cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

SAKKIZINCHI MO‘JIZA

Kanalimizga xush kelibsiz! Ushbu kanalga Surayyo Zaripovna tomonidan bir-biridan chiroyli postlar, dardli she‘rlar, ta‘sirli hikoyalar, mazmunli aforizmlar, zamonaviy va retro taronalar joylanib boriladi.

Больше
Рекламные посты
290
Подписчики
Нет данных24 часа
+17 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Бир аёл Расулуллоҳнинг ҳузурларига эридан шикоят қилиб келди. Эри доимо уйига меҳмон чақириб зиёфат берар, бу эса, аёлга ортиқча ташвиш, машаққат ва чарчоқ келтирар эди. Аёл Росулуллоҳнинг ҳузурларидан ўзига маъқул бўлган жўяли жавобни ололмади. Бир фурсат ўтгач, Расулуллоҳ аёлнинг эрини чақирдилар ва: бугун мен сенинг уйингга меҳмонга бораман, дедилар. Эр ўзида йўқ хурсанд бўлиб уйига қайтди ва бу ҳақда аёлига хабар берди. Ўз навбатида аёли ҳам бу хабардан жуда хурсанд бўлди ва турли-туман лаззатли таомлар тайёрлашга уриниб кетди. Чунки, унинг уйига Расулуллоҳ меҳмон бўлиб келаётган эдилар. Расулуллоҳ меҳмонга келиб, аёлнинг рози эканлигини, Расулуллоҳни меҳмон қилганидан хурсанд эканлигини кўрдилар. Расулуллоҳ меҳмондорчиликдан қайтиб кетаётганларида эрини чақириб: мен эшикдан чиқиб кетаётган вақтимда аёлинг эшикка қараб турсин, дедилар. Аёл Расулуллоҳнинг ортларидан эшик томонга қараб турган эди, Расулуллоҳнинг орқаларидан ҳар хил хашаротлар, чаёнлар, зараркунанда жонворлар ҳам эргашиб чиқиб борарди. Бундай қўрқинчли ҳолатни кўрган аёлнинг қўрқувдан эси оғиб қолай деди. Шунда Расулуллоҳ аёлга қараб: худди шундай, ҳар гал уйингиздан меҳмонлар чиқиб кетаётганда ўзи билан уйингиздаги бало-офатларни, зараркунанда ҳашарот ва жониворларни олиб чиқиб кетади, дедилар. Меҳмонни иззат-икром қилишнинг ҳикматларидан бири шу. Кўп меҳмон келадиган уй Аллоҳ яхши кўрадиган уйдир. Каттаю кичикка эшиклари очиқ бўлган уйга Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти нозил бўлади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар Аллоҳ таоло бирор қавмга яхшиликни ирода қилса унга ҳадия беради, дедилар. Саҳобалар: у қандай ҳадия?-деб сўрадилар. Расулуллоҳ: у - ўз ризқи билан келадиган ва кетаётганда ўзи билан хонадон аҳлининг гуноҳларини олиб чиқиб кетадиган меҳмондир, дедилар. Шунинг учун ҳам меҳмон атои Худо дейилади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, меҳмонни икром қилсин.
Показать все...
Ҳеч ортингизга қайрилиб қараганмисиз..? Сезганмисиз бу дунёда ҳамма нарса омонат эканлигини... Худди кўздаги ёшлар сингари ёшлик ҳам, гўзаллик ҳам, мансаб ҳам, севги ҳам ва ёнингиздаги қадрли инсон ҳам ўткинчи. Биздан кейин нима қолади?! Менимча яхши ном ва яхши амаллар... Барно Джурабаева саҳифасидан олинди.
Показать все...
Балиқчининг қармоққа таққан гўшт бўлаги, унинг балиқларга нисбатан сахийлиги эмас... Мавлоно Румий
Показать все...
