cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

Рекламные посты
1 775
Подписчики
-224 часа
-117 дней
-3730 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Файзли байрам барчамиз учун ибрат мактаби, куч-ғайрат манбаидир Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошқчилигидаги Республика ишчи гуруҳи аъзолари Тошкент вилоятида аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказди. Бекобод тумани “Зиёли” МФЙда уйма-уй юрилиб, эҳтиёжманд оилалардан хабар олинди, керакли амалий ёрдамлар кўрсатилди. Аҳолидан келиб тушган мурожаатлар асосида Президентимиз совғаси сифатида эҳтиёжманд оилаларга қорамол, ўз тадбирколигини янада кенгайтириб, маҳаллада 20 та қўшимча иш ўрнини яратмоқчи бўлган тадбиркорга янги “Лабо” автомашинаси топширилди. Ундан ташқари, маҳалла ёшари учун чет тилларига ихтисослашган янги кутубхона қурилиши, айрим сабаблар туфайли битмай қолган ички йўлларнинг таъмири ҳамда қатор ободонлаштириш ишлари тез кунларда ўз ниҳоясига етадиган бўлди. Ўрганишлар ниҳоясида Республика ишчи гуруҳи сектор раҳбарлари, нуронийлар, “маҳалла еттилиги” вакиллари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан суҳбатлар ўтказиб, қатор масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.  ✅ Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan Ipressclub.uz| Instagram| YouTube| Facebook
Показать все...
👍 2
Мактаб директори лавозимига номзод менежерлик курсини битирган кадрлар орасидан танлаб олинади Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори имзоланган. Қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, 2024 йил 1 январдан бошлаб:А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактаблари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш тизими жорий қилинади; ➖ курсни муваффақиятли тугатганларга махсус портал орқали менежерлик сертификати электрон шаклда берилади. Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан менежерлик сертификатига эга бўлган номзодлар орасидан мактаб директори лавозимига номзодлар захираси шакллантирилади. Мактаб директори вакант лавозимларига номзодлар фақат сертификати мавжуд бўлган номзодлар захирасига киритилган кадрлар орасидан танлаб олинади. ❗2024 йил 1 сентябрдан бошлаб, менежерлик сертификатига эга бўлган қуйидаги раҳбар ходимларга ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳap ойлик қўшимча устамалар тўланади: ➖ мактаб директорларига — 50 фоиз; ➖ мактаб директори ўринбосарларига — 30 фоиз.Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan Ipressclub.uz| Instagram| YouTube| Facebook
Показать все...
00:29
Видео недоступноПоказать в Telegram
🔸Ўзбекистонлик марафончи Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этади. 🏃🏻Бугунги қаҳрамонимиз Кенияда ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқда. Шоҳрух Давлатов Енгил атлетиканинг марафон дастури бўйича Ўзбекистин рекордчиси. 🏃🏻Чидамли ва мардонавор бир спортчининг ҳаёт йўллари ҳақида батафсил кўрсатувимизда! 📌Бугун, 17 июнь куни, соат 12:00 да “Ренессанс” телеканалида! Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan Ipressclub.uz| Instagram| YouTube| Facebook
Показать все...
IMG_2522.MP45.63 MB
00:11
Видео недоступноПоказать в Telegram
#табрик 🌙Халқаро пресс-клуб жамоаси барча мусулмон аҳлини Қурбон ҳайит байрами билан самимий табриклайди! Ҳамиша соғ-саломат бўлинг, оилангизни файзу барака ҳеч қачон тарк этмасин. Дунёнинг барча яхшиликлари ҳамроҳингиз бўлсин! _ 🌙 Коллектив Международного пресс-клуба искренне поздравляет весь мусульманский народ со священным праздником Курбан хайит. Желаем вам крепкого здоровья и семейного благополучия. Пусть сбудутся все добрые пожелания нашего народа, прозвучавшие в дни священного Рамадана! _ 🌙 The International Press Club sincerely congratulates all Muslims on the holy holiday of Kurban Hayit. We wish you good health and family well-being. May all our good wishes come true!Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan Ipressclub.uz| Instagram| YouTube| Facebook
Показать все...
PRESS.mp49.43 MB
2👍 1🙏 1
Ташриф тадбирлари якунланганидан сўнг аэропортда Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль ва унинг рафиқасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйдилар. Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan Ipressclub.uz| Instagram| YouTube| Facebook
Показать все...
01:57
Видео недоступноПоказать в Telegram
“Марказий Осиё аёллари меҳмонхона бизнесида: замонавий талаблар ва истиқболлар”мавзусида халқаро конференция Унда USAID халқаро ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ҳамда қатор ҳамкор давлат ва нодавлат ташкилотлар раҳбар ва ходимлари, тадбиркор ва ишбилармон аёллар, бизнес экспертлар, жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Ушбу дастур замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда аёллар бошқарувидаги меҳмонхона секторига инновацияларни жорий этиш ва бизнес жараёнларини рақамлаштириш, ходимларни ўқитиш орқали уларни малакасини оширишга қаратилган комплекс дастур ҳисобланади. ✅ Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan Ipressclub.uz| Instagram| YouTube| Facebook
Показать все...
javohir aka Lavha 15.06.2024 new.mp417.45 MB
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига асосан: Акбаралиев Бахтиёржон Бакирович – Андижон давлат университети ректори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Йўлдошев Акрамжон Султонмуродович эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Б.Акбаралиев тайинловга қадар Фискал институтининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаган. ⁃ Баҳодиров Азизбек Абдулазизович – Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори лавозимига тайинланди. А.Баҳодиров тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази директори лавозимида ишлаган. ⁃ Неъматов Шерзод Қаландарович – Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори лавозимига тайинланди. Ш.Неъматов тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлги Илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. ✅ Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan Ipressclub.uz| Instagram| YouTube| Facebook
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёль рафиқалари билан дастлаб Регистон ансамблига ташриф буюрдилар.Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan Ipressclub.uz| Instagram| YouTube| Facebook
Показать все...
🖥 Киберспорт бўйича Олимпиада ташкил қилинади Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) тез орада спорт турлари бўйича анъанавий Олимпиада ўйинлари каби киберспортдан ҳам Олимпия ўйинларини ташкил этишни режа қилмоқда. Бу борадаги ҳаракатлар ХОҚ Ижроқўми томонидан маъқулланган. Таъкидланишича, мусобақаларнинг потенсиал мезбонлари билан музокаралар ҳам аллақачон бошланган. ✅ Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan Ipressclub.uz| Instagram| YouTube| Facebook
Показать все...
1
Ўзбекистон — Корея: ▫️Ўтган йили товар айирбошлаш 2,5 миллиард долларни ташкил этди. ▫️Корейс инвестициялари ҳажми 7,5 миллиард доллардан ошди. ▫️Туристлар оқими ортиб бормоқда, Тошкент ва Сеул ўртасида бир ҳафтада 10 та авиапарвоз амалга оширилмоқда. ▫️ Республикамизда Корея етакчи олийгоҳларининг 4 та филиали муваффақиятли фаолият юритмоқда. Ўз навбатида, Жанубий Кореяда 11 мингдан ортиқ ўзбекистонлик талабалар таълим олмоқда. ▫️Корея маданияти уйи, Кўп тармоқли болалар клиникаси, Тошкентдаги Сеул боғи ва Сеул кўчаси дўстлик ва ҳамкорликнинг ҳақиқий рамзига айланди. ✅ Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan Ipressclub.uz| Instagram| YouTube| Facebook
Показать все...