Sof tib
Открыть в Telegram
Биз сизни кимёсиз, соф табобатга чақирамиз, ўз соғлигингизнинг қадрига ўзингиз етинг! FB: facebook.com/softabobat Инстаграм: instagram.com/sof_tibb Биз билан боғланиш: t.me/softib_softabobat
Больше433
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней
Архив постов
433
Терингиздаги ноқулайликлар жонингизга тегдими? "Шифо совуни" айнан муаммоли терилар учун!
Бизга энг кўп бериладиган саволлардан бири хам айнан теридаги муаммолар, ҳуснбузарларни қандай йўқотиш мумкинлиги ҳақида бўлади. "Соф тиб" табиийликни сақлаган ҳолда, ушбу муаммонинг ечимини фақат "соф тиб" га хос бўлган услубда ечишга ҳаракат қиляпти. Бугун сизга тавсия қилмоқчи бўлган совунимиз айнан тери касалликлари учун жуда фойдали ҳисобланади. Келинг унинг хусусиятлари ҳақида суҳбатлашамиз.
"Шифо" совуни қуйидаги касалликларга даъво бўлади, иншааллоҳ:
- Себорея, акне, ҳуснбузарлар ва бошқа тери касаллигига;
- Қичишишга, себореик дерматитга;
- Псориаз ва тери замбуруғини даволайди;
- Бу совунда бошни ювганда қазғоққа, жилосиз сочларга, тўкилишига қарши курашади;
- Бош териси ҳамда сочнинг ҳаддан зиёд ёғланишига жуда ҳам фойдали.
Бундан ташқари, совунимиз тери ҳужайраларини янгилайди, ҳуснбузар асоратларидан қолган чуқур изларни йўқ қилишга ёрдам беради. Қўшимча қилиб шуни айтиш мумкинки, бу кучли табиий антисептик ва тери паразитларга қарши курашувчи табиий воситадир.
Қўлланиш услуби: Совун кўпигини юзингизга (бошингизга) суртиб, 5 дақиқа кутинг ва яхшилаб ювиб юборинг.
Сақлаш шароити: Нисбий намлиги 75%дан юқори бўлмаган хоналарда +5°С дан +35°С оралиқдаги ҳароратда сақланг.
Таркиби: Олтингугурт табиий ёғлар, NaOH, ҳуш бўйлантирувчи модда.
П.С. Маҳсулотларимизни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан ва қўшни республикалар Қозоғистон ва Қирғизистондан ҳам топишингиз мумкин. "Соф тиб" - биз сизни кимёсиз соф табобатга чақирамиз!
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
-Соч тўкилишигаям шампунларингиз борми?
-Йўқ, бизда фақат соч чиқаришга бор)))...
http://T.me/sof_tibb
433
Суннати РАСУЛУЛЛОҲни яхши кўрганлар:
РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ОШҚОВОҚНИ БЕКОРГА СЕВИБ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛМАГАНЛАР!-дейди.
Табобат аҳли ҳам:
-"Агар у хонадонингизда бўлса, бутун табобат дори-дармонлари уйингиздан жой олибди"- деб айтади...
ОШҚОВОҚЛИ СОВУН:
ҚУРУҚ ВА ЎРТА ТЕРИЛИ ЮЗЛАР УЧУН
TABIIY SOF
KOSMETIKA
ФОЙДАЛИ ҲУСУСИЯТЛАРИ ВА
ТАРКИБИ:
B, А, E ва C витаминлари бор.
ОШҚОВОҚЛИ СОВУН.
Қовоқ таркибида B, А, E ва C витаминлари мавжуд. Яна кам учрайдиган К витамин ҳам бор. Модда алмашинувига катта таъсир кўрсатадиган пектин моддаси ҳам топилади. Холестеринни камайтиради, қонни юриштиради, модда алмашинувини тезлайди. Қовоқдан косметологияда кенг фойдаланилади, чунки у-қуруқ терини намлайди, мулойим қилади ва ҳар қандай терига мос келади. Шу учун ҳам мураккаб усулда тайёрланган крем, органик совун ва душ гелларида фойдаланилади. Юздаги майда ҳуснбузарларни тез тузалади.
Қуруқ ва ўрта даражадаги ёғли юзларга тавсия қилинади.
http://T.me/sof_tibb
433
Ассалому алайкум. Мен сизларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчи эдим. Чунки сочим, юзим учун сизларнинг табиий совунларингиздан ишлатган эдим. Сочларимда, юзимда ўз таъсирини кўрдим.
