Ўзбекистон 4 ойда 64,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган мис қувурлар экспорт қилган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 12 та хорижий давлатга қиймати 64,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган мис қувурлар экспорт қилган.
Мис қувурлар экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 минг тоннадан ошган.
Ўзбекистон 4 ойда энг кўп мис қувурларини экспорт қилган давлатлар:
Туркия – 4,2 минг тонна
Россия – 1,8 минг тонна
Қозоғистон – 292 тонна
Қирғиз Р. – 159 тонна
Беларусь Р. – 121 тонна
Озарбайжон – 118 тонна
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
13 июня 2023, 23:01
