ru
Feedback
Sof tib

Sof tib

Открыть в Telegram

Биз сизни кимёсиз, соф табобатга чақирамиз, ўз соғлигингизнинг қадрига ўзингиз етинг! FB: facebook.com/softabobat Инстаграм: instagram.com/sof_tibb Биз билан боғланиш: t.me/softib_softabobat

Больше
433
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней
Архив постов
​​#Шарқ_табобати Ибн Сино айтади: «Ёввойи зайтун ёғи кўп жиҳатдан гул ёғидекдир. Мўйни сақлайди, ҳар куни ишлатилса, мўйнинг тез оқаришини тўхтатади». Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

МОЛОЧНО- ШОКОЛАДНОЕ МЫЛО ДЛЯ СУХОЙ КОЖИ ПОЛЕЗНЫЕ СВОЙСТВА Молочная часть; •увлажнает кожу; •омолаживает, смягчает; •обогащает
МОЛОЧНО- ШОКОЛАДНОЕ МЫЛО ДЛЯ СУХОЙ КОЖИ ПОЛЕЗНЫЕ СВОЙСТВА Молочная часть; •увлажнает кожу; •омолаживает, смягчает; •обогащает витаминами; •слаживает и осветляет; • придавая нежность и бархатистость коже; предотвращает преждевременное страние. Шоколадная часть: •против различных видов сыпи; •служит лифтингом •против трещин сухой кожи. СОСТАВ: Натуральный шоколад,молоко. СПОСОБ ПРИМЕНЕНИЕ: Ненасите мыльную пену на лицо и через несколько минут смойте. Обратите внимание: протирая лицо, проведите полотенцем снизу вверх к ушам, от ушей вниз. Это будет своего рода массаж для лица. Результат такого ежедневного массажа Вы увидите быстро. @sof_tib_shimkent

#мухлислардан Бизга мухлисларимиздан бири юқоридаги видеолавҳани жўнатибдилар. Қизиқиб юклаб олсак, ўзимизнинг маҳсулотимиз рекламаси экан (ҳурмат учун ташаккур). Қисқа, аммо қизиқарли ишланган бу видеода мижозимиз биз ишлаб чиқараётган совунлар хусусияти ҳақида "гуруҳдагиларига" маълум қиладилар. "Спойлер" бўлиб қолмаслиги учун видеони тўлиқ кўришни тавсия қиламиз. 😉 Дарвоқе, маҳсулотларимиз Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига етказиб берилади. Ва ҳатто қўшни республикалар Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам филиалларимиз мавжуд. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​⚡️ Хуснбузар энди сизни безовта қилмайди - дафнали совун Кўплаб мижозларимизнинг талаб-истакларидан келиб чиқиб, бугун сизга «Соф Тиб» жамоаси дафнали совун тавсия қилади. Дафна ҳақида уй бекаларимиз етарлича маълумотга эга бўлсалар керак. Шундай бўлса ҳам, баъзи қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашамиз. Дафна япроғи (лавровый лист – рус.) –  дафна дарахтининг қуритилган барги, хушбўй ҳидли зиравор. Таркибида 3% гача эфир мойи бор. Пазандачиликда ишлатиладиган дафна япроғи тўқ яшил, оч яшил рангда, калта бандли, мазаси тахирроқ. Кўпроқ лавр сўзи билан номланадиган бу барг инсониятга қадимдан маълум. Дарвоқе, лавр япроқли шохчалари гулдастаси билан мусобақа ғолибларини тақдирлашгани сабабидан, “лауреат” (!!!) сўзи келиб чиққан. Бу сўзнинг маъноси лаврларга бурканган деганидир. Хўш? Дафнали совун нималарга фойдали ва қандай қўлланилади? Таркиби: Дафна(лавр барги) экстракти Қўллаш услуби: Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашиб ажинлар йўқолади, шундай қилсангиз юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз. Фойдали хусусиятлари: - Юзни оқартиради; - Ёғларни олади; - Сўлғинликни кетказади; - Доғларни йўқотади; - Тошмаларга қарши фойдали. Ёдингизда сақланг: Совундан фойдаланганингизда меъёрини билинг, кетма-кет ювиб ортиқча қуритиб юборманг, юз терисидаги ёғлар юзда ҳимоя қавати бўлиб, меъёридан ортиқча ёғсизланиб қолса сезувчанлиги ортади, натижада ҳар хил бактерияга қарши кураша олмай қизариш, майда тошмалар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. @sof_tibb

