cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

TUYG'ULAR 💚

💚💚💚💚💚💚💚💚 Мендан бошқани изласанг, албат бир кун топарсан! Агар мендекни истасанг, "Суннат фарздек бўлолмас"... 10.10.2017. Қалбдаги барча эзгу 🍃🍂 @tuygular 🍃🍂 жамланган манзил 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEJaC8AdZGNKPngrBA

Больше
Узбекистан62 456Язык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
187
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

_«Сен онангни рози қилдингми?!»_ Бунча шодсан, бунчалар хурсанд, Ёки бахтдан сармаст кулдингми? Бир саволим сенга биродар, Сен онангни рози қилдингми?! Назар қилмай бирор кимсани, Рақиб билиб барча-барчани, Ёнимга кел, ростин айт қани, Сен онангни рози қилдингми?! Нима? Қайтар? Машина олдинг? Қават-қават уй-жойлар" солдинг? Қўй, мақтанма, уятга қолдинг, Сен онангни рози қилдингми?! Кўча-куйда ғоздек юрганинг, Кўз бойлади дунё кўрганинг, Эҳ оғажон, нима қилганинг, Сен онангни рози қилдингми?! Таъна қилиш ниётим йўқ кўп, Жаннат излаб юрганиг ҳам хўп, Ҳаж керакми? Онанг пойин ўп, Дилоромнинг кўнглин билдингми? Сен онангни рози қилдингми?! Бир саволим сенга биродар, __Сен онангни рози қилдингми..?
Показать все...
✍🏼 ИНТЕРНЕТДАН ОШИҚ ИЗЛАГАН АЁЛ (2-қисм) “Демак, мен унга ёқмай қолибман-да. Ростдан ҳам, болали бўлгач, бироз тўлишдим, ўзимга қарамай қўйганимдан, тўғрироғи вақтим озлигидан сочларим ҳам баъзида доимгидай таралмай қолади. Лекин бу гапларни юзимга айтиши шартмиди? Ё у бошқа мени севмай қўйдимикан? Бошқасини топиб олгандир? Ахир, кун бўйи ишда, у ерда эса чиройли қизлар тиқилиб ётибди. Мен бўлсам бу зим-зиё уйда болам билан, рўзғор ишлари билан ўтириб, ҳеч нимадан хабарим йўқ…” Рўзғор деганлари шунақа ғор бўларкан, турмуш эса зерикарли ва бир хил. Буни Лобар энди-энди тушунарди. Куни билан уйда ёлғиз ўтиради, ишларини тугатганидан кейин зерикиб, хаёлига ҳар хил шубҳа-гумонлар оралайди. Эри энди аввалгидек унга чиройли сўзлар айтмай қўйган, чарчаганлигини баҳона қилиб, ёзилиб гаплашиб ҳам ўтирмайди. У ўзи билан ўзи овора, Лобар эса ўзи билан ўзи. Ўйлаб қараса, эри билан бирон ерга бормаганига анча бўлибди, авваллари у уни қанчалик чиройли эканлигини тинимсиз эслатиб турарди, шунданми, Лобар кундан-кунга очилиб, гўзаллашарди. Энди эса… энди унинг юраги қорлар остида қолганди, у гулламай қўйганди. * * * – Биласанми, Замира, менга ҳалиги одномиди, фейсбукми, биронтасини телефонимга улаб бер. Илтимос. Уйда зерикиб кетдим. Биронта курсдошим ё синфдошимни топиб гаплашаман. – Майли, фақат эҳтиёт бўл. Тағин сенам бошинг билан у ерга шўнғиб, ҳаётдан узилиб қолма. – Э, реал ҳаётдан узилиб қаерга ҳам борардим!? Ўша эрим – ўша эрим, у ўзгариб қолармиди? Сал вақтим хушроқ ўтармиди, дейман-да. Мана шу гапларга ҳам уч-тўрт ой бўлиб қолди. Лобар “Одноклассники”дан кўпчиликни топди, шу жумладан Азизниям. Бошига бало бўлди у, энди усиз бирон дақиқасини тасаввур қилолмайди. Эрини ишга жўнатибоқ, дарров у ёқ-бу ёқни тезда йиғиштиради-да, телефонига ёпишади. Азиз ҳам уни кутиб тургандек, гаплашиб кетади. Бу ёқимтой йигитча ҳали анча ёш бўлиб, ҳали уйланмаган ҳам, ё ўзини шунақа