Қайнонам ёнимда турдилар. Ҳали новвот чой ичирган, белимни силаган... Биринчи фарандимни дунёга келтирган куним, чақалоқни илк бор қўлимга олар эканман, ҳамшира бир гап айтиб қолди. —Онангиз эрталабгача дераза тагида юриб чиқди, —кейин ташқарига қараб овозини баландлатди: —Вой, ана, ҳалиям кетмаптила! Бу онам эмас, қайнонам эди! Ўша куни хушхабарни эшитган қайнонам уйга бориб атала қилиб келдилар. Кетма-кет туғилган фарзандларимни меҳр билан парвариш қилиб бердилар. Болаларим катта бўлиб қолди. Ота-онамни кўргани борсам ҳам, ўз уйимга—ойижонимнинг олдига ошиқаман. Кейинги пайтларда турмуш ўртоғим ўзгариб қолди. Юрагим ниманидир сезиб, қайнонамга ёрилдим. Тонгда шошиб ишга кетаётган ўғлини тўхтатган қайнонам биринчи марта овозини баланд кўтариб деди —Болам, ман бир нарсаларни сезиб юрибман. Агар келинимга ҳиёнат қилсанг, ёки яна битта оила қурмоқчи бўлиб ҳаракатда юрган бўлсанг, икки қулоғинг билан эшитиб ол, кечирмайман, сени оқ қиламан! Қўрқиб кетдим. Турмуш ўртоғим ҳам қалтираб кетди. Кетаётган жойидан қайтиб, онасини қучиб олди. —Ман тушундим, ойи, фақат гапиззи қайтариб олинг. Ҳаммаси изига тушиб кетди. Тўртта боламни қайнонамнинг ёрдами билан катта қилдим. Болаларим касал бўлса, қўшилиб югурдилар, ютуғидан мендан кўп қувондилар. Мана, ўзим келин олиш арафасидаман. Энди ўйлаб кўрсам, мен эмас, аслида, қайнонам хизматкор бўлибди. Бугунги тўкин, фаровон, тинч ҳаётим уларнинг соғлиги, ёшлиги, меҳнати эвазига бино бўлибди. Яна ёзардиму, ойижоним чақиряптилар. —Чаросхон, юринг болам, ўртоғимнинг неварасига совчиликка бориб келамиз! Худо ҳаммамизга инсоф берсин. (тугади)
Показать все...
Хизматкор Аввал ўзимни таништирсам. Исмим — Чарос. Оилада учинчи қизман. Опаларим эрта турмушга чиққач, ота-онам қудалардан кечирим сўрайвериб, ялинавериб, юраги безиллаб қолди, чоғи келаётган совчиларга рад жавобини бера бошладилар. Эрта турмушга чиққан опаларимнинг уқувсизлиги туртки бўлдими, мени ўқитмоқ истадилар. Аввалига икки йил ўқишга киролмадим, учинчи уринишда талаба бўлдим. Очиғи, талабалигим ҳам осон бўлмади. Ота-онам у маошдан бу маошгача амал-тақал қилиб яшайдиган ишчилар бўлгани боис, контракт пулимни ўзим топишим керак эди. Бунинг устига опаларимнинг тўйи, сарполари, кейинчалик бешик тўйлар учун олинган қарз ва кредитлар оиламизни жар ёқасига олиб бориб қўйганди. Отам бечора. Ўзи тенгдошларидан анча кеч уйланган, ёнида суянчиғи йўқ эди. Укам ҳали мактабда ўқийди. Дарсдан сўнг иш қидирдим. Тошкентда иш кўп, ҳеч ким оч қолмайди, аммо менга маоши яхши иш керак эди. Овозим чиройли, бунинг устига ўқишга кираман деб рус, инглиз тилларини яхши ўрганганим учун ўзимга муносиб иш излай бошладим. Яхшигина бир фирмага оператор бўлиб ишга жойлашдим. Маошим ота-онамникидан кўп эди. Ҳам ўқиш, ҳам иш, ҳам уй юмушлари орасида югуриб юравериб, тўрт йил ўтганини ҳам сезмай