cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Jahongir ZIYAYEV

Депутатлик фаолияти билан боғлиқ воқеалар, фикр-мулоҳазалар, ҳуқуқий янгилик ва хабарлар. Мурожаат учун: @deputat_ziyaev_murojaat1_bot

Больше
Рекламные посты
256
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
-530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

#сабоқ “Оролни қуритсак, Туркистоннинг Россияга қарамлигини абадий сақлаб қолишимиз мумкин” “Биз шундай йўл тутмоғимиз керакки, Амударё ва Сирдарёнинг сувлари Оролга етиб бормасин. Бу дарёларнинг суви охирги томчисигача пахта далаларини суғориш учун сарфлансин. Дарё сувлари пахта далаларига сингиб кетаверса, кўп ўтмай Орол денгизи қурийди. Кейин Оролни тўлдириш учун Сибир дарёларини буриб келамиз. Ана шундагина Туркистоннинг Россияга қарамлигини абадий сақлаб қолишимиз мумкин”. (Туркистон генерал-губернатори Фон Кауфманнинг 1872 йила Россия императорига йўллаган мактубидан) @deputat_ziyayev
Показать все...
🔥 1😢 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
☝️Ҳокимларнинг яна бир ваколати чекланяпти Энди маҳаллий Кенгашларга ҳокимлар бошчилик қилмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлар ташаббуси билан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра: – маҳаллий Кенгашлар фаолиятига депутатлар орасидан сайланадиган Раис бошчилик қилади; – халқ депутатлари Кенгаши раиси ўз вазифаларини бажариш даврида доимий ва бошқа комиссиялар, партия гуруҳлари таркибига кириши мумкин эмас; – кенгашлар йиғилишларида ҳоким номзоди кўриб чиқилаётганида номзод маҳаллий Кенгаш депутатларига ҳудудни ривожлантириш дастурини тақдим этиши шарт. P.S. Бу ҳақда жуда кўп ёзгандлик. Маҳаллий депутатлар ижро органидан тўла мустақил бўлмас экан, ҳудудий ислоҳотлар самараси кутилганидек бўлмайди. Албатта, биз – депутатлар ҳам шунга яраша ишлашимиз керак. @deputat_ziyayev
Показать все...
🔥 1
05:04
Видео недоступноПоказать в Telegram
#сабоқ Муфтий Нуриддин Холиқназаров: Биз риё учун ҳожи бўлмаслигимиз керак «... Ҳожи акалар, ҳожи оталар, ҳозир уйингизга қўнғироқ қилинг, болангизга айтинг: "Болам мени дабдаба билан кутиб олсанг рози бўлмайман. Биз риё учун ҳожи бўлмаймиз, Аллоҳ учун ҳожи бўламиз", денг. Қанчадан-қанча фақирлар, камбағаллар бор юртимизда. Уларнинг ҳолидан хабар олайлик, ҳожилик мақомига муносиб иш тутайлик". @deputat_ziyayev
Показать все...
13.88 MB
🔥 4 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
🌙 ҚАДРДОНЛАРИМ, Қурбон Ҳайити муборак бўлсин!
Показать все...
3🙏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Бугун Арафа куни Барча ватандошларимни бугунги Арафа куни, эртанги Қурбон ҳайити байрами билан табриклайман. Сабр-қаноат, шукроналик, руҳий покланиш, меҳр ва оқибат, инсонпарварлик байрами муборак бўлсин! Халқимиз фаровонлиги, Ватанимиз тинчлиги, оиламиз тотувлиги бардавом бўлсин. Юртимиздан файзу барака аримасин! @deputat_ziyayev
Показать все...
🙏 5 1🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Коррупцион бир нормадан воз кечиляпти Шаҳарсозлик нормаларини бузганларга солинадиган маъмурий жарималар ягона қилиб белгиланибди. Бу инспекция ёки судларда содир этилиши мумкин бўлган коррупцион ҳолатлар олдини оларкан. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси бу ҳақдаги қонун лойиҳасини тасдиқлабди.  Сихни ҳам, кабобни ҳам куйдирмайдиган бундай нормалардан воз кечиш лозимлиги ҳақида 2022 йилда ёзгандик. Бу қонунчиликдаги порахўрлик, коррупцияга етакловчи энг яхши “бўшлиқ” эди. Содда қилиб айтганда, айбдор албатта энг кам жарима белгиланишини, жарима белгиловчилар эса энг юқорисини хоҳлайди. Якунда икки ўртада хуфёна келишув бўлади. Афсус, бундай ҳолатлар ҳамон давом этяпти.
Бундай ҳолатларни тўхтатиш бўйича илк қадам ташлангани яхши. Энди бошқа қонунлардаги “...бараваридан ...бараваригача” деган жарималарни ҳам бир хил қилиб, бунда фуқароларга энг ками, мансабдорларга энг кўпи белгиланиши лозим.
@deputat_ziyayev
Показать все...
👍 1 1👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди.
Показать все...
1
#Тафаккур Айб эмасми? Бева, камбағал бир аёл уйида сарёғ тайёрлаб бир дўкончига олиб бориб сотар эди. Баққол аёл олиб келган сарёғни ҳеч тортиб кўрмас эди. Бир куни негадир унинг кўнглига шубҳа тушди. Навбатдаги олиб келинган сарёғни тортиб текшириб кўрди. Бир килоли сарёғ 900 грамм чиқди. Сотувчи жуда хафа бўлди. Эртаси куни келган аёлга бундай деди: "Энди мен сендан сарёғ олмайман". Аёл деди: "Нега энди? Бир хатолик ўтдими мендан?" Сотувчи: "Сен бир кило деб берадиган сарёғинг роппа роса 900 грам экан. Айб эмасми? Шунда аёл деди: "Тақсир, менинг уйимда тарозу йўқ. Мен сиздан олган бир кило шакарни тош ўрнида ишлатаман..." Сотувчи нима дейишни билмай дудуқлана бошлади...
Показать все...
1
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Болаларга энергетик сотиш тақиқланади Афсуски, бу Ўзбекистонда эмас, Қозоғистонда Энди қўшниларимизда 21 ёшгача бўлганларга энергетик ичимликлар сотиш тақиқланади. Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини қабул қилишган. Қозоғистонда электрон сигареталар тақиқланганига анча бўлди. Бизда эса ҳамон бу масала ортга суриляпти. Энди қўшнимиз энергетик ичимликларни ҳам тақиқламоқчи. Бундай ичимликларнинг турган-битгани зарарлигини билсакда, биз фақат акциз солиғини жорий қилиш билан чекландик, холос. Қўшниларимиздан ортда қоляпмиз... @deputat_ziyayev
Показать все...
1
01:30
Видео недоступноПоказать в Telegram
Қабул бошланди: “аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида
Показать все...
QABUL tg.mp410.41 MB
👍 1 1
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.