cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

ECO TIB

🐝 Моддиятдан халқ саломатлигини устун қўйган бренд 📞 +998933962004 🔵 Канал иловаси 👉 @ecotib_uz 🔵 Сотиб олиш учун 👉 @eco_tib

Больше
Рекламные посты
1 020
Подписчики
-224 часа
+67 дней
-830 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

АЖИНЛАРГА ҚАРШИ РЕТСЕП ✓ НЕГА одамда хорғинлик ва уйқучанлик юз беради! Бу бадандаги яшин тезлигида юрадиган қонга боглиқ. Демак, тенанинг баъзи бир бурчакларига қувват етиб бормайди. ✓ Юзни мулойимлаштириш, танадаги тиришларни йўқотиш учун бир дона тухум сариғи, чой қошиқда асал, бир қошиқ глицерин аралашмасини суркаш етарли. Бир - икки соатдан кейин ювиб ташланади. Юз тиниқлашади. Каналга уланиш учун линк👇 👉@ecotib_uz
Показать все...
Юзни оқартиришни самарали усули 🥒 Юзни оқартириш ва юз териси рангини тиниқлаштириш учун энг яхши восита бодрингдир. Бодрингни қиргичдан чиқариб, оз ҳолича юзга 15-20 дақиқага суртиб қоямиз. Сўнг илиқ сувда чайиб ташлаймиз. 🥒 Ушбу ниқобдан ҳафтасига 3 марта фойдаланилса, юз териси ранги оқаради ва тиниқлашади. Каналга уланиш учун линк👇 👉@ecotib_uz
Показать все...
ҚАДИМДА БЎЙНИ ҚАНДАЙ ЎСТИРИШГАН? Бўй ўстириш борасида кўпгина халқларнинг ўзига хос анъана ва удумлари талайгина. ✅ Рус халқ табобатида бўй ўсмаслик наъматак сиропи, олча, маржонгул қайнатмаси ёрдамида самарали даволанилган. Улар таркибида юқори даражада С витамини ҳамда кальций минерали мавжуд. Бу эса суякларни мустаҳкамлаб, организмни касалликлар билан курашишга чоғлайди. ✅ Ўрта Осиё халқлари бўйни ўстиришда зиғир ёғидан фойдаланишган. Зиғир ёғини ҳар куни бир ош қошиқдан овқатдан ярим соат олдин қабул қилиш организмда моддалар алмашинувини тезлаштириб, бўйнинг чўзилишига ёрдам беради. Даволаниш муддати 2 ҳафта. Бир ойлик танаффусдан кейин даволанишни такрорлаш мумкин. ✅ Араблар ҳар қандай касаллик , шу жумладан, бўй ўсмасликни туя сути билан самарали даволаб келишган. ✅ Мисрликлар эса бўйни ўстиришда гул чангидан фойдаланишган экан. Улар гул чангини наҳорга бир чимдимдан истеъмол қилиб, ортидан сут ичар экан. ✅ Французлар бўй ўстиришда творогни асал билан аралаштириб ейиш энг маъқул усул деб билишади. Каналга уланиш учун линк👇 👉@ecotib_uz
Показать все...
ЮЗДАГИ ДОҒЛАРНИ ҚАНДАЙ ЙЎҚОТИШ МУМКИН? • Ҳар куни уйқуга ётишдан олдин сигир сутининг пишган қаймоғи юзга суртилади ва яхшилаб терига сингиб кетгунча уқаланади. Эрталаб юз илиқ сувда ювилади. • Лимон сувига ботирилган пахта кунига 3 марта юзга суртилса, доғлар йўқолади. • 50 грамм пиёз уруғига 200 мл сувга солиниб, 30 дақиқа давомида қайнатилади. Шу сувга ботирилган пахта билан юз кунига 3 марта артилади. • Петрушканинг сиқиб олинган сувига ботирилган пахта билан юз кунига 3 марта артилса, аста-секин қора доғлар йўқолади. • Юз ҳар куни 3 марта чаканда мойи (облепиховое масло) билан артилса, ёғ сачрагандан қолган доғ ва чандиқлар тез кунда йўқолади. • Юқоридаги муолажалар доғ ва чандиқлар бутунлай йўқолгунча давом эттирилади. Каналга уланиш учун линк👇 👉@ecotib_uz
Показать все...
