Sof.uz | Соф хабарлар
Открыть в Telegram
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Больше4 669
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 день
Архив постов
2 ойда қарийб 13 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда қарийб 13 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
2023 йилнинг 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда қурилиш билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотлар сони сони 37 267 тага етган.
2023 йилнинг февраль ойида 848 та янги қурилиш корхоналари ташкил этилган.
Қурилиш корхоналарининг энг катта қисми, яъни 7 177 таси ёки республикадаги жами корхоналарнинг 19,3 % Тошкент шаҳрида жойлашган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси пасайди
Марказий банк жорий йилнинг 3 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.
Унга кўра:
1 АҚШ доллари – 11 404,65 сўм (-28,56);
1 Евро – 12 411,68 сўм (-5,93);
1 Россия рубли – 147,81 сўм (-0,62).
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштира олмай қолган фуқаролар жарима тўлайдими?
Бугун – 2023 йил 31 март куни эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришнинг сўнгги куни.
Яъни жорий йил 1 апрелдан бошлаб 2010 йилгача берилган эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ЎзАга маълум қилишича, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришга мурожаат қилганда ёки белгиланган муддатларда алмаштирилмасдан кейин алмаштиришга мурожаат қилганда маъмурий жазо қўлланилмайди.
Фақат автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бермайди, яъни муддати ўтган ёки белгиланган муддатларда алмаштирилмаган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан автомобиль бошқарган шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси билан "ҳужжатсиз бошқариш" сифатида маъмурий баённома расмийлаштирилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
⚡️Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари учун нархлар оширилади
Нархлар жорий йилнинг 1 апрелидан оширилади. Нарх ошишига сабаб сифатида мутасаддилар Ҳайвонот боғида сақланаётган жониворларнинг озуқаси нархининг ошиши билан боғлиқ эканини айтмоқда.
Имконияти чекланганлар ва 7 ёшдан кичик бўлган болалар учун кириш бепул.
Хизматни ўтаётган ҳарбийлар, нафақадаги фуқаролар ва 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун кириш чипта нархи 20 минг сўм. 16 ёшдан катталар учун эса 35 минг сўм этиб белгиланди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
2 ойда 350 та юк автомобили ишлаб чиқарилган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 350 та юк автомобили ишлаб чиқарилган.
Сўнгги йилларда ишлаб чиқарилган юк автомобиллари сони:
— 2021 йил январь-февраль – 571 та
— 2022 йил январь-февраль – 425 та
— 2023 йил январь-февраль – 350 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Тошкентда хонадонлар ижара нархлари пасайди
ПМТИ таҳлилига кўра, Тошкент шаҳрида хонадонлар учун ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Маълумки, ўтган йил хонадонлар учун ижара нархлари ўса бошлаган ва октябрь ойига келиб, ўзининг энг юқори нуқтасига чиққан, сўнгра пасая бошлаган.
Батафсил: https://sof.uz/l1k
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Electronic Arts Inc ўз ходимларининг 6 фоизини қисқартиришни режалаштирмоқда
Йирик видео ўйинлар ишлаб чиқарувчи Electronic Arts Inc ўз ходимларининг қарийб олти фоизини ишдан бўшатиш, шунингдек, офис жойларини қисқартириш режалари ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Reuters агентлиги.
Ўтган йилнинг март ойи охирида 12 900 га яқин ходимга эга бўлган Electronic Arts Inc қайта қуриш режалари учун 170 миллиондан 200 миллион долларгача харажат сарфлаши мумкин.
«Активларимизга катта эътибор қаратган ҳолда, биз стратегиямизга ҳисса қўшмайдиган лойиҳалардан воз кечишга, кўчмас мулк бизнесимизни кўриб чиқишга ва баъзи жамоаларимизни қайта ташкил этишга қарор қилдик», – деди бош директор Эндрю Уилсон.
FIFA ва The Sims видео ўйинлари сериясини яратувчиси бўлган Electronic Arts Inc ўз ходимларига бошқа лойиҳаларга ўтишлари учун имкониятлар яратади ва охирги чора сифатида товон тўлайди, деди Уилсон компания блогида.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон полиэтилени асосан Туркияга экспорт қилинган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида хорижий давлатларга қиймати 30,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 37,9 минг тонна полиэтилен экспорт қилган.
Полиэтилен экспорти ҳажми ўтган 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6 минг тоннага камайган.
2023 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон энг кўп полиэтилен экспорт қилган давлатлар:
Туркия – 18,9 минг тонна
Хитой – 5,8 минг тонна
Латвия – 4,8 минг тонна
Россия – 3,7 минг тонна
Қозоғистон – 2 минг тонна
Буюк Британия – 907,5 тонна
Грузия – 616 тонна
Нидерландия – 433 тонна
Португалия – 371,3 тонна
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
АҚШ Федерал захира тизими томонидан SVB банкротлиги бўйича ички тергов бошланди
АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) Silicon Valley Bank (SVB) банкротлиги бўйича ички текширувни бошлади, дея маълум қилди Bloomberg.
