cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

📚BIZNING KUTUBXONA📚

-Eng sara kitoblar -Foydali ma'lumotlar -Audiolar -Ibratli statuslar Elektron variantdagi kitoblarni buyurtma qilish uchun: @Hamidxon_Xusanovich

Больше
Рекламные посты
836
Подписчики
-124 часа
+27 дней
+830 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

​​​-Энажон, укамни тоққа юборманг, қор ёғиб қолади, адашиб қолади, эшагимизни бўрилар еб кетади, деб ҳўнг-ҳўнг йиғларди. Неча йиллик азоб ва уқубатлари Шералиннг тилидан кўз ёшига аралашиб чиқар эди. Қаттиқ қўрқувдан тилдан қолиб, гўнг бўлиб қолган бола яна ўша мудҳиш воқеанинг бошланишида тилга кириб зор йиғларди ва укасини тоққа боришдан қайтариб қолди. Хурсандчилиги ичига сиғмаган Ойниса опа катта ёшли одам топиб Раҳим аканинг ёнига юборди. Раҳим ака янгиликни эшитиб ўша куннинг ўзидақ уйга етиб келди, қўни-қўшни, қариндош уруғлар еғилишди. Шерали улар билан мазза қилиб гаплашди, ниҳоят бўлиб ўтган воқеларни сўзлаб берди, ўша ердаги барча еғилганлар Шералининг бошидан ўтказганларини эшитиб, даҳшатдан қон бўлиб йиғлашди. Шерали ҳам йиғлаганча Фируза синглисини маҳкам бағрига босиб, гугурт бериб жонимнинг сақлаб қолинишида сабаб бўлган меҳрибоним дея эркалади. Қолганлар Кўрган ёмон кунларинг шу бўлсин, буёғи фақат яхшилик кўр деб узоқ дуо қилишди... Ҳозир Шерали (ака) 50 ёшга етиб қолган, бир этак болалари бор, унинг болаликдаги хотиралари мангу қолади. Мана, ҳикоя ҳам тугади, сабр билан ўқиганларга каттакон рахмат. 😊
Показать все...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ:

https://t.me/olmaliqlikIar_admin

👍 2
Раҳим ака болани жойига ётқизди ва Ойниса опа олиб келган кийимларни кийдириш учун уст-бошини алмаштира бошлади. Шералининг оёқлари шишиб, бадани совуқдан момоталоқ бўлиб кетганди. Ойниса опа йиғлаганча боласини қучиб, юзларидан ўпарди. Раҳим ака духтир чақириб Шералини текширтирди ва оёқларини боғлаб қўйишди. Фақат бир муаммо, Шерали умуман гапирмасди, у қаттиқ қўрқувдан сўнг тилдан қолган эди. Ота ва она Шералининг бу кўргилидан қаттиқ изтиробда эди. Раҳим ака Шералининг уйқуга кетганидан сўнг Ойниса опага барча воқеани йиғлаган куйи гапириб берди ва “Худойим боламизни бир мартага қайтариб берди, у ўлиб бўлган эди, у жон таслим қилиб бўлган эди” деб эркак боши билан йиғларди. Ойниса опа боласининг бошидан ўтганларига чидаб туролмай ажал эшигидан қайтган болам деб йиғларди. Тилдан қолгани билан юраги уриб турса, жилмайиб кўз очса бўлди деб икки жуфт йиғлашиб, ҳасратлашиб олишди. Аммо боласининг тилдан қолиши уларга навбатдаги мусибат эди. Бу воқеадан бутун қишлоқ ларзага келди ва тинмай қишлоқ аҳли Шералини кўриш учун ва ота-онасидан ҳол сўраш учун келишарди... Азамат уйчага етиб борди. Қўра эшиги ланг очиқ, атроф қон, қўйларнинг бошсиз танаси ва титилиб кетган гўштлари билан тўлган эди. Демак, кеча бўрилар суруви ҳужум қилган. Азамат жаҳл устида “Довдир, ландавур, боланг ҳам ўзинга ўхшаб ландовур, бир қўрани топиб келолмабди, деб жаҳл қилди. -Бу нима деганинг, боласи омон қолгани катта бахтку, сенинг бу қўйларинг топилади. Аммо бир гап бўлиб Шерали омон қолмаганда сенинг бошинг кундага қўйиларди, худбин