Юзимга хам намлантирувчи, озиқлантирувчи крем шу каби махсулотларни қўллашга эҳтиёж сеза бошладим. Кейинчалик хар хил фирмалардан хар хил шампунь, совунларни олиб ишлатдим. Унчалик таъсирини билмадим. Кейинчалик Соф Тиб Ўшда шундай табий совунлар сотилаётганидан хабар топиб, олиб ишлатиб кўришни қарор қилдим. Ва қўллай бошладим. Саримсоқли, Крапива совунлари бир ойга етар етмас ўз таъсирини бера бошлади. Сочларим қалинлашиб. Соч толалари мустаҳкамлана бошлади. Юзимга Сутли, Лимонли, Кокосли, Зайтунли совунларни олиб ювдим. Юзим қуруқ бўлганлиги туфайли. Хар куни озиқлантирувчи крем ишлатишимга тўғри келарди. Табий совунларда ювганимдан сўнг крем қўллашимга хожат қолмади. Мени суюнтирган томони юзимни тиниқлаштириб, хар куни намликни сақлаб турди, ва кўз остидаги майда тиришларни йўқота бошлади. Юзимга тиниқлик берди майда доғларни йўқотишида катта ёрдам берди. Бу табий совунларни ишлатгач бошқа фирма совунларига эхтиёж сезмай қўйдим. Мен шу Халол, табий совун чиқаришда, сотишда хизмат қилаётганларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.
Бибихоним(Ўш, Қирғизистон)
https://t.me/Softib_softabobat
433
Яқинда бўлиб ўтган воқеани ёзмоқчиман. Ҳолат иштирокчилари, Ўзингиз ҳақингизда ёзилганини ўқиб қолсангиз, ранжимайсиз деган умиддаман. Зеро, бошқаларга ҳам ибрат бўлсин дейилди, холос.
Кунлардан бир кун саҳифамиз ўқувчиларидан бирлари шаҳарларидаги ёрдам берилиши керак бўлган оилани айтишимни ва нималар кераклигини сўрадилар. Икки тараф билан телефон орқали гаплашиб, фақат биттагина қиммат дори ололмаганликларини, бошқа ҳеч нарса керакмаслигини айтдим. Орадан бирор соатлар ўтди. Ҳадяни олган тарафдан қўнғироқ бўлиб, фақат йиғлардилар. "Ҳар чанд қайтарсам ҳам кўнмадилар, рўзғорга ҳам етарли нарсаларни олибдилар. Болаларга ўйинчоқларни айтмайсизми, уйни бошларига кўтариб, қий-чув тўполон қилиб ўйнашяпти" дедилар...
Орадан қанчадир муддат ўтди. Ўша укамиз яна қўнғироқ қилдилар. Яна ўша хонадонга ёрдам беришни сўрадилар. Иккинчи мартами, ё учинчи мартасида у синглимиз "бу сафар менда етарли, мендан кўра зарурроқ оила бўлса, уларга берсалар хурсанд бўлардим" дедилар...
Мавзунинг энг мутаассир жойи фақат бу эмас! Орадан бирор ойлар ўтиб-ўтмади, эҳсонларни етказиб юрган укамизнинг ҳам ҳолатлари карантин кунлари сабаб зўр эмаслигини билиб қолдим. Бу воқеа ўша кунлардан бери миямда айланади...
Яна бири. Қадрли укаларимиздан бирлари ҳадялари борлигини, бирор муносиб оила бўлса, ҳар ой ёрдам беришларини билдирдилар. Ёлғиз қизлари билан бир опа борлигини айтдим. Иккинчи ой эҳсонлари икки баробар кўпайганини, опанинг карталарига ўтказиб қўйганларини етказиб қўйишимни сўрадилар. Аёллар орқали хабар қилдик. Бу воқеада бизга таъсир қилган ҳолат шу бўлди-ки, опамиз маҳалла раисидан ёрдам ололмай, йиғлаб чиқиб кетиб турганларига тўғри келибди. Бу вақтдаги дуолар пардасиз, қайтариқсиз ижобат бўлишини яхши биламиз, қилинган дуолар бизни ҳам йиғлатди...
Бундан бошқа эҳсонлари ҳам бор. У эса, алоҳида мавзу.