Тергов 14 мартда бошланган ва олти ой давом этади. SVB ва бошқа банклар фаолияти ФЗТ Бошқарувчилар кенгаши ва мамлакат марказий банки функцияларини бажарувчи агентлик экспертлари томонидан қандай назорат қилинганлигини баҳолаш режалаштирилган.
ФЗТ бош инспектори бўлим фаолияти устидан назорат функцияларини амалга оширади, у ФЗТ раиси томонидан тайинланади. Марк Биалек бу лавозимда 2011 йилдан бери ишлаб келмоқда.
Аввалроқ ФЗТ кузатув бўйича раиси ўринбосари Майкл Барр SVB раҳбарияти банк таҳдидларга юқори даражада таъсир кўрсатаётганини билишини, бироқ зарур чоралар кўрмаганини айтди. Майкл Баррнинг қўшимча қилишича, АҚШ молиявий регуляторлари банк сиёсатини қайта кўриб чиқишга қарор қилган. «Бундай қилмаслик масъулиятсизлик бўларди», - дейди у.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг сўмга нисбатан курси яна кўтарилди
Марказий банк 31 мартдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.
1 АҚШ доллари – 11 433,21 сўм (+18,16);
1 Евро – 12 417,61 сўм (+20,87);
1 Россия рубли – 148,43 сўм (+0,02).
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Глобал иқтисодий ўсишга қўшилган улушнинг 1/3 қисми Хитой ҳиссасига тўғри келмоқда
2023 йилда жаҳон иқтисодий ўсишига қўшилган улушнинг 1/3 қисми Хитой ҳиссасига тўри келади. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) бошқарувчи директори Кристалина Георгиева Боао Осиё форуми (БОФ) майдонида Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ли Цян билан учрашувда маълум қилди.
ХВЖ раҳбарининг сўзларига кўра, Хитой иқтисодиёти жадал ривожланмоқда ва бу йил жаҳон иқтисодий ўсишига қўшилган улушнинг 1/3 қисмидан ошиши кутилмоқда ва шу билан бошқа давлатлар учун муҳим имкониятлар яратилади.
Жамғарма Хитой билан макроиқтисодий сиёсатни тартибга солиш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштиришга, савдо бўлинишининг олдини олишга ва ривожланаётган мамлакатларга дунё янада барқарор ва хавфсиз бўлиши учун қарз инқирозларини яхшироқ бошқаришга ёрдам беришга тайёр.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Европа комиссияси Россияга қарши санкцияларни назорат қилувчи орган яратишга қарор қилди
2023 йилнинг ёзида Еврокомиссия ва Европа Иттифоқининг бир қанча давлатлари Россияга қарши санкцияларга риоя этилишини назорат қилиш бўйича қўшма лойиҳани ишга туширади, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Лойиҳа санкциялар режимидаги камчиликларни бартараф этади ва миллий ҳукуматларни мувофиқлаштиради. Унда тўққиз мамлакат: Чехия, Кипр, Дания, Венгрия, Литва, Мальта, Руминия, Словения ва Испания иштирок этади.
Ҳукуматлар ва компаниялар санкцияларни амалга оширишдан қочмаслиги учун янги механизм зарур. Нидерландия уни яратишни таклиф қилди. У компанияларнинг ҳақиқий эгаларини аниқлаш ва санкцияларни четлаб ўтиш учун потенциал восита ҳисобланган криптовалюталарни назорат қилиш бўйича давом этаётган дастурга асосланади.
Икки йил муддатда мазкур дастур асосида янги назорат органи тузилиши мумкин.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Россияда ишсизлик рекорд даражага тушиб кетди
Жорий йилнинг февраль ойида Россияда ишсизлик даражаси тарихий энг паст даражага тушиб, 3,5 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Росстат ҳисоботида қайд этилган.
Кўрсаткич 15 ёшдан ошган ишсиз аҳолини ҳисобга олади. Бундан ташқари, бу мавсумий омилни истисно қилмайди.
Қайд этилишича, январ ойида Россияда жами 2,734 миллион фуқаро ишсиз бўлган бўлса, кейинги ойда бу кўрсаткич 2,635 миллионга камайган. Шу билан бирга, феврал ойи охиригача 0,6 миллион киши расман ишсиз мақомига эга бўлди.
