ru
Feedback
Sof tib

Sof tib

Открыть в Telegram

Биз сизни кимёсиз, соф табобатга чақирамиз, ўз соғлигингизнинг қадрига ўзингиз етинг! FB: facebook.com/softabobat Инстаграм: instagram.com/sof_tibb Биз билан боғланиш: t.me/softib_softabobat

Больше
433
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней
Архив постов
САХОВАТ ДАРЧАСИ САХИЙЛАРГА ДАЛОЛАТ ҚИЛАДИ: Ўрганиб чиқилган хонадон. https://t.me/saxovat_darchasi/62
+9
САХОВАТ ДАРЧАСИ САХИЙЛАРГА ДАЛОЛАТ ҚИЛАДИ: Ўрганиб чиқилган хонадон. https://t.me/saxovat_darchasi/62

Саховат дарча мизнинг янги меҳмони Уч фарзандларини ўзи катта қилаётган ёлғиз аёл Рамазонга қийинчилик билан кириб келишган Т
Саховат дарча мизнинг янги меҳмони Уч фарзандларини ўзи катта қилаётган ёлғиз аёл Рамазонга қийинчилик билан кириб келишган Танишлар орқали суриштирилган Балки ёрдам бериб юборармиз? Ифторлик, сахарлик дастурхонлари бошқалар каби обод бўлар? Эҳсон қилувчиларнинг ҳақларига ифторларида дуо қилишар!? Дуога муҳтожлар эҳсонга муҳтожларнинг кўнглини олишар!? 8600 4904 2586 2257 https://t.me/saxovat_darchasi Саҳифаларингизда улашарсиз

Бу аёл Шаҳрихондан. Икки фарзанди ногиронлик сабаб оламдан ўтган. Оила бошлиғи иккинчи гуруҳ ногирон, руҳий касал. Икки фарзанди, қайнонаси ва эр-хотин лой сувоқли бир хонада яшайди. Ўзининг айтишича, эрига бериладиган 300000 сўм нафақа эвазига яшашади. Аллоҳ ёрдам берсин. Сиз билан бизга мадад берсин... 8600 0609 3807 1702 https://t.me/saxovat_darchasi

Бугун "Саховат дарча"миз хатжилдига "шу картага пул ўтказаверайми? Қиёмат кунида гувоҳ бўлинг, холис Аллоҳ учун, имконим сал камроқ, 50 минг сўм холос, бу ҳақда эълон беришингиз шартмас, сиздан бошқа билмай қўяверсин" деб, мактуб келди... Исмни ёзмадим, балки, бизга, сизга, барчамизга, чўнтагимизда пачкалаб пули юрганларга ибрат бўлар дедим... Хотамтойдан "Ўзингдан кўра сахийроқни кўрдингми?" дейишди. "Бир одамнинг уйида қолдим, олиб кирган гўштининг яхши ери ёққанини айтдим, яна олиб кирди, яна, яна. Эрталаб ҳовлига чиққанимда ўнта қўй сўйганини билдим, мен унга бу иши учун бир уюр қўй ҳадя қилдим" деди. "Сен унга кўпроқ қайтарибсан-ку, Сен сахийроқ эмасмисан?" дейилганда, "Мен мингимдан бирини бердим, у эса, борини берди" деди... Ҳикоямиз якунида яна бир мухтож хонадонни эълон қиламан. Бу оилани орқаваротдан эшитгандим, уч кун қидириб, бугун топдим. У оила ҳақида қисқача: ****ва Машҳура. 3 нафар фарзанди бор. 2-гуруҳ ногирони. 2 марта буйрак операцияси, 2 марта кўз операцияси бўлган. Турмуш ўртоғи ишсиз. 1-фарзанд қиз, 24 ёшда, турмушга чиқмаган. 2-фарзанд қиз, 21 ёшда турмушга чиқмаган. 3-фарзанд ўғил 16 ёшда 9 синф ўқувчи. Қишлоқ Қурилиш Банк: 9860 0601 2227 6730 Агро банк: 8600 0424 3160 1623 Ёрдамларингизни кутамиз, Аллоҳ Сизга ёрдам берсин!!! https://t.me/saxovat_darchasi

Сахийларимиздан бирлари яхши таклиф билан чиқдилар. "Қуръони Карим ўқимоқчи бўлиб, сотиб ололмаётган кишилар бўлишса, бу ой б
Сахийларимиздан бирлари яхши таклиф билан чиқдилар. "Қуръони Карим ўқимоқчи бўлиб, сотиб ололмаётган кишилар бўлишса, бу ой беш дона, янаги ой яна беш дона олиб берсам" дейдилар. Эҳтиёжлари бўлганлар ёзарсизлар. @SOFTIB_admin https://t.me/softabobat