​​#Шарқ_табобати Гулкарам Кўпчилигимиз таомни кўкат билан истеъмол қилишни хушлаймиз ва шунга одатланганмиз. Албатта бу соғлом ва фойдали одатларимиздан. Кўкатлар ўрнини гулкарам ёки карамдошлар оиласига мансуб бўлган маҳсулотларни тановул қилиш орқали ҳам тўлдириш мумкин. Гулкарам миллий дастурхонимиздан яхшигина ўрин олган сабзавот. Гулкарам истеъмоли орқали танамизда яллиғланишни камайтириш, овқат ҳазм қилишни тартибга солиш ва холестерин даражасини камайтириш мумкин Умумий сихат саломатлигингиз ва айниқса юрак фаолиятингизни яхшилашни хохласангиз, албатта, юқорида тавсифланган маҳсулотларни тез-тез истеъмол қилиб туришни қаттиқ тавсия қиламиз !!! © Абдулхаев Файзулло Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#соф_ҳикмат Америкаликлар (бошқалар каби) Ислом дини олдида бош эгишди! Америкада икки аёл бир вақтнинг ўзида фарзанд кўришибди. Бири ўғил, бири қиз фарзанд экан. Ҳамшираларнинг хатоси туфайли ким ўғил, ким қиз туққанини адаштириб қўйишибди ва қонларидан ДНК текшируви ўтказишибди. Натижалар шу даражада яқин эканки, муаммони ҳал қилолмабдилар. Ҳайратда қолибдиар. Икки аёл ҳам ўғил туққанини даво қилиб, оёқ тираб туриб олишибди... Докторлар ўзларидан ҳам юқорироқ тажрибага эга маъсулларга бу хабарни етказишибди. Маъсулларга хабар келганда, буни мусулмонлардан бошқаси ҳал қила олмайди дейишибди ва Саудия Арабистони мамлакатидаги дин олимларидан бирига қўнғироқ қилишибди. Суҳбат шундай кечибди. Америкалик: - Динингизда ҳар бир муаммони ечими борлигини даъво қиласизлар-а? Олим: - Худди шундай, - деди. Америкалик воқеани айтиб берди. Олим: - Ечими - жуда оддий. Ҳар бир аёлнинг сутидан бир неча томчи олиб, уни текширтиринглар. Қайси бирининг сути озуқавий моддаларга бой, тўйимли бўлса, ўғил ўшаники. Қайси бириникида озуқавий моддалари озроқ бўлса, ўша қиз туққан бўлади, - деди. Докторлар икки аёлнинг ҳам сутларидан намуналар олишди ва жуда ҳам синчковлик билан текширишди. Натижа маълум бўлди. Ким ўғил, ким қиз туққанини билишди. Бу ишдан жуда ҳам ажабланишди ва яна олимга қўнғироқ қилиб: - Сизлар ўғил туққан аёлнинг сути, қиз туққаникидан кўра озуқавий моддаларга бой эканини қаердан биласизлар? - деб сўрашибди. Олим: - Буни ҚУРЪОНдаги оят исботлаб турибди. «АЛЛОҲ Таоло шундай дейди: "Бир ўғилнинг насибаси, икки қизнинг насибасичадир". (Нисо: 11), - деди». Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#саломатликнинг_олтин_қоидалари “Қуруқ” оч қолиш Мазкур муолажа давомида фақат овқатдан эмас, суюқликдан ҳам воз кечиб туришга тўғри келади (ҳудди рўза тутган каби). Одатда инсон танасида ёғлар оксидланиши натижасида 400 мл сув ҳосил бўлса, “қуруқ” оч қолишда янада кўпроқ суюқлик ишлаб чиқарилиб,танани сувсизланишдан асрайди. Танани ички резервлардан фойдаланишга бу тартибда мажбур қилиш организмнинг сувга бўлган эҳтиёжини қондиришда дозали оч қолишдаги каби узоққа чўзилмайди. Масалан, инсон қулай ҳароратда, хотиржам ҳолатда ўн кунгача сувсизликка дош бера олади. “Қуруқ” оч қолиш усулини танлаган кишини чўлу биёбонлардаги туянинг ҳолатига ўхшатиш мумкин. Туя ҳам бирор қултум сув ичмай, туз тотмай то барча ёғ захираларини сарфламагунича саҳроларда юраверади. Бизнинг захираларимиз эса ортиқча ёғлар, атеросклеротик токсинлар ва бошқа фойда келтирмайдиган “чиқинди”лардан иборат. “Қуруқ” очлик муолажасида шу “чиқиндилар”дан халос бўламиз. Бундан ташқари, “қуруқ” оч қолишда тана тикланиш, регенерация ҳолатида бўлади. Яна инсоннинг қариш, кексайиш жараёни ҳам сезиларли даражада сустлашади. Одатда дастлабки уч-тўрт марта оч қолишлардан сўнг кейинги муолажалар яхши ўтади. Тана аъзолари тартибга шу қадар мослашадики, бу одатдаги ҳаёт тарзига салбий таъсир этмайди ва ҳеч қачон ноқулайлик туғдирмайди. Кислороддан оч қолиш Илмий тил билан айтганда бу гипоксия, деб аталиб, танада кислород етишмай қолган пайтда