Салим АЙЮБИЙ
https://t.me/softabobat
433
Соф совунларини ишлатиб барака топганлардан бириман десам муболаға бўлмас.Соф совунлари билан кулгили хотираларим шунчалик кўп-ки,ҳаммасини ёзсам ээ бу аёл роса инжиқ эканку,дейсилар))
Бирон нарса олишимдан олдин 1-бўлиб ўзимга берадиган саволим-шу менга керакми,деган савол бўлади. Ортиқча нарсаларни,айниқса бир ишлатиб ё кийиб кейин «сувенир»га айланадиган нарсаларни ёқтирмайман. Шу табиатим билан ҳали ҳеч панд емадим,ўзимгаям шу хислатим ёқади )
Шу пайтгача орифлэйм совунларини ишлатганман,Ҳиди нафис ,терига сингиши суст,унчалик эътибор тортмагани учунам ёқади.
Соф совуни ҳақидаям тасодифан хабар топдим. Табиийликка ўчлигим совундан бира тўла 10та сотиб олишга мажбур қилди,нафс ўлсин😄
Ишлаб чиқарувчининг мўмин киши эканини ишончли одамларимдан эшитганимдан кейин фейсбук саҳифасига кириб янаям разведка қилиб чиқдим))
Терим қуруқ бўлгани учун ҳамма совунларам тўғри келавермайди.
Буёғи аллергияга чалиниб арзимаган нарсани ҳидигаям чучкирадиган одат пайдо бўлган.
Хуллас,бирин -кетин фойдаланиб бошладим. Ҳиди табиий ҳид бўлгани учун росаям ёқди. Кўпик қилиб тутиб туриш керак экан,беш минутча юзимга кўпигини суриб массаж қилгандай бўлдимда ювиб ташладим. Юзим мулойимлашиб ,ўзим кўзимга чиройли кўриниб кетди.Янаям чиройли бўлай деб 2-мартаям совунни кўпигини сурдим. Совун кичкина бўлгани билан кўпиртирса баракали бўларкан.Шунгаям тоқат қилмай яхшилаб кўпиртириб юзимга мўлгина қилиб суриб қўйдим.Ювдим,бир пайт қарасам юзим ёшарибам кетипти. Ана кампир эдинг Худо берди қиз бўлдинг,деб ўзимни хурсанд қилиб қўйдим😄 Мақтанишимни қаранг😄
Ойнага қараб ўзимга тўймайман, денг))
Бирон соатлар ўтиб яна айланиб бир кўпиклаб ювдим. Аёл зоти шу эканда,ажинларни тан олгиси келмаскан. Бир пайт юзимни ювиб қарасам,ботокс олганларни юзидай бир зайил қотиб қолган. Қон томирчалари қизариб ,билинар билинмас ачишиб ҳам турипти. Меъёрни билмасанг ҳолингга шу эканда . Тарашадай қотган юзни кремлар суриб юмшатиб олгунимча бўларим бўлди😄
Дафналиги экан ёғли юзларга мос бўлгани учун менга ўхшаганлар кунига 1 марта ёки 2 кунда бир бу совунни ишлатса бўларкан. Дафналигидан олсам ҳозир терига ишлатаман. Қуруқ терили юз учун сутли сулили асалли,ошқовоқлиси жуда яхши эканиниям ишлатиб кўриб тажрибамдан билдим . Шоколадлисини олдим ,аллергиямни қўзгатиб ташлармикан деган ҳадигим ҳам бекор чиқди. Соф совунларини аллергияга чалинганларга умуман зарари йўқ эканига ҳам ўзим амин бўлдим.
Бу совунлар тойғончоқлиги биланам ҳозирги бошқа совунлардан фарқ қилади. Совет даврида ана шундай тойғончоқ совунлар бўларди. Олий сифат белгиси билан чиқарди.Совет даврини одамлари одамларининг кўпчилиги бу белгини эсласа керак,ўша белгиси бўлса высший качества экан,деб қўярдик)
Ўзбекистонда магазинларда очиқ сотилмасди,подприлавка деб қимматга сотиларди.Отам раҳматли Ленинграддан ҳозирги Питердан олиб келарди. Ўша совунларнинг хусусияти мана шу соф совунлардаям бор экан.