қолдим. Бу йиллар давомида мартабам ҳам маошим ҳам ошди. Биргалашиб, қарзлардан ҳам қутулдик. Энди каминага келаётган совчиларнинг сони кўпайиб қолганди. —Қайнонамга қул бўлмайман! Ўзимга қўйган биринчи талабим шу эди. Ойлик маошимни ўзим тасарруф этаман. Турмуш ўртоғим билан алоҳида яшайман. Опаларим итоаткор келинлар бўлгани боис, доим ҳаётидан норизо, йиғлаб онамга дардини айтарди, мен энди бундай ҳаётга қарши исён қилаётгандим. Яхшигина фирмада ишлаганим боис, ўзимга оро беришни ҳам ўрнига қўярдим. Бир куни ишхонамизга бир йигит келди. Иш билан расмий мулоқотда бўлдим. Кейин яна келди. Учинчи сафар каминага ширинликлар олиб келди. Ҳаммаси шундан бошланди. У уйланмоқчи эканлигини айтди. —Сизни илк кўрганимдаёқ шу қиз меники бўлади деганман, — деди. Бир-икки кун ўйлаб жавоб беришимни айтдим. Бир ҳафтадан кейин эса унга очиғини айтдим. —Менга уйлансангиз, алоҳида яшаймиз. Мен хизматкор бўлмайман. Йигит бир оз сукут қилиб, кейин менга эмас, мен суяниб турган бақатеракнинг яшнаб турган ям-яшил баргларига тикилиб сўз бошлади. —Ёлғиз онамдан бошқа ҳеч кимим йўқ. Мени деб турмушга чиқмадилар. Энди уларни ёлғиз ташлаб кетиш ноинсофлик бўлади. Аммо сиздан ҳам кечолмайман. Сиз аввал онам билан битта гаплашинг, балки, келишиб яшаб кетарсизлар. Индамадим. Йигит, барибир, совчиларни жўнатди. Ота-онамга маъқул келгани учунми, ўзим ҳам розилик бердим. Ўз-ўзимга сўз бергандим. Мен қул бўлмайман! Тўйдан кейин бир-икки кун елиб-югуриб хизмат қилиш ўзимга ҳам қизиқ бўлди. Меҳмонлар олдига чой олиб кириш, салом қилиш, ёш болачаларга дастрўмол тутқазиш. Ўша куни тонгда бошимга ҳарир парда ташлаб салом қилгани чиқдим. Олис-яқиндан келган меҳмонлар тарқаган. Қайнонам дастурхон тузаб, дераза олдида ўйчан ўтирган экан. Эгилиб салом қилдим. Кейин юзимдаги тўрли ёпинчиқни олиб —Ассалому алайкум,-дедим. Аёл тўлиша бошлаган, юзлари оппоқ, ҳали ёшлик тароватини йўқотмаган эди. Табассум билан алик олди. —Келинг, болам, — деди бағрига босиб. Қучоғи иссиқ, ёқимли эди. Чой қуйдим, чин юракдан. Таъзим билан узатдим, чин юракдан. Кейин ишдан қайтдим. Бирга кечки таом тайёрладик. Ёрдам бердим, чин юракдан. Бир ойда янги оиламни шунчалик яхши кўриб қолдимки... Ойлик маошимни олган куним уни қайнонамга бердим. Чин юракдан. Олиб, дуо қилдилар, кейин ўзимга қайтариб бердилар. —Ўзингиз истаган нарсангизни олинг. Бу—сизнинг пулингиз. Мен аста-секин шу оилага муҳаббат қўйдим. Очиғи, ўз оиламдан қулай эди янги оилам. Кунда кун ора кўз ёшини оқизиб келадиган опаларим ва жиянларимдан ортга пулларни ўзимга ишлатардим, шу билан бирга уйдаги ҳамма юмуш менинг гарданимда эди. Бу ерда қайнонам тенгма тенг ёрдам берарди. Опаларим айтган хизматкорлик йўқ эди. Чой дамласам, ўзим ҳам ичаман, ҳовли-жойларни супурсам, шу жойда ўзим ҳам яшайман. Бирин-кетин фарзандларим дунёга келди. (Давоми👇👇👇)
Показать все...
