг янги қарорига кўра, энергия тежовчи қурилмаларни ўрнатиш уй хўжаликларини электр энергиясига уч йил давомида 15 фоизлик чегирма билан таъминлаши мумкин. Энергетика вазирлиги имтиёзларни олиш тартибини тушунтирди. Электр жиҳозларини энергия тежамкор аналогига алмаштирган фуқаролар ариза ва алмаштириш жадвали билан “Ўзэнергоинспекция”га мурожаат қилишлари керак. Бўлим томонидан аризани кўриб чиқиш муддати 10 иш кунидан ошмайди. Жараённинг асосий босқичи янги ускунани ўрнатиш орқали эришилган ҳақиқий энергия тежашни баҳолашдир. Бунинг учун мустақил энергетика аудитори ишга олиниб, унинг натижалари “Ўзэнергоинспекция” ва "Ҳудудий Электр Тармоқлари" ташкилотларига топширилади. Агар хулоса ижобий бўлса, электр тўловлари бўйича чегирма у берилган пайтдан бошлаб қўлланила бошлайди. Ушбу ташаббус аҳолини маиший техникани модернизация қилиш ва энергия тежовчи технологиялардан фойдаланишга рағбатлантириш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, бу келажакда мамлакат энергетика тизимига юкни камайтириш ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш имконини беради. ☑️ @Energetika
1 5829Loading...
30
​​Финлар дунёдаги биринчи водород электр станциясини тақдим этди. Wärtsilä 100% водородда ишлайдиган электр станциясини тақдим этди, уни келгуси йилда буюртма қилиш ва 2026 йилда етказиб бериш мумкин. Wärtsilä Energy президенти Андерс Линдбергнинг сўзларига кўра, водородли двигател платформаси мавжуд Wärtsilä ҳаракатлантирувчи тизимига асосланган ва зарур сертификатларнинг бир қисмини олган. 👉 @Energetika
4 11514Loading...
31
Қозоғистон аҳолиси атом электр станцияси қурилишини қўллаб-қувватлади. Ўтган йилнинг октябр ойидан ҳозирги кунгача Кўкшетау, Петропавловск, Қўстанай, Уст-Каменогорск, Чимкент, Туркистон ва Тараз шаҳарларида жамоатчилик муҳокамалари бўлиб ўтди. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 2023 йил 1 сентябрь куни халққа мурожаатида АЭС қуриш масаласини умумхалқ референдумига қўйишни таклиф қилди. Аввалроқ Қозоғистон Энергетика вазирлиги Олмаота вилояти Улкен қишлоғи ҳудуди атом электр станциясини қуриш учун энг мақбул ҳудуд сифатида танлангани ҳақида хабар берган эди. Ҳукумат ҳозирда ядро технологияларининг бир нечта потенциал етказиб берувчиларини кўриб чиқмоқда - Хитойнинг CNNC, Жанубий Кореянинг KHNP, Росатом ва Франция ЭДФ. Қурилиш қиймати 10-12 миллиард долларни ташкил қилиши мумкин. П/С : АЭС қурилиши жудаям яхши, лекин уни ким қуриши муҳим!(тушунган тушунди)
1 6113Loading...
32
​​Мана натижа! Хитойнинг суви ва қуёши уларга қазиб олинадиган ёқилғилардан воз кечишига сабаб бўла олди Хитой 2022 йилдан бери биринчи марта қазиб олинадиган ёқилғидан электр энергияси олишни тўхтатди, бунинг сабаби гидроэлектр ва қуёш энергияси ишлаб чиқаришнинг кучли ўсишидир. Сешанба куни мамлакат статистика бюросининг маълум қилишича, Хитойнинг углерод изининг асосий қисмини ташкил этувчи иссиқлик энергияси улуши май ойида ўтган йилга нисбатан 4,3 фоизга камайди. Шу билан бирга, кучли ёмғирлар гидроэлектростанцияларда ишлаб чиқаришни тиклашга ёрдам берди 38,6% га, қуёш электр станциялари ишлаб чиқариш май ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29,1% га ўсди, сўнгги йилларда янги панеллар сони рекорд даражада ўсди. Шамол электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш 3,3 фоизга, атом электр станцияларида 2,4 фоизга камайди. Эътибор беринг, Хитой фақат 2030 йилга қадар эмиссиянинг энг юқори чўққисига, 2060 йилга келиб эса нол эмиссияга эришишга вада берган. ☑️ @Energetika
1 9006Loading...