Касторкалигиям яхши экан,ўшанисини сочга ишлатсаям бўлади. Оқ сочларни чиқишини яхши тўхтатаркан. Оқ сочларим кўп бўлгани учун қорайганини сезмадиму,лекин бироз оқариш тўхтагандай бўлганини сездим.
Бу совунларни шунчалик ёқтирдимки,қизларимга,сингилларимга,қўни қўшниларимгаям тавсия қилишни ҳалигача канда қилмадим. Мўмин киши ўзига лойиқ кўрган нарсани бошқаларгаям афзал кўриши иймонни қувватлантиради. Аллоҳнинг розилигини топиш учун буям бир кичик бўлсаям ҳаракатда)
Бирон нарса сотиб олсам сотувчигаям,ишлаб чиқарилган жойигаям эътибор бераман,аёл кишиларни кўпчилиги шундай бўлади ўзи. Ишлаб чиқарувчилар ишончли мўмин кишилар бўлгани учун,бу совунлардан асло шубҳам йўқ.
Мўмин кишининг савдосини қизитгим келади.Ҳамма барака шуларга ёғилсин,дини диёнати янада зиёда бўлсин,дейман.
Мўмин бойлар кўп бўлсин,дейман.
Икки оғиз дуо қилиб,кўнглини кўтариб қўяман.Дуо мўминнинг қуролида.
Жаннатдан топмаса излайдиганларим,қиёматда яхшилигимга гувоҳлик берувчиларим шуларда,дейман.
Соф совунлар билан боғлиқ яхши хотираларим жудаям кўп,алҳамдулиллаҳ.
Табиий нарсаларнинг ҳам меъёри бўлади,ўша меъёрдан чиқмай ишлатиб юрса натижаям,фойдасиям зўр бўлади.Энг асосийси муслима аёллар учун.
http://T.me/Softib_softabobat
433
Бир иш кофирнинг қўлидан сифатли, пухта ҳолда, мусулмоннинг қўлидан эса, ўта сифатсиз ва расво ҳолда чиққанини кўрган пайтим, юзларим қорайиб кетади!
Шайх Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ
Иброҳимхўжа Тошқандий саҳифаларидан
https://t.me/softabobat
433
-Мени танидингизми, Чортоқдан Акромман, уч кун олдин совун шампун олгандим.
-Танидим ука тинчмисиз бизга нима хизмат?
-Шукур рахмат, ака мен ҳам миннатдорчилигимни изҳор қилиб қўяй деб қўнғироқ қиляпман, ана у «Заъфарон экспресс» деган совунилар ҳақиқатда экспресс экан, оёғимда бармоқларим ораси доим шилиниб юрарди, грибокни дорисини қилсам ҳам натижа кўнгилдагидай бўлмаганди.
Олганимдан бери атига икки марта оёғимни ювдим, олдинига бармоқларимни қиздириб, қаттиқ ачиштирди, бу совун ярага бўлмас экан деб ўйлагандим, лекин, оёғим тузалди, ишонинг, ака кимгадир бармоқлар ораси шилиниши арзимаган нарсадиу, аммо, бу дард мени анчадан буён қийнарди, оёғимни иссиқ тутдим дегунча ярага ўхшаб суви чиқарди, мана бугун ҳам кечгача кўча ишларим билан иссиқ этикда юрдим, оёғим соппа соғ, сизлар ҳам соғ бўлинглар ажойиб фантастика, менинг учун бу янгилик бўлди десам ҳам бўлади.
Бир илтимос, менга шу совундан беш дона олиб қўйинг, ўзингиздан оламан, шаҳарга борганимда оволаман, Салим Айюбий устозга хам раҳмат деб, саломимни етказиб қўйинг.
-ИншаАллоҳ айтаман, сизга хам раҳмат, шифо топганингиздан биз ҳам ҳурсандмиз, бошимиз кўкка етди, Аллоҳ ҳаммамизни бандаларининг олдида ҳам, Ўзининг олдида ҳам юзимизни ёруғ қилсин, саломат бўлинг!
http://T.me/Softib_softabobat
433
"Соф табобат" совунларидан сотиб олиб фойдаландик ва яна фойдаланишда давом этияпмиз!
Аллоҳ ишларингизга баракотини ёғдирсин юртимизни Табиъий махсулотларга тўлдириб ўзимизни ҳам самимий, ҳолис, мухлис мусулмонлардан қилсин!
Мен ҳақиқатдан соф совунларининг фойдалик эканини хис этияпман.
