cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Фурқат тумани ҳокимлиги

Фурқат тумани ҳокимлиги канали °🌐 furqattuman.uz °💬 facebook.com/furqattumanihokimligi °📸 instagram.com/furqat_tuman_hokimligi °🎥https://m.youtube.com/channel/UCPQWTlx_DiV4XEOWrACY7OA Фуқаролар мурожаати учун: @fthmurojaat_bot

Больше
Рекламные посты
5 635
Подписчики
-1 42324 часа
-1 8367 дней
-10 94730 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувидан сўнг ёшларга меҳнат анжомлари тарқатилди Навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ҳам ёш авлоднинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантиришга эътибор қаратилди. Тадбир давомида туман раҳбари Президентимиз раислигида ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида билдирилган устувор вазифалар ижросига тўхталди. Учрашувдан сўнг 5 нафар ўғил-қизларга ўз таклифлари ва қобилиятларидан келиб чиқиб меҳнат анжомлари субсидия асосида тарқатилди. Мисол учун қурилиш соҳасига қизиққан бир нафар ёшга қурилиш ускунаси, яна бир нафарига мотокультиватор, 3 нафар қизларга эса махсус тикув машиналари ажратилди. •┄┄┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄┄┄• °Web site | °Telegram | °Facebook | °Instagram| °YouTube
Показать все...
00:47
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ҳурматли юртдошлар! Жорий йилнинг 16-18 июль кунлари Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳаракатларини бошқаришнинг давлат тизими (ФВДТ)нинг ҳудудий қуйи тизими бошқарув органлари куч ва воситалари билан ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилади. Мазкур ўқув машқи ўтказиладиган ҳудудда ташкил этиладиган шартли ёнғин, авария ва эвакуация тадбирлари вақтида ваҳима қилмаслик, шунингдек, тадбирларни оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқлари орқали нотўғри талқин қилиб ёритмасликларини сўраб қоламиз. Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Показать все...
IMG_0535.MOV16.98 MB
Куни кеча давлатимиз раҳбари Фарғонада 65 минг аҳоли учун мўлжалланган “Янги Ўзбекистон” турар-жой массивига ташриф буюриб, бу ердаги бунёдкорлик ишлари билан танишди, одамлар билан самимий мулоқот қилди. Массив ҳудудида "Янги Ўзбекистон" боғи ҳам жойлашган. Бугун ушбу боғнинг очилиши муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Фарғона аҳлига табригини ўқиб эшиттирдим. Президентимиз фарғоналикларни Янги Ўзбекистонимизнинг ёрқин тимсолларидан бири сифатида қад ростлаган бундай файзли ва муҳташам маскан билан муборакбод этди. Давлатимиз раҳбари ўз қутловида боғ ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаби кўплаб муносиб мутахассислар етишиб чиқишига, 4 минг томошабинга мўлжалланган замонавий амфитеатр эса Фарғона водийсининг санъат анъаналарини давом эттирадиган истеъдодли ёшлар учун ўзига хос ижодий парвоз майдонига айланишига ишонч билдирди.
Показать все...
02:55
Видео недоступноПоказать в Telegram
Президентнинг Фарғонага ташрифи: янгича фикрлаш ва ишлаш, имкониятлардан унумли фойдаланиш – халқимизни рози қилиш, иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш гарови
Показать все...
