cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

"ЯЙЛОВ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ" УЮШМАСИ

РЕСПУБЛИКА "ЯЙЛОВ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ" УЮШМАСИНИНГ РАСМИЙ КАНАЛИ "Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмасининг расмий саҳифаси Facebook: https://www.facebook.com/yaylov2021 Мурожаатлар учун: @karakul1bot_bot

Больше
Рекламные посты
1 449
Подписчики
-224 часа
-177 дней
-58630 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

00:27
Видео недоступноПоказать в Telegram
Давлатимиз раҳбари Ғиждувон туманидаги ипакчилик корхонаси билан танишди Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Показать все...
Президент Шавкат Мирзиёев “Ғиждувон ипак тола” корхонаси фаолияти билан танишди. Шу билан давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифи якунланди. — Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия "Гиждувон ипак тола". На этом поездка главы государства в Бухарскую область завершилась. #Mirziyoyev #safar #Buxoro #ipakchilik Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Показать все...
00:47
Видео недоступноПоказать в Telegram
Президент Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Показать все...
Ғиждувон туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. — В Гиждуванском районе под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось совещание по вопросам социально-экономического развития Бухарской области. #Mirziyoyev #safar #Buxoro #yigilish Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ижтимоий соҳа билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинар экан, Ғиждувон аҳолиси учун 650 ўринли замонавий шифохона қурилиши эълон қилинди. Мутасаддиларга лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиб, келгуси йил инвестиция дастурига киритиш топширилди. Умуман, йиғилишда Ғиждувонни ўзида 25 минг иш ўрни, қўшимча 50 миллион доллар экспорт ва бюджетга 100 миллиард сўмлик тушум бўйича имкониятлар кўрсатиб ўтилди. Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан вилоят ва тармоқ раҳбарларининг ахбороти тингланди. Facebook|Instagram|X
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
“Бухоро Агро” кластери эса 14 та маҳаллада касаначилик асосида 1 минг нафар аёлни ишли қилиш ташаббусини билдирган. “Ғиждувон Машҳураси” корхонаси тошдан мрамор қопламалари чиқариб, Францияга экспорт қилмоқда. Тадбиркор ишлаб чиқаришни кенгайтириш ниятида. “Дўстлик Омад Барака Файз” ва “Бухоро Дон Захира Инвест” корхоналари йирик чорва комплексларини ишга туширмоқчи. Мутасаддиларга аҳоли бандлигини оширадиган бундай лойиҳаларни кенг қўллаб-қувватлаш, зарур кўмакни кўрсатишга топшириқ берилди. Facebook|Instagram|X
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Шунингдек, вилоятда электротехника, заргарлик, қурилиш материаллари, кончилик, йўл қурилиши, меҳмонхона соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳаларни тезлаштириш, инвесторларга ҳар томонлама кўмаклашиш зарурлиги қайд этилди. Бухоро туманида қурилиши бошланган нефть-кимё кластери ишга туширилса: - импорт бўлаётган бензол, олефин, ароматик углеводород, нафтадан пентан ва гексан эритгичлари ишлаб чиқарилади; - вилоят саноатига 4,5 триллион сўмлик қўшилган қиймат ва 600 та юқори даромадли иш ўрни яратилади; - экспорт 130 миллион долларга ошиб, йилига 300 миллиард сўм солиқ тушуми пайдо бўлади. Facebook|Instagram|X
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Бухорода одамларни ишли қиладиган катта имконият – саноат зоналари. Илғор хорижий тажриба асосида Когон туманида 1 минг гектарда йирик саноат мажмуаси барпо қилинмоқда. Биринчи босқичда 300 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади. Бу – вилоят иқтисодиётига йилига 250 миллион доллар қўшилган қиймат, 2 мингта иш ўрни, 250 миллиард сўм солиқ тушуми ва 100 миллион доллар экспорт беради. Янги мажмуа тажрибасини, жалб қилинган мутахассислар билимини бошқа саноат зоналарига татбиқ қилиш кераклиги айтилди. Мутасаддиларга бир ойда саноат зоналари бўйича имтиёз ва шароитлари жозибадор бўлган янги қонунлар пакетини киритиш топширилди. Facebook|Instagram|X
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Йиғилишда аҳоли даромадларини ошириш ва тадбиркорликка кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилди. Вилоятда бу ой 21,5 минг битирувчи меҳнат бозорига кириб келади. Уларни ва ишсиз, кам даромадли аҳолини иш ва даромад манбалари билан таъминлаш – долзарб вазифа. Янги тайинланган вилоят раҳбарлари тадбиркорга ёрдам бериб, Бухорони камбағаллик, ишсизлик ва жиноятдан холи ҳудудга айлантириш шартлиги ҳақида огоҳлантирди. Бухорода кичик бизнесга бу йили 5,9 триллион сўмга қўшимча яна 2,1 триллион сўм кредит ажратилиши эълон қилинди. Туризм ва сервис учун яна 100 миллион доллар алоҳида ажратилади. Facebook|Instagram|X
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Шу билан бирга, вилоят салоҳиятини тўлиқ ишга солиш бўйича вилоят раҳбарияти, 13 та туман ва шаҳар ҳокимларининг ҳозирги фаолияти жуда сустлиги кўрсатиб ўтилди. Бухоронинг 4,2 миллион гектар ери бўлса, 6 фоизига экин экилади. Яна 3,2 миллион гектар ер – ишлатилмасдан турган катта имконият. Вилоятдаги 60 минг тонна ип-калаванинг 57 фоизи матога айланмоқда, қолгани хомашё шаклида арзон сотилмоқда, матонинг 24 фоизи тайёр маҳсулотга айланаяпти. Ёки, вилоятда 1 миллион 200 минг тонна мева-сабзавот етиштирилса-да, экспорти 15 миллион доллардан кам. Facebook|Instagram|X
Показать все...