cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

"Исломий шерлар"

Insonni ne kutar bilmas yo'lida. Hech kimni taqdiri emas qo'lida. Shaytonga qo'l berib dunyo yo'lida. KIM BOR ADASHMAGAN XATO QILMAGAN?? 👍 islomiy 🗣 tarbiyaviy 📚 foydali 💯✅ sherlardan bahramand boling sheriyat gulshani

Больше
Не указана странаНе указан языкНе указана категория
Рекламные сообщения
2 702Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Бойларга ҳавасдамиз, Ночордан қилиб ҳазар. Юқорига интилиб, Пастга солмаймиз назар. Аслида бой кўнглини, Кандайлигин билмаймиз. Энг пастда бўлмасакда, Бунга шукр қилмаймиз. Гоҳо нолиб қоламиз, Машинамиз йўқ эмиш. Кўшни давлатдагилар, Биздан кўра тўқ эмиш. Лекин ҳақиқий очлик, Нималигин билмаймиз. Хар куни ош есакда, Бунга шукр қилмаймиз. Хар кун дунёда минглаб, Киши очдан ўлади. Бир қултум сув топилса, Шунга хурсанд бўлади. Лекин биз ношукурлар, Улар холин билмаймиз. Подшоҳдек яшасакда, Бунга шукр қилмаймиз. Неча минглаб кишилар, Кўриш бахтидан маҳрум. Яна қанча минг киши, Юриш бахтидан маҳрум. Кўз оёқ қандай буюк, Неъматлигин билмаймиз. Кўриб юриб турсакда, Бунга шукр қилмаймиз. Бугун дунёда кўплар, Хочларга сиғинмоқда. Яна кўплари муртад, Шайтонга чўқинмоқда. Исломда туғилмоқ бахт, Эканлигин билмаймиз. Мусулмон бўла туриб, Бунга шукр қилмаймиз. Гоҳи туққан онамиз, Эсдан чиқиб қолади. Телефон қилиб ўзлари, Биздан хабар олади. Улар ғаниматимиз, Лекин буни билмаймиз. Онамиз бўла туриб, Бунга шукр қилмаймиз. Чироғу газ йўқ бўлса, Чидолмайди сабримиз. Чироқсиз ўтсак ҳамки, Йоруғ бўлсин қабримиз. Тирикликни ўзи бахт, Эканлигин билмаймиз. Йоруғ оламда яшаб, Бунга шукр қилмаймиз. Салгина дард йўлиқса, Бахтсиз санаймиз ўзни. Тезроқ шифо топмасак, Буриштирамиз юзни. Дард гуноҳга каффорот, Эканлигин билмаймиз. Давосин берса АЛЛОҲ, Бунга шукр қилмаймиз. Девор оша масжидга, Утишга вақт топмаймиз. Азонни эшитсакда, Намозга деб чопмаймиз. Бенамозлик қанчалар, Кулфатлигин билмаймиз. Биз ислом умматимиз, Бунга шукр қилмаймиз!
Показать все...
Даюслик килманг азиз оталар. Админ...
Показать все...
❤ 46
👎 4
Суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам неча ёшдалигида оналаридан етим қоладилар?Anonymous voting
  • Беш ёшларида
  • Олти ёшларида
  • Етти ёшларида
  • Олти ойлигида
0 votes
Жон олувчи фаришта.....Anonymous voting
  • Азроил
  • Мункар-Макир
  • Жаброил
  • Микоил
0 votes
Қайси Фаришта қиёмат кунида сур чалади?Anonymous voting
  • Жаброил
  • Микоил
  • Азроил
  • Исрофил
0 votes
Суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида биринчи бўлиб нима қилдилар?Anonymous voting
  • Ғазот қилдилар
  • Динга даават қилдилар
  • Азон айтдилар
  • Масжид қурдилар
0 votes
Ислом динида биринчи муаззин ким?Anonymous voting
  • Абу Бакир р.а.
  • Аббос
  • Билол р.а.
  • Косим
0 votes
Qoriya ayolim @islomiy_sherlar_uz
Показать все...
❤ 60
👎 7
Жамики рўзадор ака-укаларим номидан: Азиз ва Мунис,Камтарин ва Хокисор Ўзбегим Аёлларига!!! Kobiljon Isakov: Дунёнинг хаёю-шарми сизники! Ширинлик ва ҳамда гарми сизники! Ўзбегим аёли,унутманг асло: Тутган рўзамизнинг ярми сизники! Зўр-базўр турамиз саҳарга аранг, Тайёр овқатга ҳам қиламиз таранг, Уйғотасиз,ялиниб...бизларни,қаранг: Тутган рўзамизнинг ярми-сизники! Кундузи тенгма-тенг тўкасиз терлар, Сизсиз қуриб битар экин-у,ерлар, Билдим,жонингизни недан қирқ дерлар: Тутган рўзамизнинг ярми-сизники! Биз тутган рўзани сиз ҳам тутяпсиз, Газ йўқ-ўчоғингиз...тутун ютяпсиз, Ҳамон келажакдан-умид...кутяпсиз: Тутган рўзамизнинг ярми-сизники! Қўлингиз косов-у,сочлар-супурги, Эгнизда-кўйлаклар...бир йил бурунги, Сизга бас,овсинлар жонли гурунги: Тутган рўзамизнинг ярми-сизники! Аслида Аллоҳнинг раҳмати-Сизсиз! Бирингиз-қайнона,келинсиз-қизсиз! Билмадим аҳвол не бўларди,Сизсиз: Тутган рўзамизнинг ярми-сизники! Бу ҳақда ёзгандим...яна қайтаман, Ташаккур айтайин қайта-қайта Ман, Кимгадир ёқмаса...баланд айтаман: Тутган рўзамизнинг ярми-сизники! https://t.me/joinchat/AAAAAEPtM3rmmzyntuubAw
Показать все...

❤ 164
👎 42
​​‼️‼️ Раддия☪☪ Не бўлди бизларга айтинг бродар, Кандай замонларда турибмиз ахир. Мусулмонлар хар жойда бўлиб дарбадар, Гўё мунофиққа айландик бизлар. Химоя қилмасак Расулуллоҳни (с.а.в), Нима деп айтамиз биз бадбахтларни. Хатто қолмадими иймонни қадри, Фақат боўлиб колди дунёни дарди. Ким у ланати динин сотканлар, Икки дунё хор бўлгур Шайтон фарзандлар. Кимлигин билмасдан отмагин тошлар, Хали кун келади қон боўлиб оқади ёшлар. Эй ифлос ланати нажас муртатлар, Уч кунлик хаётга ишонма бунча. Хали кун Махшарда йиғилар хамма, Жавоб берасанлар хамма айтилган сўзга. Аллоҳим бизларга Умарлар бергин, Эй Рохман бизларга рижоллар бергин. Аллоҳ ўзинг уларга кифоя бўлгин, Аллоҳим уларни хидоят қилгин. ✏️Мухаммад Муслим. 📝Исломий шерлар канали учун махсус 💯💯💯 яқинларга улашинг♻️♻️
Показать все...

❤ 76
👎 19
Якинларга улашиш 🗣