бўлма, сатқай одам кетей, -деб амакиваччаси Азаматни уришиб ташлади. Пастроқда қўйларнинг маъраши эшитилиб қолди, Азамат чопиб кетди, кетидан итлар ҳам чопиб кетишди. У ерда қўйларнинг деярли ярми бор эди. Азамат шериги билан қўйларни санаб, турлай бошлашди. Раҳим аканинг 21 та қўйиб бор, қолган 32 таси оч бўрилар галасига ем бўлганди. Азаматнинг эса 19 та қўйи бор, қолган 28 таси бўрилар қурбонига айланган эди... Орадан уч йил ўтди, Шералини бу орада даволанди, Раҳим ака ва Ойниса опа олиб бормаган мўлласи, кўрсатмаган духтири қолмаган эди. Табиб, фолчи, духтир, мўлла , хуллас барчасига олиб боришди, аммо Шералининг ҳамон тили йўқ, гўнг эди. Бу орада Раҳим ака яна чўпонлик қила бошлади. Азаматнинг ўрнига бошқа бир одам билан шерик бўлиб, ўша тоғ ичкарисида қиш ойларида мол боқарди. Шералнинг тилсиз бўлиб қолганига одамлар, ҳатто ота-онаси ҳам ноилож кўникиб қолган эди. Шерали эса бу азобдан азобда, хилват жойларда йиғлаб юрар эди. Аммо синглиси Фирузани жуда яхши кўрар, эркалатиб ўйнатар эди. Чунки Фируза берган гугурт унинг жонининг омон қолишида сабабчи бўлган, буни эса тилсиз бола айта олмас эди... Шундай кунларнинг бирида январнинг бошлари эди. Шерали 18 ёшга қадам босган эди, ҳамон тилсиз, уни баъзилар соқов деб калака қилишар эди. Бир куни уйга Раҳим аканинг шериги келиб Раҳим ака тоғда бир ўзи, менинг хотинмнинг кўзи ёриши керак эди, ўшанга мажбур келдим, янга илтимос иккинчи ўғлингиз Фарруҳни укам билан бирга тоққа юборсангиз, икковлари бирга боришади, -деди. Ҳали кун анча эрта эди, йўлга тушса абедлрда етиб бориши мумкин эди. Ойниса опа вазиятни тушунди ва олтинчи синфда ўқийдиган Фарруҳни ўша чупоннинг укасига қўшиб тоққа жўнатиш мақсадида эшак ва хўржинга нарсаларни сола бошлади. Буни кўрган Шерали ҳар хил ишоралар қилиб, нимадир демоқчидек эди. Бунинг устига осмон қоп- қора булут, ҳаво ниҳоятда совуқ эди. Чўпоннинг укаси келгач, Ойниса опа ўғлини эшакка миндириб, чепканни устига ёпиб қўйди ва тез-тез ҳайданглар, ўйнаб қолманглар деб тайинлади. Шу пайт Фируза ука мана бу гугуртни ол, деб укасига гугурт тутқазди. Таниш воқеалардан титраб кетган Шерали йиғлаб юборди бор кучини еғиб, “Эна, энажон, укамларни тоққа юборманг, қор ёғиб қолади, адашиб қолади” -, деб гапириб юборди. Кутилмаган янгиликдан гангиб қолган она Шералини ўпиб, яна гапир, яна гапир болам дерди.
Показать все...
👍 1
Раҳим ака болани жойига ётқизди ва Ойниса опа олиб келган кийимларни кийдириш учун уст-бошини алмаштира бошлади. Шералининг оёқлари шишиб, бадани совуқдан момоталоқ бўлиб кетганди. Ойниса опа йиғлаганча боласини қучиб, юзларидан ўпарди. Раҳим ака духтир чақириб Шералини текширтирди ва оёқларини боғлаб қўйишди. Фақат бир муаммо, Шерали умуман гапирмасди, у қаттиқ қўрқувдан сўнг тилдан қолган эди. Ота ва она Шералининг бу кўргилидан қаттиқ изтиробда эди. Раҳим ака Шералининг уйқуга кетганидан сўнг Ойниса опага барча воқеани йиғлаган куйи гапириб берди ва “Худойим боламизни бир мартага қайтариб берди, у ўлиб бўлган эди, у жон таслим қилиб бўлган эди” деб эркак боши билан йиғларди. Ойниса опа боласининг бошидан ўтганларига чидаб туролмай ажал эшигидан қайтган болам деб йиғларди. Тилдан