таништирганмикан? Нима бўлсаям, Лобарга у билан гаплашиш ёқади. У эри айтмаган ширин сўзларни ёзади, хушомад қилади. Ўша йигитнинг ширин сўзлари унга гўё қанот бағишлайди, у одатий ҳаётидан узилиб, осмонларга парвоз этади, ҳаммасини бир фурсатга бўлса-да унутади. Энди рўзғор ишлари унга аввалгидек бир хил туйилмай қўйган. У ўзига қараб, сочларини кестирди, ясаниб, турли кўриниш ва ҳолатларда расмга тушаверади ва уларни албатта интернетдаги дўстига юборади. Навбатдаги чиройли сўзлар, таърифу таҳсинлар… * * * – Лобар, Лобар деяпман, хаёлинг қаерда? Бугун жуда очилиб кетибсизми, хоним? – Ҳа, энди сиз сув қуймасангиз ҳам ўзимизча очиламиз-да. – Вой-эй, ўзимнинг асалим, анчадан буён сени бунақа чиройли кўрмагандим, ё сени алмаштириб қўйишдими? Сўнгги кунларда таний олмай қоляпман. – Яхшироқ эътибор берганингизда танирдингиз. Сиз ўзингиздан бошқа бировни кўрмайсиз-ку. – Тўғри, сўнгги кунларда роса ишларим қалашиб кетди. Айтгандим-ку, янги раҳбар жуда қайсар одам, айтганини қилдирмай қўймайди. Бизни роса чарчатяпти. Шунга, Лобар, лекин мен бир дақиқа ҳам сенсиз яшай олмайман, доим хаёлимнинг бир чеккасида борсан. Сенинг хаёлинг билан яшайман, жоним. Ғолиб хотинини қучиб, уни қаттиқ бағрига босди. Лобар илк дафъа юраги қинидан чиқиб кетгудек энтикиб кетди. У энди-энди яна аввалги севикли ёрининг бўйини таниди, яна илгариги бахт таъмини ҳис қилди… * * * Эрини ишга жўнатди, ҳар доимгидай уйларини саранжомлади, боласини бироз ўйнатиб ўтирди. Шу чоқ… телефон ёдига тушиб қолди, соатга қаради, анча-мунча бўлиб қолибди. У интернетдаги ўз саҳифасини очди… Азиз бир дунё гаплар ёзганди. У нега бирон нима ёзмаётганидан хавотирга тушганини билдириб, хабар кутаётганини айтганди. Лобар бир муддат Азизнинг суратига боқиб турди, у ҳозир нима қилишни билмасди, икки ўт орасида қийналарди. Энди бир-икки сўз ёзганди ҳам, гўдаги чинқираб йиғлай бошлади. У ҳаммасини ўчирди-да, телефонини улоқтирди, ўрнидан даст туриб бориб, боласини қучиб олди. «Ширинтойгинам, ойингни йўқотиб қўйдингми? Мен ҳам ўзимни йўқотиб қўйишимга сал қолди… Юр, энди бирга овқат пиширамиз. Кейин дадаси келадилар, сенга мана бунақа катта машина, менга эса улкан гулдаста олиб келадилар…
Показать все...
✍🏼 ИНТЕРНЕТДАН ОШИҚ ИЗЛАГАН АЁЛ (1-қисм) Сиз ҳаммадан чиройлисиз, мен бунақа гўзал аёлни биринчи марта кўриб турибман. Буни мен сизга хушомад қилиш учун гапирмаяпман, ўзи қизларга хушомад қилишни билмайман. Ҳақиқат бу. Сиз соҳибжамолсиз… ” Лобарнинг юраги энтикиб кетди, тез-тез ура бошлади. «Қандай ёқимли сўзлар. Мен ростдан ҳам хунук эмасман. Расмимга яхшироқ разм солай-чи… Кулиб тушибман, ёноқларимда қизиллик ўйнайди. Қора қошлар остидан қора кўзлар мастона боқади. Юзимда ҳали ажин йўқ, тўғрироғи, билинар-билинмас ажинларим расмда кўринмасди. Уни фақатгина ўзим билардим, холос. Бу ажинларни қанақа ёмон кўришимни тасаввур ҳам қилолмайсиз. Улар – менинг душманларим». Лобар ёнидаги каравотда пишиллаб ухлаб ётган ўғлига бир қараб қўйди-да, яна интернет дунёсига шўнғиб кетди. Чунки бу ер жуда яхши. Истаган одаминг билан гаплаша оласан, хоҳлаган сўзингни ёзасан. Ҳеч ким “сен оилалисан” ёки “бу сўзларни ёзиш сенга ножоиз”, демайди. Истасанг дўстлашасан, истамасанг – шартта блокировка қилиб ташлайсан. Виртуал дунё деганлари ҳақиқий дунёга нисбатан анча ранг-баранг, қизиқарлироқ экан. «Майли, уйга кетадиган вақтим бўлиб қолди, хайр, азизим!». «Азизим»ни сал ҳайиқиброқ ёзди у, тўғрироғи юрагининг бир чеккасида нимадир қимирлаб қўйгандек бўлди. «Ахир, оилалиман, бошимда эрим бор, қаердаги нотаниш бир йигитни «азизим» дейиш ғалати». Лобар экрандан кўз узмай, жавобни интизорлик билан кутарди. Ниҳоят, унинг лабига табассум югурди. «Жоним, менинг борлиғим, жону жаҳоним. Сиз билан хайрлашишни истамайман. Сиз билан мангуга бирга бўлишни, доим суҳбатингиздан баҳра олишни истайман. Мен мудом сизнинг расмингизга тикилиб ўтираман. Чунки сиз менинг юрагимга тобора чуқурроқ жойлашяпсиз. Чунки сиз менга жудаям ёқасиз»… Лобар ўзида йўқ, кулиб, барча гапларни ўчириб ташлаб, телефонини ғаладонга ташлаб қўйди. У худди қуш каби осмонда парвоз этарди. Дунё бунча чиройли бўлмаса! Одамлар ҳам жуда ёқимли…Мен дунёдаги энг бахтиёр инсонман… * * *  Ғолиб бошқа институтда ўқирди. У ҳар замонда бир ҳамюрти – Лобарнинг курсдоши Акмалнинг олдига келиб турарди. Ўша куни Лобар энг чиройли кўйлагида, узун сочларини ёйиб, пешонасига қора кўзойнак қўндириб аудиторияга кириб келганда, кўпчилик ҳайрат билан тикилганини у ҳечам ёдидан чиқармайди. Айниқса Ғолиб. У беихтиёр Лобардан кўзини узолмасди. Қиз эса ўзини сезмаганга олиб, дугоналари билан кўришди-да, жойига ўтирди. Лекин бу нотаниш йигит юрагида тўфон уйғотиб юборганини у илкис сезарди. Лобар учинчи курсга ўтганида ортидан югуриб чарчамаган, мудом соядек эргашиб юрадиган, чиройли совғалар олиб келиб, олмаса қизларга тарқатиб, дилга хуш ёқувчи ёқимли ишқ сатрларини қоғозга тушириб, уни Лобарга тутқазадиган Ғолибга буткул кўнгил қўйганди. Буларнинг бари қизнинг орзуларидагидек эди. У Ғолибга тобора қаттиқроқ боғланиб бораётганини сезар, бу туйғу олдида ожиз эди. Йиллар ўтиб, улар турмуш қуришди. Қуёш ва Ой, ниҳоят, бир-бирларининг висолига етишишди. Уларнинг муҳаббат қиссалари давом эта бошлади. * * * – Бунча имилладинг, тезроқ ҳаракат қилсанг ўласанми? – Нега бақиряпсиз? Имиллаб нима қилибман, ўзи шундоғам куни билан болага қара, уй йиғиштир, овқат пишир, кир ювишдан чарчаб кетсам, бунинг устига сизнинг қош-қовоғингизга қарайман… – Вой, нима ишни қойиллатиб қўйибсан? Олдинги назокатинг ҳам йўқолгандек, бочкага ўхшаб семириб кетяпсан. Бунақада уй эшигини алмаштиришга тўғри келмаса бўлдийди. Лобар бир муддат жим бўлиб қолди. Хўрлиги келди. У мана шу эрни деб тиним билмаса, унга ёқадиган овқатлар пиширса, бешик тебратиб ўтириб ҳам у ҳақда ўйласа-ю, севгани унинг юзига мана шундан оғир гапларни шартта айтиб ўтирса.  (давоми 2-қисмда)
Показать все...
190376447_587947255505237_6759274401524387833_n.mp46.83 MB
#ҳикмат Уч нарсани доим қилиб юрсанг, бахтли бўласан: – Неъмат келса, Аллоҳга ҳамд айт. – Ризқинг кечикса, истиғфор айт. – Қийинчилик етса «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айт («Аллоҳдан ўзгада на қувват, на қудрат бор»).
Показать все...