@Kuynavobot orqali istagan musiqangizni tez va oson toping!
Показать все...
jfyk6p174dys7vg47nt8.m4a3.69 MB
👉 Guruhga Qo'shish ⤴️
Елкадош —Юр, салқинроқ жойда ўтирамиз —Темур ака, қорним очди Йигит бир лаҳза сукут сақлади, сўнг аёлининг дўппайиб қолган қорнига қараб —Нон ейсанми? —деди —Бир бошгина узум ҳам олинг, иложи бўлса. Темур битта буханка нонни кўтариб келаркан узоқдан уни кўриб ҳафсаласи пир бўлган аёлининг кўзига қарамасликка тиришди. —Узум тополмадим. Эри ёлғон гапира олмайди, аммо нима қилсин жувон ҳам биттагина ёпган нон билан узум олиб келишига умид қилганди-да. Қишлоғида узумлар ғарқ пишган ҳозир. Онаси ҳар саҳар тандирда нон ёпарди... Тамилланинг буханка егиси келмади. Шундоқ бўлсада эри ушатган нондан бир бўлагини оғзига солди. —Иссиққина экан... Бироздан сўнг эса ҳомиладорлигида пайдо бўлган касали-жиғилдони қайнай бошлади. Ўша куни йўлкирага пули қолмаган ёш оила уйга пиёда қайтдилар. —Юриш —соғлиғим учун фойдали, деди аёл... Йиллар йилларни қувиб ўтди. Улғайдилар. Пойтахтга мослашиб, яшаб, сингиб кетдилар. Бу йиллар ҳаёт учун кураш йиллари бўлди. Энди Темурнинг ошиғи олчи. Ўзи ҳам салобатли одамга айланди. Аёли ҳам ўқиди, изланди. Ҳозир хусусий шифохона эгаси. Темур машинасига ўтирар экан узоқдан келаётган Сулувни кўриб, кўрмасликка олди. Тезроқ жўнаб қолиш пайига тушди. Бу қизнинг ниятини билиб юрибди. Ўзига бефарқ эмаслигини ҳам сезади. Ўтган куни фаррош аёл хонанинг чангларини артган бўлиб гап бошлаб қолди —Темуржон, Сулув айтяпди. Яхшироқ йигитлар бўлса, иккинчи хотин бўлиб ҳам эрга тегардим деб. Ўртоқларингиз орасида шунақалари йўқми? Йигит доим ўзига оро бериб, атрофида гирдикапалак бўлиб юрадиган ҳисобчи аёлни бир лаҳза ўзиники деб тасаввур қилиб, юраги ҳапқириб кетди. —Билмасам, опа, —деди фаррош аёлга қарамай. Кейин ўзини ишга шўнғигандек қилиб кўрсатишга тиришди. Эрталаб аёли аввал уни ишга кузатади, сўнг ўзи машинасига ўтиради. Бугун ҳам иккиси нонушта қилдилар. Таътил бўлгани учун болаларни уйғотишни истамадилар. —Узум енг, чиллаки пишибди , кеча бозордан олгандим. -деди аёл нон ушатаркан қоп-қора узум солинган ликопчани хаёл суриб ўтирган эрининг олдига сураркан Эркакнинг хаёллари тумандек тарқаб кетди. Хотиралар олисга етаклади. "Бир бошгина узум ола келинг..." Ишхонасига келганида фаррош аёл унга яна Сулувни эслатди —Опа, сизни тушундим, мен аёлимни яхши кўраман. Оғир кунларимда елкадош бўлган, садоқатли дўстимга нисбатан бундай хиёнат қилолмайман. Илтимос, менга бошқа бу мавзуда оғиз очманг,— деди. Фаррош аёл униинг шаъмасини осон илғаб, чиройли рад этган бошлиқдан уялиб кетди. Сулувга ваъда берганди. "Тузоққа тушмайдиган эркак бўларканми?!" -деганди. Дунёда ҳали ҳам мард эркаклар бор экан деган хулосага келди у. Темур Сулувнинг таъқибидан қутулди. Эрта ўтиб индинига эса уни бош бухгалтер олдида қилпиллаётганини кўриб яна аёлини ва унинг доим такрорлайдиган гапларини эслади. — Биз ҳали ҳаммадан ўтамиз, Темур ака, ўйламанг, сиқилманг, мен ёнингиздаман!