қолгани билан юраги уриб турса, жилмайиб кўз очса бўлди деб икки жуфт йиғлашиб, ҳасратлашиб олишди. Аммо боласининг тилдан қолиши уларга навбатдаги мусибат эди. Бу воқеадан бутун қишлоқ ларзага келди ва тинмай қишлоқ аҳли Шералини кўриш учун ва ота-онасидан ҳол сўраш учун келишарди... Азамат уйчага етиб борди. Қўра эшиги ланг очиқ, атроф қон, қўйларнинг бошсиз танаси ва титилиб кетган гўштлари билан тўлган эди. Демак, кеча бўрилар суруви ҳужум қилган. Азамат жаҳл устида “Довдир, ландавур, боланг ҳам ўзинга ўхшаб ландовур, бир қўрани топиб келолмабди, деб жаҳл қилди. -Бу нима деганинг, боласи омон қолгани катта бахтку, сенинг бу қўйларинг топилади. Аммо бир гап бўлиб Шерали омон қолмаганда сенинг бошинг кундага қўйиларди, худбин бўлма, сатқай одам кетей, -деб амакиваччаси Азаматни уришиб ташлади. Пастроқда қўйларнинг маъраши эшитилиб қолди, Азамат чопиб кетди, кетидан итлар ҳам чопиб кетишди. У ерда қўйларнинг деярли ярми бор эди. Азамат шериги билан қўйларни санаб, турлай бошлашди. Раҳим аканинг 21 та қўйиб бор, қолган 32 таси оч бўрилар галасига ем бўлганди. Азаматнинг эса 19 та қўйи бор, қолган 28 таси бўрилар қурбонига айланган эди... Орадан уч йил ўтди, Шералини бу орада даволанди, Раҳим ака ва Ойниса опа олиб бормаган мўлласи, кўрсатмаган духтири қолмаган эди. Табиб, фолчи, духтир, мўлла , хуллас барчасига олиб боришди, аммо Шералининг ҳамон тили йўқ, гўнг эди. Бу орада Раҳим ака яна чўпонлик қила бошлади. Азаматнинг ўрнига бошқа бир одам билан шерик бўлиб, ўша тоғ ичкарисида қиш ойларида мол боқарди. Шералнинг тилсиз бўлиб қолганига одамлар, ҳатто ота-онаси ҳам ноилож кўникиб қолган эди. Шерали эса бу азобдан азобда, хилват жойларда йиғлаб юрар эди. Аммо синглиси Фирузани жуда яхши кўрар, эркалатиб ўйнатар эди. Чунки Фируза берган гугурт унинг жонининг омон қолишида сабабчи бўлган, буни эса тилсиз бола айта олмас эди... Шундай кунларнинг бирида январнинг бошлари эди. Шерали 18 ёшга қадам босган эди, ҳамон тилсиз, уни баъзилар соқов деб калака қилишар эди. Бир куни уйга Раҳим аканинг шериги келиб Раҳим ака тоғда бир ўзи, менинг хотинмнинг кўзи ёриши керак эди, ўшанга мажбур келдим, янга илтимос иккинчи ўғлингиз Фарруҳни укам билан бирга тоққа юборсангиз, икковлари бирга боришади, -деди. Ҳали кун анча эрта эди, йўлга тушса абедлрда етиб бориши мумкин эди. Ойниса опа вазиятни тушунди ва олтинчи синфда ўқийдиган Фарруҳни ўша чупоннинг укасига қўшиб тоққа жўнатиш мақсадида эшак ва хўржинга нарсаларни сола бошлади. Буни кўрган Шерали ҳар хил ишоралар қилиб, нимадир демоқчидек эди. Бунинг устига осмон қоп- қора булут, ҳаво ниҳоятда совуқ эди. Чўпоннинг укаси келгач, Ойниса опа ўғлини эшакка миндириб, чепканни устига ёпиб қўйди ва тез-тез ҳайданглар, ўйнаб қолманглар деб тайинлади. Шу пайт Фируза ука мана бу гугуртни ол, деб укасига гугурт тутқазди. Таниш воқеалардан титраб кетган Шерали йиғлаб юборди  бор кучини еғиб, “Эна, энажон, укамларни тоққа юборманг, қор ёғиб қолади, адашиб қолади” -, деб гапириб юборди. Кутилмаган янгиликдан гангиб қолган она Шералини ўпиб, яна гапир, яна гапир болам дерди. 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
Показать все...
