cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Zed News

Zed News Facebook: fb.com/zednewsuz Instagram: instagram.com/zednewsuz/ YouTube: youtube.com/zednews TikTok: tiktok.com/@zednews Ҳамкорлик учун: @zednews_bot

Больше
Рекламные посты
863
Подписчики
Нет данных24 часа
-37 дней
-1130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
Олтинкўл тумани собиқ ҳокими вафот этди Таниқли журналист, Олтинкўл туманининг биринчи ҳокими Назиржон Саидов вафот этди. У 1948 йилда Олтинкўл туманида таваллуд туғилган. Назиржон Саидов 1984 йилдан 1999 йилга қадар ҳокимлик тизимида ишлаган бўлиб, 1984 йилдан Олтинкўл тумани ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, 1990-1993 йилларда Олтинкўл туман ҳокими, 1993-1999 йилларда Андижон вилоят ҳокими ўринбосари, котибият мудири лавозимларида ишлаган. 2008-2021 йилларда Журналистлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раҳбари бўлган. 2001 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, 2019 йилда "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланган. Яқинда унинг ўғли ҳам қазо қилган эди. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Показать все...
👍 2 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Таниқли актёр вафот этди "Очлик ўйинлари", "Италянча ўғирлик","Ҳарбий-дала госпитали", "Ғурур ва андиша", "Манфаатли таклиф" каби филмлар юлдузи Доналд Сазерленд кеча 88 ёшида вафот этган. Актёрнинг ўғли Кифер отасининг ўлими ҳақида хабар берган. Сазерленд ижодий фаолияти давомида 200 га яқин ролларни ижро этган. У Канадада туғилган, у ерда биринчи марта радио мухбири бўлиб ишлаган. 1957 йилда бўлажак актёр Лондонга кўчиб ўтган ва Лондон мусиқа ва драматик санъат академиясида таҳсил олган. Кейин Британия кино ва телевидениесида кичик ролларни ўйнаган. У ҳеч қачон "Оскар" мукофотини олмаган. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Показать все...
👍 2 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Жанубий Корея элчиси вафот этди Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Фен вафот этган. 25 йил давомида Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарган Фен “Фидокорона хизматлари учун” ва “Меҳнат шуҳрати”, шунингдек, Жанубий Кореянинг “Гвангхва” орденлари билан тақдирланган. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Показать все...
👏 2😢 1
Хоразм ҳокими ўринбосари фуқарони назарига илмагани айтилмоқда Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Нигара Кутлимурадова бир аёлнинг мурожаатларини эшитмаган, деб ёзмоқда мурожаатчи. Ёлғиз аёл эканини таъкидлаган фуқарога нисбатан амалдорнинг ўзини бундай тутиши бирор этикага тўғри келмаса керак. Ҳоким ўринбосари ҳақ бўлган тақдирда ҳам, халққа нисбатан бундай муносабат давлат раҳбарининг халқ билан мулоқот сиёсатига зид кўриняпти. Батафсил: https://youtube.com/shorts/ESlF0yfCbps?si=aUoz5jmcwkFocjWz Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Показать все...
Хоразм ҳокими ўринбосари фуқарони назарига илмагани айтилмоқда #хоразм

👍 3🤬 3 2😱 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Таниқли рус актрисаси вафот этди Россиялик театр ва кино актрисаси, телебошловчи Анастасия Заворотнюк бугун узоқ давом этган бош мия саратони касаллигидан 53 ёшида вафот этган. Заворотнюк 2019 йил августидан бери театр спектаклларида қатнашишни тўхтатганди. Заворотнюк ўнлаб филмларда рол ўйнаган ва кўрсатувларда бошловчилик қилган. 2006 йилда Россияда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Показать все...
😢 4👍 1
Саида Мирзиёеванинг болалиги ҳақидаги илк суратлар Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Жиззахда ўзи ўқиган академик лицейга бориб, гуруҳ раҳбарини йўқлаган, ўқувчилик даврларини эслаган. Батафсил: https://youtu.be/bQLpXUYmJB4 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Показать все...
Саида Мирзиёева болалиги ҳақидаги илк суратлар

