Sof.uz | Соф хабарлар
Открыть в Telegram
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Больше4 669
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней
Архив постов
АҚШ молия вазирлиги Эронга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам берган 39 компанияга чекловлар жорий қилди
АҚШ Молия вазирлиги Эронга чекловларни четлаб ўтишда ёрдам берган 39 компанияга қарши санкциялар эълон қилди. Бу ҳақда бошқарма сайтида хабар берилди.
Америка Қўшма Штатлари Ғазначилик департаменти баёнотида айтилишича, рўйхатга олинган компаниялар "Persian Gulf Petrochemical Industry Commercial Co." каби санкцияланган компанияларни таъминловчи яширин банк тармоғини ташкил қилган.
Таъкидланишича, санкциялар Эрон, Сингапур, Малайзия, Гонконг ва Бирлашган Араб Амирликлари компанияларига нисбатан киритилган. Уларнинг барчаси, АҚШ департаменти маълумотларига кўра, Эрон нефть маҳсулотларини Осиёдаги харидорларга етказиб беришни яширишда, Эрон нефть ишлаб чиқарувчилари учун мавжуд чекловларни четлаб ўтиш учун молиявий операцияларни таъминлашда иштирок этган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
АҚШ ва унинг иттифоқчилари санкциялар туфайли бир йил ичида Россиянинг 58 миллиард доллардан ортиқ активларини блоклаган
АҚШ санкциялар асосида Россия Федерацияси билан боғлиқ мол-мулкни қидириш ва ҳибсга олиш билан шуғулланадиган халқаро REPO ишчи гуруҳидаги иттифоқчилари билан биргаликда сўнгги бир йил ичида россияликларнинг 58 миллиард доллардан ортиқ маблағларини музлатиб қўйди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги матбуот хизматига таяниб, "ТАСС" хабар бермоқда.
"REPO ишчи гуруҳи аъзолари санкцияга учраган россияликларнинг 58 миллиард доллардан ортиқ маблағни муваффақиятли блокировка қилишди", — дейилади ҳужжатда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Мен субсидия хабарномасини олдим. Лекин бирламчи бозорда менга тўғри келадиган уй-жой топа олмадим. Иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олсам бўладими?
Йўқ, сиз фақат бирламчи бозордан уй-жой сотиб олишингиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомга кўра, уй-жойлар деганда, ҳудудларда бирламчи бозорда янги қурилган кўп қаватли уй-жойлардаги квартираларни ипотека кредити асосида сотиб олишда субсидия тўлаб берилиши белгиланган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
"King Long" компанияси Ўзбекистонга 200 дона катта сиғимли автобусларни етказиб беради
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги "Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-59-сон қарорига асосан Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 дона 18 метрли ва 500 дона 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобуслар ҳамда 300 дона 12 метрли электробуслар харид қилиш белгиланган.
Хитойнинг “Xiamen King Long United Automotive Industry Co., Ltd" компанияси ва "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ўртасида тузилган шартномага асосан 200 дона "King Long” русумли ўта катта сиғимли автобусларни ишлаб чиқариш жадал давом этмоқда.
Куни кеча компания томонидан 18 метрли табиий газда ишлайдиган автобусларнинг дастлабки партиясини ишлаб чиқариш жараёнлари якунланди.
Мазкур автобуслар март-апрель ойлари давомида Ўзбекистонга етказиб берилиши кутилмоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Боррель: ЕИ Украина учун Россия Федерациясининг блокланган активларидан фойдаланиш бўйича ишларни фаоллаштирмоқда
Европа дипломатияси раҳбари Хосеп Боррель Европа Иттифоқи Украинани тиклаш учун Россия блоклаган активларидан фойдаланиш бўйича ишларни фаоллаштиришини айтди. Унинг сўзларини РИА Новости келтирмоқда.
"Биз музлатилган Россия активларидан фойдаланиш бўйича ишларни фаоллаштирамиз", деди Боррель ЕИ тараққиёт кенгашининг Стокголмдаги йиғилишида.