Март ойи бошида бош вазир ўринбосари Татяна Голикова ҳам ишсизлик даражаси рекорд даражада пастлиги ҳақида хабар берган эди. Ўша пайтда, унинг сўзларига кўра, бу кўрсаткич 3,6 фоизни ташкил этган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистонда аҳолига тегишли бўлган автобуслар сони қанча?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга тегишли бўлган автобуслар сони 6 666 тани ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида жисмоний шахсларга тегишли бўлган автобуслар сони:
— Қорақалпоғистон Р. – 500 та
— Андижон вилояти – 237 та
— Бухоро вилояти – 430 та
— Жиззах вилояти – 337 та
— Қашқадарё вилояти – 220 та
— Навоий вилояти – 232 та
— Наманган вилояти – 229 та
— Самарқанд вилояти – 914 та
— Сурхондарё вилояти – 403 та
— Сирдарё вилояти – 279 та
— Тошкент вилояти – 921 та
— Фарғона вилояти – 1351 та
— Хоразм вилояти – 287 та
— Тошкент шаҳри – 326 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Бир нечта жамоалар оммавий савдолар орқали сотилади. Рўйхатда "Насаф", "Навбаҳор", "Пахтакор" ва бошқа клублар бор
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 март куни "Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Мазкур қарор асосида хусусийлаштириш соҳасида қилиниши керак бўлган қатор амалий ишлар белгиланди. Жумладан, оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган 1001 та корхонанинг акция пакетлари (улушлари) рўйхати тасдиқланди.
Қарорга кўра, Улар орасида бир қанча футбол клубларини ҳам кўриш мумкин. Булар – "Бухоро", "Насаф", "Машъал", "Локомотив", ОКМК, "Металлург", "Бунёдкор", "Шўртан", "Навбаҳор", "Динамо" ва "Пахтакор".
Алоҳида айтиш жоиз, номлари келтирилган жамоаларнинг 100 фоиз улуши сотувга қўйилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
2 ойда қайси ҳудуднинг ташқи савдо айланмаси юқори бўлди?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида ҳудудлар кесимида ташқи савдо айланмаси ҳажми (АҚШ доллари):
— Қорақалпоғистон Р. – 82,6 млн
— Андижон вилояти – 683 млн
— Бухоро вилояти – 202 млн
— Жиззах вилояти – 140 млн
— Қашқадарё вилояти – 83 млн
— Навоий вилояти – 172 млн
— Наманган вилояти – 191 млн
— Самарқанд вилояти – 369 млн
— Сурхондарё вилояти – 46 млн
— Сирдарё вилояти – 137 млн
— Тошкент вилояти – 889 млн
— Фарғона вилояти – 273 млн
— Хоразм вилояти – 141 млн
— Тошкент шаҳри – 3,8 млрд
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
2023 йилда фуқаролар томонидан илгари сурилган лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 8 трлн. сўм маблағлар йўналтирилади
АОКАда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тизимда ўтган йилда амалга оширилган ишлар ва жорий йилдаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.
2023 йилнинг 1-чорагида Давлат бюджети даромадлари ижроси 48,5 трлн. сўмни ташкил этиши, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан нисбатан 6,7 трлн. сўмга ёки 16 фоизга ошиши кутилмоқда.
Шунингдек, жорий йилда тижорат банкларига ипотека кредитлари ажратиш учун 9 трлн. сўм ресурслар ажратилиши ҳамда 1,1 трлн. сўм ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб берилиши режалаштирилган.
Давлат бюджетининг 2023 йил 1-чорак харажатлари 62,2 трлн. сўмни ташкил этмоқда. Шундан 29,3 трлн. сўми ижтимоий харажатларга йўналтирилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистонда сўнгги йилларда 5 та янги хусусий авиакомпания ташкил қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Қайд этилганидек, Ўзбекистонда сўнгги йилларда 5 та янги хусусий авиакомпания ташкил қилинди, авиапарк 44 тага етди.
Батафсил: https://sof.uz/1j92
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ҳокимлар ва элчилар 7 миллион хорижий ва 15 миллион ички сайёҳларни жалб қилади
Жорий йилда вилоят ҳокимлари ва элчилар 7 миллион хорижий ва 15 миллион ички сайёҳларни жалб қилиш, экспортни 2,5 миллиард долларга етказиш устида аниқ режа ва мажбурият билан ишлашлари шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Президент топшириғига кўра, туроператор, меҳмонхона, транспорт корхоналари, олийгоҳлар вакиллари билан бир неча бор учрашилиб, уларнинг муаммолари ва таклифлари ўрганилди.
Ўрганишлар кўрсатганидек, туристларни фаол жалб қиладиган жойлар ҳақида контент кам, бори ҳам қизиқарли эмас, сайёҳларни 4-5 кун олиб қоладиган турпакетлар етишмайди. Йўл чипталарини 3-6 ой олдиндан брон қилиш, сотиб олишда ноаниқликлар жуда кўп. Музей, театр, маданият масканлари туризм дастурлари билан боғланмаган, уларнинг ишлаш вақти ҳам сайёҳлар талабидан келиб чиқмаган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг сўмга нисбатан курси кўтарилди
Марказий банк 30 мартдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.
1 АҚШ доллари – 11 415,05 сўм (+23,11);
1 Евро – 12 396,74 сўм (+75,22);
1 Россия рубли – 148,41 сўм (-0,32).
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
