cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

ZILOLA AXROLJONOVNA| PSIXOLOG

🧕🏻 To’laganova Zilola Axroljonovna — O’zbekiston Milliy Olimpia qo’mitasi qoshidagi Respublika Sport tibbiyoti ilmiy-amaliy markaz psixologi ☎️ +998 77 309 46 06

Больше
Рекламные посты
667
Подписчики
Нет данных24 часа
+77 дней
-230 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

02:01
Видео недоступноПоказать в Telegram
Аллоҳ севган банда.... Абдукарим Мирзаев ☑️ 📝Фикрларингизни коментарияда қолдиринг....👇👇👇 https://t.me/psixologl
Показать все...
10.52 MB
1
00:40
Видео недоступноПоказать в Telegram
Афсоналар айни ҳаётдан олинади. Хулоса: ишларим секин кетяпти, фалончи эса тез кўтарилиб кетди, деб ўзгаларга ҳасад қилиш ёки тушкунликка тушиш керак эмас. Секин бўлса-да, асосийси мақсад сари тўхтамасдан олға боравериш керак. Қолгани Аллоҳдан. Хулоса сиздан..... ☑️📝 Фикрларингизни коментарияда қолдиринг 👇👇👇 https://t.me/psixologl
Показать все...
3.60 MB
👍 4🥰 1
00:12
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ҳаётни ўз ҳолича қабул қил 🌺Оллоҳ таоло бу дунёни қарама-қаршилик, икки хиллик, икки тараф ва икки хил фикр, яхши ва ёмон, солиҳ ва фасод, шодлик ва қайғудан иборат қилиб яратди, соф яхшилик, шодлик барчасини жаннатда, ёмонлик қайғуни эса дўзахда тўплади. Ҳадисда келур: «Дунё лаънатлангандир. Ундаги Оллоҳнинг зикридан ва у билан бирга бўлган нарсалардан, олимдан ва илм истагувчидан бошқа барча нарса лаънатлангандир». Борингга яша, беҳуда хаёл билан машғул бўлма, улгу-ибрат оламида парвоз қил, дунёни ўз ҳолича қабул қил, ўзинг билан келиш, ўзлигингни бил. Эҳтимол, унда баъзан софликни тополмассан, комилликка етолмассан. Зотан софлик, тўла баркамоллик ҳар кимда топилмас, ҳар ким бундай сифатга эга бўлмас. МАҲЗУН БЎЛМА Доктор Оиз ал-Қарний ☑️📝 Фикрларингизни коментарияда қолдиринг 👇👇👇 https://t.me/psixologl
Показать все...
2.38 MB
👍 2
00:26
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ибрат Ҳеч кимга беписанд қарама. Сен назарга илмаганлар сени йиқитиши мумкин... ☑️ 📝 Фикрларингизни коментарияда қолдиринг 👇👇👇 https://t.me/psixologl
Показать все...
9.85 KB
👍 3💯 1
00:10
Видео недоступноПоказать в Telegram
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸 Сиз чўмилаётган дарё сувига икки марта шўнғий олмайсиз. Оқим ҳар гал янги сувни олиб келади. Янги кун ҳам шундай - янги куч, янги умид ва янги имкон олиб келади.  Ассалому алайкум ҳайрли тонг азизларим ! Яхши ниятлар билан бошланган кунингизни Аллоҳ яхшиликлар билан тўлдирсин! Табассум қилишни унутманг) Канал линки 👇👇👇 https://t.me/psixologl
Показать все...
1.73 MB
👍 1 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Машҳур турк шоири Нажиб Фозил кемада китоб ўқиб кетаётган экан. Мухлисларидан бири яқинлашиб: — Устоз, дунёга пайғамбар юборишнинг нима кераги бор эди? Аллоҳ ақл бериб қўйибди, йўлимизни ўзимиз ҳам топиб олардик, — дебди. Нажиб Фозил китобдан бош кўтармай жавоб берибди: — Кеманинг нима кераги бор. Денгиздан ўзинг сузиб ўтавер!.. ☑️📝Фикрларингизни коментарияда қолдиринг 👇👇👇 https://t.me/psixologl
