cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Muslimiyn🇸🇦

Shaxsiy sahifa Manfaat topmasangiz tark eting @muslim1yin_bot

Больше
Узбекистан79 483Язык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
152
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Hayrulla_Hamidov_Rasululloh_vafot.mp34.12 MB
Tavhid Kalimasining Fazilati.mp33.49 MB
Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳнинг бир муржиа билан қилган мунозараси Имом Шофеий: - Амал иймон доирасига кирмайди, деган гапингни қаердан олиб гапиряпсан? - деганида, муржиа: - Аллоҳ таолонинг: ‎إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ "Албатта, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар"(Бақара: 277), деган сўзидан олиб гапиряпман. Зеро, бу ерда "ва" иймон билан амал ўртасини ажратяпти. Зотан, иймон - нутқ қилиш, амал эса шариатдир, - деди. Шунда Шофеий: - Демак, сенингча "ва" ажратувчи экан-да? - деганди, муржиа: - Ҳа, - деди. - Ундай бўлса, сен икки илоҳга ибодат қилаётган экансан. Машриқ илоҳига ва мағриб илоҳига. Чунки Аллоҳ таоло: ‎رَبُّ الْمَشْرِقَيْنِ وَرَبُّ الْمَغْرِبَيْنِ "(У) икки машриқ Парвардигори ва икки мағриб Парвардигоридир", (Раҳмон: 17) деган. Шунда кишининг жаҳли чиқиб: - Субҳаналлоҳ, мени бутпараст қилиб қўйдингми? - деди. - Йўқ, сен ўзингни ўзинг шундай қилдинг, - деди Шофеий. - Қандай қилиб, нима билан? - "Ва"ни ажратувчи дейишинг билан. Шунда у киши: - Бас, мен айтган сўзларимга истиғфор айтаман. Мен ёлғиз Парвардигорнинг Ўзигагина ибодат қиламан. Энди бундан кейин "ва"ни ажратувчи демайман, балки иймон - сўз ва амал, зиёда бўлади ва камаяди, дейман, - деди. (Абу Нуайм, "Ҳилятул авлия", 9/110) @haq_yol_tomon
Показать все...
Бир кун чўққига етишдан ноумид бўлиб, муваффаққиятсизликка учрасангиз, нарвонларингизни ҳам, қадамларингизни ҳам ўзгартира кўрманглар. Аксинча, ниятларингизни ўзгартиринглар. Ниятингизга кўра ризқланурсизлар. @haq_yol_tomon
Показать все...
Дунё ва охират бахтига эришишни истасангиз, Парвардигорингиздан қочиб юрмай, Унинг ўзига қочиб келинг. Ҳамманинг қайтар жойи Унинг ҳузуридир. @haq_yol_tomon
Показать все...
Мужодала 58:22 لَّا تَجِدُ قَوْمًا يُؤْمِنُونَ بِٱللَّهِ وَٱلْيَوْمِ ٱلْءَاخِرِ يُوَآدُّونَ مَنْ حَآدَّ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ وَلَوْ كَانُوٓا۟ ءَابَآءَهُمْ أَوْ أَبْنَآءَهُمْ أَوْ إِخْوَٰنَهُمْ أَوْ عَشِيرَتَهُمْۚ أُو۟لَٰٓئِكَ كَتَبَ فِى قُلُوبِهِمُ ٱلْإِيمَٰنَ وَأَيَّدَهُم بِرُوحٍ مِّنْهُۖ وَيُدْخِلُهُمْ جَنَّٰتٍ تَجْرِى مِن تَحْتِهَا ٱلْأَنْهَٰرُ خَٰلِدِينَ فِيهَاۚ رَضِىَ ٱللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا۟ عَنْهُۚ أُو۟لَٰٓئِكَ حِزْبُ ٱللَّهِۚ أَلَآ إِنَّ حِزْبَ ٱللَّهِ هُمُ ٱلْمُفْلِحُونَ Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган қавмнинг Аллоҳга ва Унинг Расулига душманлик қилувчиларга дўстлик қилганларини топмайсан. Ҳатто у(душман)лар ўз оталари, болалари, ака-укалари ёки қариндошлари бўлса ҳам. Аллоҳ ундоқ кишиларнинг қалбларида иймонни собит қилган, уларни Ўз ҳузуридан бир руҳ билан қўллагандир. Ва уларни остидан сувлар оқиб турган жаннатларга киритадир. Унда абадий қолурлар. Аллоҳ улардан рози бўладир. Улар Аллоҳдан рози бўладир. Ана ўшалар, Аллоҳнинг фирқасидирлар. Аё, огоҳ бўлинглар, албатта, Аллоҳнинг фирқаси, ҳа, ўшалар ютувчилардир.
