cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Qashqadaryo gazetasi

"Қашқадарё" газетасининг расмий канали http://qashqadaryogz.uz https://facebook.com/qashqadaryogz

Больше
Рекламные посты
221
Подписчики
Нет данных24 часа
+17 дней
+430 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Муротжон Азимов ҳокимлик муассислигидаги газеталарни ривожлантириш тақдимоти билан танишди Вилоят ҳокими Муротжон Азимов бугун Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши ва вилоят ҳокимлиги муассислигидаги “Қашқадарё” ва “Новости Кашкадарьи” газеталари бош муҳаррири Камолиддин Каримовнинг нашрларни фаолият самарадорлиги, иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва ижодий юксалиши учун амалга ошириладиган ишлар юзасидан тақдимоти билан танишди. 2025 йилда ташкил этилганлигининг 100 йиллигини нишонлайдиган "Қашқадарё" газетаси бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, вилоят ҳаёти ва халқаро майдонда рўй бераётган воқеаларга оид материалларни эълон қилиб келмоқда. Шунингдек, халқ депутатлари вилояти кенгаши ва вилоят ҳокими қарорларига шарҳлар бериб боришни ҳам йўлга қўйган. Тақдимотда таҳририятни йиллик даромадини яхшилаш орқали моддий-техник базани яхшилаш, ишчи-ходимларни маошини ошириш, шунингдек, юзага келган муаммоларни ўз вақтида ечиш бўйича таклифлар тингланди. Вилоят раҳбари тақдимот билан батафсил танишиб, отахон газетани янада ривожлантириш бўйича ўз фикрларини баён этди. Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X
Показать все...
Қаршида кучли шамол цирк чодирини йиртиб юборди Қарши шаҳрида эсган кучли шамол вилоятимиз марказига гастроль сафари билан келган шапито цирки томошаларининг вақтинча тўхтатилишига сабаб бўлди. Цирк ходимларининг айтишича, 9 майда кечқурун соат чамаси 3:30 да каттиқ шамол кўтарилганда улар баландлиги 9 метрга тенг цирк чодири қулаб тушишига йўл қўймаслик учун уни йиғиб олиб, ихчамлаштиришга ҳаракат қилишган ва қийинчилик билан бўлса-да, бунинг уддасидан чиқишган. Цирк ходимлари ва ҳайвонларга ҳеч қандай зарар етмаган, аммо каттиқ шамол чодирнинг бир қисмини йиртиб юборган.
Показать все...
“Кўнгил ишқ истайди...” Вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Давлат санъат арбоби, таниқли драматург Рихсивой Муҳаммаджоновнинг “Алдагани аёл яхши” асари асосида саҳналаштирилган “Кўнгил ишқ истайди...” мусиқали комедияси тақдимоти бўлиб ўтди.
Показать все...
Мажбурий табассум кайфиятни кўтаради Ўзини табассум қилишга мажбурлаш кайфиятни кўтаришга ёрдам бериши мумкин. Табассум ёрдамида “ўзини алдаш” нафақат бахтиёрлик ҳиссини кучайтириши, балки уни яратиши мумкинлигини аниқланган. Мажбурий табассум нейтрал контекст (қувонч ёки қайғу учун ҳақиқий важ бўлмаган пайт)да ҳам, мавжуд ижобий ҳолатда ҳам кайфиятни яхшилаши мумкин.
Показать все...
Интернет фирибгарларининг чорлов уйдирмаларига учманг! Жорий йилнинг биринчи чорагида Telegram мессенжеридаги фишинг (интернет орқали фирибгарликнинг бир тури) манбалар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробарга кўпайди. Компьютер технологиялари учун ҳимоя тизими дастурлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Лаборатория Касперского” компанияси экспертлари сўзларига кўра, интернет фирибгарлари ўз чорлов уйдирмаларини тез-тез алмаштириб турадилар, бироқ ҳар доим битта мақсад ортидан тушишади – потенциал қурбонларни илинтириб, фойдаланувчини ўз телефон рақами ва юборилган тасдиқлаш кодини киритиши учун Telegram ижтимоий тармоғидаги сохта саҳифага авторизациядан ўтишга жалб қилишади ва бу маълумотлар уларга узатилади. Фирибгарларнинг ҳозиргача учраган уйдирмалари: сўровномада иштирок этиш; “катталар учун саҳифа”га кириш, бошқа фойдаланувчилар ёзишмаларини ўқиш ҳуқуқини қўлга киритиш; ўйин валютасини ишлаб олиш; Telegram премиум обунасини синаб кўриш каби таклифлар кўринишида бўлган.
Показать все...
Жорий йилда Қашқадарёга 1 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестициялар жалб қилинади Қашқадарёга 2023 йилда 704 миллион доллар ҳажмида хорижий инвестициялар кириб келган бўлса, 2024 йилда жалб этиладиган чет эл сармоялари миқдорини 1 миллиард доллардан ошириш режа қилинган. Ушбу рақамларни вилоят ҳокими ўринбосари Олимхон Рустамов III Тошкент Халқаро инвестиция форуми доирасида ўтказилган “Ўзбекистон ҳудудлари сармоявий салоҳияти” параллел сессиясида эълон қилди.
Показать все...
АҚШга экспорт, Хитойдан импорт ҳажми кескин ошди Жорий йилнинг биринчи чорагида вилоятимизда экспорт ҳажми ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 1,4 баравар, импорт ҳажми эса 4 баравар ошди.
Показать все...
Лифт Йўлакдаги иккита лифтнинг олди тўла одам - қайтишини кутишяпти. Ҳар гал лифт очилиб, ичидагилар тушар-тушмас ҳамма ўзини ичкарига уради худди қолиб кетадигандай. Бир четда аравачада ногирон аёлни судраб келган қиз ҳам кутиб турибди лифтга чиқишни. Фақат ўзини лифтга ургани, олдинроқ чиқай, дегани йўқ, шунчаки кузатяпти одамларни. Унга йўл бериш эса хаёлига келмади бирор кишининг. Умрага боришган эди лифт олдида турганлар...
Показать все...
Қашқадарё вилоятининг 2024 йил январь-март ойларидаги макроиқтисодий кўрсаткичлари
Показать все...