пайдо бўлади. Кислороднинг тўла танқислиги тузатиб бўлмайдиган оқибатларга, ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Бироқ кислород етишмаслиги туфайли хунук оқибатлар келиб чиқмаслиги учун кўпинча кислороддан оч қолиш жараёни бошланганданоқ кучли антигипоксик ҳимоя тизимини ишлаб чиқади. Бу тизим ишга тушиши билан қисқа муддатли кислороддан оч қолишда юрак тез-тез, кучли ура бошлайди ва кўпроқ қон ҳайдайди. Қон келишининг кучайиши ҳисобига кислород етишмовчилигини кўпроқ ҳис қиладиган мия, ўпка ва бошқа ҳаёт учун муҳим аъзолар томирлари кенгаяди. Антигипоксик тизим танани кам миқдорда кислород тушишига мослашувини таъминлайди. Узоқ пайт кислороддан оч қолишда: ўпка тўқимасининг оғирлиги, эритротсит (қондаги қизил таначалар) миқдори ортади, кислородсиз энергия алмашинуви фаоллашади ва гормонлар ишлаб чиқарилиши кўпаяди. Маълумки, кексаликда танада қон айланиши сустлашади, ҳосил бўладиган гормонлар миқдори ҳам камаяди. Мазкур энергетик жараёнларни антигипоксик тизимни ишга тушириш йўли биланбир зайлда ушлаб туриш мумкин. Тизим доимо ишга шай туриши учун инсон танасини вақт-вақти билан сунъий равишда кислороддан оч қолдириб туриш керак. Қандай қилиб? Ҳинд ёгаларининг “кевали-кумбҳака” деган машқи бор. Бу “мутлақ тинч пауза” деган маънони англатади. Ушбу машқда мушаклар максимал даражада бўшашиб, нафас олиш бутунлай тўхтатилади. Пауза бундай ҳолатда қанча тура олишга қараб чўзилади. Бу машқ кунига бир неча марта такрорланади. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#саломатликнинг_олтин_қоидалари Узоқ умр кўришни истайсизми? Бунинг сири жуда ҳам оддий! Узоқ умр кўриши билан машҳур бўлган Хунза водийси аҳолиси - 15 даража совуқда ҳам муздек сувда чўмилишар экан. Шунинг учун аёллари қирқ ёшда ҳам навқирон, сарвқомат бўлиб, нафосат уларни тарк этмайди. Улар ҳатто олтмиш беш ёшда ҳам фарзанд кўрадилар. Олимлар фикрича, тана аъзоларининг захирадаги имкониятлардан фойдаланиш кўрсаткичи ёш ўтган сари камайиб боради. Лекин бардам ва тетик ҳолда узоқ умр кечириш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Орамизда кўп умр кўрадиган қабила ва элатларнинг борлиги эса бошқалар ҳам мана шундай муваффақиятга эришиши мумкинлигидан далолатдир. Хўш, бунинг учун нима қилиш керак? Узоқ умр кечиришга аҳд қилганлар, аввало, маълум нарсалардан ўзини тийиши, чеклаши зарур (масалан: овқатни кўп ейиш, сув, кислороддан ҳам тежаб фойдаланиш, турли ортиқча хабар ва маълумотларни қабул қилмаслик). Ахир инсоннинг тана аъзолари ўз захирасини ҳаракатга тушириши, уларни тўлақонли ишлатиши ҳам керак-ку. Бундай ўзига хос тренингни ўтказиш учун қуйидаги усуллардан фойдаланиш самаралидир. Шифобахш очлик Бу усулни қўллаган киши ўз хоҳиши билан маълум муддатга овқатланишдан воз кечади. Мақсад - тананинг ички озиқланишга ўтиши учун кўмаклашиш, яъни бир вақтларўзлаштирилган ва “токчаларга тахланган” озуқа моддаларидан фойдаланишдир. Қоидага кўра, уларнинг келгусида моддалар алмашинувида иштирок этишида унчалик кўп куч сарф бўлмайди. Танада “ўлик юк” бўлиб ётган захиралар аъзоларга хизмат қилмоғи жоиз. Дозали оч қолишда исталган натижага эришиш учун тоза сув ичишга рухсат этилади. Чой, қаҳва, шарбат ва бошқа шу каби ичимликлар тақиқланади. Очлик вақтида тана аъзоларим жуда кучсизланиб, заифлашиб қолмоқда, деган хавотирни миядан бутунлай чиқариб ташлаш лозим. Тадқиқотлардан маълумки, у қадар узоқ давом этмаган очлик (24 ёки 36 соат) ҳолатида тана барча эҳтиёжларини ички заҳиралар ҳисобига қондиради, бу ҳатто одатдаги овқатланишдан ҳам фойдалироқдир. Давоми соат 18:00 дан сўнг эълон қилинади... Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#Саломатликнинг_олтин_қоидалари, #Шарқ_табобати, #ҳадислар рукнли постларимиз давом этишини хоҳлайсизми ёки каналда фақат "Соф тиб" билан боғлиқ хабарлар жойлансинми?
Anonymous voting