Бундан аввалги эҳтиёжманд оилага Нуриддин исмли укамиз ҳар хафтага 100000 сўмдан ҳисоблаб, апрел ойи учун 400000 сўм пул ўтка
Бундан аввалги эҳтиёжманд оилага Нуриддин исмли укамиз ҳар хафтага 100000 сўмдан ҳисоблаб, апрел ойи учун 400000 сўм пул ўтказиб бердилар ва шу тариқа давом эттиришларини айтдилар. Аллоҳ Таъоло қабул қилсин. Саховат дарчамизнинг навбатдаги меҳмони: Ёшлари 57 да 3-гуруҳ ногирон Аёллари ҳам уй бекаси Бир нафар фарзандлари ва набиралари бор. Шароитлари-сизнинг саховатингизга мухтож даражада. Рўзғорлари шу вақтгача укаларининг зиммаларида бўлиб келган. Оила-ибодатли. Бу оилага ёрдам бериб турадиган, бирни бериб, ўрнига ўнни олишига ишонадиган сахийларимиз борми? Жавобларингизни @SOFTIB_admin da кутамиз...

"САДАҚОТ БИЛАН МОЛ КАМАЙМАЙДИ, БАЛКИ У-ЗИЁДА БЎЛАДИ, ЗИЁДА БЎЛАДИ, ЗИЁДА БЎЛАДИ"... Кеча бир неча кишидан холис ёрдам масалалари ҳақида турлича таклиф келди. Уларни умумий қилиб, бир гуруҳ ташкил қилиб қўяқолдик. Кеча эълон қилинган мавзуда қадрли танишларимиздан бир киши "ҳар бир оилага ҳафтада бир марта 100000 минг сўмдан рўзғорлик етказиб турсак" дедилар. Хозир телефон орқали гаплашдик, аёл оиласини ўз қарамоғларига олдилар. Бу иш алҳамдулиллаҳ яхши бошланди. Яна кимда қандай таклиф бўлса, ёзишларини кутамиз. Янги гуруҳимизни саҳифаларда улашишингизни, саховат эгаларини таклиф қилишингизни, яхшиликка тарғиб қилишингизни кутиб қоламиз. Бизнинг йўналишимиз бошқалардан бир оз фарқ қилиб, маблағлар муҳтожларнинг пластик карталарига туширилади. Вақт тежалади, меҳнат камаяди, олувчилар ҳоҳлаган камчиликларига ишлатади. https://www.facebook.com/108896480770714/posts/108899044103791/

Бактерия ва микробларга қарши самарали восита - «Sof tib» кимёвий моддалар аралашмаган табиий совунлар! Ҳозирги кунда кўпчили
Бактерия ва микробларга қарши самарали восита - «Sof tib» кимёвий моддалар аралашмаган табиий совунлар! Ҳозирги кунда кўпчиликни бактерия ва микробларга қарши самарали ва курашувчан антибактериал маҳсулотга бўлган эхтиёж қийнамоқда. «Sof tib» шу муносабат билан сизларга седанали, анорли, сидрли ва исириқли совунларни таклиф қилади. Бизнинг совунларимиз: - кимёвий воситалардан ҳоли; - ҳайвон ёғи аралаштирилмаган; - табиий ва ортиқча кимёвий пардозлардан ҳоли; - табиий ифорлар билан бойитилган; - ва, албатта, ҳамёнбоп. Биз сизни «Sof tabobat» га чақирамиз! Мурожаат учун: Эркаклар: 97 240 55 55 Аёллар: 90 994 96 22 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

УЙҒОНИНГ!!! https://t.me/softabobat

"Бисмиллаҳ" деб, яхши ишга қўл урдик. Бугунги шароитда юртдошларимизга қулайлик туғдириш мақсадида "Гиргиттон" жамоаси билан
+1
"Бисмиллаҳ" деб, яхши ишга қўл урдик. Бугунги шароитда юртдошларимизга қулайлик туғдириш мақсадида "Гиргиттон" жамоаси билан Водий бўйлаб ҳамкорликни йўлга қўйдик ва манзилингизга етказиб беришни ташкил қилдик. Яна бир қулайлик-Наманган шаҳри ичида хизмат ҳақи олинмаслигига эришдик. Иншааллоҳ кейинроқ бошқа шаҳарларни ҳам кўзлаб турибмиз. Буюртма беринг, манзилингизда кутиб олинг. Дуоларингиз умидида Соф Тиб жамоаси... https://t.me/softabobat

