cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

🇺🇿Банкир кундалиги

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @pr_arslon Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Больше
Рекламные посты
67 652
Подписчики
-1324 часа
-97 дней
-26530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

🏦 Асакабанк кўмагида ташкил этилган кутубхоналардаги маънавий дурдоналар маҳалла фуқаролари онги ва қалбига маърифат зиёсини улашмоқда! Бугун халқимизга хос миллий қадрият қайта тикланиб, китобхонлик зиёси бутун маҳаллалар бўйлаб ёйилмоқда. Тижорат банклари кўмагида ташкил этилаётган маҳалла кутубхонаси лойиҳаси доирасида мамлакатимиз йирик банкларидан бири Асакабанк фаол иштирок этмоқда. Асакабанк бириктирилган Тошкент шаҳридаги «Оқ тепа», «Зафаробод», «Дамариқ» ва «Ракат» маҳаллаларда 500 дан зиёд китоб фондига эга бўлган кутубхоналар ташкил этилди. Ушбу маърифат масканларида барча ёшдаги маҳалла аҳли қизиқишига мос ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари жамланган бўлиб, бугунги кунда ушбу кутубхоналар одамлар билан гавжум. Ушбу кутубхоналардаги китоб жавонларини тўлдириб турган маънавий дурдоналар аллақачон маҳалла ёшларини онги ва қалбига маърифат зиёсини улашишни бошлаган. Асакабанк Матбуот маркази 👉 @bankirkundaligi 👈
Показать все...
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк томонидан пойтахтимиздаги 15 та маҳаллада замонавий кутубхоналар барпо этилиб, фойдаланишга топширилди Мамлакатимиздаги ижтимоий фаол банклардан бири — Ўзсаноатқурилишбанк ташаббуси билан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги “Аҳиллик” ва “Алишеробод”, Олмазор туманидаги “Ниҳол”, Учтепа туманидаги “Заргарлик” ва “Диёробод”, Чилонзор туманидаги “Бўшқўрғон” ва “Қатортол”, Шайхонтоҳур туманидаги “Боғ кўча”, Сергели туманидаги “Нилуфар”, Миробод туманидаги “Тонг юлдузи”, Яккасарой туманидаги “Белариқ”, Яшнобод туманидаги “Ўқчи олмазор”, Юнусобод туманидаги “Акбаробод”, "Ғайратий" ва "Увайсий" номли маҳаллаларда замонавий кутубхоналар бунёд этилди. Кутубхоналар фонди жами 16 минг дона китобдан иборат. Уларнинг ҳар бири эса, мингдан зиёд миллий ва хорижий адабиётлар билан бойитилди. Кутубхоналарда, шунингдек, китобларни муносиб сақлаш ва бир пайтнинг ўзида 150 нафар китобхонга сифатли хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилди. 15 нафар кутубхоначи ишга жалб қилинди. 👉 @bankirkundaligi 👈
Показать все...
HUMO Alif ни нақд пулсиз тўловлар ривожига қўшган ҳиссаси учун мукофотлади Ўзбекистондаги етакчи тўлов тизимларидан бири HUMO ўзининг 5 йиллигини тантанали равишда нишонлади. Тадбир доирасида компания кўп йиллик ҳамкорларини алоҳида кўрсатиб ўтди. Alif «Нақд пулсиз тўловлар ривожига қўшган ҳиссаси» учун ҳам тақдирланди. Март ойидаги рақамларга кўра, финтех соҳасидаги онлайн транзакцияларнинг ҳажми бўйича Alif ТОП-5 нобанк мобил иловалар рўйхатига кирди. Alif жамоаси HUMO компаниясини ушбу муҳим сана билан табриклайди ва фаолиятимизни юқори баҳолагани учун миннатдорчилик билдиради. Келажакда фуқароларимизнинг ҳаёт тарзини яхшилашга ва Ўзбекистон финтех бозорини ривожлантиришга туртки берадиган яна қатор улкан инновацион лойиҳаларни биргаликда амалга оширамиз деб ишонамиз. 👉 @bankirkundaligi 👈
Показать все...