У Россия Федерацияси Украина ва унинг аҳолисининг улкан йўқотишларини қоплашга, шунингдек, республикани тиклаш харажатларини молиялаштиришга мажбур эканлигига ишонч билдирди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Республикамизда қанча пилла етиштирилган? Бунда қайси ҳудуд етакчи?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда республика бўйича жами 24,3 минг тонна пилла хом-ашёси тайёрланган.
Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,7 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида етиштирилган пилла хом-ашёси ҳажми:
— Қорақалпоғистон Р. – 802,1 тонна
— Андижон вилояти – 3 115,2 тонна
— Бухоро вилояти – 2 574,4 тонна
— Жиззах вилояти – 802,7 тонна
— Қашқадарё вилояти – 2 295,8 тонна
— Навоий вилояти – 1 022,2 тонна
— Наманган вилояти – 2 031,5 тонна
— Самарқанд вилояти – 3 122,6 тонна
— Сурхондарё вилояти – 1 832,1 тонна
— Сирдарё вилояти – 665,6 тонна
— Тошкент вилояти – 1 742,7 тонна
— Фарғона вилояти – 2 241 тонна
— Хоразм вилояти – 2 015,3 тонна
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистондан электр жиҳозлари экспорти 42 фоизга ошди
Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йилда Ўзбекистон 800,8 миллион долларлик электротехника маҳсулотларини экспорт қилган, бу 2021 йилга нисбатан 42,4 фоизга кўпдир, дея хабар беради Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази.
2017 йилдан 2021 йилгача электр жиҳозларини етказиб бериш уч баравар ошди: 189,7 миллион доллардан 562,5 миллион долларгача.
Маиший техника экспорти 6,6 бараварга – 20,6 миллион доллардан 135,2 миллион долларга, кабель ва сим маҳсулотлари экспорти 2,6 бараварга – 146,9 миллион доллардан 386,7 миллион долларга, энергетика ускуналари ва бошқа маҳсулотлар экспорти 18 бараварга – 22,1 миллион доллардан 40,7 миллион долларга ўсди.
Батафсил: https://sof.uz/50lj
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
NL Times: 2024 йилда Голландияда бир миллионга яқин фуқаро қашшоқлик чегарасидан пастга тушиш хавфи остида
Нидерландияда бир миллионга яқин одам 2024 йилда юқори инфляция шароитида давлат томонидан вақтинчалик қўллаб-қувватлаш чоралари тугаши сабабли қашшоқлик чегарасидан пастга тушиш хавфи остида. Бу ҳақда NL Times мамлакатнинг Иқтисодий сиёсатни таҳлил қилиш бюросига (CPB) таяниб хабар берди.
Бюронинг маълумотларига кўра, тиланчилар сони келгуси йилда 815 мингдан 995 минггача ўсиши мумкин.
Прогнозга кўра, мамлакат иқтисодиёти жорий йилда 1,6 фоизга, 2024 йилда эса 1,4 фоизга ўсади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон жорий баҳорги мавсумда россияликлар орасида энг машҳур ҳаво йўналишига айланди
Ўзбекистон жорий баҳорги мавсумда россияликлар орасида энг машҳур ҳаво йўналишига айланди, деб ёзади "ТАСС".
Ўзбекистондан кейин Озарбайжон ва Туркия жой олган. Биринчи ўнталикка Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон ҳам киритилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Ўзбекистон 7 миллион сайёҳни жалб қилмоқчи: бу 2022 йилга нисбатан 55 фоизга кўп ҳисобланди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Май ойидан бошлаб Humo ва UzCard'дан битта банкоматда пул ечиш мумкин бўлади
Президент аҳоли томонидан тўловларни амалга ошириш учун қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарорни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар берди.
Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 майга қадар Тошкент шаҳрида ҳуқуқий эксперимент тариқасида савдо нуқталарида нақд пул ечиб олиш хизматларини кўрсатиш ва виртуал кассалар тармоғи қамраб олган хизматлар кўрсатиш амалиёти жорий этилади.
Масъул бўлимларга Humo ва UzCard тўлов тизимларини, хусусан, банкоматларни 2023 йилнинг май ойига қадар, тўлов терминали тизимларини 2023 йил охиригача ўзаро интеграциялаш бўйича ишларни босқичма-босқич якунлаш топширилди.