Кўпчиликда “Карантин қачонгача давом этади?” “Қачон ҳаёт нормал тарзга қайтади?” - деган саволлар пайдо бўлиши аниқ. Мен бу соҳани жуда яхши тушунган саудиялик мутахассис билан гаплашгандим, ундан олган маълумотларим хулосаси қуйидагилар. Ушбу карантинни тушуниш учун касаллик ва эпидемия табиатини билишимиз керак. Бу касаллик томчилар орқали одамдан одамга юқади. 14 кунлик инкубация муддати бор (ёки кўпроқ, қуйида учрайдиган барча 14 кунлар шунга кўра ўзгартирилади.) Демак, кеча Саудияда касалликка чалингани аниқланган янги 56 та одам илк симптомлари пайдо бўлгандан узоғи билан тахминан 14 кун олдин уни юқтириб олган бўлиши мумкин. Қолаверса, у мана шу 14 кун орасида бошқаларга ҳам юқтириб юрган бўлиши мумкин. Демак, биз касалликдан тахминан 14 кун орқадамиз. Карантиндан мақсад унга етиб олиш. Шунга биноан, ушбу касалликка қарши карантин 3 босқичдан иборат бўлади: 1. Тозалаш 2. Ишонч хосил қилиш. 3. Фильтрлаш. 1. Тозалаш. Бу босқичдан мақсад давлатимиз ҳудудидаги барча касалларни аниқлаб, изолация қилиш. Бунинг учун давлат турли тақиқлар ўрнатади. Масалан, тўйлар, ошхоналар, турли тадбирлар уйлари, ресторанлар, масжидларни вақтинча ёпиш билан тўпланишни тақиқлаш. Жамоат транспортларини тўхтатиш. Бу каби тақиқлар натижасида касаллик юқиши пасайиб, янги юқиш ҳолатлари 0 га етиши керак. Инкубация даврини инобатга олиб, бу тақиқлар 14 кун ёки ундан кўпроқ давом этади. Агар шу давр мобайнида янги ҳолатлар сони ўсаверса, ўзгармай турса ёки жуда секинлик билан камайса, тақиқлар кучайтирилади. Масалан, Иордания ва Тунис 24 соатли фавқулодда ҳолат (curfew) эълон қилди, ҳеч ким сабабсиз уйдан чиқолмайди. Саудия ҳозирча 19:00 дан 6:00 гача фавқулодда ҳолат эълон қилди. Барчасининг мақсади мана шу 0 (ноль) янги ҳолатлар даражасига эришиш. Агар шу натижага эришсак, 2- босқич бошланади. 2. Ишонч хосил қилиш. Бу босқичдан мақсад янги ҳолатларни 14 кун ёки кўпроқ 0 ҳолатда ушлаб туриш. Агар 14 кун (бу 30 кунгача бўлиши мумкин) янги ҳолатлар 0 бўлса, энди аниқ биламизки, шаҳар - жамиятимиз касалликдан қутулди. Энди янги ҳолатлар ичкаридан пайдо бўлмайди. Шу билан давлат коронавирусдан тозаланган деб эълон қилинади ва 3- босқич бошланади. 3. Фильтрлаш босқичи. Бу босқичдан мақсад ташқаридан вирус келмаслигини кафолатлаш. Бу учун дунё давлатлар икки турга ажратилади: вирусдан тозаланган ва вирусдан тозаланмаган. А. Вирусдан тозаланган давлатлар. Бу давлатлар резидентлари (фуқаролари эмас, унда яшовчилар) учун мамлакатимизга кириш осонлаштирилади. Агар улардан кириб келмоқчи бўлганлар бўлса, тест топшириб, негативлиги аниқланса, муайян вақт ўтгач, кириб келаверади. Ягона шарти улар тўғри рейс билан ёки вирусдан тозаланган давлатлар орқали кириб келадилар. Б. Вирусдан тозалангани аниқ бўлмаган давлатлар. Буларнинг резидентлари зарурат бўлмаса, кириб келмайдилар. Зарурат бўлса, келгудек бўлсалар, изолация қилиниб, карантинда сақланадилар. Шундай қилиб вирусга қарши кураш то унга қарши вакцина топилиб, барса учун етарли миқдорда ишлаб чиқарилмагунча, шундай тартибда давом этади. Хулоса шуки, Тозалаш босқичида тақиқлар қанчалик кучли бўлса ва одамлар қоидаларга амал қилсалар, 0 га эришиш шунча осон бўлади ва карантин тезроқ тугайди. Идеал ҳолатда биринчи ва иккинчи босқич 3 ҳафтадан 6 ҳафтада муваффақиятли ўтилади ва май ойи ўрталаригача ички карантин бекор қилинади. Фақат фильтрлаш қолади. Шу ерда унинг гаплари мазмунининг баёни тугади. Суҳбат мен учун фойдали бўлди, шунга сиз билан ҳам баҳам кўрай дедим. Ўзбекистонда ҳам ҳолат шунга жуда яқин. Барчамиз бу ишда биргаликда ҳаракат қилсак, тез орада масжидларга ва умуман олдинги кундалик ҳаётимизга қайтсак бўларкан. Қолаверса, юртимиз бундан тезроқ тозаланса, Саудия ва бошқа давлатларга ҳам саёҳат тез орада олдинги ҳолатга қайтиши мумкин. Аллоҳ осон қилсин! Mahmud Usmon https://t.me/softabobat