НОВВОТ – КЎЗГА ҚУВВАТ ✓ Туйилган бир пиёла новвот кукунига шунга тенг миқдорда туйилган бодом мағзи аралаштирилади. Аралашмани кунига 2-3 маҳал еб юриш билан кўриш қувватини тиклаш мумкин. Каналга уланиш учун линк👇 👉@ecotib_uz
Показать все...
Ёшлик ва узоқ умр чойи Уч компонентдан иборат ноёб комбинация: яшил чой, занжабил ва должин танани ичкаридан янгилайди, барча органлар ва тизимлар фаолиятини яхшилашга ёрдам беради! Тайёрлаш: 1 чой қошиқ долчин ва занжабилни сирланган идишга солинг ва 1 литр сув қуйинг, қайнатиб олинг ва 2 чой қошиқ яшил чой қўшинг. Тайёр эритмани хар куни эрталаб нонуштадан олдин 1 ош қошиқ ичишингиз керак. Каналга уланиш учун линк👇 👉@ecotib_uz
Показать все...
👍 1
Аёллар учун бедана тухуми қандай аҳамиятга эга? ✓ Маҳсулот соч ва тери учун зарур бўлган А витаминига бой. ✓ Беда тухум гормонал фонни мувозанатга келтиради, шу сабабли, миома, мастопатия ва бачадон полипларини олдини олиш учун воситалар рўйхатидан жой эгаллайди. ✓ Озиш учун парҳезда уни фақат оч қоринга истеъмол қилиш керак. ✓ Бу ҳолда тухумнинг фойдали томони паст калория сақлаган ҳолда озиқ моддаларига бойлиги. ✓ Битта бедана тухумининг энэргетик қиймати ўртача 15 ккал ни ташкил этади. Каналга уланиш учун линк👇 👉@ecotib_uz
Показать все...
👍 1
ҚУЧОҚЛАШИШ СОҒЛИҚ УЧУН ФОЙДАЛИ Қучоқлаш пайтида танамизда окситоцин гормони даражаси кўтарилади. Окситоцин гармони одамлар билан алоқаларни қуришга ёрдам берадиган гормондир. Унинг ишлаб чиқарилиши бошқа одамларнинг тегиниши билан рағбатлантирилади. Шунга кўра, биз ўзимизни тинч, осойишта ва хавфсиз ҳис қиламиз. Окситоцин, ўз навбатида, эндорфинлар - "бахт гормонлари" ни ишлаб чиқаришни рағбатлантиради ва кортизол - "стресс гормони" ни ишлаб чиқаришни камайтиради. Каналга уланиш учун линк👇 👉@ecotib_uz
Показать все...
ОЗДИРУВЧИ ФИТО СИРОП Бу сироп жигар ва ичаклардаги ҳамда қорин бўшлиғидаги ёғларни эритади. Ўт қопи, жигар ва талоқни тозалайди. Қондаги холестеринни камайтиради. Буйрак ости гормонларини ва умумий гормонларни ишлашини тартибга келтириб танадаги турли шиш ва тошмаларни кетказишда яхши самара беради, Иштаҳани тартибга келтиради.  Iste’mol qilish usuli: Бир кунда уч марта бир ош қошиқ сиропни 50 гр қайнаган илиқ сувга аралаштириб оч қоринга ичилади.Ножўя таъсири йўқ. Истеъмол қилиш муддати: 30 кун. maxsulot sertifikatlangan Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони. (Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси) 📞+99878 120 07 70      + 99890 927 86 38     +99893 396 20 04 Канал иловаси👉 @ecotib_uz
Показать все...
ИЧ КЕТИШИНИНГ ОДДИЙ ЕЧИМЛАРИ 🔴 1 л сувга 2-3 бўлак қуритилган анор пўсти солиб, 10-15 дақиқа қайнатилади. Кун давомида ана шу дамламадан 3-4 пиёла ичилса, ич кетиши барҳам топади. 🥚 2 дона қайнатилган тухум истеъмол қилиш (қон босими ошадиган ва аллергияси бўлган инсонларга тавсия қилинмайди) ҳам ич кетишини тўхтатади. 🥔 Оч қоринга 2-3 дона қайнатилган картошка ейиш касалликка чек қўяди. 🍚 Ич кетган пайтларда қайнатиб пиширилган гуручни тузсиз, сувсиз истеъмол қилиш ҳам яхши самара беради. Каналга уланиш учун линк👇 👉@ecotib_uz
Показать все...
👍 2