Ёшим 70 га борди исмим Зокиржон, бундан икки ой олдин мен Муҳиддинга баданим исимаслигини, доим оёқларим хам муздек эканини айтган эдим.
Менга чўмилганимда манашу совундан фойдаланинг деб асалли совун ҳадя қилганди, ўшандан буён жумъа кунлари умуман чўмилганимда фақат асалли совундан фойдаланияпман.
Ҳозда ўзимни анча яхши ҳис қилияпман, табиъийликда иш кўп бу ҳаётий тажрибам.
Набирам "Соф" каналидаги минатдорчиликларни ҳар-ҳил ҳикояларни ўқиб бериб туради, мен ҳам фикримни ёзиб "Соф"каналига жўнатишини айтдим.
Мени барча ёшларга маслахатим истемол учун ҳам умуман барча нарсаларни фақат ва фақат табиъийларидан фойдаланиб соғ-соломат юришингизни яратгандан сўраб қоламан.
Сизлар бизнинг издошимиз келажагимизсизлар кимларнинг авлоди эканимизни УНУТМАНГ!!!
Зокир бобом номидан набираси Абдуғаффор ёзди
http://T.me/sof_tibb
433
МАКТУБ
Юзимга энди нарса чиқмаяпти алҳамдулиллаҳ. Зайтунлини тўхтатмадим. Шу озгина юзни янаям гўзаллаштирадигани кереда
Алой хақида эшитардим кўп. Юзга катта фойдаси борлиги ҳақида
Ўлган кераксиз хужайраларни ҳам тушириб юбориб янгисини тиклайди дейишарди, аммо, ишончлиси жудаа кам.
Сиздагилар ҳаммаси ишончли!
Тўғриси, сиздаги совунлардан бошқа совунларга ишончим ҳам қолмабди. Сизикиларни ишлатиб юрганимга юзимга фойдаси яхши бўляпти. Фақат озгина шу терини янгилашга керакда.
Mubina(Андижон)
http://T.me/Softib_softabobat
433
Қуст ал-хинди
Қуст ал-баҳрий
“Сизлар даволанадиган нарсаларнинг яхшиси ҳижома ва қуст ал баҳрий”
деган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар булсин.
У Ҳинд ва Хитой диёрларида ўсадиган, бўйи бир ярим метргача етадиган ўсимликнинг томири бўлиб, унинг ширин, аччиқ ва баҳрий турлари бордир. Ширин қустнинг ранги оқ бўлиб, йўғонлиги билакдек келади. Бундай дейилишига сабаб, унинг таъмидаги чучуклик ва ҳидининг хушбўйлигидадир. Аччиғининг ранги қорароқ, кулрангга мойил бўлиб, тишлаб кўрилганда таъми бир оз аччиқроқ бўлиб, тилни буриштиради ва ҳиди жуда ўткир бўлади. Қустнинг баҳрий хили эса, буларнинг ўртасида бўлиб, ширин ҳам, аччиқ ҳам, оқ ҳам, қора ҳам бўлмайди.
Аччиқ қустнинг мизожи учинчи даражада иссиқ ва қуруқ бўлиб, буриштирувчилиги ва тилни ачиштириши кучлидир.
Ширин қустнинг мизожи эса иккинчи даражада қуруқ иссиқ бўлиб, унда бир оз ҳўллик бор ва у буриштирувчи эмас.
Баҳрий тури эса, бу иккисининг ўртасида бўлиб, биринчи даражада иссиқ ва қуруқдир.
Уларнинг энг яхшиси ва кучлиси аччиқ қуст ҳисобланиб, бадандаги ҳўлликларни қуритишда, мияни тозалашда, умумий қувват ва эрлик қувватини оширишда ва манийни кўпайтиришда қолган иккитаси ундан кейинги ўринларда туради.
Қуст мияни тозалаб, ундаги томирларни очиб кенгайтиради ҳамда тутқаноқ ва совуқдан бўлган бош оғриқлари ва шақийқа (мигрень) га фойда қилади, хотирани кучайтириб фаҳмни орттиради.
Секин урадиган юракнинг уришини тезлаштириб, меъёрга келтиради. Танадаги ҳўлликларни кетказиб, ортиқча ёғларни эритади.
