cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

"O'zbekiston yosh shoirlari"

*** Yangi asrdan yangi O‘zbek adabiyotini bunyod etamiz do‘stlar...

Больше
Узбекистан31 491Язык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
452
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

ҚАРСАК (Қарсак меникидир сизники эмас) Шавкат Раҳмон Қарсак нима ўзи олқишми мақтов ? Меҳрми ,ё оддий шунчаки эрмак. Шунчаки қарсаклар қарсак эмасдир, Қарсак юраклардан чалинмоқ керак! Сохта қарсакларга асло хушим йўқ, Мени алдаб сохта қарсаклар чалманг. Йиғларми куларми менинг ишим йўқ, Ёлғон қарсак билан кўнглим кўтарманг. Шундай буюк шеърлар ёзайин ҳали, Йиғламаган диллар йиғлаб юборсин. Қарсак нелигини билмаган қўллар , Менга юрагидан қарсаклар чалсин. Ҳайқириб юракдан шеърлар ўқий мен, Чақмоқлар гумбурлаб кўкда ўт ёнсин. Юлдузлардай ёрқин ойдайин тўлин, Юзлардан кўзлардан меҳрлар томсин. Йўқ,ёлғон қарсаклар чалмайман ҳеч ҳам , Сохта шоирларнинг чўпчаги учун. Жонимни умримни бахшида этай, Халқимнинг битта чин қарсаги учун. Жаҳонгир НОМОЗОВ 2015-йил @JahongirNomozov
Показать все...
#янгиси БОРИМНИ БОРИМЧА СEВГИН, ЁР! Билмадим, мен кимман ё нима? Ҳеч кимдан кутмадим эътибор. Арзу ҳол қилмасдан ҳолима, Боримни боримча севгин, ёр! Кўксимда бир исён уйғонар, Кўзимни қоплагай чанг, ғубор. Оғзимда бир илон тўлғонар, Боримни боримча севгин, ёр! Самога қадалган нигоҳим, Ҳисларим заминда қилмас кор. Тобора бўй чўзар гуноҳим, Боримни боримча севгин, ёр! Тўкилиб бораман ҳар нафас, Тилимда қайтариб истиғфор. Биргина юпанчим шеърдир, бас, Боримни боримча севгин, ёр! Шеърсиз тун кафаним бичгайман, Сен ундан рашк қилма, эй дилдор. “Сўз“ деса жонимдан кечгайман, Боримни боримча севгин, ёр! Гоҳ сенинг пойингда хор эдим, Ошиққа бош эгмоқ эмас ор. “Мен ахир одаммас, ёр эдим“,* Боримни боримча севгин, ёр! *Шуҳрат Ориф мисраси Қуддус АСАД. 03.04.2021. Каналга уланиш⤵️ ✨@Quddus_ASAD_ijodi @Yosh_ShoirlarUz
Показать все...
2.50 KB
*** Қадримни ер билан битта қилди ер, Азоблар дилимни айладилар қон. Бу чиркин, муҳитда ёзолмайман шеър, Бағрингга чорлагин,сен мени осмон! Токи кетгунимча ҳаловат йўқдир, Токи кетгунимча юракда титроқ. Бир куни бағрингга борганимдан сўнг, Ўшанада ҳаловат топаман тупроқ... Икки томонимда икки хил дунё, Талашман само ва ер орасида. Унгача сарсонман,унгача ларзон, Ўлим ва ҳаётнинг чегарасида... Жаҳонгир НОМОЗОВ 2.04.021 @JahongirNomozov
Показать все...
* * * Бўйсунмади менга дил итоат қилмай қўйдим, Азоблардан кўнглим сил ибодат қилмай қўйдим. Кутганларим келмади ,билганларим билмади , Бўш қўлларим тўлмади саҳоват қилмай қўйдим. Синовларда суягим бирма-бир синаверди , Англадимки, ҳеч нега қаноат қилмай қўйдим. Жисми-руҳим кирланди ,юрагим таҳқирланди, Аслида ўз-Ўзига диёнат қилмай қўйдим. Нималар содир бўлди, юрагим қотил бўлди , Фақатгина қўлимда жиноят қилмай қўйдим. Тубсиз ғамларга ботдим, кулгум йиғига сотдим, Шу бир бахтсизлигимга хиёнат қилмай қўйдим. Бошим деворга урдим, умидларимни юлдим , Наҳотки ,ўз-ўзимга иноят қилмай қўйдим. Ёшим тўкилаверди бошим эгилаверди, Ўлган орзуларимга тиловат қилмай қўйдим. Қиблага бошим эгмай ,ҲАҚ сўзларин ўқимай , «ИХЛОС» сураларини қироат қилмай қўйдим. Бўйсунмади менга дил итоат қилмай қўйдим, Унутди мени ТАНГРИМ ибодат қилмай қўйдим. Жаҳонгир НОМОЗОВ 2016-йил @JahongirNomozov
Показать все...
Muhammad YUSUF she'ri
Показать все...
25.27 MB
ХУДОЖОН Тўхтамади кўзимдан ёшим, Кулишим қийинов Художон! Йиқилдим, бир ёмон йиқилдим, Туришим қийинов Художон! Учрадим таҳдиду тахқирга, Ошим ҳам айланди тахирга. Чорасиз бўлсам ҳам тақдирга- Кўнишим қийинов Художон! Бахт томон интилиб тошдим мен, Оҳ, қанча довондан ошдим мен. Тўфондек тўзидим, тошдим мен, Тинишим қийинов Художон! Ўтказдим қанча дард-жабрни, Кетказдим қанча шаън-қадрни. Аюбдан ўргандим сабрни, Синишим қийинов Художон! Йўлсизлик ичида йўл топдим, Саҳрода очилган гултопдим. Қуръондан илоҳий нур топдим, Сўнишим қийинов Художон! Жаҳонгир НОМОЗОВ 2019-йил Россия @JahongirNomozov
Показать все...
-Shuvv -voy òliiyy, nima òtib ketdi? -Mart! . Hazillar kuni bilan! Kuningiz xayrli òtsin!🤓 @Ovozi_dil
Показать все...
*** Сузиб борар бошсиз кафанлар, Боқсанг, тутиб олгудай пастдир. Ахир, кимдир саҳар-азонлаб Тебратади мовий қафасни. Қанот ёзар одамлар - тушдай - Икки олам икки куракда. Учмоқ учун юксакда қушдай, Энди, фақат осмон керакдир. Feruz_Nematullayev @Yosh_ShoirlarUz
Показать все...
Kanal statistikasi...
Показать все...
TASODIF @Nabiyev_Shahzod Yosh shoir... 2001-yil Andijon viloyatining Shahrixon tumanida tavallud topgan. .. t.me/Shahzod_Nabiyev https://t.me/Shahzod_Nabiyev
Показать все...
TASODIF

@Nabiyev_Shahzod Yosh shoir... 2001-yil Andijon viloyatining Shahrixon tumanida tavallud topgan. .. t.me/Shahzod_Nabiyev

Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.