33
​​Бир тажриба тарихи деймизми?ёхуд : Тажрибадан олинган панеллар истиқболи Қуёш панеллари узоқ муддатли фойдаланиш учун мўлжалланган, уларнинг ишлаш муддати 20 дан 40 йилгача. Бироқ вақт ўтиши билан уларнинг энергия самарадорлиги ва электр энергиясини ишлаб чиқариш қобилияти пасаяди. Францияда ўтказилган узоқ муддатли тажрибалар ҳақиқий шароитларда қуёш панелларининг чидамлилиги бўйича ҳайратланарли натижаларни кўрсатди. 1992 йилда ўрнатилган Pxébus 1 деб номланган кичик 1 кВт қуёш модули Лиондаги қайта тикланадиган энергия ташкилоти HESPUL француз тармоғига уланган. Бу модул ўрнатилганига 30 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса ҳам ҳали ҳам электр энергиясини ишлаб чиқаради. Мутахассислар лабораторияда 10 квадрат метрлик қуёш панелини олиб тажриба ўтаказиб кўришди натижалар кишини ҳайратга солади Ўртача 31 йиллик фаолиятдан сўнг модулларнинг дастлабки қувватининг 79,5 фоизи сақланиб қолди. Ишлаб чиқарувчилар одатда 25 йил давомида фақат 80% ишлашни кафолатлайди. Pxébus-1 модули бу кутилганидан хам яхши натижа кўрсатди ва 31 йиллик фаолияти давомида йилига атиги 0,66 фоизга пасайганини кўрсатди. 2012 йилда Pxébus-1 ўрнатилганлигини 20 йиллигида модуллар номинал қувватнинг 91,7 фоизини ишлаб чиқарди. Сўнгги йилларда пасайиш тезлиги бироз тезлашди, аммо 31 йил ичида модуллар 20 366 кВт / соат ишлаб чиқарди. ☑️ @Energetika
2 9685Loading...
34
Саудия Арабистони қайта тикланадиган энергия манбаларидан қувват оладиган порт шаҳри қурмоқчи Саудия Арабистони ҳудудларини ривожлантириш учун масъул бўлган NEOM агентлиги яна бир жуда катта лойиҳага бағишланган қизиқарли видео билан бўлишди. Видеода Оксагон номли улкан сузувчи шаҳар акс этган. Лойиҳа муаллифларининг фикрича, у энг илғор автоматлаштирилган порт ва айни пайтда дунёдаги энг йирик логистика зонасига айланиши мумкин. Оксагоннинг хусусиятларидан бири қайта тикланадиган энергия манбалари тизими бўлади. У Саудия Арабистонининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган бўлади. Шунингдек, у сайёрадаги энг катта сузувчи мегаполис мақомини олиши керак. Муаллифларнинг фикрича, Оксагон миқёси уни принтсипиал жиҳатдан энг катта мегаполисга айлантиради. Режага кўра, унинг майдони Ню-Ёркдан 33 баробар катта бўлади. 👉 @Energetika
2 1517Loading...
35
✨ Азизлар қадрдонлар! Қурбон Ҳайит айёми барчангизга ҳайрли ва барокатли бўлсин! Ҳайит муборак!
2 05912Loading...
36
319-сон қарори
5 94256Loading...