“Оппоқ қорнинг қора нияти” (охирги 4-қисм) Совуқдан жон бериш даражасигача етган Шералини отаси иссиқ палтосининг олди этакларини очиб иссиқ қучоғига ўғлини бағрига солди. Совуқдан титраб, кўз очишга мадори қолмаган Шерали ҳамон кўзларини юмганча тез-тез нафас олар, оёқлари ҳар замонда қаттиқ титраб, лаблари тобора кўкариб, оғзи қуриб борарди. Ўғлининг оғир ва аянчли аҳволидан қўрқувга тушган Раҳим ака ҳаяжонда бор имконини қиларди, аммо совуқ боланинг бутун баданига сингиб, юрак қон томирларидаги қонни ҳам музлатиб, жонини олишга қадар етган эди. -Болам, ўғлим, кўзингни оч, мана мен отангман, қўрқитма, кўзингни оч, мен келдим, бўрилар кетди, кўзингни оч, деб оёқ ва музлаб қолган қўлларини уқалаб, бағрига босиб, иссиқ қучоғига ҳали гўдак боласини олганча кўз ёшини тўкарди. Сония ўтган сайин Шералининг нафаси тезлашиб, ўпкаси хириллаб, бадани титрар, бундан отасининг юраги ёрилгудек бўлиб боласининг жон бераётганига жим қараб туролмасди. У ўзини қўлга олиб Шералини иссиқ қучоғида кўтарганча ўрнидан турди ва чепканнинг титилиб кетган матоларини, эшакнинг ёптиғ (ёпинчиқ) ларини тўдалай бошлади. Уларни бир жойга жамлаб устига ўзи ўтирди ва сўлиб бораётган жигаргўшасининг юзини очиб, кўзларидан ўпди, лаблари яна ҳам кўкариб, нафаси тезлашиб бораётган Шерали жон таслим қилиб борарди.  -Болам, ўлма, кўзингни оч, - дея Шералининг бутун баданини уқалаб, оғзи билан куфф-куффлаб иситган киши бўлди, кийимларини тўғирлаётганда қўли бир нимага тегиб кетгандек бўлди, ўғлининг чўнтагидан гугурт чиқиб олди. Худди олтин хазина топган телбалардек, “Мен топдим, топдим, ўғлим энди сен исийсан, музлаб жон бермайсан” , -дея гугуртни олиб чақа бошлади. Бало келса қўш-қўш деганларидек гугурт Шерали арчанинг тепасида тургандаги тушган қор уюми бутун танасига сингиб, гугуртни ҳам яроқсиз қилиб қўйган, ҳар гугурт донасини чақса, бошидаги ёнар олов порхи намлигидан ёнмасдан тушиб кетарди. Алам ва жаҳл билан Раҳим ака ҳар бир дона гугуртни чақа бошлади, биронтаси  ёнай демсди, “бу не синоат Худо, болам кўз олдимда музлаб жон берадими”, -дея аччиқ йиғлаб доналарни ҳар тарафга ота бошлади. Ниҳоят икки дон гугурт донаси қолганда жаҳл устида охирги умидни ҳам синдирмслик мақсадида гугуртни олиб ички қўлтиғига солиб қўйди ва қуришини кута бошлади. Бу орада Шералини қучоқлаб, баданига исиқлик бериш мақсадида уқалаб турар эди.  Бир неча дақиқалардн сўнг гугуртни қўлтиғдан олиб, секин чақа бошлади. Биринчиси синиб, бошдаги порхи тушиб кетди, энди охирги умиди, биттаю битта донаси қолган эди. ўрнидан туриб,чепкан ва эшакнинг ёпинчиғининг қуриқ жойига олиб бориб гугурт донасини чақди. Ва ниҳоят гугуртдан чақмоқ чиқиб, олов ҳосил бўлди, секин оловни матога тутди, мато қуруқ ва пахтали бўлгани учун бирдан лоп этиб ёна бошлади. Севинганидан ўрнидан туриб, палтосига ўраб қўйилган боласиннг юз-кўзларидан ўпди, олов туташб ёнар эди, аммо бу матолар беш дақиқада ёниб сўниши тайин эди. Раҳим ака арчанинг катта бир шоҳини синдириб, оловнинг устига ташлай бошлади, оталик меҳри тутиб, атрофдан барча писта ва арчаларнинг каттаю кичик шоҳларини синдириб, оловнинг устига ташлай бошлади. Олов бир пастда катта гулханга айланди. Етарлича ўтин тўплаган Раҳим ака ўғлини палтога ўраганча иссиқ ва катта оловли гулханнинг шундоқина ёнига ўтирди, оловнинг иссиқ тафти юзни куйдирадиган даржада етиб турарди. Шерали иссиқлик ва ота қучоғида қаттиқ уйқуга кетган эди, уни шу алфонзда бутун одамият уйғотолмас эди, боланинг уйқуси унинг бу дунё ва удунёдаги кўприги эди. раҳим ака боласининг юзига термулиб кўзларига ёш қалқиди. -Отангни кечир, отангни кечир болам, мени кечир, нодон отангни кечир деб кўзёшларини тиндиролмас эди. Гулхан эса баланд ёниб, ёввойи тоққа нур таратиб қорларни марвариддек жилолантирарди. Узоқдан эса бир гала бўриларнинг катта ўлжа топганлиги ҳақидаги хабарни англатувчи узоқ ауллаши келиб турар эди. Итлар ота-боланинг атрофида айланиб, чуқур уйқуга кетган эди. Раҳим ака қўрасидаги қўйларга бўрилар ҳужум қилиб тимталб ташлагини ич-ичидан англаса-да бунга бепарво эди, чунки боласи учун бутун бошли сурувдан ҳам вос кечишга тайёр эди.
Показать все...