Показать все...
👍 4
СИЗ ЎЗИНГИЗГА ЁМОН ДЕБ ЎЙЛАГАН НАРСА ШОЯД СИЗ УЧУН ЯХШИ БЎЛСА. Улкан тажриба, ҳурмат ва мансабга эга доктор билан учрашдим. У менга ёшлигида бўлган воқеани ҳикоя қилиб берди: «Мен университет талабаси эдим. Бир куни ўқишга бориш учун таксига ўтирдим. Таксининг барча ўриндиқлари банд эди. Мен ҳайдовчининг ёни: олд ўриндиқни эгалладим. Ўтиришим билан бир киши келиб эшикни очди. Бир оғиз сўз сўзламади. Кийимимдан ушлаб мени ташқарига тортиб, машинадан чиқариб юборди. Индамай ўрнимга ўтирди. Унинг ёнида дўсти ҳам бор эди. У менга: - Укам, туш! - демади. Аллоҳга қасам, агар менга «Туш» деса тушардим. Хафа бўлмасдим. У мени чивинчалик ҳам кўрмади. Пашшани ҳайдагандек қувди.   Мен ўзимни хўрлангандек ҳис қилдим. Аламимдан ўла ёздим. Аллоҳга қасам, ўша дам ёнимда қуролим бўлса, жаҳл устида уни ўлдиришга тайёр эдим.  Чидаб бўлмас хорлик бу. Тиббиёт университетининг талабаси таксига ўтирса - да, биттаси келиб «ҳа» йўқ, «бе» йўқ ирғитиб юборса - да, индамай ўрнига ўтириб олса?! Қандай бедодлик?!  У ўтирибоқ ҳайдовчига: - Юр! - деди. Ҳайдовчи ҳам ҳеч нима демай ҳайдаб кетди. Мен яна бошқа машинага ўтириш учун нақд икки соат кутдим. Келди, ўтирдим. Йўлда биз автоҳалокатга учраганларни кўрдик. Зудлик билан қутқариш мақсадида улар томон югурдик. Тасодифни кўрмайсизми, бу ўша мен тушириб юборилган мошина эди. Унинг барча йўловчилари: бешовлари ҳам вафот этишганди.  Субҳаналлоҳ!!! Аллоҳ ўликдан тирикни, тирикдан ўликни чиқаради. Бир сония ичида норози кайфиятдаги ҳаётим, Аллоҳ азза ва жаллга шукур айтиш кайфиятига ўзгариб кетди». ✨✨✨ХУЛОСА✨✨✨ Аллоҳга қасам, азизлар, ҳар бир инсон мусибат ва унга сабр қилиш билан синалган. Шунақа вақт келадики, инсон Аллоҳга бўлган севгиси сабаб машаққатга сабр қилиб шамдек эриб кетади. Аллоҳ унга енгиллик юборганида эса, ҳайратдан даҳшатга тушади. Шунинг учун ҳам ақоид олимлари «Аллоҳ - аз - Зарр; зарар берувчи» дейишдан қайтаришган. Аксинча: «Аз - Зорр ун-Нафиъ, яъни зарар берувчи нарсаларни яратиб, манфаат берувчи, дейиш керак. Чунки Аллоҳ зарарни тақдир қилган бўлса, илло яхшилик учундир. Ал- Хофиз ур- Рофиъ, яъни Пасайтирувчи, Кўтарувчи дейиш керак. Агар Аллоҳ кимнидир пасайтирса, илло уни кўтариш учун пасайтиради.  Ал- Маниъ ул- Муътий яъни Манъ қилувчи, Берувчи дейиш керак. Агар ниманидир манъ қилса, илло ундан хайрлисини бериш учун тўсади. Синадими, демак имтиҳондан ўтганга албатта мукофот беради.  Бу Аллоҳнинг гўзал исмлари. Уни тўғри англаш учун бу икки - икки исмларни бирга эслаб қолинг! Ақлимиз идрок этган ҳар бир нарса учун беҳисоб шукр! © Доктор Ротиб Набулусий © Умму Абдуллоҳ таржимаси Фикрларингизни коментарияда қолдиринг!!!👇👇👇 https://t.me/psixologl
Показать все...
ZILOLA AXROLJONOVNA| PSIXOLOG