⚡️⚡️МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ТАВСИЯСИ БИЛАН УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ ВА ТАЪМИРЛАШ УЧУН 120 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ АЖРАТИЛАДИ Субсидия ажратиш 15 майдан бошланади Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.) Фармони қабул қилинди. ☑️Фармонга кўра, қуйидагилар амалга оширилади: ▪️ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади; ▪️кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади; ▪️2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож шахсларга уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади. ☑️Бунда: ▪️ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади; ▪️ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади. ⚡️▪️субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади; ▪️2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади; ▪️бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади. ☑️Ипотека кредити ва субсидия излаб юрган танишларга юбориб, хабар бериб қўйинг. 👉 @bankirkundaligi 👈
Показать все...
🏦InfinBANK фойдали автокредит! InfinBANK қулай шартларда автокредит очилганини маълум қилмоқда. Кредит шартларига кўра: 24 ойгача: дастлабки тўлов 65%, фоиз ставкаси 16,99% ✅ 30 ойгача: дастлабки тўлов 50%, фоиз ставкаси 17,99% ✅ 36 ойгача: дастлабки тўлов 30%, фоиз ставкаси 21,99% ✅ 48 ойгача: дастлабки тўлов 15%, фоиз ставкаси 24,99% Кредит учун қуйидаги автомобилларни расмийлаштириш мумкин: Onix, Malibu, Captiva, Equinox, Traverse, Tahoe. 👉 @bankirkundaligi 👈
Показать все...
Нидерландия тараққиёт банки TBC Bank Uzbekistan'га 40 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратмоқда TBC Bank Uzbekistan ва Нидерландия тараққиёт банки (FMO) ўртасида навбатдаги кредит шартномаси имзоланди. Унга кўра FMO TBC Bank Uzbekistan'га 40 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси ажратади. Кредит миллий валюта – сўмда берилади. Маблағларнинг 70 фоизи микрокредитлар беришга, қолган 30 фоизи эса яшил кредитлашга йўналтирилиши режалаштирилган. Ушбу кредит келишуви TBC Bank Uzbekistan ва FMO ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликнинг давомидир. 2022 йилда FMO илк кредитор сифатида TBC Bank Uzbekistan'га 15 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси тақдим этганди. 👉 @bankirkundaligi 👈
Показать все...
ТАБРИКЛАЙМИЗ Бугун, 2 май куни Марказий банкнинг Жиззах вилояти Бош бошқармаси бошлиғи Ботиров Салоҳиддин Бахтиёрович таваллуд топган кун. У 1985 йилда Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида таваллуд топган. Ўзбекистон Миллий университетини ва Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Банк тизимида 2003 йилдан буён фаолият олиб бораётган Салоҳиддин Бахтиёрович, Марказий банк Жиззах вилояти Бош бошқарма бошлиғи лавозимига куни кеча тайинланди. Унга жамоамиз номидан соғлик-саломатлик, оилавий бахт ва муваффақиятлар тилаб қоламиз. Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Марказий банкнинг Жиззах вилояти Бош бошқармасининг бошлиғи лавозимида Алишев Султонбек Холикназарович ишлаб келаётган эди. 👉 @bankirkundaligi 👈
Показать все...
✅✅✅✅✅✅✅ Бу кимнинг автомобили? Балки Сизникидир? Payme орқали пул ўтказиб, автомобил ҳамда бошқа кўплаб қимматбаҳо совринлар ўйинида қатнашинг! Ўйиннинг биринчи босқичи 10 май куни бўлиб ўтади. Ўйин шартларини бажарган ҳар бир фойдаланувчи iPhone, PlayStation, телевизор ҳамда бошқа кўплаб совринларни ютиб олиш имкониятини қўлга киритади! Шунингдек, омадли чипталар бош соврин — BYD Han учун бўлиб ўтадиган учинчи ўйинда ҳам иштирок этади. Эҳтимол, бу айнан сизнинг мукофотингиздир! Имкониятни қўлдан бой берманг — омад тилаймиз! 👉 @bankirkundaligi 👈
Показать все...
ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК КРЕДИТЛАРИ ШАРТЛАРИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ? ☑️2024 йил 1 апрелдан бошлаб дастурлар доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно): ▪️33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида; ▪️ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун; ▪️ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз; (Агар томорқангиз 10 сотихдан катта бўлса, у ерга 2-3 сотих иссиқхона қуриш учун 50 млн. сўмгача гаровсиз олишингиз мумкин) ▪️10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз ажратилади. (Агар 10 сотих иссиқхона қурмоқчи бўлсангиз 100 млн. сўмгача гаровсиз олишингиз мумкин) ☑️Бунда: ▪️чорвачиликни ривожлантириш йўналишида кредитлар туман (шаҳар) ветеринария бўлими томонидан идентификация қилинган (биркалаш усули) ва ҳақиқатдан етказиб берилган чорва молларини (қорамол, қўй, эчки) сотиб олишга; (Кредитга оладиган чорва ҳайвонларингизни қулоҳида биркаси бўлиши зарур. Маҳаллий бозордан ёки дуч келган тадбиркордан биркасиз чорва олиб бўлмайди) ▪️аҳоли томорқасида бизнесни йўлга қўйиш учун ўзларининг ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик қилишни истаган аҳолига иссиқхона қуриш, чорва моллари боқиш, томорқага мавсумий экинлар экиш учун кредитлар бириктирилган банк ва ҳоким ёрдамчисининг ушбу тадбирлар амалга оширилиши борасидаги кафиллиги асосида нақд пулда берилиши мумкин. (Агар сиз ушбу йўналишларга нақд пулда кредит олмоқчи бўлсангиз, маҳаллангизга бириктирилган банк ва ҳоким ёрдамчиси кафиллик тақдим этади) Маҳаллага бириктирилган банк ва ҳоким ёрдамчиси маҳалладаги кредитлар ҳисобига амалга оширилаётган оилавий тадбиркорлик лойиҳаларининг натижадорлиги учун тенг манфаатдор ва жавобгар бўлади. (Олган кредитингизни тўлиқ қайтаргунингизга қадар ушбу икки масъул назорат қилиб боради) Энг фойдали жойи: Ушбу кредитларни олиш учун oilakredit.uz сайтига кириб онлайн ариза қолдирасиз. ☝🏻УШБУ КРЕДИТЛАР КИМЛАРГА ВА НИМА МАҚСАДЛАРГА АЖРАТИЛМАСЛИГИ ҲАҚИДА 👉 БУ ЕРДА 👈 ТЎХТАЛИБ ЎТГАНМИЗ. 👉 @bankirkundaligi 👈
Показать все...
ПЕНСИЯНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРЛАРИ МИНИМАЛ ИСТЕЪМОЛ ХАРАЖАТЛАРИ МИҚДОРИГА ЕТКАЗИЛДИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” 2024 йил 30 апрель куни ПФ–69-сон Фармони қабул қилинди.  Фармонга кўра, 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди: ▪️иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм; ▪️боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди. ☑️Бунинг натижасида 751 минг нафар ёшга доир ва 110 минг нафар боқувчисини йўқотганлик пенсияларини олувчи фуқароларнинг пенсиялари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилади. Пенсияларни ошириш учун Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 180 млрд.сўм қўшимча маблағлар ажратилади. ☝️🏻Маълумот учун: юқоридаги миқдорда пенсия олувчиларга пенсиялар жорий йилнинг май ойидан янги миқдорда тўланади. 👉 @bankirkundaligi 👈
Показать все...