👍 1
​​​Раҳим ака бўриларни қай тарзда чақириб олиш ва улардан қандай қилиб қутилиб кетиб, ўша Шерали турган дарага боришни ўйлади ва қўрадан бир қўйни чиқариб, тезлик билан сўйди ва сўяр чоғда ҳам “Бисмиллоҳу Аллоҳу акбар, Худойим боламнинг бошидан садақа, не бўлса ҳам паноҳингда асра”, -деб қўйнинг терисини шилиб олмасдан сонларини ва бошини кесиб олиб уйчадаги қизиб турган печга қўйди, печ гўштни қиздириб, теридаги қўй жунлрини куйдириб,саситиб юборди. Раҳим ака куйган тери ва гўштли қўй калласини ва сонини олиб чиқди ва қўранинг атрофига бориб, узоқроққа кучининг борича отиб юборди. Бу усулдан мақсад шуки, қўй терисидаги қалин жунлар оловда ёниб жудаям ўткир ва ширин гўштнинг ҳидини таратади. Раҳим ака шу йўл билан бўриларни чақириб олмоқчи эди... Раҳим ака яна бўриларни чақириш мақсадида улий бошлади. Бу сафар бўрилар жудаям яқиндан жавоб қайтаришди. Раҳим ака бўриларнинг яқин келиб қолганини сезди ва чироқ фонусини чиқариб, баланд ёқиб қўйди-да қўйлар ётган қўранинг ўртасига илиб қўйди. Бунга сабаб бўрилар олвга яқмн кела олмаслиги эди. Қўлига катта таёқни олиб, учта итини ҳам ўзига ҳамроҳ қилиб олди ва бўрилар келаётган йўлнинг чап томонидан ўша дара томон йўлга тушди. Бўрилар келаётган йўлдан юриш ва , айниқса, бўриларнинг қаршисидан чиқиб қолиш ҳаёт учун ўта хавфли эди, Раҳим ака бошқа йўналишни танлади ва итларни ўзи билан олиб кетди. Бўрилар тобора яқин келар экан,гўштнинг ҳидини сезар эди ва янада тезлашиб уйча ва қўра томон ошиқишарди... Шерали арча тепасида бир аҳволда совуқдан музлаб, кўзларини очолмасдан инграб ётарди. Раҳим ака эса итлар билан дарага яқинлашиб борар экан, уч ит ҳам худди бир нимани сезгандек чопиб келар эди. Раҳим ака ҳам итларидан ортда қолмаслик учун жонининг борича чопиб келар эди. Итлаб бир жойга келиб ингиллай бошлашди. Раҳим ака қорайиб турган ва ерда узала ётиб олган номаълум нарсани кўрди ва олдига боришга ботинолмади. Олапар ити югуриб бориб ердаги нарсани тишлаб торта бошлади, аммо у нарсадан забон ҳам чиқмасди. Раҳим ака ҳам яқинлаша бошлади, не кўз билан кўрсинки ўзларининг эшагининг узилган калласи эди бу. Гавдасидан дарак ҳам йўқ, бўрилар еб кетишган, фақат боши ва катта суяклари турарди. Раҳим ака “Болам” деб уввоз тортиб йиғлай бошлади. Шерали ҳеч қаерда кўринмасди.боласини бўрилар “ЕБ” кетганини англаган ота ерга тизанлаб боламлаб йиғларди, итлар эса ҳар томон олақараш қилиб қараб туришарди.... Шерали отасининг “Болам” деган қатиқ йиғи овозини эшитиб ўзига келди ва хурсандлигидан арчани тепа бошлади. “Отаааа” деб бақиришга қанчалик ҳаракат қилмасин овози чиқмасди, шунча ҳаракт қилдиямки тили бўйсунмасди, овози битиб қолган бола охирги кучини тўплаб арча шохларини қаттиқ тепа бошлади. Узоқдан дарахт шоҳларидан қор тушаётганини кўрган итлаб ҳуриб дарахт томон чопиб кетишди. Буни кўрган Раҳим аканинг юрагида катта умид пайдо бўлди ва итларнинг ортидан чопди. Дарахт тагига қор уюлган, ерда эса чепканнинг титилиб кетган матолари бор эди. Раҳим ака бўрилар дарахтга чиқиш учун қор тўплаганини кўриб, дарахтга қаради ва “Шералижон, ўғлим” деди. Шерали жавоб тариқасида арча шоҳини оёғи билан бир тепди ва ерга тап этиб қор устига йиқилиб тушди. Раҳим ака ўғлини даст кўтариб, бағрига олди. Ўғли ниҳоятда музлаб кетган, оёлари жиққа ҳўл, юзи кўм кўк , лаблари титраб дирдирарди. Бутун бадани музлаб, томир уришлари ҳам тўхтаб борарди. Бор кучини сарфлаб ниҳоят ерга йиқилган Шерали бўрилар чангалидан қутилди, аммо бераҳм қор ва изғирин ҳаво уни бутунлай тамом қилди, у жон бериш даражасигача етиб отасининг юзига термулганча узооооққ тикилиб қолди. Раҳим ака ўғлининг қўлларини оғзи билан уффлаб, болам деб йиғлар, музлаб кетган баданини силар, сув ўтиб тошдек музлаб кетган оёғини силар эди. Бўрилар чангалидан омон қолган болкайни энди ажал чангали қуршаб олган,  совуқ унинг жажжи юрагининг урушини тўхтатиб қўя борар эди... Давоми бор... 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
Показать все...