Показать все...
Аҳли тавҳидларнинг амалий тоғутга кофир бўлиш сурати.. Аллоҳ ғор эгаларини раҳмат қилсин, қуйидаги Каҳф сурасининг оятларида қай йўсинда йўл тутганларини Аллоҳ таъоло бизларга баён қилган. «Албатта, улар Роббиларига иймон келтирган йигитлардир. Ва Биз уларга янада зиёда ҳидоят бердик» (Каҳф) Улар Аллоҳдан бошқага ибодатни ботил деб санадилар ва уни тарк этдилар ва Аллоҳни ёлғиз ибодат қилинадиган Маъбуд деб эътиқод қилдилар: «Қачонки турдилар ва: Бизнинг Роббимиз осмонлару ернинг Роббидир. Ундан ўзгани ҳаргиз илоҳ дея дуо қилмаймиз. Агар шундай қилсак, ноҳақ сўзни айтган бўламиз – дедилар». (Каҳф) Сўнгра улар қавмларини, уларни динларини ва ширкларини инкор қилдилар. «Анави қавмимиз Ундан ўзга илоҳлар тутдилар. Уларга равшан ҳужжатлар келтира олармиканлар?! Аллоҳга ёлғон уйдиргандан ҳам золимроқ ким бор». (Қаҳф) Бағовий тафсирида келади: «Анави қавмимиз» яъни шаҳар аҳолиси, «Ундан ўзга илоҳлар тутдилар» яъни Аллоҳдан бошқа илоҳлар яъни ибодат қилинаётган санамлар, «Уларга равшан ҳужжатлар келтира олармиканлар?!» яъни қилаётган ибодатларига очиқ ойдин далиллар, «Аллоҳга ёлғон уйдиргандан ҳам золимроқ ким бор» яъни Аллоҳнинг шериги ва фарзанди бор деб иддао қилишдан кўра золимроқ ким бор. (Тафсир Бағовий) Сўнгра, уларни ҳажр қилдилар (ёлғиз қолдирдилар) ва улардан четландилар. «Модомики улардан (мушриклардан) ва улар Аллоҳдан бошқа ибодат қилаётган нарсадан (тоғутдан) четланмоқчи бўлсангиз, ғордан жой олингиз. Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур ва сизга ишингизда осонлик яратур, дедилар». (Қаҳф) Ва улардан яшириндилар. «Шаҳарга бирингизни ушбу пулингиз ила юборинг, назар солиб, яхши таомни танлаб, ундан ризқ келтирсин ва диққатли бўлсин, сизни бировга сездириб қўймасин» (Каҳф) Ва улар қавмларини кофир деб билдилар. «Чунки агар улар сизни қўлга олсалар, тошбўрон қиладилар ёки ўз миллатларига (кофирликка) қайтарадилар. Ундай бўлса, зинҳор ва абадий нажот топмассиз, дейишди». (Каҳф) Бағовий тафсирида келади: «Чунки, агар улар сизни қўлга олсалар» яъни (беркинган) жойингизни билиб қолсалар. «Тошбўрон қиладилар» – Ибн Жарийж айтади: «Ҳақорат қиладилар, азият берадилар» яна айтилади: «ўлдирадилар» ва яна дейилади: «тошбўрон қилиб ўлдирадилар ва у энг жирканч қатлдир» ва яна айтилади: «урадилар» «Ёки ўз миллатларига қайтарурлар» – яъни куфрга қайтарурлар. «Ундай бўлса, зинҳор ва абадий нажот топмассиз» – яъни агарда қайтсангизлар. (Тафсир Бағовий) Тафсирут Тобарийда келади: «Агар улар сизни қўлга олсалар, тошбўрон қиладилар» сўзларнинг таъвилида шундай дейди: «Бу ерда улар император Дақиянус ва унинг атболарини назарда тутяптилар ва айтадилар: «Агарда император Дақиянус ва унинг атболари маконингизни билиб қолиб, сизларни қўлга олсалар, ножўя сўзлар билан «тошбўрон қиладилар». Ҳудди Ибн Жарийж айтганидек: «Чунки агар улар сизни қўлга олсалар «тошбўрон қиладилар» яъни сўзлар билан ҳақорат қиладилар, азият етказадилар. «Ёки ўз миллатларига қайтарадилар» яъни сизларни ўз динларига қайтарадилар ва санамларга ибодат қиладиган кофир бўласизлар. «Ундай бўлса, зинҳор ва абадий нажот топмассиз» яъни нажотдан мурод, жаннатларда абадий қолмоқ, шундай экан агарда уларнинг миллатига-динига ҳаётингиз мобайнида қайтсангизлар «зинҳор ва абадий нажот топмассиз». (Тафсир Ат Тобарий)
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.