rolik_fargona_tg_new2.mp437.22 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
Мамлакатимиз ривожланишининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш бугунги куннинг долзарб масаласи бўлиб қолмоқда. Йиғилишда ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат ва садоқат, бугунги тинч-осойишта ҳаётимизни қадрига етиш ва шукроналик туйғуларини чуқур сингдириш ишларини янги босқичга кўтариш мақсадида Қўқон ва Марғилонда нуронийлар, имом-хатиблар, маҳалла фаолларидан иборат Оқсоқоллар кенгаши ва ота-оналар гуруҳларини тузиш таклифи илгари сурилди. Йиғилганлар ушбу таклифни қўллаб-қувватлаб, тарбияси оғир ёшларни тўғри йўлга солиш, адашган, мураккаб вазиятга тушиб қолган ёшларга ўз ўринини топишида ёрдам бериш, уларни маърифатга чорлаш, маънавиятини юксалтириш бўйича тажриба яратилса, бу бутун республикага намуна бўлишига ишонч билдирди. Йиғилишда вилоят ва республика мутасаддиларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг таклифлари тингланди. Facebook|Instagram|X
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Марғилонга ҳар йили 250 минг ички ва 75 минг хорижий туристлар келмоқда. Бу кўрсаткичларни янада ошириш учун меҳмонхона ва хизмат кўрсатиш жойларини кўпайтириш зарур. Шу боис, Марғилонда 5 та меҳмонхона, Шоирлар ва санъаткорлар хиёбони, Мақом театри, 50 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилади. Шунингдек, Пичоқчи маҳалласидан жой берилса, маҳаллий тадбиркорлар 240 ўринли замонавий 2 та меҳмонхона қуриш ва ҳудудни туризм масканига айлантириш таклифини берган. Умуман, Марғилон ҳокимлигига айтилган имкониятлар ҳисобига жорий йилда туманга 300 миллион доллар инвестиция жалб этиш ва 50 минг янги иш ўрни яратиш вазифаси қўйилди. Facebook|Instagram|X
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Марғилонда ҳам аҳоли сони ошиб, тадбиркорлик ривожланиб бораётгани унинг инфратузилмасини кенгайтиришни тақозо этмоқда. Сўнгги беш йилда Марғилонда 1 минг 164 та хонадонли 33 та уй қурилди, холос. Ҳозирни ўзида 5 мингта хонадонга талаб мавжуд. Шу муносабат билан шаҳарда 30 минг хонадонли “Янги Ўзбекистон” массиви, савдо комплекси ва бизнес маркази, 2 та мактаб, 6 та боғча ва 2 та клиника қурилади. Бундан ташқари, 20 гектар ҳудудга “Бурхониддин Марғилоний боғи” кўчирилади, яна 50 гектарда саноат зонаси ташкил қилинади. Facebook|Instagram|X
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Қўқон азал-азалдан маърифат, маданият ва савдо маркази, мамлакатимизнинг қолган ҳудудларини водий билан боғловчи асосий кўприк бўлиб келган. Бугунги кунда Қўқон аҳолиси 310 мингга етиб, вилоятда иккинчи, водийда эса тўртинчи йирик шаҳарга айланди. Сўнгги йилларда Қўқонга жуда катта инвестиция кирди, Қўқон эркин саноат зонасида 400 миллион долларлик 100 га яқин лойиҳалар ишга тушди. Шу билан бирга, Қўқонда ҳали ишга солинмаган катта салоҳият мавжудлиги қайд этилди. Шу муносабат билан Қўқонда махсус саноат зонаси ташкил этилади, унда 1 миллиард долларлик лойиҳаларни бошлаш, камида 10 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш режа қилинган. Facebook|Instagram|X
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Қўқон суперфосфат заводи ўрнида ташкил қилинган “Индорама Қўқон” корхонаси минерал ўғит ишлаб чиқаришни бошлади. Сингапурлик ҳамкорлар “Фарғона азот”ни модернизация қилишга ҳам 250 миллион доллар инвестиция киритиб, маҳсулот ҳажмини яна 850 минг тоннага ошириш бўйича ишларни бошлаб юборган. Эндиликда Қўқон ва Фарғонадаги ушбу заводлар ягона кимё кластери бўлади. Уларда суюқ ўғитлар, натрий нитрати, магний хлор каби ҳозирда импорт бўлаётган маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шунингдек, Қўқондаги механика заводининг 11 гектарида кимё технопаркини ташкил қилиш ва жорий йилни ўзида 100 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш режалаштирилган. Facebook|Instagram|X
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.