cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси ахборот хизмати

Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси Ахборот хизматининг расмий канали Ахборот хизмати Админ: @Ulugbek_Sobitov Мурожаат учун: @Ulugbek_Sobitov Telegram kanal:https://t.me/namcitymedical

Больше
Рекламные посты
575
Подписчики
Нет данных24 часа
-27 дней
-530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Наманганда яна бир замонавий кўз клиникаси ўз фаолиятини бошлади Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган шаҳридаги “Бобуршоҳ” маҳалласида тадбиркор Маъсумхон Ариббаев томонидан барпо этилган янги кўз клиникаси фаолияти билан танишди.
Бу ерда 5 та йўналиш бўйича хизматларни ўз ичига олган комплекс битказилиб, ҳозирда 10 га яқин тиббиёт ходимлари меҳнат қилишмоқда.
Вилоят ҳокими ушбу маскан фаолияти билан танишар экан, кўпроқ замонавий тиббий воситалар билан жиҳозлаш ҳамда малакали мутахассисларни жалб этиб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва даражасини ошириш кераклигини таъкидлади. Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Показать все...
02:14
Видео недоступноПоказать в Telegram
❗️Буни билишингиз керак! 🏊🏻‍♀️ Ёзда болалар сув ҳавзаларида чўмилишни яхши кўришади. Аммо бу бола саломатлигига зарарли бўлмаслиги учун маълум эҳтиёт чораларини кўриш лозим. 🔆 Шунингдек, ёзнинг иссиқ ҳавосидан сақланиш учун кўпчилик уйда кондиционердан фойдаланади. Бунда ҳам маълум қоидаларга амал қилинсагина унинг бола учун зарарли омилларидан сақланиш мумкин. 👩🏻‍⚕️ Бу борадаги тавсиялар билан эса Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази илмий ходими Ноиба Азимова бўлишди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...
4.mp417.75 MB
👍 1
00:53
Видео недоступноПоказать в Telegram
Вазир: “Йил охиригача электрон рецепт тизимини йўлга қўямиз” Электрон поликлиника, электрон стационар ва электрон рецепт тизимлари 2024 йил охиригача тўлиқ йўлга қўйилиши кутилмоқда, дея маълум қилди соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров. Унинг сўзларига кўра, рақамлаштириш ва давлат тиббий суғурта тизими соҳада рақобат муҳитини яратади ва беморларга кўпдан кўп кераксиз дорилар ёзиб берилишининг олдини олади.
Показать все...
Мои видео.mp47.97 MB
👍 3
04:35
Видео недоступноПоказать в Telegram
📊 Тиббиёт бригадалари таркиби нега кенгайтирилди? 👩🏻‍⚕️Оилавий шифокорнинг қайси функциялари амалиёт ҳамшираларига ўтказилган? 🔎 Универсал-прогрессив патронаж модели қандай самара бермоқда? 🤰🏻Доялар фақат ҳомиладорлар билан ишлайдими? 🩺 Ҳамширалар қачон хонадонларга бориши керак? 🏥 ССВ Матбуот хизмати томонидан пойтахтимиздаги Олмазор туман кўп тармоқли марказий поликлиника фаолияти мисолида тайёрланган юқоридаги видеолавҳадан шу саволларга батафсил жавоб топишингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...
Tibbiy_brigada_uzb_new.mp431.62 MB
👍 1
01:45
Видео недоступноПоказать в Telegram
No Comment ♻️Namangan shahar 14- oilaviy poliklinikasi faoliyati, fuqarolarga yaratilgan qulayliklar. 📹Batafsil vidoda..
Показать все...