37
​​АҚШнинг уран импортида Ўзбекистон улуши 10 фоизга етди АҚШнинг уран импортида 2023 йилда Ўзбекистон улуши 10 фоизга етган. Бу ҳақда World Nuclear News манбаси АҚШ энергетика ахбороти маъмурияти тарқатган ҳисоботга асосланиб, маълумот берди. Манбада айтилишича, АҚШ коммунал хизматлари 2023 йилда 2022 йилга нисбатан 27 фоизга кўпроқ уран сотиб олган. Ураннинг аксарияти хорижий етказиб берувчилардан келган. Маҳаллий хомашё эса атиги 5 фоизни ташкил этган. АҚШнинг фуқаролик атом энергетикаси реакторлари эгалари ва операторлари 2023 йилда 51,6 миллион фунт эквивалентидаги уран сотиб олган. Бир фунт уран учун ўртача 43,80 доллар тўланган. Бу қиймат 2022 йилдагидан кўра 12 фоизга юқори экани айтилган. 2015 йил билан солиштирганда эса сўнгги 9 йилдаги энг юқори харид нархи кузатилган. АҚШ га етказиб берилган ураннинг 27 фоизи Канада ҳиссасига, 22 фоизи эса Австралия ва Қозоғистон улушига тўғри келиши маълум қилинган. Шунингдек, Россия талаб қилинган ураннинг 12 фоизини, Ўзбекистон эса 10 фоизи етказган. Қолган кам улуш эса Хитойдан ва Африкадаги ҳамкорлар ҳисобига қопланган. Зарурий ураннинг 15 фоизи қисқа муддатли шартномалар доирасида етказиб берилиб, 51,64 доллардан нарх белгиланган. Ички истеъмолнинг 85 фоизини қоплаб берувчи узоқ муддатли шартномаларда эса уран фунти 42,42 доллардан сотиб олиниши белгилаб қўйилган. Йил давомида АҚШ атом электр станцияларининг эгалари ва операторлари бойитиш корхоналарига 34 миллион фунт UZO8 табиий уран озуқасини етказиб беришган. Бунинг 39 фоизи маҳаллий етказиб берувчиларига, қолгани эса хорижий етказиб берувчиларга тўғри келади. Маълумот ўрнида: ➖Ўзбекистон дунёда уран қазиб олиш бўйича 5-ўринда, унинг захиралари бўйича эса 10-ўринда туради. ➖Мамлакат 2023 йилда 3300 тоннадан ортиқ уран қазиб олган. ➖Ўзбекистоннинг уран захираси 131 минг тоннадан кўпроқ бўлиб, бу бутун жаҳон уран резервларининг 2 фоизини ташкил этади. 👉 @Energetika
2 5323Loading...
38
​​“ҲЭТ” электр энергияси истеъмолининг кунлик нормаси мавжудлигини рад этди “Ҳудудий электр тармоқлари” электр энергиясининг кунлик нормаси 6,6 кВт/соатни ташкил этиши ҳақидаги хабарларни рад этди. “Ҳудудий электр тармоқлари” компанияси ижтимоий тармоқларда электр энергияси истеъмолининг суткалик меъёри 6,6 кВт/соат этиб белгилангани, ундан кўпроғи учун тарифлар ошгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақдаги маълумот Фейсбукдаги “Potrebitel.Uz” гуруҳида пайдо бўлди, шундан сўнг у баъзи ОАВ томонидан қайта чоп этилди. Ушбу хабарлар мутлақо асоссиз, биз янгиликлар каналлари админларидан бундай ёлғон маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз, дея таъкидлади компания. Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб электр ва газ учун тарифлар оширилди, энергия истеъмоли учун ижтимоий нормалар жорий этилди. Электр энергияси учун бу ойига 200 кВт/соат. Ижтимоий норма доирасида 1 кВт/соат нархи 450 сўм бўлса, бундан ортиғига тариф кўтарилади (масалан, кейинги 100 кВт/соат — 900 сўм). ☑️ @Energetika
2 5222Loading...
39
Чернобиль ҳудудида тамаки ўстиришибди. Фабрикада бу тамакидан сигарет тайёрлашибди. Ҳар бир қутисида ёзув бор эмиш: “Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бор огоҳлантиради - чекиш соғлиққа зарар.” © Светлана Алексиевичнинг "Чернобиль таваллоси" китобидан латифа Allaev
3 27114Loading...
40
Ўзбекистонда электр энергияси етишмовчилигига ўзбек халқининг бойиб кетгани сабаб сифатида кўрсатилди «Халқимиз бойиб кетди, ҳаммада кондиционер бор. Ёзда кун исиб кетса, ҳамма кондиционер ёқади ва бирдан электр етишмовчилиги сезилади». деди Электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш лойиҳаси директори ўринбосари Баҳромбек Умарбеков. Га...ангми
2 84615Loading...