"Соф тиб" маҳсулотларини эндиликда Қозоғистондан ҳам харид қилиш мумкинлигини хабар қилгандик. Қозоғистонлик мижозларга қулайлик яратиш мақсадида @sof_tib_shimkent каналини ишга туширдик. Аъзо бўласиз деган умиддамиз!

Дарвоқе, бу рўйҳатда баъзи ўзгаришлар киритилди! Наманган вилоятидаги мижозларимизни +998932626666 рақамига боғланишларини сўраб қоламиз.

​​ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДОИМИЙ ҲАМКОРЛАРИМИЗ ТОШКЕНТ ШАҲРИ: 1) Ҳазрати Имом мажмуаси ва Тошкент ислом институти ёнидаги BOOKMARKET дўконида. +99899-816-21-43 +998-99-818-01-78 2) Навоий кўчаси 42-уй, “QAMAR” дўконида. +998998454400 +998935428989 Мўлжал: собиқ Туркуаз қаршисида жойлашган. 3) ЎРИКЗОР бозоридаги 4-ПАВИЛЬОН, 65- ДЎКОН; +998909949622 +998916077433 4) ЎРИКЗОР савдо бозоридаги ПОДВАЛ, 21-ДЎКОН. МЎЛЖАЛ ЗИНАНИ ЁНИДА; 5) Қора қамиш, Тансиқбоев бозори қаршисида “ИҚРО” дўконида; 6) Қорақамиш, гриль бар яқинидаги “SUPERMARKET” дўконида; 7) Чиғатой дарвозасидаги Аллон масжидининг қаршисидаги "HAYAT" дўконида; 8) “Ватан” кинотеатри яқинидаги 9 қаватли уйлар остидадаги “МЕҲРИГИЁ” дўконида; 9) +998946016245; 10) +998909949622; 11) +998909146555; 12) +998977706424 (Тошкент); 13) +998909949622 (Тошкент); 14) +998998813540 (Тошкент). Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги асосий дилеримиз: +998932626666 БУХОРО ВИЛОЯТИ: Бухоро шаҳар: +998905102684 АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: Андижон шаҳри МЕҲРИГИЁ савдо маркази: +998911616171 +998979936171 Девонабой жомеъ масжиди яқинидаги Эски шаҳар бекатидаги дўкони "МАДИНА" ҲАЖ ЛИБОСЛАРИ ДЎКОНИДА: +998905407555 (Андижон) СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: +998972474474 (Сирдарё) НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: +998932626666 (Наманган) Sardoba ZIYO NUR Глобус дорихонасида (Дўстлик) Ва барча бошқа дорихоналарда ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: +998902775477 (Фарғона) +99890 407 7575 (Марғилон) +998 93 484 8668 (Марғилон) САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: Самарқанд шаҳар, ҚАМАР дўкони Мўлжал: Регистон нон бозори қаршисида. +998979162526 ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИДА: +998 97 462 24 64 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