Показать все...
​✒️У жуда бадавлат. У бой…Бутун шаҳар танийди уни. Дегани деган, айтгани айтган. Бир қўнғироқ билан ҳар қандай битмаётган ишни битказиб юборади. Қўли етмайдиган жой йўқ. Ахир…пули кўпку… Эрта тонгда турди… Қарз сўраб чиққан қўшнисини пул йўқ, дея жавобини бериб юборар экан, истеҳзоли табассум қилди. Бопладимми, дея аёлига юзланди. Бопладингиз, деди аёл… Дили оғриди қўшнини… Қисмат экан. Шу куни туш вақтида юрак ҳуруж қилди. Ҳамма жойга етадиган қўли, тортмадаги ҳапдорига етмади. Шифокорлар ожиз қолдилар… Таъзияга кўплар келди.. Майитни кўтаришиб юборинг дедилар дўстига… “Эсингиз жойидами, кастюмим расво бўладику” деди дўсти Эрингиз билан видолашмайсизми дедилар… “Эсингиз жойидами, ўликдан қўрқаманку” деди аёл… Уй, давлат, машина, дўст ва ҳатто севикли ёри ҳам у билан кетмади… Ёлғиз қолди… амаллари билан Бир ўзи - ЁЛҒИЗ!
Показать все...
✍Бахтигул Мирзақулова. 🎤Нилуфар Азизова. 👉@baxtigul77
Показать все...
Ёлғиз эмасман.mp33.38 MB
МЕЗОН Одмигина кийинган бу кишига аввалига ҳеч ким эътибор бермади, давранинг бир четига бориб ўтирди. Суҳбат авжига чиқди... Сўнг... Уни кийимига қараб кутиб олганлар, ақлига қараб кузатиб қўйдилар. ХАТО Оилада унинг айтгани айтган, дегани деган бўлди. Ҳар нарсани ўзи ҳал қилиб, ўзи хулоса чиқарди. Фарзандининг ҳаёт йўлиниям белгилаб берди ва хато қилди. Шундай хатоки, тузатиб бўлмади. Тузатиш учун умриям етмайди. Энг ёмони, бирники мингга татиди, хатонинг жабрини бутун оила “баҳам” кўрди. Унинг айтгани айтган эди... ҚАСР У қаср қурди. Тепасига қараган кишининг бошидан дўпписи тушади. Ичига кирган киши адашиб кетади. Ҳашамдор, жимжимадор, ўзига хос ва бетакрор! Ҳамма шароит муҳайё, ҳамма нарса бор! Фақат... Китобдан бошқа... ВАТАН Тўлқинлар бир жуфт балиқни қирғоққа ирғитиб юборди. Типирчилай-типирчилай жон берди шўрликлар. Балиқнинг Ватани уммон эди. ВАҚТ У бу бинога кириб келганида ҳамма ўз иши билан андармон эди. Кимдир қоғоз кўтариб йўлак бўйлаб шошиб кетган, кимдир ёнидаги кишига ниманидир уқтирган. Қай бир эшик очиқ, қай бири берк. У бирпас атрофга аланглади. Сўнг ҳассасига таянганича аввал биринчи қаватни, сўнг иккинчи қаватни кезиб чиқди. Тўрдаги хонага яқинлашганида юрак уриши тезлашди. Ҳазилми, қарийб ўттиз йиллик умри шу жойда муҳрланган. Шу хонада ўтириб ишлаган. Худди ҳозиргилардай елиб-югурган. Қувонч-у ташвишларига шу хона гувоҳ. У секин ичкарига мўралади. Креслода ўтирган ёшгина жувон нима биландир машғул эди. Уни кўриб, келинг, хизмат, деди. “Мумкинми, бирпас ўтирсам?”