Ягона ғазначилик ҳисобварағи орқали 24/7 режимида онлайн тўловларни амалга ошириш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими Марказий банкнинг Тез тўлов тизимига интеграция қилинади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистонда Жаҳон банки иштирокидаги амалдаги лойиҳалар портфели кейинги бир неча йилда 2 баробар кўпайган
Айни пайтда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Анна Бьердени қабул қилмоқда.
Кун тартибидаги масалалар - камбағалликка қарши курашиш, энергетика тармоғини трансформация қилиш, давлат корхоналарини хусусийлаштириш соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, ижтимоий дастурларни қўллаб-қувватлаш ва ҳоказо.
Таъкидлаш жоизки, Жаҳон банки иштирокидаги амалдаги лойиҳалар портфели кейинги бир неча йилда 2 баробар кўпайган. Умуман, банкнинг Ўзбекистонга инвестициялари ҳажми 10 миллиард долларга етган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Бухоро шаҳрида 6 нафар мижознинг 838,6 млн сўм ва 14 400 АҚШ долларини "туя килган" МЧЖ раҳбари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Н.А.” МЧЖга шаҳар ҳудудидан кўп хонадонли 7 қаватли турар жой биносини қуришга рухсат берилган бўлсада, корхона раҳбари Ў.Қ ҳеч қандай ҳужжатларсиз турар жой биносига қўшимча 8-қаватни қуриб, ушбу хонадонларни мижозлар номига расмийлаштириб бўлмаслигини билсада, 6 нафар фуқаронинг 838,6 млн сўм ва 14 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Президент аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарорни имзолади
Қарорга кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи (йиғимлар) тўлов шаклидан қатъи назар тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади.
Бунда, воситачилик ҳақи миқдори тўлов суммасининг бир фоизигача, бироқ жами суммаси Марказий банк томонидан белгиланадиган чегаравий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда бўлади.
Батафсил: https://sof.uz/151p
Politico: АҚШ Хитой билан қарама-қаршиликка қўшилиш учун Европа Иттифоқига солиқ имтиёзларини таклиф қилди
АҚШ Европа Иттифоқига Хитой билан қарама-қаршиликка қўшилгани учун солиқ имтиёзларини таклиф қилди, деб ёзади Politico газетаси.
Нашрнинг ёзишича, Оқ уй ЕИга мавжуд савдо келишмовчиликларини ҳал қилишни таклиф қилган.
Мисол учун, АҚШ расмийлари баъзи Европа раҳбарларига ўтган йили қабул қилинган иқлим қонуни доирасида ишлайдиган солиқ субсидиялари ва имтиёзларидан фойдаланишга ваъда беришди.
Қайд этилишича, бунинг эвазига Европа давлатлари Хитой бозорини тарк этишга мажбур бўлган, Германия бунга тайёр эмас эди. Берлин ва Пекин ўртасида яқин савдо алоқалари ўрнатилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Шина ишлаб чиқарувчи Continental Россияни тарк этмоқчи
Германиянинг шиналар ва автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи Continental AG компанияси Россияни тарк этиб, мамлакатда ишлаб чиқариш ва бизнесни тўхтатмоқчи. Бу ҳақда компания бош директори Николай Сетцер 2022 йил учун молиявий ҳисоботида маълум қилди.
Continental Россиядаги бизнесини, жумладан Калугадаги заводни сотади. Компания сотув жараёнининг илғор босқичида, аммо зарур меъёрий тасдиқлар ҳали олинмаган, деди Сетцер.
"Украинада хомашё, энергия ва логистика нархлари кўтарилди. Бу биз Россия бозоридан назорат остида чиқишга интилаётганимизнинг сабабларидан бири", - дея қўшимча қилди у. Бундан ташқари, бош директорнинг айтишича, унинг Россиядаги тижорат фаолияти туфайли Continental санкциялар натижасида активларни 87 миллион еврога қадрсизлантирган.
Шу билан бирга, Сетцернинг таъкидлашича, "қийинчиликларга қарамай" компания 2022 йилда яхши иш натижаларини кўрсатди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Экспертлар нефтнинг жаҳон нархлари прогнозини пасайтирди
Barclays халқаро молиявий конгломерати 2023 йилда нефть нархлари прогнозини пасайтирди. Мутахассисларининг фикрича, Брент нефтининг ўртача нархи бир баррель учун 92 долларни ташкил этади – бу олдинги тахминлардан 6 долларга кам, хабар берди Reuters.
Barclays маълумотларига кўра, West Texas Intermediate (WIT) нефти бу йил бир баррель учун ўртача 87 доллардан сотилади. Бу қиймат аввалги прогнозлардан 7 долларга кам.
2024 йилда Брентнинг ўртача нархи 97 доллар, WIT– 92 доллар бўлиши тахмин қилинмоқда.
Barclays нефть нархи бўйича тахминларини қайта кўриб чиқди, бу эса Россиянинг санкцияларга қарамай, ишлаб чиқариш даражасини сақлаб қолиш қобилиятига ишора қилди.
Экспертлар 2023 йилнинг 2-ярмида Хитойда Covid-19 чекловлари олиб ташланганидан кейин дунёга очилаётган унга бўлган талаб ортиб бораётганлиги сабабли хомашё тақчиллиги юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Батафсил: https://sof.uz/exsq
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 3,1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган кофе импорт қилган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 3,1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 698 тонна кофе импорт қилган.
Кофе импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 57,7 тоннага камайган.
2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга импорт қилинган кофенинг энг катта улушига эга бўлган давлатлар:
— Россия – 283 тонна
— Малайзия – 218 тонна
— Индонезия – 70 тонна
— Италия – 33 тонна
— Бразилия – 27 тонна
— БАА – 26 тонна
— Германия – 14 тонна
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
АҚШ суди "Роснефт" компаниясининг 25 миллион доллардан ортиқ қийматидаги самолётини ҳибсга олишга ордер берди
АҚШ Адлия вазирлигининг маълум қилишича, Қўшма Штатлар ҳукумати Россиянинг "Роснефт" компаниясига тегишли, қиймати 25 миллион доллардан ортиқ бўлган Boeing 737-7JU самолётини ҳибсга олиш бўйича суд буйруғини олган, деб ёзади "РИА Новости".
"Бугун АҚШ Россиянинг "Роснефт" энергетика компаниясининг Игор Иванович Сечин бошчилигидаги Boeing 737-7JU самолётини ҳибсга олиш учун ордер олганини маълум қилди. АҚШнинг Нью-Йорк шарқий округи округ суди самолётни олиб қўйишнинг мумкин бўлган сабабини Экспорт назорати ислоҳоти тўғрисидаги қонунни ва Россияга нисбатан яқинда жорий қилинган санкцияларни бузиш деб топиб, ҳибсга олишга рухсат берди", — дейилади агентлик хабарида.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон 4 та хорижий давлатдан қиймати 135,3 минг AҚШ долларига тенг бўлган велосипед импорт қилган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 4 та хорижий давлатдан қиймати 135,3 минг AҚШ долларига тенг бўлган 3 014 дона велосипед импорт қилган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида велосипед импорт қилган давлатлар:
— Беларусь Р. – 1 350 дона
— Германия – 1 084 дона
— Хитой – 376 дона
— Тожикистон - 204 дона
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Япония саноат ускуналари ишлаб чиқарувчиси Yanmar апрель ойидан бошлаб Россиядаги бизнесини бутунлай тўхтатади
Япониянинг саноат ускуналари ишлаб чиқарувчи Yanmar Holdings компанияси раҳбарияти жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб Россиядаги фаолиятини бутунлай тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда Осиё компаниясининг пресс-релизида айтилади.
2014 йилдан бери Yanmar Holdings корхонаси Россия бозорида фаолият кўрсатаётган эди. 2022 йил февраль ойи охирида Украинадаги можаро кескинлашганидан кейин компания Россия Федерациясидаги фаолиятини тўхтатишга қарор қилди.
"Yanmar Holdings Россиядаги барча бизнес операцияларини бутунлай тўхтатади. Процедуралар тугаши билан Yanmar Group маҳаллий шўба корхонамиз Yanmar РУС МЧЖдаги барча фаолиятини тўхтатади. Фаолиятни тугатиш 2023 йил апрель ойи бошидан кучга кириши кутилмоқда", — дейилади ҳужжатда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