ЖАННАТДА БОШИМГА ТОЖ КИЙДИР БОЛАМ! Қуръонни тамоман ёдлагин болам, Тажвидни ўрганиб маддлагин болам, Саман отни миниб отлангин болам, Ёрдам беролмагай на жиян - тоғам, Жаннатда бошимга тож кийдир болам. Одамлар сендан ҳеч рози бўлмайди, Илмсиз қорилар қози бўлмайди, Қўшиқчининг гўзал овози бўлмайди, Одамларни ўз ҳолига ташлагин болам, Қуръонни тажвидла бошлагин болам. Қиёматда ҳолим жуда ҳаробдир, Қилган ишинг асли жуда савобдир, Ҳатто жоҳилларга бўлгай жавобдир, Ёрдамга келмагай на амма - ҳолам, Жаннатда бошимга тож кийдир болам. Буюк ҳофизлардан ўрган Қуръонни, Ғанимат бил сенга берилган онни, Ҳатто авайлагин бир бурда нонни, Ёрдам беролмаса ҳатто ота - онам, Жаннатда бошимга тож кийдир болам. Кечалари таҳажжудда қилиб нолалар, Сени деб оқарди бу соч толалар, Кўча чангитиб ўйнаб юрса болалар, Ёрдам беролмагай на иним - оғам, Бошимга нурли тож кийдиргин болам. Беш кунлик дунёнинг лаззати қурсин, Қўшиқчилар олдингда индамай турсин, Қуръон билмаганлар армонда бўлсин, Менинг биттагина ўтинчим - нолам, Жаннатда бошимга тож кийдир болам. Дунёнинг ишлари адо бўлмайди, Қориларнинг юзи қаро бўлмайди, Ҳатто қиёматда гадо бўлмайди, Қуръонни ёдлабон қори бўл болам, Ота-онанг дардига дори бўл болам. Каъбани тавоф этиб ҳожи бўл болам, Қиёматда ота-онанг тожи бўл болам. ☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
Показать все...
Аёллар терговчига ўхшашади. Қўлларида ҳамма далиллар бўла туриб, ўзинг тан олишингни исташади. Айман Ёғий
Показать все...
✍🏼 Икки жуда қалин, яқин дўст Бир қишлоқдан ўтиб борарди. Қарашса бир эшик ёнида, Бир нозанин қараб турарди. Икки нигоҳ тушди жононга, Отлар юрди уйи томонга. Эртасига дўстларнинг бири, Қайтиб келди, бор учун сири. Топиб ўшал жонон уйини, Тинмай чалди севги куйини. Жонон хайрон, чиқди уйидан, Йигит чалган севги куйидан. - Хуш келибсиз! Келинг оғажон. Ҳар юмушга тайёр тану жон. - Бир арзим бор тинглагин жонон, Севиб қолдим, сени ногахон. Турмуш қуриб, бирга яшайлик,  Ошимизни бирга ошайлик. - Шарт кўяман,- деди ўйланиб,  Тоғ томонга қараб бўйланиб. - Ҳув чўққини кўряпсизми жон?  Шунда кўринг тонггача макон.  Тўхтатмасдан ёқинг бир олов,  Сахаргача ўчмасин бирров.  Ўчирсангиз оловни харгиз,  Висолимдан умид қилмангиз.  Йигит хурсанд бўлиб хўп деди,  Чунки тоғда ўтин кўп эди.  Чўққигача кўп йўл юрди у, Йўл йўлакай ўтин терди у. Кечга яқин етиб олди хам,  Гулханниям ёқиб олди ҳам. Иккинчи дўст келди қишлоқка, Парининг гўшаси, ўша овлоққа. У ҳам чалди муҳаббат торин, Умид бирлан, чиқар деб ёрин. Гўзал чиқди эшикни очиб, Латофатли, юздан нур сочиб. - Хуш келибсиз! Келинг оғажон. Ҳар юмушга тайёр тану жон. - Бир арзим бор тинглагин жонон,  Севиб қолдим, кўриб ногахон.  Турмуш қуриб, бирга яшайлик,  Ошимизни бирга ошайлик. - Шарт қўяман,- деди ўйланиб,  Тоғ томонга қараб бўйланиб, - Ҳув чўққини кўряпсизми жон?  Чикмоқликка топурсиз имкон.  Гулхан ёнар унда тўхтамай,  Кўряпсизми? Қаранг ухламай.  Кўрдим, кўрдим деди шошилиб, Кўзлар билан тили қўшилиб. Ўчиргайсиз ёришгунча тонг, Шунда тўйга чалаверинг бонг. Йигит дарров йўлга отланди, Осон шартдан қаноатланди.  Чўққигача шамолдек елди,  Тонгга яқин гулханга келди.  Тонг ёришай деб қолган эди,  Гулхан ўчай деб қолган эди.  Сал нарида мундоқ қараса,  Яқин дўсти ухларди роса. Гап нелигин тушунди дарҳол,  Ҳижолатдан бўлди бир ахвол.  Кечиргин деб кўзин ёшлади,  Ва гулханга ўтин ташлади!! Дер чин дўстлар бор бўлсин, Дўстга шундай вафодор бўлсин. Дўст гулханин ўчирган инсон, Бир умрга дўстга зор бўлсин!
Показать все...
Sevgi_Юлдуз_Турдиева_Севги_music.mp35.11 MB
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.