. “Албатта, ўтиринг”. У ўтирди. Хаёлини хотиралар чулғаб олди: илк ишга келган куни, куч-қувватга тўла навқирон йигитлиги, гоҳ мақтов эшитиб, гоҳ танбеҳ олгани, чоп-чоплар ичида умри ўтиб боргани, кексаликнинг нуқси уриб, сочларига оқ оралагани, шижоати сусайгани, пенсия­га чиққани ва болалари қўймай аёли иккисини пойтахтга олиб кетишгани... ...Қишлоғига қайтганидан буён икки хаёли шу томонда. Нимадир уни шу томон етаклади. Нимадир уни ўзига тортди. Келишга келди-ю... Ҳеч ким уни танимади, у ҳам ҳеч кимни танимади... Ўша “нима”ни тополмади... Кўргани ва танигани фақат ўша савлатли ва салобатли бино бўлди... Бино ҳануз навқирон, ҳануз ҳашаматли, ҳануз ғоздай керилиб турибди. У эса... Қўлидаги ҳассасига қаради. Инсон қанчалар омонат. Инсон қанчалар ожиз. Вақт қанчалар бешафқат. Юраги қалқиб кетди унинг... ЕР ҲИДИ Қишлоқдан шаҳарга келин бўлиб келди у. Қутичадайгина ҳовли, бежирим, бекам. Тўрт томони баланд уйлар. Деворларидан тортиб ерларигача мармар билан қопланган, сип-силлиқ, ялтирайди. Супуришниям ҳожати йўқ, бир сув қуйилса бас, ҳамма жой чиннидай ялтирайди. Хуллас, ҳеч нарсадан ками йўқ. Фақат... Ернинг ҳидини соғинади у. КЕЛИНДОРЛИК Рўзғор деб аталмиш араванинг барча юкига бир келин елкасини тутди. Бозор-ўчаргаям улгурди, сигир бузоғу қозон-ўчоққаям. Қайнонасининг қўлини совуқ сувга урдирмади, қайнотаси ҳурматини жойига қўйди. Вақтида кир ювди, вақтида овқат қилди, хуллас, ҳамма ишни бир ўзи эплади. Хонадонга иккинчи келин келди. Сўнг учинчи... “Сенга сол, менга сол”, бошланди. Уйдаги келин ҳам “айниди”. Бировига бола баҳона, бировига эр, бошқасига беморлик... Чўпон кўпайганди, қўй ҳаром ўлди... ҚОЗОН У қозонни кавлагани кавлаган бўлди, гўшт қидириб. Аслида қозонда гўштнинг ўзи йўқ. Чўмичгаям бор нарса чиқади-да. ЛОЙҚА Унинг суви лойқа келди. Атрофидан кимдир сувлар тинишидан умид­вор қилиб далда берса, бошқаси томошабин бўлиб турди. Яна бири чўп суқиб, сувни бадтар лойқалатди. Вақт келиб сувлар тиниди, ҳаммаси жойига тушди. Фақат у ёнидагилар кўнглини китобдай ўқийдиган бўлди. МАРРА У фақат осмонга қараб юрди, кўк­рагини кериб, тумшуғини кўтариб. Оёғи остига қарамадиям. Аммо унга оёғи остидан чиқиб чил беришди. Қайта туролмайдиган бўлиб йиқилди. Маррани узоқ олди-ю, яқинни кўздан қочирди у
Показать все...
1
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.