👍 1
-Йўқол, тур, қўйворинглар, қоооооч, -деб йиғи  аралаш бақираётган Шерали жонини сақлашнинг охирги нуқтасига келган эди. Бўрилар унинг додини эшитиш нари турсин пинакка ҳам олмасдан тортишда давом этарди. Ноилож қолган ва еқилишгача борган Шерали иссиқ жони бўлган чепканни ечиб юбориб, дарахтнинг тепасига тирмаша бошлади. Ерга судралиб тушган чепканни ўлжа деб ўйлаган бўрилар тишлаб, ўткир тишлари билан тортиб ертиб ташлашди. Ўлжадан ҳавсаласи пир бўлган бўрилар арча дарахтига назар сола бошлади. Уларнинг ўткир кўзлари тепада жон сақлаб турган Шералига  кўзи тушди. Чепкансиз совуқдан дирдираб турган Шерали бўриларга қараб кўзлари ола-кула бўлиб турарди. Бир вақт бўрилар дарахтга сакраб тирмаша бошлади. Кўпи билан икки-икки ярим метр сакраётган бўрилар бутун арчанинг атрофини айланиб ўлжага етишиш учун ҳаракат қиларди. Бўрилар ярим соатга яқин арчага тирмаша-тирмаша ҳафсаласи пир бўлиб, айлана бошлашди. Шерали бу орада совуқдан титраб турарди. Аммо уни бир нарса тинчлантирарди, бу ҳам бўлса бўриларнинг арчага чиқа олмаслиги. Бу унга яшашга катта умид берган эди. Фақат совуқ унинг азойи баданини синдирарди. Шундай бўлса-да, у ҳаётга яшаш учун катта йўл очилган эди... Бўрилар тўдаси арча атрофида айланишиб, сўнгра яна барчаси навбатма-навбат улиша бошлашди... Улар гўёки бир нималарни мақсад қилиб қўйган эди Шералининг назарида... Раҳим ака уйчадан энди чиққан ҳам эди, узоқдан бир гала бўриларнинг улишгани эшитилди. Бу сафар у бўрилар тўдаси аниқ ўлжага ҳужум қилмоқчилигини англаб етди. Чунки бўрилар гала-гала, тўда-тўда бўлиб улишса, қайсидир ўлжага ҳужум қилиш маъносини беришини яхши биларди. Раҳим ака энди нима қилиб бўлса ҳам ўша дарага, бўрилар ёнига бориши ва у ердаги ўлжани қутқариши керак эди, хоҳ ўғли бўлсин, хоҳ бошқа жонивор бўлсин бориши ва вазиятни англаши, ичидаги оловни сўндириши керак эди. Йўқса туни билан мижжа қоқмасдан ўғлини ўйлар эди. Ёлғиз ўзи бўрилар тўдасига яқинлашиши ўта хавфли, айниқса ов милтиғининг ўқ-дорилари тугаган бир пайтда. Аммо бу ерда қўл қовуштириб ўтириш ҳам ярамайди. Бир йўлини топиш мақсадида Раҳим ака чуқур ўйлаши керак, чунки жонни таваккал қилиб бўлмаслигини яхши биларди... Шерали совқатганидан арча шохидан еқилиб кетгудек эди. Қўллари кўкариб, оёқлари шишиб қолган, бошидаги телпаги эса нам, бир танг аҳволда, пастда бўрилар эса тинмай арчани айланар эди. Бир пайт бўрилардан бири арча дарахтига ўгирилиб олиб, даратнинг тагига орқа оёқлари билан қорни ота бошлади. Қор парчлари учиб бориб арча тагига уюм ҳосил қила бошлади. Изидан бирин-кетин бошқа бўрилар ҳам орқа оёқлари билан дарахт тагига қор ота бошлашди. Улар шу қадар тез қор отиб, уюм ҳосил қилишардики, шу ҳаракатда ўн минутда дарахт боши билан тенг қор уюмини ҳосил қилишга қодир эди гўё. Буни кузатиб турган Шералини энди аввалгилан ҳам қаттиқ қўрқув эгаллади, у тепага қараб ўткир ва ертқич тишларини ғичирлатиб турган бўриларнинг тирик ўлжаси бўлишини, уни ҳам худди эшаги каби тимталаб ташлашини кўз олдига келтириб йиғлай бошлади ва музлаб кетган оёқларини қўллари билан силаб, куф-куфлаб илитган киш бўлди ва ўридан туриб арчанинг тепа қисмига тирмаша бошлад. Бир катта шохдан тортган Шералининг устига ўша арча баргларидаги бир уюм қор ўпирилиб тушди, унинг бутун боши, юзи ва кийимлари оппоқ қорга бурканди. Совуқ ва ун каби оппоқ қорни юзларидан