Аввалроқ, ​​"Соф тиб" маҳсулотларининг Қозоғистонга етказиб берилаётганини хабар қилгандик. Ўша хабарда маҳсулотларимизни қаердан олиш кераклиги борасида тўлиқ жавоб берилмаган эди. Эндиликда, сиз +77782979785 рақамига қўнғироқ қилиб, Чимкент шаҳридан ҳам харид қилишингиз мумкин. Манзил: Шымкент шаҳри Телефон рақам: +77782979785 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#соф_ҳикмат "Соғлик ҳаётнинг шундай неъматидирки, чиндан ҳам бетоб подшоҳдан соғлом гадо минг карра афзалдир". © Артур Шопенгаур Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#ҳадислар Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва Имом Термизийлар Микдом ибн Маъдийкариб ал-Киндий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини турғизадиган емаклар етади. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва ҳавоси учун учдан бир», деганлар. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

Шундай қилиб, Қозоғистонлик қўшниларимизга ҳам эшик очилди. Ҳурматли Қардошларимиз! "Соф Тиб" белгиси остидаги маҳсулотларими
Шундай қилиб, Қозоғистонлик қўшниларимизга ҳам эшик очилди. Ҳурматли Қардошларимиз! "Соф Тиб" белгиси остидаги маҳсулотларимиз Чимкент шаҳрига етиб борди. Улгуржи ва ё чакана ҳарид қилмоқчи, ёки, ҳамкорлик қилмоқчи бўлсангиз +77782979785 рақами орқали боғланишингиз мумкин.

#саломатликнинг_олтин_қоидалари Ейиш ва ичишда тартибга риоя этмаслик Гўшт, тухум, пишлоқ каби протеинли таомлар ошқозонда узоқ вақт ҳазм бўладиган озуқалардир. Ширинликлар ва мевалар ошқозонда кўп қолмасдан ичакларга ўтиб, биринчи ҳазмини шу ерда тамомлайди. Сув эса ошқозонда вужуд иссиқлиги даражасига етганидан кейин, тўғридан тўғри ичакларга ўтади. Демак, аввал сув, кейин бирга емаслик шарти билан мева ёки ширинлик, кейин салат ва таом ейиш керак. Икки турли таом ейилаётган бўлса, енгил ва сувлисини аввал, оғир ва қуруғини кейин ейиш керак бўлади. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#соф_ҳикмат Инсон учун биринчи бахт - унинг  соғлигидир, иккинчиси гўзалликдир. © Платон Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#мухлислар_фикри Сизлардан келган мактубларни яна ўзингизга туҳфа этиш учун бошлаган хайрли лойиҳамиз давом этади. Бугунги хат муаллифи наманганлик бир акамиз бўлиб, бу киши бизнинг совунлардан шифо топганларини маълум қилибдилар ва бундан бошқалар ҳам хабардор бўлишини хоҳлаб, мактуб битибдилар. Биз эса, доимгидек, ўз репертуаримизга мос равишда мактубни ўзгартиришларсиз тақдим этамиз (мактуб таҳрир қилинмади - таҳр.): «Ассалому алейкум. Соф тиб совунлари айримлари эмас, ҳаммаси даволовчи экан. Сабаби қизимни юзига нарсалар тошди, бу совунларни билмасдан олдин аптекадан хар хил 3 фоизли перикс водород ва антибактериал совуни билан ювиб юрди бир йилча, фойдаси бўлмади. Шу совундан ишлатишни бошладик. Юзида ҳеч нарса йўқ, Аллоҳга шукр. Ўзимда ҳам муаммо бор эди юзимда тошмалар йўқолди. Мени одатим шундайки, бир кишига бир нарсани тавсия этишдан олдин ўзимда қўллаб кўраман. Фойдасини билсам кейин бошқа кишига айтаман. Зиё дўконидан сутли совундан сотиб олиб, юзимда фойдасини билганимдан кейингина бошқаларга тавсия этишни бошладим. Айтмоқчи бўлганим олдизда бир товоқ жуда чиройли ош турсаю уни фақат кўриниши чиройлик деб мақтай оламиз, мазасини фақат еб кўриб баҳо берасиз, жуда ширин ёки акси. Тиб совунларини хам деярли барини ишлатиб кўрдик. Ҳаммаси фойдали буни фойдасини билмоқчи бўлсангизлар сизлар ҳам ишлатиб кўринглар. Намангандан бир муштарий» П.С.: Сиз ҳам ўз фикр, мулоҳаза ва таклифларингизни қуйидаги бот орқали жўнатишингиз мумкин, мухлислар фикри биз учун муҳим: @SofTibAloqaBot Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#ҳадислар Имом Бухорий келтирган ривоятда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Сени икки хислат - фахрланиш ва исрофгарчилик хатога бошламаса, хоҳлаганингни еб, хоҳлаганингни ичавер», деганлар. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb