ANDIJON DURDONALARI
Открыть в Telegram
Ушбу каналда Ханафия мазхаби, Мотурудия ақидасида бўлган Устозларимизни, ахли илмларимизни сухбат ва насихатлари қўйиб борилади.
Больше3 387
Подписчики
-324 часа
-97 дней
-230 дней
Загрузка данных...
Похожие каналы
Облако тегов
Нет данных
Возникли проблемы? Пожалуйста, обновите страницу или обратитесь к нашему support-менеджеру .
Входящие и исходящие упоминания
---
---
---
---
---
---
Привлечение подписчиков
сентябрь '26
сентябрь '26
+16
в 2 каналах
август '26
+87
в 4 каналах
Get PRO
июль '26
+59
в 6 каналах
Get PRO
июнь '26
+56
в 1 каналах
Get PRO
май '26
+51
в 3 каналах
Get PRO
апрель '26
+52
в 1 каналах
Get PRO
март '26
+63
в 3 каналах
Get PRO
февраль '26
+84
в 1 каналах
Get PRO
январь '26
+53
в 5 каналах
Get PRO
декабрь '25
+88
в 1 каналах
Get PRO
ноябрь '25
+80
в 3 каналах
Get PRO
октябрь '25
+73
в 2 каналах
Get PRO
сентябрь '25
+76
в 1 каналах
Get PRO
август '25
+86
в 2 каналах
Get PRO
июль '25
+65
в 1 каналах
Get PRO
июнь '25
+69
в 2 каналах
Get PRO
май '25
+51
в 3 каналах
Get PRO
апрель '25
+92
в 6 каналах
Get PRO
март '25
+221
в 14 каналах
Get PRO
февраль '25
+82
в 6 каналах
Get PRO
январь '25
+159
в 11 каналах
Get PRO
декабрь '24
+133
в 9 каналах
Get PRO
ноябрь '24
+117
в 7 каналах
Get PRO
октябрь '24
+101
в 6 каналах
Get PRO
сентябрь '24
+123
в 9 каналах
Get PRO
август '24
+103
в 11 каналах
Get PRO
июль '24
+105
в 6 каналах
Get PRO
июнь '24
+128
в 6 каналах
Get PRO
май '24
+102
в 6 каналах
Get PRO
апрель '24
+126
в 4 каналах
Get PRO
март '24
+131
в 6 каналах
Get PRO
февраль '24
+229
в 7 каналах
Get PRO
январь '24
+212
в 13 каналах
Get PRO
декабрь '23
+205
в 12 каналах
Get PRO
ноябрь '23
+201
в 8 каналах
Get PRO
октябрь '23
+143
в 4 каналах
Get PRO
сентябрь '23
+160
в 0 каналах
Get PRO
август '23
+95
в 0 каналах
Get PRO
июль '23
+132
в 0 каналах
Get PRO
июнь '23
+154
в 0 каналах
Get PRO
май '23
+270
в 0 каналах
Get PRO
апрель '23
+181
в 0 каналах
Get PRO
март '23
+230
в 0 каналах
Get PRO
февраль '23
+129
в 0 каналах
Get PRO
январь '23
+246
в 0 каналах
Get PRO
декабрь '22
+227
в 0 каналах
Get PRO
ноябрь '22
+251
в 0 каналах
Get PRO
октябрь '22
+179
в 0 каналах
Get PRO
сентябрь '22
+184
в 0 каналах
Get PRO
август '22
+184
в 0 каналах
Get PRO
июль '22
+223
в 0 каналах
Get PRO
июнь '22
+182
в 0 каналах
Get PRO
май '22
+205
в 0 каналах
Get PRO
апрель '22
+273
в 0 каналах
Get PRO
март '22
+2 214
в 0 каналах
Get PRO
февраль '22
+243
в 0 каналах
Get PRO
январь '22
+368
в 0 каналах
Get PRO
декабрь '21
+516
в 0 каналах
Get PRO
ноябрь '21
+177
в 0 каналах
Get PRO
октябрь '21
+361
в 0 каналах
Get PRO
сентябрь '21
+251
в 0 каналах
Get PRO
август '21
+204
в 0 каналах
Get PRO
июль '21
+222
в 0 каналах
Get PRO
июнь '21
+126
в 0 каналах
Get PRO
май '21
+193
в 0 каналах
Get PRO
апрель '21
+426
в 0 каналах
Get PRO
март '21
+281
в 0 каналах
Get PRO
февраль '21
+168
в 0 каналах
Get PRO
январь '21
+222
в 0 каналах
Get PRO
декабрь '20
+3 850
в 0 каналах
| Дата | Привлечение подписчиков | Упоминания | Каналы | |
| 08 сентября | +1 | |||
| 07 сентября | +1 | |||
| 06 сентября | +3 | |||
| 05 сентября | +1 | |||
| 04 сентября | +2 | |||
| 03 сентября | +1 | |||
| 02 сентября | +3 | |||
| 01 сентября | +4 |
Посты канала
| 2 | «Инсон ҳар куни 24 соатлик умр неъматини олади. Аммо бу неъматнинг қайтарилиши йўқ. Уйқуга вақт топамиз, телефонга соатлар ажратамиз, иш ва суҳбатларга умримизни сарфлаймиз. Лекин қалбимизга ҳаёт берадиган Қуръон учун қанча вақт ажратяпмиз?
Бир кун келиб умримизнинг сўнгги “чеки” чиқади. Ўшанда сарфланган вақтни қайтариб ҳам, қайтадан яшаб ҳам бўлмайди.
Умр - қайтарилмайдиган неъмат.
Вақт - қайта берилмайдиган омонат.
Қуръонга ҳам ҳар куни улуш ажратайлик.
Чунки маҳсулот қайтарилиши мумкин, аммо ўтган умр қайтарилмайди, фақат ҳисоби сўралади...» | 3 776 |
| 3 | Қандай ҳаётда яшаманг, беш вақт Намозни имконини қилиб, ўз вақтида ўқияпсизми - Сиз бахтли экансиз! | 4 430 |
| 4 | Ҳудди болаликда онасининг бағрида йиғлагандай, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳурмат ва муҳаббат билан онаси Ҳалима оналари билан суҳбатлашдилар. | 8 138 |
| 5 | Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналари Омина бинти Ваҳбнинг қабрлари Абво деган жойда жойлашган.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналари Омина бинти Ваҳб иффатли, ҳаёли ва зебо аёл эдилар. У киши ёшлик чоғида, бор-йўғи йигирма беш ёшлар атрофида вафот этдилар ва қабрлари Абво деган жойдаги тепалик устида қазилди. Бунинг сабаби - сел суви олиб кетмаслиги учун қабр баландроқ жойга қилинган эди.
Омина онамизнинг вафоти пайтида онамиз Умму Айман онамиз шундай деган эдилар:
— Ҳой, Муҳаммадим, кел, онангнинг қабрини қазишда ёрдам бер!
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша пайтда кичкинтой бўлсалар ҳам, қўллари билан тупроқ қазиб йиғлардилар, Умму Айман ҳам йиғларди. Умму Айман Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларини буриб турарди, оналарига қараб турмасликларини хоҳларди.
Охирида онаси Омина қабрга ётқизилди ва тупроқ билан ёпилди. Умму Айман Росулуллоҳу соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан ушлаб олиб юрдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўз ёшлари билан шундай дедилар:
— Онам, онам! Онамни ўзимиз билан олиб кетайлик! Онамни бу ерда ёлғиз ташлаб кетмайлик!😭
Бу гапларни эшитиб Умму Айман ҳам йиғларди, сабаби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дунёга отасиз келган эдилар, энди эса онадан ҳам айрилиб, иккинчи марта етим бўлиб қолдилар.
