cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

SHUKRONA

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро шаҳар "ФАЙЗОБОД" жомеъ масжиди расмий телеграмм канали

Больше
Рекламные посты
1 922
Подписчики
+424 часа
-87 дней
-7130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

ИМОМ ЖАНОЗАДА БЕШТА ТАКБИР АЙТСА #жаноза #намоз ❓1310-CАВОЛ: Жаноза ўқиганимизда имом беш марта такбир айтиб қўйди, намоз бузилмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар бу ҳолатда намоз бузилмаслигини айтганлар. Бундан ташқари имом бешинчи такбирни ҳам айтса, муқтадийлар қандай йўл тутади деган саволга ҳам жавоб бериб, имом бешинчи такбирни айтиб қўйса, муқтадий имомга эргашиб бу такбирни айтмайди, балки салом бергунича сукут қилиб туради. Салом берганда бирга қўшилиб салом беради, дейишган. “Ҳидоя” китобининг шарҳларидан бири “Баноя”да бундай дейилган: في الذخيرة لو زاد الإمام خامسة صحت صلاته ““Захира” да шундай келган: “Агар имом бешинчи такбирни зиёда қилиб қўйса, намози дуруст бўлган ҳисобланади”. Имом бешинчи такбирни айтиб қўйганда муқтадий нима қилади деган саволга “Раддул муҳтор” китобида қуйидаги жавоб берилган: ولو كبر إمامه خمسًا لم يتبع؛ لأنه منسوخ فيمكث المؤتم حتى يسلًم معه إذا سلًم ، به يفتى “Агар имом бешинчи такбирни айтса, муқтадий унга эргашмайди (яъни бешинчи такбирни айтмайди). Чунки беш марта такбир айтиш ҳукми мансух бўлиб, амалдан қолган. Шу сабабли иқтидо қилувчи имом салом берганда бирга салом бериш учун кутиб туради. Фатво шу гапга берилган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. https://t.me/shukrona_fayzobod
Показать все...
SHUKRONA

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро шаҳар "ФАЙЗОБОД" жомеъ масжиди расмий телеграмм канали

Бир адибдан сўрашди: «Ҳикматларнинг энг гўзали қайси?» У деди: «Етмиш йилдан бери китоб ўқиб, мана бу сўзлардан гўзалроғини топмадим: «Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади. Гуноҳнинг лаззати кетади, жазоси қолади». Хўш, сен ўзинг учун қайси бирини танладинг? https://t.me/shukrona_fayzobod
Показать все...
SHUKRONA

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро шаҳар "ФАЙЗОБОД" жомеъ масжиди расмий телеграмм канали

👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
01:29
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Йил_имоми_2024 «ЙИЛ ИМОМИ – 2024» КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЯКУНЛАНДИ 1-старт 2-иштирокчилар 3-жараён 4-қуйи босқич 5-якуний натижалар ✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Показать все...
Yil imomi 2024_tg.mp424.33 MB
☝️Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васаллам 30 та балодан паноҳ тиладилар.. “Аллоҳим, сенинг номинг билан бошлайман! 1. Ожизликдан 2. Дангасаликдан 3. Қўрқоқликдан 4. Бахилликдан 5. Ўта қариликдан 6. Бағритошликдан 7. Ғафлатдан 8. Ночорликдан 9. Хорликдан 10. Бечорахоликдан 11. Камбағалликдан 12. Кофирликдан 13. Ширкдан 14. Фосиқликдан 15. Бадбахтликдан 16. Мунофиқликдан 17. Шухратпарастликдан 18. Риёкорликдан 19. Совуқликдан 20. Карликдан 21. Жинниликдан 22. Моховликдан 23. Песликдан 24. Ёмон касалликлардан 25. Қарзларнинг оғир келишидан 26. Кишиларнинг устун келишидан 27. Неъматнинг завол топишидан 28. Офият ўзгариб, тескари айланиб кетишидан 29. Тўсатдан келадиган ўчингдан 30. Барча ғазабингдан паноҳ тилайман" деб паноҳ тиладилар. Буни ёдлаб дуо қилганда айтиб юрсангиз ҳам савоб ( Пайғамабаримиз ( С.А.В )нинг суннати)ҳам дуо бўлади. ☝️
Показать все...
👍 7
Фото недоступноПоказать в Telegram
👍 1
00:37
Видео недоступноПоказать в Telegram
IMG_7462.MP43.21 MB
👍 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
👍 1
Ассалому алайкум Аллох Азиз қилгур, Азизлар! Бугунги кунингиз муборак бўлсин, Қадрдонлар. Бугунги кунни кўрсатган Аллохга хамду санолар бўлсин. Янги кунни соғ саломат, соғиниб кутиб, хушнуд қарши олиш катта Бахт! Чунки Тонг - кунимизнинг яхши нияту режаларга бой тотли бўлаги. Кунга етдик, Алҳамдулиллаҳ! Аллоҳ ушбу Кунда муродимизни хосил, мушкулимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин.. Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!! Шайх Ахмад Диёдот айтадилар: "Сизларга "Хайрли тонг" ёки "Хайрли кеч" десам, яхшиликни фақат тонг ёки оқшом билан чегаралаб қўйган бўламан. Лекин Сизга "Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва барокатух" десам, тонгда хам, оқшомда хам, тунда хам, яъни хамма вақт тинчлик ва хотиржамлик тилаган бўламан"
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.