олар экан, на қадар аянчли ва қўрқинчли бу туннинг азобидан йиғлаганча тепага тирмашиб чиқаверди. Бўрилар тўплаётган ва Шералига етишиш учун уюм қилинаётган қор икки метрдан ошиб қолган эди. Шерали ҳам, оч бўрилар ҳам ҳаёт учун, кураш учун курашаётган даҳшатли воқеаларнинг қаҳрамонлари эди... Раҳим ака овоз келган томонга қараб худди катта ўлжа топган бўрилар каби “Ауууууууууу-ууу” лаб буун тоғни овозларга кўмди. Буни эшитиб турган Шерали турган арчанинг тагидаги бўрилар ҳам жавоб тариқсида аууулаб улий бошлашди. Ҳар икки тарафдан аууллаш бир неча марта такрорланди. Раҳим ака ўлжанинг каттасини ушладим деган ауллашни тўхтатмасдан улирди. Бир тепадаги муштдеккина болакайдан умид қилган бўриларнинг нафси катта ўлжани қумсаб бирин-кетин Раҳим ака томон югуриб кета бошлади...
Показать все...
👍 1
“Оппоқ қорнинг қора нияти” (3-қисм) Бўрилар яқинлашиб келаётганини сезган эшак Шералининг маҳкам қучоқлаб турганидан ташвишланиб баттар типирчилай бошлади. Шерали унинг ёлғиз ҳамроҳи эшагининг қочмоқчи бўлаётганини кўриб қўрқуви янада ошди. Бўрилар етиб келар чоғда эшак Шералининг қўлидан сирпаниб чиқиб кетди ва бўрилардан қочиш мақсадида жўнаб қолди. Кутилмаган ҳаракатдан бўрилар ҳам сергак туришди ва ўлжанинг бири қочаётганига жим туролмай эшакнинг ортидан қувди. Қалин қорда қочиш ва қурқув эшакни гангитиб қўйди. Шерали ўтириб бошига чепканини ўраб олди, атрофда эса сура-сур давом этарди. Эшакнинг тақдири ҳал бўлаётган бир пайтда болакай бутунлай ҳолдан тойиб бош кўтаришга ҳам чўчирди. Бир вақт эшагининг инг, ингглаши Шералини хавотирга солди ва қўрқа-писа бошини кўтарди... Бу даҳшат эди. Шералининг кўз ўнгида учта бўри эшагининг бўйнини бўғизлаб, ҳали жони чиқмасдан туриб ейишга тушганди. Эшак жонивор аччиқ жон аччиғида туёқларини типирчилатиб, Шералидан паноҳ кутарди гўё. Бўрилар ғириллшиб эшакн бутунлай ейишга туди. Шу пайт бири секин четга ўтиб,узоқ ва қўрқинчли оҳангда “Аууууууууу-ууууу, аууууу-ууууу” лаб улий бошлади. Бу ҳақиқий даҳшатнинг ўзи эди. Шерали энди титроқдан қалтирар, кўзи олариб ёш ҳам келмай, гўё ажалини кутиб турарди. Бўрининг узоқ улиши давом этарди. Бу овоз бутун тоғни ларзага соларди, бир пайт бу улишга тоғннг турли бурчакларидан жавоб келди, у ёқлардан ҳам “Ауууууу-уууу” лаб бўрилар овоз берарди. Шерали бу даҳшатларда батамом тамом бўлган, оёқ ва қўллари ўзига бўйсунмай қўйган эди... Раҳим ака жарлик томон борар экан, номаълум томондан “Ауууу-ууу» лаётган бўриларнинг овозини эшитгандай бўлди. Кутилмаганда Раҳим аканинг шундоқ ёнида, жарлик олдида ҳам бир неча бўри узоқ улиди. Раҳим ака кутилмаган меҳмонладан бироз чўчиб, уйчасига қайтди. Яна ўша узоқдан бўрилар улий бошлади. Бир неча йиллардан буён чўпонлик қилиб, тоғнинг ва тоғ жонзодларининг “тил”ини билиб кетган Раҳим ака бу улиётган бўрилар ўлжа топиб, бошқа шерикларини чақираётганини сезди. Демак, бўрилар қандайдир катта ўлжа топган. Одатда, бўрилар тарқалишиб ўлжа излашади ва ўлжа топгандан сўнг бир-бирини ауулашиб чақиради. Раҳим ака шуларни ўйлаб юрагига олов кирди, демак ўғли тоққа келган, наҳот ўғли бўриларга ўлжа бўлган бўлса... Раҳим ака миясига келган бу даҳшатдан чўчиб кетди ва жарлик яқинидаги бўриларнинг қаергадир кетгани ёдига тушиб, ўғлини излаш мқсадида овоз келган томонга қараб, икки қўлини оғзига қўйиб, “Аууууу-ууууу” лаб икки-уч марта овоз чиқади. Беш сониялардан