Ёқилғи-энергетика тариф сиёсатининг 2035 йилгача бўлган даврдаги йўналишлари белгиланди Истеъмолчиларни электр энергияси ҳамда табиий газдан асосланган, рақобатли ва адолатли тарифлар бўйича фойдаланишини таъминлаш тариф сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика тармоғида тариф сиёсатини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарор билан 2035 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон ёқилғи-энергетика тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари тасдиқланди. Булар: - истеъмолчиларни электр энергияси ҳамда табиий газдан асосланган, рақобатли ва адолатли тарифлар бўйича фойдаланишини таъминлаш; - ёқилғи-энергетика тармоғининг молиявий барқарорлиги ва инвестиция жозибадорлигини таъминлаш; - ишлаб чиқариш қувватларини, жумладан, ДХШ шартлари асосида кенгайтириш, модернизатсия ва диверсификатсия қилиш, ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини таъминлаш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш; - тарифларни белгилашда такрор субсидиялаш амалиётини босқичма-босқич бекор қилиш ва манзилли субсидиялар бериш орқали аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш; - ёқилғи-энергетика тармоғида шаффоф, изчил ва олдиндан тахмин қилиш имкониятини берувчи тартибга солишни ўрнатиш, шу жумладан, инвесторлар учун тартибга солиш таваккалчилигини камайтириш мақсадида тарифларни узоқ муддатга белгилаш амалиётини босқичма-босқич жорий қилиш; - республиканинг барча ҳудудларида 2035 йилга қадар аҳолига электр энергияси ва табиий газ ягона нарх сиёсати асосида сотилишини таъминлаш. Шунингдек, ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди: - Электр энергияси ва табиий газ учун тарифларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом; - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг таркиби; - Идоралараро тариф комиссияси тўғрисидаги низом. Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2025 йил 1 апрельдан кучга киради.
Показать все...
👍 2
Тожикистон Роғун ГЭСдан олинадиган электр энергиясининг 70 фоизини экспорт қилишни режалаштирмоқда
Показать все...
👎 4👏 3👍 1🔥 1
​​Хитойда дунёдаги энг йирик қуёш электр станцияси ишга туширилди Хитойда дунёдаги энг катта қуёш электр станцияси ишга туширилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда. Хитойликлар станцияни қуриш учун эса 2,1 млрд долларга яқин маблағ сарфлаган. Бу станция Хитой ғарбида, Шинжон-Уйғур автоном раёнида, Урумчи шаҳри яқинидаги чўл ҳудудида қурилган. Станция умумий ҳисобда 13,3 минг гектар майдонни эгаллаган. Хитойликлар станцияни қуриш учун эса 2,1 млрд долларига яқин маблағ сарфлаган ва у йилига 6,09 млрд киловатт соат энергия ишлаб чиқара олади. Таққослаш учун, бу Папуа-Янги Гвинея давлатини бир йил электр энергия билан таъминлашга етарли бўлади. Аввалроқ, Хитойнинг ғарбий қисмида Ninsya Gengelli чўлида LongYuan Power Group ва China Lüfa KingHai New Energy компанияларининг иккита умумий қуввати 3 гВт энергия ишлаб чиқарувчи йирик қуёш электр станциялари ишга туширилганди. ❗️Маълумот учун, дунёдаги энг йирик шамол электр станцияси ҳам Хитойда қурилган. ☑️ @Energetika
Показать все...

👍 2 1🔥 1
Май ойида Ўзбекистон, Хитойга газ экспортини қарийб 8 баробарга оширди
Показать все...