Орадан эллик беш йил ўтиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ қилиш учун юз минглаб саҳобалар билан қайтиб келдилар. Абво деган жойга етганларида у пайтдаги аламли хотиралари қайта тирилди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга шундай дедилар:
— Ҳаммаларингиз шу ерда ўтиринглар.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрлар орасида юриб, онасининг қабрини излаб топдилар ва у ерда узоқ вақт илтижо қилдилар. Кейин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғлаб юборадилар. Уларнинг йиғиларини кўриб саҳобалар ҳам йиғлайдилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғлаган ҳолда саҳобалар олдига келдилар. Уларнинг йиғлаётганини кўриб Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу сўрадилар:
— Ё Росулаллоҳ, нима бўлди? Нима учун йиғлаяпсиз, биз ҳам йиғлаб юбордик!
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
— Менинг йиғлаганим сизни ҳавотирга солдими?
— Ҳа, ё Росулаллоҳ, дедилар саҳобалар.
Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
— Менинг сизлар кўрганингиз қабр Омина бинти Ваҳб, онангиз қабридир. Мен Раббимдан уни зиёрат қилишга рухсат сўрадим, у рухсат берди. Уни мағфират қилиб беришга сўрадим, лекин Аллоҳ бунга рухсат бермади. Онаси учун йиғлаётган фарзанд қандай ҳолатга тушса, менинг ҳолим ҳам шундай бўлди ва шу менинг кўнглимни эзди.
Бу сўзларни эшитиб саҳобалар розияллоху аънхумлар янада қаттиқ йиғлаб юборишдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётида саҳобалар шундай қаттиқ йиғлаган кун бошқа бўлмаган эди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккаи Мукаррамада ғалаба қозонган куни одамлар Пайгамбаримиз алайхиссалом атрофларида жам бўлдилар — кимдир байъат қиларди, кимдир мубораклаб сўзлар айтарди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам анча кекса, беллари эгилиб қолган кампирни кўриб қолдилар. Кампир Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томон секин-секин юриб келди, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қараб турдилар, танимадилар.
— Бу ким? — деб сўрадилар.
Саҳобалар розияллоҳу анҳумлар:
— Бу сизни эмизган онангиз — Ҳалима Саъдийа! — дедилар.
Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғлаб юбордилар. Уни қучоқладилар, бошларидан силадилар, қўлларини ўпдилар.
Соҳобалар ажабланиб қараб туришарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
— Ажабланаяпсизларми? Бу менинг онам — Ҳалима онам!
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари кийиб турган ридоларини тўшадилар, Ҳалима онамизни шу ерда ўтиргиздилар. Одамлар йиғилиб турган пайтда шундай дедилар:
— Менга ва онамга бироз вақт беринглар. Мен унга ўз қисматимни, бошимдан кечирган воқеаларни сўзлаб берсам, онам олдида ҳеч қандай уялишсиз йиғласам. | 8 675 |
| 6 | Туркиядаги саллали ва соқолли ҳоким эътибор марказида
Туркиянинг Карапўрчек тумани ҳокими Меҳмет Мурат Чоруҳлу ўзига хос ташқи кўриниши - салласи ва соқоли билан жамоатчилик эътиборини тортмоқда.
Меҳмет Мурат Чоруҳлу 2024 йилда бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда 3 минг 857 та овоз тўплаб, АК Партия номзоди Умит Бодурни атига 50 та овоз фарқи билан ортда қолдирган ва ҳокимлик лавозимига сайланган.
Чоруҳлунинг айтишича, унинг салла ва соқол билан давлат идорасида фаолият олиб бораётгани кўпчиликда қизиқиш уйғотган. Ҳатто айрим фуқаролар уни шахсан кўриш ва суҳбатлашиш мақсадида ҳокимият биносига ташриф буюришмоқда.
У ҳокимият бошқарувини қабул қилиб олган пайтда муниципалитетни 35 миллион турк лираси миқдорида қабул қилиб олган. Шунга қарамай, Чоруҳлу олдига катта мақсадлар қўйган. У 2027 йилга бориб муниципалитетнинг йиллик бюджетини 400 миллион лирага етказишни режалаштирмоқда.
Маълумоти бўйича қурилиш соҳаси мутахассиси бўлган Меҳмет Мурат Чоруҳлу Сакаря университетининг Қурилиш муҳандислиги йўналишини тамомлаган. Ҳокимликка сайланишидан аввал қурилиш ва пудратчилик соҳаларида фаолият юритган.
Салла ва соқоли билан анъанавий қиёфани сақлаб қолган ҳолда замонавий бошқарув тизимида фаолият юритаётган Чоруҳлу бугун Туркияда жамоатчилик қизиқишини уйғотаётган маҳаллий раҳбарлардан бирига айланган. | 2 854 |
| 7 | Нет текста... | 2 436 |
| 8 | Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиган масжид...
Исломдаги биринчи жума намозига гувоҳ бўлган жой!
Бани Баёза масжиди Мадинаи Мунавваранинг тарихий масжидларидан бири бўлиб, у Қубо минтақасида жойлашган. Бу ерда Аллоҳнинг Росули соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиганлар.
Бани Баёзанинг (улар Хазраж қабиласидан бўлишган) уйлари Ҳаррадаги Раҳаба минтақасида бўлгани айтилади. У ерда «Ақраб» деб номланган қалъаси бор ферма бор эди. У Осим ибн Атия ибн Баёзанинг авлодларига тегишли эди.
Бани Баёза жойи Жума масжидига яқин бўлиб, тахминан 811 метр масофада жойлашган.
Бу минтақа жуда катта тарихий аҳамиятга эга; чунки у Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилишларидан олдин ўқилган жума намози каби Мадинаи Мунавваранинг исломий тарихидаги воқеаларга гувоҳ бўлган жойлар билан боғлиқ.
Бу Мадинайи Мунавваранинг тарихидан унутилган бир парча… аммо у ўз бағрида Исломнинг энг қадимги саҳифаларидан бирини олиб юради!
Шамс..... | 3 464 |
| 9 | Робиъул-аввал - Мавлуд шариф ойи муборак бўлсин!
У зоти шариф соллаллоҳу алайҳи васалламни муборак ва гўзал ахлоқларидан намуна олиб яшаш ҳар биримизга насиб этсин. | 10 651 |
| 10 | #Дуо
Бомдоддан кейин ушбу дуони ўқишни одат қилинг, ўрганмоқчи бўлган илмингиз, албатта, сизга юқади:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلًا مُتَقَبَّلًا
"Аллоҳумма инний ас-алука ъилман наафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан".
Аллоҳим, Сендан фойдали илм, қабул бўлувчи амал, пок ризқ сўрайман. | 4 648 |
| 11 | Бир бой-бадавлат одам ўлаётган чоғида ўғлига васият қилибди:-Ўғлим, ўлган куним оёқларимга эски пайпоғимни кийдириб қўй!- Нега, дада?- Илтимосимни бажо қил!Сўнг, бир мактубни имомга бериб, ўлганидан кейин ўғлига бериб қўйишини илтимос қилибди...Ниҳоят, ўша одам ўлибди, ўлик ювилиб,сўнг кафанланмоқчи бўлганида ўғли ота васиятини бажо қилмоқчи бўлиб, жасад оёғига эски пайпоғини кийдирмоқчи бўлибди. Буни кўрган имом бундай қилиш мумкин эмас, деб қаттиқ тақиқлабди! Бироқ ўғил бу отам васияти, деб қулоқ солмабди. Буни кўрган имом отаси қолдирган мактубни ўғлига берибди. Унда қуйидагилар ёзилган экан:"Ўғлим, ҳаётда қанча-қанча бойликка эга бўлсам ҳам, ҳатто пайпоғимни ҳам олиб кетишга қодир бўла олмадим! Аллоҳдан қўрқ! Ота ўз фарзандига ёрдам бера олмайдиган КУН учун солиҳ амаллар билан зоҳира тайёрла". | 3 275 |
| 12 | Авваллари уйга келган меҳмон қибла қаердалигини сўраган бўлса, ҳозир эса вайфайнинг кодини сўраяпти... | 6 351 |
| 13 | Усмон розияллоҳу анҳу: «Йўқ, лекин мен Аллоҳнинг ҳимоясига розиман ва Ундан ўзганинг паноҳида бўлишни истамайман», дедилар.
Сўнг Масжидул Ҳарамга бориб, одамлар қаршисида бу ҳимояни очиқчасига қайтардилар.
Шундан сўнг Усмон розияллоҳу анҳу Қурайш мажлисларидан бирида ўтирган эдилар. Ўша ерда шоир Лабид ибн Рабиъа ўзининг машҳур қасидасини ўқий бошлади:
— «Огоҳ бўлингки, Аллоҳдан ўзга ҳар бир нарса ботилдир...»
Усмон розияллоҳу анҳу баралла овоз билан: «Тўғри айтдинг», дедилар.
Лабид давом этди: — «Ва ҳар бир неъмат, шубҳасиз, завол топгувчидир...»
Усмон розияллоҳу анҳу қатъият билан: «Ёлғон айтдинг! Жаннат неъматлари асло завол топмайди», дедилар.
Лабид ғазабланиб: «Эй Қурайш жамоаси, сизлар билан ўтирганлар қачондан бери бундай ҳақорат қилинадиган бўлди?» деди.
Даврадагилардан бир киши: «Бу бизнинг динимиздан чиққан аҳмоқлар билан бирга бўлган бир аҳмоқдир», деди.
Тортишув авж олди, ҳатто бир киши ўрнидан туриб, Усмон розияллоҳу анҳунинг кўзига тарсаки тушириб, кўкартириб юборди. Валид ибн Муғира яқин атрофда бу манзарани кузатиб турарди. У афсус билан: «Валлоҳи, эй жияним, агар менинг ҳимоямда бўлганингда, кўзинг бу балодан омон қолган бўларди», деди.
Шунда Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу мўминга хос табассум билан жавоб бердилар:
— «Йўқ, аксинча, менинг соғлом кўзим ҳам Аллоҳ йўлида шеригига етган нарсага (жароҳатга) муҳтождир. Мен ҳозир сендан кўра азизроқ ва қудратлироқ Зотнинг паноҳидаман».
Кейинчалик Усмон розияллоҳу анҳу Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилдилар. У ерда у зотнинг ибодат ва зуҳд чашмалари жўш урди, ҳатто кундузлари рўза тутиб, кечалари намоз билан қоим бўлардилар. Ибодатга бутунлай берилганларидан ўзларига ҳам, аҳли аёлларига ҳам жуда қаттиққўл эдилар.
Кунларнинг бирида у зотнинг аёллари Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига жуда оддий, қаровсиз бир аҳволда кирди. Оиша онамиз бунинг сабабини сўраганларида, у: «Эрим кундузлари рўзадор, кечалари намозда қоимдир (бизга вақт ажратмайди)», деди. Оиша онамиз бу гапни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етказдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Усмон розияллоҳу анҳуни учратиб, шундай дедилар:
— «Эй Усмон, бизга таркидунёчилик (руҳонийлик) фарз қилинмаган. Наҳотки менда сен учун гўзал намуна бўлмаса? Валлоҳи, мен ичингизда Аллоҳдан энг кўп қўрқувчингиз ва Унинг чегараларини энг қаттиқ муҳофаза қилувчингизман».
Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу ўлим тўшагига ётдилар. Бу хабар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етгач, у зот шошиб етиб келдилар. У зотнинг юзларидан ёпқични кўтариб, пешоналаридан ўпдилар, муборак кўз ёшлари эса ёноқларидан оқиб тушди. Усмон розияллоҳу анҳу Мадинада вафот этган биринчи муҳожир ва Бақеъ ал-Ғарқад қабристонига дафн этилган биринчи инсон бўлдилар.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳо вафот этганида, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам кўзларида ёш билан: «Биздан олдин ўтган солиҳ ва яхши салафимиз Усмон ибн Мазъунга бориб қўшил», деб марҳамат қилдилар.
Аллоҳ таоло Усмон ибн Мазъундан ва барча улуғ саҳобалардан рози бўлсин!
Шамс..... | 5 028 |
| 14 | Бақеъ қабристонидаги биринчи қабр
Маккайи Мукаррамада Бану Жумҳ қабиласидан бўлган Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу исмли бир киши бор эди. У зот исломга биринчилардан бўлиб кирдилар - фақатгина ўн уч кишидан кейин, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳали Арқам розияллоҳу анҳунинг уйига (Дор ул-Арқам)га кирмасларидан аввал мусулмон бўлдилар. Ҳабашистон ерларига икки бор ҳижрат қилдилар. Жоҳилият давридаёқ: «Ақлимни кетказадиган, ўзимдан паст кимсаларни устимдан кулдирадиган ва мени истамаган одамимга қизимни никоҳлаб беришга мажбур қиладиган нарсани асло ичмайман», деб шаробни ўзларига ҳаром қилган эдилар.
Кунларнинг бирида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадаги уйларининг ҳовлисида ўтирган эдилар. Шу пайт у ердан Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу бироз беэътибор бўлиб ўтиб қолдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотни мулойимлик билан чақирдилар:
— «Эй Абу Соиб, ҳузуримга ўтириб, бир оз суҳбатлашмайсизми?»
Усмон розияллоҳу анҳу у зотнинг рўпараларига ўтирдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотга гапира туриб, тўсатдан кўзларини осмонга қаратдилар, бир муддат тикилиб қолдилар, сўнг нигоҳлари аста-секин пастлаб, ерга қаради.
Усмон розияллоҳу анҳу бу ғаройиб ҳолатни кузатиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларига узоқ тикилдилар-да, сўнг дедилар:
— «Я Росулаллоҳ, илгари ҳам сиз билан кўп бора бирга ўтирганман, лекин бугунгидек иш қилганингизни ҳеч кўрмагандим».
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилиб: «Буни сездингми, эй Усмон?» дедилар.
У зот: «Ҳа, сездим», дедилар.
Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен ўтирган лаҳзада ҳузуримга Аллоҳнинг элчиси Жаброил келди», дедилар.
Усмон розияллоҳу анҳу таажжубланиб: «Аллоҳнинг элчиси дейсизми?» деб сўрадилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», деб жавоб бердилар.
Усмон розияллоҳу анҳу ҳаяжон ва иштиёқ билан: «Хўш, у сизга нима деди?» деб сўрадилар.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотга қуйидаги оятни тиловат қилиб бердилар:
«Албатта, Аллоҳ адолатга, чиройли амаллар қилишга ва қариндошларга яхшилик қилишга буюрур ҳамда бузуқлик, ёмонлик ва зўравонликдан қайтарур. У сизларга насиҳат қилур, шояд эслатма олсангиз». (Наҳл сураси, 90-оят)
Усмон розияллоҳу анҳу буни очиқ қалб билан тингладилар ва чуқур таъсирланиб дедилар:
— «Адолатга, эҳсонга, силаи раҳмга буюрадиган, бузуқлик, ёмонлик ва зўравонликдан қайтарадиган... Сизга келган бу ваҳий нақадар гўзал! У яхшиликнинг мағзини буюриб, ёмонликнинг барча илдизларини тақиқлабди».