сўнг даранинг нариги томонидан жавоб овози қайтди... Ҳа, ўша дарадан келардик, Шерали ўша ердамикан, деб Раҳим ака  уйчасига кириб иссиқ кийимларини ва этигини кия бошлади.. Шералининг кўз олдида бўрилар эшакни еб бошлашди. Шу пайт қаерлардандир гусур-гусур овоз кела бошлади. Бўрилар овоз келаётган томонга қараб яна аууууулашди, у ёқдан эса бир нечта бўрилар тўдасининг жавоб аууууулаши келди. Улар камида ўнта бўрилар эди. Улар шу қадар улишардики, натижада Шерали жонини бу очкўз тўдага жимгина топшириб қўйишдан кўра иложи борича яшаш учун курашишга қарор қилди. Бўриларнинг улишиб ётганидан фойдаланиб Шерали бошига ўралган чепканни очиб, устига кийиб олди, гарчи ўзига катта бўгани билан чепкан жуда иссиқ тутади, буни билган тоғ боласи Шерали жонига оро кирган чепканни кийиб олиб ўрнидан турди-да, яқин орадаги баланд кўриниб турган арчага қараб чопа бошлади. У ўзида қандайдир куч ва шижоат еғиб чопиб борар, ўзига анча катта чепкани қор парчаларини сийпалаб, ерда судралиб борарди... Бўрилар болакайнинг чопиб бораётганин кўриб ортидан бирин-кетин чопа бошлади. Шерали аллақачон арча дарахтга етиб борган ва устида чиқа бошлаган эди. Қўлига арча шохларини тутиб, судралиб ётган чепканини кўтармоқчи бўлган эди, бўрилардан бири чепканнинг этагидан торта бошлади, бошқалари ҳам чепканни тишлаб, ғириллаб торта бошлади. Кутилмаган ҳужумдан гангиб қолган Шералининг қўрқув ва ҳадиги икки карра ошганди.
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
- Ҳаёт ғам  ва қайғуга берилиб яшаш учун жуда қисқалик қилади. -Унда нима қилиш керак? -Ҳар нарсадан хурсандчиликни топа билиш керак.😉 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
Показать все...
👍 1
00:03
Видео недоступноПоказать в Telegram
Бир кишини танирдим. Ўтмиши нотекис эди... Кунлардан бир кун у одам ўзгарди, буткул ўзгарди. Ҳунук феълларини ташлади. Кўпчилик ҳайрон қолди. Мен ҳам лол эдим. Барча у ҳақда “Шу-я, наҳот шу одам-а?” дерди. Бир кун у “ёрилди”, сабабин айтди. “Йўл четида турган қарияни олиб кетдим, раҳмим келди. Манзилга етгач пул бермоқчи бўлди, олмадим. Қўлларини дуога очиб, Омин, келинларингиз аёлингизга, куёвларингиз ўзингизга ўхшаган бўлсин, омин, раҳмат ўғлим, деди-да, тушиб кетди. Мен бундай дуо эшитмагандим. Қарғишдек туюлди, вужудим титраб кетди, шу кундан ич-этим едим. Наҳот куёвларим менга ўхшайди дедим. Ўзимнинг ким эканлигим ҳис қилиб, ўзимдан ҳазар қилдим. Шу-шу, “ишларим”ни ташладим. Олдимдан бирор гуноҳ иш чиқса, фарзандларимга яхшиликни раво кўрдим” деди... Муҳтарам ўқигувчим, Сизнинг ҳам куёвингиз ва келинингиз ўзингизга ўхшасин! Қани бир “Омин!” денг... Салим АЙЮБИЙ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
Показать все...
👍 1
01:11
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ Омонмисиз, қадрдон! Кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин! Юртимиз тинч, осмонимиз хамиша мусаффо булсин! Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!    Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига барокатлар бергин! Орқамизда қолиб, хайрлилар ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!   Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики ер юзидаги мусулмонларни Ўз паноҳингда асра! Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA 📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1
Показать все...