34.23 MB
👍 4
Repost from "Shifokor va hayot"
ОНА СУТИ – БАРКАМОЛЛИК ОЗУҚАСИ Наманган шаҳридаги 3-оилавий поликлиникада “Она сутини тарғиб этиш масалалари”га бағишланган семинар бўлиб ўтди. Ҳудуддаги мавжуд 10 та оилавий поликлиника раҳбарлари, катта ҳамшира ва патронаж-доялари таклиф этилган тадбирни шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шокиржон Ҳайдаров очиб, тиббиётчиларнинг “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Қонунда белгиланган бурчлари ҳақида сўз юритди. -Бизга қўйилган талаб, -деди Шокиржон Абдулҳамидович, -она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш, ҳомиладор аёллар, эмизикли оналар ўртасида кенг тарғиб қилишдан иборат. Она сути иммуноглобулинга бой бўлиб, иммунитетни мустаҳкамлайди, чақалоқни турли инфекциялардан ҳимоялайди, онадан болага иммунитет ўтишини таъминлайди. Шунинг учун ҳам буюк аллома Абу Али ибн Сино она сутини қуёш нурига қиёслайди. Замонавий тиббиётда ҳам она сутининг шифобахш хусусиятлари алоҳида эътироф этилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти чақалоқларни она сути билан боқиш бўйича 10 қадам тамойилини тарғиб этиб келяпти. Мамлакатимизда ҳам бу борада тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Семинар ана шу йўналишдаги тажрибаларни оммалаштиришга қаратилган. 3-оилавий поликлиника мутахассислари иштирокчиларга она-бола туғруқхонадан уйига қайтгач, болани кўкрак сути билан озиқлантириш жараёнини кузатиш, бу борада онага маслаҳат ва тавсиялар бериб боришда қўллаётган самарадор усуллари билан таништирдилар. Улар тарғибот жараёнларида чақалоқни соатга қараб эмас, талаб қилган заҳоти эмизиш кераклиги, янги туғилган чақалоқлар 3-3,5 соат оралиқда озиқлантирилиши, она ва бола доимо бирга бўлиши шартлигини алоҳида уқтирмоқдалар. Бу борада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФ томонидан ишлаб чиқилган “Ўн қадам” қоидалари поликлиника жамоасининг дастуриламалига айланди. Семинар ниҳоясида Наманган шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси раҳбари ўринбосари Мушарраф Собирова ўрганилган тажрибаларни жойлардаги ҳамкасбларга етказиш, фаолиятга изчил татбиқ этиш долзарб вазифа эканлигини таъкидлади.
Показать все...
👍 3
👍 2👎 1👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
🇺🇿 2-iyul – O'zbekiston Respublikasi davlat gerbi qabul qilingan kun 🟢“Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi toʻgʻrisida”gi qonun 1992-yil 2-iyulda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining X sessiyasida qabul qilingan. Bugun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi qabul qilinganiga 32-yil boʻldi. 🇺🇿 Davlatimiz gerbi - iftixor va tinchlik ramzidir!
Показать все...
👍 2
Ташкилот муассасаларда олиб борилаётган ишлар билан доимий танишиб бориш, бу фаолиятда янгича тизимларини ўйлаб топиш ва ходимлар ўртасида тажриба алмашиш имконини беради. Бугун айни шу мақсадда Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимидаги 2, 14, ҳамда 9 оилавий поликлиникаларда семинар ўтказилди. Унда: Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ш. Ҳайдаров томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бир неча қарорлар ижроси кўздан кечирди. 🔰Амбулатор ва стационар шароитда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини тасдиқлаш ва уни поликлиникалар кесимида тўғри юритилаётганиги ҳам кўздан кечирди. 🔰Ҳудудларда давлат тиббий суғуртасининг механизмларини жорий этиш ҳамда молиялаштиришнинг янги моделига ўтиш хусусан поликлиникаларда айни борадаги бажарилаётган ишлар кўриб чиқилди. 🔰семинарда электрон тизимга ҳам асосий эътибор қаратилиб ходимларининг рақамлаштириш бўйича билим ва кўникмаларини яна бир бор синовдан ўтказилди.
Показать все...
👍 3 1
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.