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тиловатни тугатишлари билан Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳунинг қалбларига иймон мустаҳкам ўрнашди ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам у зот учун ўз жони ва фарзандидан ҳам севимлироқ бўлиб қолдилар. У зот ўша заҳоти исломни қабул қилдилар, у зот билан бирга ўғиллари Соиб ҳамда ака-укалари Қудама ва Абдуллоҳлар ҳам мусулмон бўлишди.
Қурайшнинг мусулмонларга берган озорлари кучайганда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ҳеч кимга зулм қилинмайдиган одил подшоҳ юрти бўлмиш Ҳабашистонга ҳижрат қилишга рухсат бердилар. Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу биринчи муҳожирлардан эдилар. Аммо у ерда узоқ қолмадилар, чунки Маккага «Қурайш исломни қабул қилибди» деган ёлғон хабар етиб борди ва кўпчилик қатори Усмон розияллоҳу анҳу ҳам Маккага қайтдилар.
Макка тупроғига қадам қўйишлари билан яна қийноқ ва тазйиқлар бошланди. Усмон розияллоҳу анҳу Валид ибн Муғиранинг ҳимоясига (химоя остига) кирдилар ва у ерда омонликда юрдилар, бироқ Аллоҳ йўлидаги биродарлари ҳамон азобланаётган эди. Бундан Усмон розияллоҳу анҳунинг қалблари қаттиқ сиқилиб, ўзларига дедилар: «Валлоҳи, биродарларим балога йўлиқиб турган бир пайтда, менинг бир мушрикнинг ҳимоясида тинч-омон юришим нафсимга катта айбдир».
У зот Валиднинг ҳузурига бориб: «Эй Абу Абдушшамс, мен сенинг ҳимоянгни ўзингга қайтардим», дедилар.
Валид таажжубланиб: «Нега, эй биродаримнинг ўғли? Қавмимдан бирор киши сенга озор бердими?» деб сўради. | 4 649 |
| 15 | Зўр маълумотлар экан.
Қизиқ маълумот:
ТИЛИМИЗНИ ҚАНЧАЛИК БИЛАМИЗ?!
Ниманинг боласи нима деб аталади?
1. Туянинг боласи “бўталоқ”. Арабларда туя 500дан ортиқ ном (синоним) билан аталади. “Ғалати” деган сўз туядан олинган. Аниқроғи туянинг аъзосидан олинган.
2. Кийик ва оҳунинг боласи “қуралай”.
3. Отнинг боласи “қулун”. Яна ёшига қараб “тойчоқ”, “ғўнон”, “дўнон”, “пишти” деб аталиб бораверади. Отнинг эркаги – “айғир”, урғочиси – “байтал”, туққани ва бўғози – “бия” дейилади. Энг қариси “қирчанғи” дейилади. Йилқи, уюр, тушов ва абзаллари, ёши, тури, зоти, сифатига таъриф берадиган бўлсам бу ерга сиғмайди, катта китоб бўлади. Бир сўз кўп ишлатилгани учун шу битта абзалини айтиб ўтаман: эгар отнинг бўйнига бориб қолмаслиги учун эгарни думига тортиб турадиган, думи тагидан ўтказилган махсус арқон “қуюшқон” дейилади. Думи қуюшқондан чиқиб кетса эгар бўйнига сурилиб кетади, гарчи қорнидаги босма-айил мустаҳкам боғланган бўлишига қарамай.
4. Сигирнинг боласи “бузоқ”. Яна бир ёшга тўлгандан кейин – “тана”, урғочиси – “ғунажин”. Эркаги – “буқа”, бичилгани, яъни ахта қилингани – “новвос” ёки “хўкиз”.
5. Эчкининг боласи “улоқ”. Эчкининг эркаги – “така”. Бичилгани “серка”.
6. Қўйнинг боласи “қўзичоқ”. Эркаги – “қўчқор”.
7. Итнинг боласи “кучук”. Итнинг урғочиси – “қанжиқ” дейилади. Кучук дарахт ва тўсинлар олдида бир оёғини кўтариб пешоб қилишни бошлаган кундан балоғатга етган ҳисобланади.
