cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

UYCНI 24 |tuman hokimligi | Rasmiy kanal

Uychi tuman hokimligi rasmiy kanali 🌐Veb sahifa: www.uychi.uz 📱Facebook: https://www.facebook.com/Уйчи-туман-ҳокимлиги-ахборот-хизмати-104178021222267, ☎️Тел.69-48-21-780 🤖 @Uychihokimligi_bot

Больше
Рекламные сообщения
6 838Подписчики
-524 часа
-647 дней
+6030 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Ҳурматли ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар! Шу йилнинг 30 апрель куни соат 10:00 да Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда Мингбулоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизматлари ҳамкорлигида "Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, баҳорги юмушлар" мавзусида матбуот анжумани ва пресс-тур ўтказилади. Барча ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларни ушбу тадбирга таклиф этамиз. Манзил: Мингбулоқ тумани, «Файзимуҳаммад ота-Ч» фермер хўжалиги. Матбуот анжумани ва пресс-турга борувчилар учун соат 10:00 га Мингбулоқ туманига кириш қисмида (кўприкдан ўтиб), автобус ташкил этилган. Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Каналга уланиш: @aokanamangan
Показать все...
👍 3
Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги "Уйчи Гулистон" ММТПда жойлашган "Девдас ороли" фермер хўжалигининг 25 гектар майдондаги ғўза ниҳоллари биринчи культивациядан чиқди. Бунда механтзатор Сайфиддин Қаҳҳаровнинг фидойилиги эътирофга лойиқ. @uychihokimligi
Показать все...
🔥 1
СПОРТЧИ ЁШЛАР Мамлакатимиз раҳбари томонидан ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлод бўлиб етишиши учун етарли шарт- шароитлар яратилмоқда.  Жисмоний ва руҳий соғлом бўлган ёшлар эса келажак пойдеворидир. Спорт билан ҳамнафас бўлган ёшларимиздан бири Исматиллоҳ Моҳиржоновдир.  У Уйчи туманида туғилган. 11-мактабнинг 11-синфида таҳсил олади. Ҳозирда Шоҳрух Бурхониддинов қўл остида МУАЙ-ТАЙ  спорт тури билан шуғулланади. 23-мактаб қошидаги "Наманган қалқон махсус гуруҳ" НТМда шуғулланаётган  Исматиллоҳ Моҳиржонов куни кеча МУАЙ-ТАЙ тури бўйича  ўсмирлар ўртасида ўтказилган  Ўзбекистон чемпионатида  фахрли 1-ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритди. Исматиллоҳнинг бу ютуқни қўлга киритишда аввало, соғлом ва баркамол этиб тарбияланишида ота-онаси ҳамда  устози, мураббий Шоҳрух Бурхониддинов, "Наманган қалқон махсус гуруҳ" НТМ раҳбари Саодатхон Эгамоваларнинг хизматлари катта. ✍️Умиджон СУЛТОНОВ
Показать все...
👍 1
Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги "Уйчи Гулистон" ММТПда жойлашган "Девдас ороли" фермер хўжалиги пиллакорлари Гулсанам Хотамова, Зулфия Хотамовалар 3 қути ипак қурти парваришлашмоқда. Аъзолар  Ҳамрохон Собирова, Хатичахон Турдиалиевалар яқиндан ёрдам беришяпти. Айни вақтда пак қурти тўртинчи ёшда парвариш қилинмоқда. @uychihokimligi
Показать все...
👍 1
Инсон қадри Уйчи тумани Оқтош маҳалласида яшовчи Муқаддас ая Мамажонова нуронийлар кенгаши фаоли. Маҳалладаги барча тадбирларда жонбозлик кўрсатадилар. Аянинг таваллуд кунлари билан нуронийлар қутлашди.
Показать все...
👍 1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди. Бугун давлатимиз раҳбари Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди. Шунингдек, жорий ҳафтада Президентимиз III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган. __ Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вернулся из краткосрочного трудового отпуска. Сегодня глава государства заслушает отчеты советников Президента, руководителей ряда министерств и ведомств. Также на этой неделе предусматривается участие Президента в работе III Ташкентского международного инвестиционного форума. Facebook|Instagram|X
Показать все...
👍 3
#Mutolaa #Qo‘rqma Barchaga tavsiya qilamiz!!! Albatta oilangiz va farzandlaringiz bilan birga ko’ring! https://youtu.be/PYNopQErSuQ?si=RATfSpmXUg9KttN7
Показать все...
"Qo‘rqma" | Film

"Qo‘rqma" filmi "Mutolaa" loyihasining kitob-kino yo‘nalishida suratga olingan bo‘lib, 2021-yil O‘zbekistonning bestseller kitobi Javlon Jovliyevning "Qo‘rqma" romani asoslanadi. Rejissyor Erkin Bozorov, operator Samijon Sunnatullayev, rollarni Erkin Bozorov, Yusuf Fayziyev, Abbos Yo‘ldoshov, Dilshoda Jo‘rayeva ijro qilgan. "Mutolaa" loyihasi o‘zbek adabiyoti targ‘iboti uchun "Kito-kino" yo‘nalishida filmlar suratga olishda davom etadi.

👍 4
👍 3
Маҳаллий солиқларнинг ундирилишида фаоллик кўрсатаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари рағбатлантирилди.
Показать все...
👍 2🔥 1
Уйчи туманидаги 46-мактабда 4-"А" синф раҳбари Нодирахон Қўчқарова раҳбарлигида "Мактабимиз фахримиз" деб номланган тадбир ташкил этилди. Ўқувчилар томонидан  Ватан, ота-она, устозларни мадҳ этувчи шеърлар ўқилди, қўшиқлар куйланди, рақс ва саҳна кўринишлари ижро этилди . Тадбирга ташриф буюрган ота-оналар ва меҳмонлар ўқувчилар, уларнинг устозларига ўз миннатдорчиликларини билдириб, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширдилар.
Показать все...