😢 10👍 2😁 2🔥 1
Тожикистон Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимига қайта уланди Тизим Марказий Осиё давлатлари ўртасида энергетика бўйича ҳамкорлик қилиш имконини беради. Тожикистон «Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлигини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси»ни тасдиқлади. Экспертлар бу Тожикистоннинг Марказий Осиёнинг ягона энергетика ҳалқасига қайтишини англатади, деб хулоса қилмоқда. Тожикистон узоқ вақтдан бери ягона энергетика тизимига қайтишга тайёргарлик кўраётган эди. Минтақанинг ягона тизимига қайтиш учун Осиё тараққиёт банки 2018 йил охирида Тожикистонга 35 миллион доллар миқдорида грант ажратди. Бу ишлар томонлар ўртасидаги келишувга кўра, 2022 йилда якунланиши керак эди. Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизими Совет Иттифоқи даврида (1960 йилда), минтақадаги барча мамлакатлар бир давлат таркибида бўлган пайтда ташкил қилинган. Тизим Тошкентдаги Мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик маркази томонидан бошқарилиб, суғориш даврида электр энергиясига бўлган талаб ва сувга бўлган эҳтиёжнинг мавсумий тебранишларини мувозанатлаш имконини берган. Тожикистон ва Қирғизистон совуқ мавсумда ўз ҳавзаларида сув сақлаган ва Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистондан электр ва энергия ресурсларини (кўмир ва табиий газ) олган. Ёз келгач Тожикистон ва Қирғизистон қишда тўпланган сувни қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун бу мамлакатларга берган. Шунингдек, ёзда Тожикистон ва Қирғизистон қўшни давлатларга ортиқча ҳажмда ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказган. СССР парчаланганидан кейин тизим бир неча йил ишлади, кейинчалик давлатлар бирин-кетин ҳалқани тарк эта бошлади. Аммо, амалда маълум бўлдики, ягона энергия ҳалқасини тарк этиш ҳар бир Марказий Осиё республикаси учун фойдасиз бўлиб чиқди, бу эса минтақада доимий равишда ўсиб бораётган электр энергияси истеъмоли ва эскирган энергетика инфратузилмаси билан боғлиқ эди. Шу боис 2014 йилда Марказий Осиё давлатлари энергия ҳалқасини тиклаш ишларини бошлаб юборди. 2019 йилда энергетика соҳасидаги ислоҳотлар ва ягона электр энергияси бозорини яратиш соҳасида минтақавий ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларатсия имзоланди. 2021 йил охирида Тожикистон томонидан ягона энергетика тизимига қайтиш қарори қабул қилинди. ☑️ @Energetika
Показать все...
👍 6🔥 2 1
​​Андижон вилоятида ярим миллиард долларга ГЭС қурилади Хитойнинг Zhejiang Commercial Building (ZCB) компанияси Ўзбекистонда янги ГЭС қурилишига 500 миллион доллар сармоя киритмоқда. Лойиҳа Андижон вилоятида амалга оширилади, қуввати 300 МВТ бўлган бўлажак ГЭС вилоятнинг ярмидан кўпини электр энергияси билан таъминлаши кутилмоқда. Қурилиш шартномаси ZCB раҳбарияти ва вилоят ҳокимлиги томонидан имзоланган. Инвестициялар босқичма-босқич амалга оширилади, биринчи транш 50 миллион долларни ташкил қилади. Станция қурилишини бошлаш ва ишга тушириш вақти ҳақида маълумот ҳозирча ошкор этилмаган. Шу билан бирга, вилоят ҳокимияти республиканинг шарқий ҳудудларида энергетикани ривожлантириш лойиҳасининг юксак аҳамиятини таъкидламоқда. ☑️ @Energetika
Показать все...

👍 4 2🔥 1
00:27
Видео недоступноПоказать в Telegram
Тугади
Показать все...
Наука_и_Техника_Видео_от_Наука_и_Техника.mp410.12 MB
👍 5😁 2👏 1🤔 1
​​Факт | Ўзбекистонда қурилиши кутилаётган АЭС га бош маъсул бўлган "Росатом" нинг битган ва режа қилинаётган лойиҳалари сони жами 30 та га етди! Бунга Пакш 2 ва Ўзбекистон даги бўлажак АЭС ҳам киради!
Показать все...

👍 7👎 3😁 2 1
00:52
Видео недоступноПоказать в Telegram
Бу қуввати 5 ГВт бўлган дунёдаги энг йирик қуёш электр станциясидир. У Хитойнинг ғарбида 80 минг гектардан ортиқ майдонни эгаллайди ва йилига тахминан 6 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. 👉 @Energetika
Показать все...
8883.mp47.46 MB
👍 6🔥 3 1
Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш билан биргаликда электр энергия ишлаб чиқариш ҳам камаймоқда.
Показать все...
👍 7😱 6😢 3🔥 2
Войдите и получите доступ к детальной информации

Мы откроем вам доступ после авторизации. Мы обещаем, это быстро!