Энг шов-шувли видеоларни кўриш учун бизга қўшилинг:

https://www.youtube.com/zednews

Ҳамкорлик учун - Для партнерство: Telegram:

https://t.me/Zahiriddin

👏 4👍 1❤‍🔥 1👎 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Эрон президенти вафот этди Эрон президенти Иброҳим Раисий кеча Эрон-Озарбайжон чегараси яқинида вертолёт қулаши оқибатида 64 ёшида ҳалок бўлган. Шунингдек, бортдагиларнинг ҳаммаси, жумладан, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян, Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Раҳмати ва Оятуллоҳ Муҳаммад Али Ал-Ҳошим ҳам ҳалок бўлган. Раисий 2021 йил 5 августдан буён Эронга президентлик қилиб келаётганди. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Показать все...
1
Repost from Abror Zohidov
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️ Диққат, янги аукцион: Баҳодир Жалоловнинг имзоли қўлқопини харид қилинг! Пули бемор болаларга!!! ☘️ Навбатдаги савобли кимошди савдомизни бошлаймиз. Унга қўйилган лот жуда антиқа – олимпиада ғолиби, ўзбекнинг фахри бўлган Баҳодир Жалолов ўзининг имзоланган бокс қўлқопини тақдим этмоқда! ⭕️ Тушган пулларнинг салмоқли қисми хорижда мураккаб операция учун пул йиғилаётган 13 ёшли Нуразиз Саидов учун сарфланади. Нуразизнинг ўзи ҳам спорт билан шуғулланган, яхши натижаларга эришган. Аммо энди оққон деган оғир дард билан курашмоқда. Шунингдек, савдо ҳажмига кўра энг муҳтож деб топилган бошқа бемор болажонлар учун ҳам ҳисса ажратилади. 🔥 Ҳозир тахминан 100 млн сўм пул шу қадар зарурки... 👉 Аукцион ғолибига совринни чемпионнинг ўзи топширишига ҳаракат қиламиз, ваъда эмас албатта, олимпиада яқин. Демак бошладик! ☝️ Бонус! Ғолибга бемор болалардан миннатдорлик рамзи сифатида алоҳида совға ҳам бор. Нималиги ҳозирча сир.Дастлабки баҳо 10 минг сўм! Ҳа, бор йўғи ўн минг сўм. Ким оширади? ✍️ Таклифларни изоҳда, шахсийда ёки https://t.me/Abror_Zohidov телеграм орқали бевосита билдиришингиз мумкин. Аукционда қатнашмай, шунчаки эҳсон қилиш ҳам мумкин – 9860120113552208 Зоҳидов. Демак бошладик, энг қизиқ таклифларни эълон қилиб борамиз. 💥 Илтимос, постни тарқатишда ёрдам беринг! Аброр Зоҳидов @az_sss
Показать все...
👍 2
Бугун Андижон воқеаларига 19 йил тўлди 2005 йил 12 майдан 13 майга ўтар кечаси Андижон шаҳрида террорчилик ҳаракати кузатилган эди. Ҳозирги ҳоким Шуҳрат Абдураҳмонов ўша пайтда ҳам вилоятга раҳбар эди. Андижон воқеалари хотиралари журналист, Platina.uz сайти бош муҳаррири Бобур Жалоловнинг ўз бошидан ўтказган ҳикоясида батафсилроқ очиб берилган: https://zahiriddin.blogspot.com/2014/08/2005-13_59.html Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Показать все...
👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Абдурауф Қоржовов вафот этди Таниқли журналист Абдурауф Қоржовов бугун вафот этган. У узоқ йиллар МТРКнинг "Ахборот" дастурида фаолият юритган. 2020 йилдан "Янги Ўзбекистон" газетасида ишлаётганди. Ижодкор “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвони соҳиби, “Ўзбекистон халқ таълими аълочиси” эди. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Показать все...
😢 2👍 1
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.