Занжабилдан фойдаланиш тавсия қилинади. https://t.me/softabobat

Ўзимиз ва атрофимиздагиларнинг саломатликларига ҳушёр бўлайлик!!! https://t.me/softabobat

Ақл эгалари учун эслатма! Имом Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ўзларининг "Ал-бидая ван-ниҳая" номли тарих китобларида шундай дейдилар: "Сўнг ҳижрий тўрт юз етмиш саккизинчи (478) сана кириб келди. Унда ўлат ва вабо каби касалликлар Ироқ, Ҳижоз ва Шом каби диёрларда кўпайиб кетди. Улар билан хасталанганлар кутилмаганда ўлиб қоларди. Сўнг саҳролардаги йиртқичларга қирон келди. Кейин навбат уй ҳайвонларига келди. Сут ва гўшт қаҳат бўлди. Қора шамол қўзғолиб, чўлларнинг қумини ҳар томонга тўзғитди. Хурмо ва бошқа мевали дарахтлар ҳосилини тўкиб ташлади. Момақалдироқ тез-тез гумбурлайдиган бўлиб қолди. Шунчаликки, одамлар Қиёмат қойим бўляпти, деган гумонга бора бошлашди. Бу буюк синовлар қаршисида мусулмонлар халифаси қандай йўл тутди?! Халифа Муқтадий Биамриллаҳ қуйидаги қарорга муҳр қўйди: "Ҳамма жойда амру маъруф ва наҳй мункар ишлари қайтадан йўлга қўйилсин! Кўнгилхушлик асбоблари синдирилсин! Ароқлар тўкиб ташлансин! Бузуқ табиатли ва ишли одамлар мамлакатдан қувилсин!". Аллоҳга ҳамд бўлсинки, кейин ишлар жой-жойига тушди". Мубашшир Аҳмад https://t.me/softabobat

Бактериялар ва микробларга қарши гигиеник восита. https://t.me/softabobat
+1
Бактериялар ва микробларга қарши гигиеник восита. https://t.me/softabobat

​​⚡️ Тавсия: Седанали совун Бугун сизга тавсия қиладиган маҳсулотимиз седанали совун - микробларни ўлдириш хусусиятига эга бўлиб, кун давомида ҳар хил бактерияларга қарши ҳимоя вазифасини ўтайди. Бундан ташқари бу совун, терини ёшартириш хусусиятига эга бўлиб, тошмаларга малҳам бўлади. Ёғли ва ёғсиз терилар учун бирдай фойдали. Таркиби: қора седана ёғи. Қўллаш услуби: Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз. Эслатма: Совундан фойдаланганингизда меъёрини билинг, кетма-кет ювиб ортиқча қуритиб юборманг, юз терисидаги ёғлар юзда ҳимоя қавати бўлиб, меъёридан ортиқча ёғсизланиб қолса сезувчанлиги ортади. Юзни ўта қурутиб юборувчи хусусияти бўлганлиги сабабли, юздаги намлик йўқолган-да, юз креми ёки сутли совундан ҳам фойдаланиб туриш тавсия этилади. П.С.: Қора седана ёғидан тайёрланган совун фойдаланилганда инсон жисмига ёт бўлган барча микробларни ўлдиради, бир сутка даъвомида саломатликка хавф солиши мумкин бўлган хар қандай микробларга қарши химоя вазифасини ўтайди. Седанали совунидан фойдаланишлик танани тўлиқ микроблардан тозалаш ва ҳимоя қилиш демакдир. Албатта фойдаланиб кўринг! 🙂 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

Антибактериал маҳсулот қидираётганлар диққатига: 1) Седанали 2) Анорли 3) Сидрли 4) Исириқли совунларимиз Аллоҳнинг инояти би
+3
Антибактериал маҳсулот қидираётганлар диққатига: 1) Седанали 2) Анорли 3) Сидрли 4) Исириқли совунларимиз Аллоҳнинг инояти билан антибактериал, вирусларга қарши самарали ҳусусиятларга эга. Бу вазиятдан фойдаланиш эмас, шундоқ ҳам сотилаётган маҳсулот. Балки, яхши тавсиямиздир. Аллоҳ Таъоло ҳаммамизни офиятда сақласин. https://t.me/softabobat

#ҳадислар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қайси бир дардни нозил қилган бўлса, албатта, унинг шифосини ҳам туширгандир», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар. Муслимнинг лафзида: «Ҳар бир дарднинг давоси бордир. Қачон даво дардни топса, Аллоҳ азза ва жалланинг изни ила тузаладур», дейилган. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb