cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Азиз Саид

Азиз Саид ўзбек шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири. Шоирнинг шеърларида намоён бўлган дунё сеҳрли ва рангин. Бу дунё рангларида ҳам олис афсонанинг шивири, ҳам бугунги куннинг шиддатли овози бор. Мурожаат учун: @ibrohimaziz

Больше
Рекламные посты
580
Подписчики
-324 часа
-67 дней
-530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
* * * Бугун сўз топмадим қалбим сиқимлаб, Яшадим қийналиб, эслолмай кўзинг. Умрим йўлларида кездим саргардон, Кўрганим хазонлар, бу балки ўзинг. Сўнг кириб кетдим мен юрак қаърига, Алвидо айтганча бевафо кунга: Мана бу мен сенга атаган гуллар, Буниси ҳижрондир азобга дўнган. Бир тутам ҳидинг бор, бир тутам кулгинг, Юракка муҳр бор — бир дамлик висол. Озгина савол бор, озгина алдов, Қолгани маъюслик, қолгани хаёл. ✍️ Азиз САИД
Показать все...
7🔥 4👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
* * * Қўлимдан иккита фаришта тутган, Кўзимнинг тошига номингни битган, Титилиб, ситилиб, кутганим кутган, Сен хабар олмадинг бир бор ҳолимдан. Пешонам сайёра — йўллар адашган, Субҳу шом дилимда қирғоқ талашган, Жонимга ҳасратдан гуллар қадашган, Сен хабар олмадинг бир бор ҳолимдан. «Ҳай» десам овозим чиқмас вариллаб, Қояман, бургутим учмас париллаб, Қонимга уфласам ёнмас зариллаб, Сен хабар олмадинг бир бор ҳолимдан. Карвоним чарчаган, туялар чўккан, Умидим косасин илонлар тўккан, Руҳ ҳам тадорукда, тугунин туккан, Сен хабар олмадинг бир бор ҳолимдан… ✍️ Азиз САИД
Показать все...
👍 6 6
Фото недоступноПоказать в Telegram
* * * Уч тўртта қузғун-у битта ўлакса Томоша беради беш кундан буён. Ким гулхан ёқади, кимдир сангтарош, Кимнингдир кафти қон, ким айтар азон? Томошабин йўқ. Беш кундир, тинмайди маст-у аластлик, Кулади, йиғлайди – ёлғонми ростлик. Беш кундир, кўр уста суяк жамлайди – Терсам бас, йиғсам бас – битта қафаслик, Томошабин йўқ. Беш кундир, арранинг овози тинмас, Беш кундир, тутатқи излар чироқчи, Беш кундир, бармоғин санар саноқчи, Беш кундир, карвонни пойлар қароқчи, Томошабин йўқ. Беш кундир, ойнасиз гардиш қўлимда, Ёлғончи қуръатош ўнг-у сўлимда. Қирқ тугун риштамдан дор ҳам тикилган, Хазина қўрмаган илон бўйнимда, Томошабин йўқ. ✍️ Азиз САИД
Показать все...
🔥 7 6👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
2024 йил – таниқли ёзувчи Аҳмад Аъзамнинг 75 йиллиги ва гўзал шоирамиз Фароғат Камолованинг 65 йиллиги.
✍️ Фароғат КАМОЛОВА * * * Чоғим йўқ, ўзимни тарк этган чоғим, Жисми урёнимда ўсган пучмоғим, Руҳим дарахтидан тўкиб япроғим, Сени сўраб борсам, остонанг қани? Гулхан ўчган бўлса кўнглим кулмасми, Йўлинг кесган бўлсам, севгим йўлмасми, Илкингда сўлдирган мендай гулмасми, Гавҳар экай десам, гулхонанг қани? Изимни изласа, топгай изтироб, Кулбамга бир бора боқмайди офтоб... Ранжим кўп, умидим ундан беҳисоб, Севмоқни ўргансам, дарсхонанг қани? Жонимда бир жондай кечди малолим, Кўнглим вайронида дардинг — жалолим, Нечун номинг айтсам, йиғлар хаёлим, Яшаб ўтай десам кошонанг қани? * * * Соҳир кўзингизда ғайр хаёли, Рашк ила тўлғониб қон бўлди гуллар. Телбаланиб ўтди гулшан шамоли, Бағри сўзон бўлди боши нигунлар — Пайқамадингиз. Кўкнинг равоқидан тўкилди саслар, Сизни ойдин нурлар жим ёрлақади. Туннинг қароғидай қаро наргислар Бошингизга тўккан нурни алқади — Алқамадингиз. Дарди бегоналар бегона бўлди, Кўзнинг кўзгусида розлар балқиди. Умид дилимизга афсона бўлди, «Ёр» дедик, саҳрою замин қалқиди — Қалқимадингиз. Соҳир кўзингизда ғайр хаёли, Ҳажрингиз мотами жонларга етди. Сизни севганларнинг бевақт заволи То саҳар  бу даҳр гулшанин тутди — «Ёр» демадингиз. УНУТИЛИШ Сен мени унутдинг. Оҳ, бу кўр туйғу... Юрак қирғоқдаги бир унут тошдай, тўлқинлар урилиб емирар уни... Севги кетса, соя каби кетади, қуёшин йўқотиб кетади Севги. Умидим йўқотиб кетмасайди у. ...Сенинг овозингни асрар Хотира. Қиёфангни топар дайдиган тушлар ва Тун хаёлларин келар етаклаб. ...Сен мени унутдинг. Бизга аталган бир қўшиқ бор эди шамол тилида, уфқлар ортида кетди йўқолиб. https://t.me/vaqt_manzili
Показать все...
👍 4 3👏 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
* * * Бир куни титраган қўлларимиз оқ Қанотга айланиб қоладир. Танбурдай жаранглаб йўллар видоли Қўшиқлар куйлашиб толадир. Қалдирғоч кўз ёши билан ювилган Каштали рўмолга ўранасан жим. Парилар гул чайган мангу булоқдан Сув олиб тутасан менга бир қултум. Ичимдан минг йиллик банди – баҳорлар Куртаклар ёришиб келар мастона. Мен бахтни кўраман, кўзларимга сурт, Қақнуснинг патидан олиб бир дона. Шамол кечирилган ғамли кунларни Фаслсиз шаҳарга бошлаб кетадир. Ёруғлик уфурган қанот нур қилиб Дарахтлар кўзига бизни экадир... ✍️ Азиз САИД
Показать все...
7👍 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
ТУНГИ ҲИКОЯ Тун қора ароба — юлдуз ташийди, Ортидан қолмайди тиламчи шамол. Чигиртка жар солар — олинг ноёб мол, Келинчак дарахтлар ошади девол. Савдогар бу осмон сўрар дарахтдан Кўйлаги яширган олмаларини. Ой йиғлар йўргаклаб тунда тўкилган, Дарахтнинг исмсиз болаларини. ✍️ Азиз САИД
Показать все...
7🔥 3👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
ТОНГДА Кузда куз билан тунаган дарахт Баҳор кўйлагини кияркан шошиб, Тўзғиган сочига шамол тароқчи, Тун ойна тутқазар сандиғин очиб. Куз қол деб ёлворар ойни кўрсатиб – Биз чиқиб кетамиз ўша туйнукдан. Ёлғончи баҳорнинг нурин кўрдингми Қуйилиб келмоқда эски чойнакдан. Зангори денгиз бор осмон буржида, Уйимиз бўлади сузиб юргувчи. Шарқираб оқаркан момогулдирак Чархпалак қурамиз терс айлангувчи. Яшинга минамиз – мангу оқ отим, Борамиз тушларнинг қароргоҳига. Юлдузлар тақаркан феруза узук... Бизларни кўмишар ишқ даргоҳига. Кузнинг зорларини тингладию маст, Баҳор кўйлагини кийди у дарахт... ✍️ Азиз САИД
Показать все...
👍 5🔥 5 3
АБДУВАЛИ ҚУТБИДДИН ЁНИМИЗДА ВА ЁДИМИЗДА https://t.me/vaqt_manzili
Показать все...
7
Фото недоступноПоказать в Telegram
Абдували ҚУТБИДДИН БЕШ ПОРА I Хайрлашдик, Теракларнинг жовдирашида, Мис тирноқлар чириётган пайти Хайрлашдик. Йирингли таъналар ниқталганида, Зардобли нолалар товуши ости. Хайрлашдик. Дилгир нигоҳингиз мени қийнайди, Кўнглим остонада йиртиқ пойандоз. Борлиғим кўмирдай кул бўлар пайти, Хайрингиз бўлмади, эсиз хокандоз. Хайрлашдик. II Мен сизга бадбинми,? Ё ёвуз нодон, Чалкаш келбатлардан оққан мусибат – Менманми, ҳеч мени қўймайсиз омон. Ҳайҳот, йўқ бўлсаму, қутулсангиз сиз! Сен кечгин, айтасиз, ишқ ўткинчидир, Йўлинг бўлинса ҳам, бошинг бутун, бас. Топасан янгисин чақмоқтош янглиғ, Чақнаб пайдо бўлар гўзал янги кас. О, йўқ! Хайрлашдик, Қақшаган андуҳнинг илтижосида... III Умидим алдаган йўллардан ўтдим, Таниш тополмадим пул дўконида. Ўзимни саждага эга олмадим, Сизни ром айлаган рақиб ёнида. Қилтиллаб саросар илинждай инжиқ, Надомат сиёҳи билан қопландим. Танбурнинг торидай узун ва чўзиқ, Бевазн вазнга чапландим. IV Хириллар яхлардан сумалак осмон, Ямайди ёрилган чилдирмасини. Энг ҳазин нидога тайёрланади, Тинглаб мезонларнинг шўх нағмасини. Ишқ сўлар дарахтлар, боғлар, қирларда, Ишқ сўлар кўчалар, чошгоҳ, кунларда, Ишқ сўлар қаҳкашон торайишида, Ишқ сўлар ёвузлик зўрайишида. Ишқ сўлар, ишқ сўлар, ишқ сўлар... V Мен сизга ваъда берувдим оқ ва қизил гул, Эшигингизни тақиллатдим, сиз очмадингиз – Қаттиқ инонгандим сизга, Минг афсус, Хайрлашдик... * * * Сарвим, аразлабсиз, ҳижоб тутибсиз, Бизни қора кўриб, симоб ютибсиз. Ўлиб бўлармиди бизсиз, билмабсиз, Аҳволимиз ўхшаш, ҳеч ўйламабсиз. Мижгонда қуёшни банди сақлабсиз, Шўрликни кимга асранди сақлабсиз, Тўзонни совутиб ғавғога бошлабсиз, Сарвим, хатомасми, бизни ташлабсиз. Гардун иқбол сари юрмаса юрмабди, Майхона чангини қормаса қормабди, Шунгаям шунчами, хўрласа хўрлабди, Барибир кўнмаймиз, зўрласа зўрлабди. Оқшом кулбасида биз-да меҳмонмиз, Авжлансак, яланғоч моҳитобонмиз. Ҳижолатлар бўлманг, гул-гулистонмиз, Биз шундай аёнмиз, шундай тамоммиз. Оҳ, орзу орзуми беомонликда, Оҳ, дармон дармонми бедармонликда. Сиздан сўровимиз, илинжимиз шу: Сарвим, бизга қайтинг – саргардонликка. Бизга қайтинг, сарвим... https://t.me/vaqt_manzili
Показать все...
🔥 4👍 3 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
20 июн! Бугун — ҳам мастонаю ҳам ошиқона, ҳам мардонаю ҳам сўфиёна, ҳам сирлию ҳам сеҳрли шеърияти билан қалбларимизни ўзга оламларга сайр қилдира олган бетакрор шоир, дўстим Абдували ҚУТБИДДИН таваллуд топган кун!
* * * Абдували ўзбек адабиётида ўзининг шеърият мактабини ярата олган, руҳий ва фалсафий сезимлар англаганда ҳайрат осмонида қоладиган шеърлари билан ҳали неча-неча авлодлар қалбида яшайди!
* * * Унинг шеърларини ўқир экансиз, баъзан ташбеҳ ва истиораларни тасаввурингизга сиғдиролмай ҳаприқиб қоласиз. Мутолаа давомида нурли бир завқ юрагингизни тўлдиради, оёғингиз остида ерни ҳис қилмай қоласиз, бутун дунёни, шахсий ўй-хаёлларингизни унутиб, сирли тасаввурлар ва манзаралар оламига парвоз қиласиз. Асосийси, у гўё сизнинг орзу-армонларингизни, қувонч ва ҳасратингизни, хаёлларингизни куйлаётгандек бўлади...
* * * Кимдир гоҳ шеърга қайтиб, гоҳ ҳаётга қайтиб яшайди. Абдували шеърдан чиқмай яшади! Кимдир гоҳ беҳол бўлиб, гоҳ ҳолга қайтиб яшайди. Абдували ҳолдан чиқмай яшади! Кимдир гоҳ хиёнат қилиб, гоҳ вафо қилиб яшайди. Абдували вафо қилиб яшади: ўзига, сўзга, муҳаббатга...
* * * Абдували Қутбиддин адабиётимизга Худонинг бир туҳфаси. У илоҳий илҳом қандай бўлишини, шоирнинг тасаввур ва тафаккур олами нақадар чексиз бўлишини кўрсатиб кетди. Лекин унинг ижоди ҳали ҳам деярли ўрганилмади. Балки, бугунги адабий фикрлаш даражамиз, бугунги ўлчовларимиз ва ўзимиз ўрганиб қолган мушоҳада қолипларимиз Абдувалининг шеърларига ожизлик қилаётгандир...
Азиз САИД
Показать все...
🔥 11 6👍 2
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.