Томоқ безларидаги шамоллаш ва оғриқларини қолдириб йўтал, кўк йўтал, бодомча бези (ангина) даги йиринг ва шишларни қайтаради, улар сабабли кўтарилган иситмаларни тушириб, томоқдаги вирус ва инфекцияларни ўлдиради. Ҳамда бўқоқнинг барча турларини даволайди.
Ўпкадаги ортиқча балғамларни қуритиб, уни тозалайди, шамоллашларини кетказиб, ўпка плеврити (зотилжам) ва силини даволашда ижобий таъсирга эгадир.
Теридаги доғларни кетказиб рангни тиниқлаштиради, ошқозон ва ошқозон ости бези шамоллашларини даволаб, қон ва сийдикдаги қанд моддасини камайтиради ва ичакларнинг ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди ҳамда улардаги қурт ва гижжаларни ўлдириб чиқаради.
Қонни тозалаб ундаги инфекция ва вирусларни ўлдиради, баданни қиздириб унинг қувватини оширади ва тез чарчаб қолишликка фойда қилади.
Совуқдан бўлган бўғин, пай ва мушакларнинг оғриқлари ҳамда ревматизмни даволашда таъсири яхшидир. Асаб ва пайларнинг тортишиб оғришини даволаб юрак, жигар, буйрак ва қовуқни қувватлантиради, фалажга фойда қилади.
Ёш (ўғил ва қиз) болалардаги сийиб қўйишлик ва катталардаги сийдик тутолмаслик, қовуқ ва буйракнинг бўшаши каби касалликларни ҳам даволайди. Уни ҳар қандай соғлом инсон ҳам истеъмол қилса бўлади.
Тиб ва шифо
https://t.me/softabobat
433
Саҳифамизда муштарийларимиздан келаётган ташаккурнома мактубларини эълон қилиб келяпмиз. Бундан мадсад фақатгина савдо ташвиқоти эмас...
Аввалида бир кишининг фойдаланганини, ундан Аллоҳнинг изни билан шифо топганини мактубларида ўқидик, мамнун бўлганимиз сабаб сиз азизларимиз билан баҳам кўргимиз келди. Кейин, алҳамдулиллаҳ, орқама-орқа миннатдорчилик мактублари, ҳаққимизга дуолари кела бошлади. Мен корхонамиз ходимлари ва яқинларимизга шу кунгача «Бизнинг ишимиз юриши-муштарийларимизнинг дуолари сабаб!» деб келдим, бунда зарра муболаға йўқ, банданинг бир мўмин бандага дуоси бўлмас экан, ўз ёғига ўзи қовурилиб юраверади! Бу гапларимни яқинларимиз яхши билишади, улар бизга ташаккур изҳор қилишди, дуо қилишди, биз буни ҳис қилдик, ўзимизда туйдик, биз ҳам миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз, зеро- «Бандасининг шукрини адо этмаган, Роббисининг шукрини адо этолмайди!»...
Қуйида бугун келган яна бир мактубни сизларининг ҳукмингизга ҳавола қиламиз:
ТАШАККУРНОМА
Ақлимни таниб, балоғат ёшига етибман-ки, юзим ва баданларимда киши қараса сескантирадиган даражадаги тошмалардан азоб чекардим.
Исмим Хайрулло, Наманган шаҳриданман, дўхтирлар кўригидан ўтиб, табиблар билан маслаҳатлашдим. Ҳаммаларидан минатдорман, ҳудди ўзларининг яқин кишиларидай юмшоқ муомалада бўлиб, эринмай маслаҳат ва тавсияларини беришди, анча яхши натижаларга эришдим.
Лекин, бутунлай тузалиб, тошмалардан қутулолмаганим учун қандайдир тушкунлик ҳолатида юргандим, сабаби-ёшим 26 га тўлди, уйланишим керак, мен уйланмоқчи бўлган қизлар ҳам албатта мен ҳоҳлаган нарсаларни ҳоҳлашлари табиий-ки, ҳеч кимга ёқмадим😢
Икки ойча аввал ғамгин ҳолда ўтиргандим, бир ўртоғим «Соф тиб» совунлари ҳақида айтиб қолди. Қизиқиб совунлардан ҳарид қилдим ва фойдалана бошладим, натижаси мен кутгандан ҳам яхши бўлди, алҳамдулиллаҳ!
Сўнг «Соф тиб» мутаҳассисининг рақамларини топиб бор дардимни тўкиб солдим, у киши табиб эмас экан, лекин, берган тавсияларидан кўнглим тўлди ва айтганларини қилиб ҳозир бутунлай мени қийнаётган дарддан фориғ бўлдим.