🧕🏻 To’laganova Zilola Axroljonovna — O’zbekiston Milliy Olimpia qo’mitasi qoshidagi Respublika Sport tibbiyoti ilmiy-amaliy markaz psixologi ☎️ +998 77 309 46 06

ҲАЙРАТЛАНАМАН!    Одоб камайиб кетган замонда одобни кўриб қолсам ҳайратланаман.    "Мен очиқ гапираман" деб кишилар қалбини жароҳатлайдиганлар кўпайган пайтида латиф инсонларни кўрсам ҳайратланаман.    "Дадиллар" ва "журъатлилар" кўпайган замонда эҳтиромнинг гувоҳи бўлсам ҳайратланаман.    Гўзал хулққа бўлган ҳирс кўзимни ёшлатади.    Ўқиётган ўқув масканимиз билан, шаҳодатнома ва дипломларимиз билан фахр туямиз. Аммо тахассус йўқ.    Илм доимо ахлоқ ва одоб билан камолига етади.    Шундай кишиларни кўрдикки, улар бирор мактаб ёки ўқув даргоҳини кўрмаган эди. Аммо гапириш илмини билар эди. Улар одоб дарсини ўтмаган, аммо бизга одобдан дарс беришар эди.    Улар табиат қонунларини, биологияни ўқимаган, аммо ҳаётни бизга ўргатишар эди.    Улар алоқалар ҳақида бирорта китоб ўқишмаган, аммо бизга гўзал муомалани, эҳтиромни ўргатишар эди.   Улар диний ўқув даргоҳини кўрмаган, аммо бизга иймон асосларини ўргатишар эди.    Улар режалаштириш бўйича таълим олмаган, аммо узоқни кўра олишдан  бизга дарс беришар эди.    Улар шартнома ёзишни билишмаган. Уларнинг сўзи боғловчи эди. Уларнинг сўзи шартнома эди. Улар бизга вазиятнинг, сўзнинг ва асоснинг эҳтиромини ўргатишар эди! Фикрларингизни коментарияда қолдиринг!!!👇👇👇 https://t.me/psixologl
Показать все...
ZILOLA AXROLJONOVNA| PSIXOLOG

🧕🏻 To’laganova Zilola Axroljonovna — O’zbekiston Milliy Olimpia qo’mitasi qoshidagi Respublika Sport tibbiyoti ilmiy-amaliy markaz psixologi ☎️ +998 77 309 46 06

👍 2
00:18
Видео недоступноПоказать в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ХАЙРЛИ ТОНГ! Биз қалбимиз орқали улашган меҳр, бир инсонни хурсанд қилади,  шу инсондаги хурсандчилик тугагунича, бизни ҳаёт бошқа тарафдан хурсанд қилади. Аксинча биздан берилган ёмонлик, ҳам алам, нафрат ҳам бир инсонни қалбини оғришига сабаб бўлади, бу эса токи у инсонни қалб оғриғи битмагунича, оғриқ берган инсонда салбий ўзгаришлар кузатилар экан.. . Ҳар бир кунни гўзаллик билан ўтказайлик. Атрофга яъни у орқали ўзимизга яхшилик улашайлик, токи хеч қайси қалб биз учун оғримасин. Фикрларингизни коментарияда қолдиринг!!!👇👇👇 https://t.me/psixologl
Показать все...
6.22 MB
🔥 2
– Болангизга: "деворга чизма!" деб айтманг. Балки, "вараққа чиз, деворга ёки музлатқичга осиб қўямиз" деб айтинг! – Болангизга: "тур, намозингни ўқи, йўқса жаҳаннамга тушасан" деб айтманг. Балки, "кел, болажоним, бирга намоз ўқийлик, жаннатда ҳам бирга бўлайлик" деб айтинг! – Болангизга: "тур, тўзиб кетган хонангни йиғиштир!" деб айтманг. Балки, "болажоним, хонангни тартиблаш ва тозалашда сенга ёрдам берайми, чунки сен тозалик ва тартибликни яхши кўрасан-у"  деб айтинг! – Болангизга: "тур, дарсингни тайёрла, ўйин ўйнама, дарс ўйиндан кўра муҳимроқ" деб айтманг. Балки, "болажоним, дарсларинги эрта тугатсанг, сен билан ўйин уйнашда шерик бўламан ёки ўзинг яхши кўрадиган бирор бир нарсани бирга қиламиз" деб айтинг! – Болангизга: "тур, тишларингни ювиб кел ёки доим мен айтишим керакми?!" деб айтманг. Балки, "болажоним, мен сендан жудаям хурсандман, чунки сен мен айтмасам ҳам тишларингни ювасан" деб айтинг! – Болангизга: "чап томонинг билан ухлама!" деб айтманг. Балки, "болажоним, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга ўнг томонимиз билан ухлашимизни ўргатган" деб айтинг! – Болангизга: "шоколад емагин, тишларинг қуртлаб кетади" деб айтманг. Балки, "майли, кунда бир маротаба ейишинга рухсат бераман, чунки сен ақллисан, тишларингни доим тоза тутадиган боласан" деб айтинг! Сиздан содир бўлаятган ҳар бир гапингиз ва феъл-атворингиз – болангизга жуда катта таъсир кўрсатади, билингки, болангиз сизни ва суратингизни аксидир! - Араб тилидан Умму Довуд таржимаси Фикрларингизни коментарияда қолдиринг!!!👇👇👇 https://t.me/psixologl
Показать все...
ZILOLA AXROLJONOVNA| PSIXOLOG

🧕🏻 To’laganova Zilola Axroljonovna — O’zbekiston Milliy Olimpia qo’mitasi qoshidagi Respublika Sport tibbiyoti ilmiy-amaliy markaz psixologi ☎️ +998 77 309 46 06

🔥 1
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.