8. Эшакнинг боласи “кудунг” ва “хўтик”. Балоғатга етган эркаги – “ханги” дейилади. От ва эшакдан чатиштирилгани “хачир” дейилади. Лекин хачир насл қолдирмайди. Эшакнинг бўйнида қора чизиқли қитиғи бор – “хала” деб номланади. Ўша халага тегиниб эшакни тезлатиш учун ишлатиладиган чўпни “халачўп” дейилади.
9. Мушукнинг боласи “хумпар”. Балоғатга етганлари “мов” дейилади.
10. Товуқнинг боласи “жўжа”. Бир ёшга етгандан кейин туллайди (яъни пат ташлайди) шунинг учун “туллак” дейилади. Панжалари тепасида ортиқча панжа – пих бўлади. Агар қичқирса (хўрозга нисбатан) ва пихи ёрма бўлган бўлса, яъни “пихини ёрган” хўроз балоғатга етган ҳисобланади.
11. Қушнинг боласи “полапон”.
12. Балиқнинг тухуми ва пардадаги боласи “увилдириқ”.
13. Қурбақанинг боласи “итбалиқ”.
14. Чўчқанинг боласи “жиш”. Ёввойиси – “тўнғиз”. Чўчқанинг нари, яъни эркаги – “қобон”, урғочиси – “мегажин” дейилади.
© Шукур Жабборнинг саҳифасидан. | 6 580 |
| 16 | Эгриларга ҳеч ким эътибор бермайди, ҳамма зарба тўғриларнинг бошига тушаверади…
Порасини олганлар ишлайверади, ҳалолликда собит қолганларга эса муттахамлик тамғасини босишга уринишади.
Шундоқ экан ҳеч сиқилма. Ҳалоллар доим босимга учрайди. Ҳалол яшаш жуда қийин, лекин ўз навбатида жуда лаззатли! | 4 880 |
| 17 | #ибрат
Қанчалик текис ва тўғри бўлсанг хам, барибир баъзи одамлар сени қинғир-қийшиқ кўради. | 4 932 |
| 18 | 🌺"Ким фарзанди олим бўлишини истаса ғариб фақиҳларнинг риоясини қилиб юрсин. Уларни эъзозлаб, бирор нарсалар икром қилиб ҳам турсин. Бордию ўғли бўлмаса ҳам, набираси олим бўлиб етишади".
"Машойихлар ўгити". | 5 867 |
| 19 | Табассум ажойиб дори:
— уни дўстингга берсанг хурсанд бўлади;
— душманингга берсанг ичи зил кетади;
— онангга берсанг кўнгли ёришади;
— фарзандингга берсанг мехри ошади;
— танимаган кишингга берсанг сен учун садақа ажри бўлади;
— эр аёлига берса севгиси ортади;
— аёл эрига берса ишончи ортади.
• Бу дорининг зарарли асоратлари йўқ ва у ҳеч қаерда сотилмайди, балки уни Аллоҳ таоло юзингга жойлаб қўйган.
• Сал жилмайиб ва самимийлашсанг бўлди, ажойиб дорини текинга оласан. | 7 243 |
| 20 | Фарзанд адо қилиши лозим бўлган 10 та ҳақ:
1. Ота-онасига таом бериш.
2. Хизматларини қилиш.
3. Чақирганларида “лаббай” деб жавоб бериш.
4. Гуноҳ бўлмаган бир ишга буюрганида, итоат этиш.
5. Юмшоқ оҳиста гаплашиш.
6. Кийим олиб бериш.
7. Юрганда орқасидан юриш.
8. Ўзига раво кўрган нарсаларни отасига ҳам раво кўриши.
9. Ўзига раво кўрмаган нарсаларни отасига ҳам раво кўрмаслиги.
10. Дуо қилганида отасини ҳам қўшиб Аллоҳдан мағфират тилаши. | 8 532 |