Бази саволлар билан тавсиялар шундай бўди:
1-Баданингиз ёғлими? - Ҳа.
2-Кўпроқ қандай таомларни истеъмол қиласиз? - Овқат танламайман.
3-Касбингиз нима?-Болалигимдан кондитер цехида ишлайман.
Ундай бўлса яхшилаб қулоқ тутинг!
Имкон топиб, хафтада икки-уч бор спорт билан шуғурланиб, бир ойда икки марта сауна қабул қилинг.
Ёғли овқат ва тухумли маҳсулотларни умуман истеъмол қилманг.
Хафтада икки кун рўза тутинг, қорнингизни тўйдириб овқатланманг, нафас олишга жой қолсин.
Агар тоқатингиз кўтарса кўпроқ рўза тутинг ва кунига камида уч-тўрт маҳал чўмилганингизда анорли ва асалли совундан фойдаланинг.
Албатта шифо Яратгувчидан, Худо ҳоҳласа яхши бўлиб қоласиз дедилар.
Тўғриси, расмимни бергани ўзимда ноқулайлик сездим. Мутаҳассиснинг тавсияларига амал қилиб, хозир умуман тошмалардан қутулдим, барчаларидан кўп миннатдорман. Ётишдан олдин албатта юзимни асалли совун билан юваман, эрталаб кўзгуга қараб ўзим ҳоҳлаган чеҳра кўз ўнгимда намоён бўлади, Худога шукур. Яна қўшимча қилиб айтишим мумкин, баданим қичишиб, безовта бўлардим, ундан ҳам қутулдим.
Ҳазил тариқасида айтаман: бази жойларда қизлардан танишувга таклифлар ҳам бўляпти, лекин, ниятим холис, бирор муслимага уйланиб, исломий оила бошлиғи бўлиб ҳаёт кечирмоқчиман. «Соф табобат»чиларга яна бир бор миннатдорчилигимни билдираман.
http://T.me/sof_tibb
433
Ассалому алейкум. Соф тиб совунлари айримлари эмас, ҳаммаси даволовчи экан. Сабаби қизимни юзига нарсалар тошди, бу совунларни билмасдан олдин аптекадан хар хил 3 фоизли перикс водород ва антибактериал совуни билан ювиб юрди бир йилча, фойдаси бўлмади. Шу совундан ишлатишни бошладик. Юзида ҳеч нарса йўқ, Аллоҳга шукр. Ўзимда ҳам муаммо бор эди юзимда тошмалар йўқолди. Мени одатим шундайки, бир кишига бир нарсани тавсия этишдан олдин ўзимда қўллаб кўраман. Фойдасини билсам кейин бошқа кишига айтаман. Зиё дўконидан сутли совундан сотиб олиб, юзимда фойдасини билганимдан кейингина бошқаларга тавсия этишни бошладим. Айтмоқчи бўлганим олдизда бир товоқ жуда чиройли ош турсаю уни фақат кўриниши чиройлик деб мақтай оламиз, мазасини фақат еб кўриб баҳо берасиз, жуда ширин ёки акси. Тиб совунларини хам деярли барини ишлатиб кўрдик. Ҳаммаси фойдали буни фойдасини билмоқчи бўлсангизлар сизлар ҳам ишлатиб кўринглар.
Намангандан бир муштарий
http://T.me/sof_tibb
http://T.me/Softib_softabobat
433
Ёғли терилар учун Кокосли совун
Таркиби: Кокос ёғи.
Фойдали хусусиятлари:
Ёғларни кетказади;
кўп терлаш ва ҳидланишни олдини олади
терини мулойимлаштиради;
ҳуснбузарларга қарши курашади;
тери касалликларига фойдали.
Кўп терловчи, вазнли кишилар учун жуда фойдали. Eқимсиз ҳидни бартараф қилади, дағал тери мулойимлашади. Ёғларни теради. Бадан эркин нафас олади. Икки-уч марта фойдаланганингиздаёқ кокоснинг фойдаси билинади. Тери касалликлари, ҳусусан, ҳуснбузарларга қарши курашади. Кун давомида совун ўзининг фойдали томонларини эслатиб туради, киши эркин ҳаракат қилади.
Қўллаш услуби: Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлади.
