ru
Feedback
Sof.uz | Соф хабарлар

Sof.uz | Соф хабарлар

Открыть в Telegram

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Больше
4 669
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 день
Архив постов
“Twitter” ШҲТ котибияти аккаунтини чеклади “Twitter” Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибияти аккаунтини очилганидан бир ой ўтиб,
“Twitter” ШҲТ котибияти аккаунтини чеклади “Twitter” Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибияти аккаунтини очилганидан бир ой ўтиб, блоклади. Бу ҳақда тузилма бош котиби ўринбосари Григорий Логвинов маълум қилди. – Ҳозир дунёда кечаётган тектоник силкиниш, кескинлашаётган халқаро муносабат яққол кузатилаётган, халқаро ҳамжамият қарама-қаршилик гирдобига шўнғиб бораётган бир пайтда рақамли кенглик макони жанг майдонига айланмоқда, – деди у Минскда бўлиб ўтган V Евросиё рақамли форумида сўзга чиқиб. Мулозим ташкилот ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳужум ва қўпорувчиликка қарши туриш учун саъй-ҳаракатни кучайтириши муҳим эканини таъкидлади. – Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабат бузилиши ШҲТ котибияти фаолиятига ҳам таъсирини кўрсатди, – дея қўшимча қилди Логвинов. – Бир ой олдин очилган “Twitter” тармоғидаги аккаунтимиз компания эгалари томонидан ёпиб қўйилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олишади Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Р
Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олишади Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди Қарорга кўра, ➖Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 21 апрель – жума кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатимизда 2023 йил 21 апрель куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади. ➖ Аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2023 йил 24 апрель (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди. Шунингдек, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 22 апрель куни дам олиш куни сифатида белгиланди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Бугун, эрта тонгдан Тошкент шаҳрида 400 та автобус ва электробуслар йўналишларга чиқарилди Тошкент шаҳри йўловчилари учун 400
Бугун, эрта тонгдан Тошкент шаҳрида 400 та автобус ва электробуслар йўналишларга чиқарилди Тошкент шаҳри йўловчилари учун 400 та автобус ва электробуслар, жумладан ўта катта сиғимли 114 та 18 метрлик автобуслари, 169 та Ютонг электробуслари ҳамда 117 та газда юрадиган катта сиғимли Ютонг автобуслари йўналишларга чиқарилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Илон Маск TruthGPT чатботи ишга туширилишини эълон қилди Илон Маск TruthGPT чат-ботининг ўзига хос версиясини ишга туширмоқчи
Илон Маск TruthGPT чатботи ишга туширилишини эълон қилди Илон Маск TruthGPT чат-ботининг ўзига хос версиясини ишга туширмоқчи. Бу ҳақда у Fox News бошловчиси Такер Карлсонга маълум қилди, дея хабар беради ТАСС. «Мен TruthGPT деб атайдиган нарсани ёки коинотнинг табиатини тушунишга ҳаракат қиладиган максимал ҳақиқатни изловчи СИ (сунъий интеллект - тахминан) ни ишга туширмоқчиман», – деди у. The Wall Street Journal газетининг хабар беришича, Маск 15 апрель куни X.AI номли сунъий интеллект компаниясини ишга туширган. 14 апрель куни Financial Times газетаси бир нечта манбаларга таяниб, Маск ChatGPT чатбот компанияси OpenAI билан рақобатлаша оладиган янги сунъий интеллект стартапини ишга тушириш учун жамоа йиғаётгани ҳақида хабар берди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

3 ойда 17 774 та “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноа
3 ойда 17 774 та “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг январь-март ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони: “Cobalt” - 17 774 дона “Damas” - 16 855 дона “Lacetti-Gentra” - 11 142 дона “Nexia T-250” - 1 843 дона — "Tracker" - 1 660 дона — “Onix” - 559 дона Махсус енгил автомобиллар - 6 209 дона Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Картошка уруғлари 1 минг 700 та аҳоли томорқаларига бепул тарқатилади Президент Шавкат Мирзиёев картошкачиликни ривожлантириш
Картошка уруғлари 1 минг 700 та аҳоли томорқаларига бепул тарқатилади Президент Шавкат Мирзиёев картошкачиликни ривожлантиришга қаратилган режа ва таклифлар тақдимоти билан танишди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига 500 тонна элита картошка уруғларини 1 минг 700 та аҳоли томорқаларига бепул тарқатиш, картошка етиштирувчиларга имтиёзли маблағлар ажратиш вазифаси қўйилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Венгрия Польша орқали газ сотиб олмоқчи Венгрия раҳбарияти суюлтирилган газни (LNG) Польша регазификация терминаллари орқали
Венгрия Польша орқали газ сотиб олмоқчи Венгрия раҳбарияти суюлтирилган газни (LNG) Польша регазификация терминаллари орқали етказиб бериш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”. Унинг сўзларига кўра, Варшава ўз имкониятларини кенгайтирмоқда, агар у кўпроқ газ олса, у ҳолда сотиб олиш имконияти пайдо бўлади. Бироқ, Сийяртонинг фикрича, бу ҳақда фақат уч-тўрт йилдан кейин батафсил гапириш мумкин бўлади. ТИВ раҳбари Венгрия нефть ва газ етказиб бериш манбалари ва йўналишларини диверсификация қилишга интилаётганини, бироқ ҳозирча Россия билан ҳамкорликка муқобил йўл кўрмаётганини тасдиқлади. Транспорт йўналишларини алмаштириш имконияти бўлмаса, газ сотиб олишга тўғри келади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

«Рамазон Ҳайити» айёми муносабати билан байрам кунлари поездлар қатнови ҳамда метро иш вақти ўзгаради «Рамазон Ҳайити» айёми
«Рамазон Ҳайити» айёми муносабати билан байрам кунлари поездлар қатнови ҳамда метро иш вақти ўзгаради «Рамазон Ҳайити» айёми муносабати билан байрам кунлари поездлар қатнови ҳамда метро иш вақти қуйидаги тартибда амалга оширилади: «Рамазон Ҳайити» айёми кунида метро поездлари ҳаракати интервали доимий жадвал асосида соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Шунингдек, байрам муносабати белгиланган бошқа дам олиш кунлари метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистонда 5,8 миллионта якка тартибдаги уйлар мавжуд Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолат
Ўзбекистонда 5,8 миллионта якка тартибдаги уйлар мавжуд Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда якка тартибдаги уйлар 5 836 682 тани ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 91,9 мингтага ошган. Ҳудудлар бўйича якка тартибдаги уйлар сони: 🔸Қорақалпоғистон Р. – 345,8 мингта 🔸Андижон вилояти – 589,2 мингта 🔸Бухоро вилояти – 374,4 мингта 🔸Жиззах вилояти – 192,4 мингта 🔸Қашқадарё вилояти – 625,5 мингта 🔸Навоий вилояти – 169,3 мингта 🔸Наманган вилояти – 506,9 мингта 🔸Самарқанд вилояти – 690,6 мингта 🔸Сурхондарё вилояти – 446,6 мингта 🔸Сирдарё вилояти – 131,8 мингта 🔸Тошкент вилояти – 543,6 мингта 🔸Фарғона вилояти – 675,4 мингта 🔸Хоразм вилояти – 348,4 мингта 🔸Тошкент шаҳри – 196,7 мингта Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

"Ўзбекистонда шакар маҳсулоти мавжуд ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ"— Рақобат қўмитаси ➖Шакар маҳсулотини ишлаб чиқарувчи в
"Ўзбекистонда шакар маҳсулоти мавжуд ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ"— Рақобат қўмитаси ➖Шакар маҳсулотини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи маҳаллий тадбиркорларнинг 2023 йилдаги фаолиятида вужудга келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича Ҳукумат томонидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. ➖Республика аҳолисининг йиллик эҳтиёжини (ўртача 650 минг тн) барқарор таъминлаш учун зарур даражада (1 млн тн) шакар маҳсулоти мавжуд ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ. ➖ Бугунги кунда аҳолига шакар 11 500 – 14 000 сўмдан, айрим олис ҳудудларда 12 000 – 15 000 сўмгача чакана нархларда реализация қилинмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Долларнинг расмий курси яна пасайди Марказий банк 20 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади
Долларнинг расмий курси яна пасайди Марказий банк 20 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 416,17 so‘m (-19,82); 1 Евро – 12 477,87 so‘m (-73,13); 1 Россия рубли – 139,89 so‘m (-0,33). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Байден ўз даромадлари ҳақида ҳисобот берди. Лукашенко ва Путин қанча маош олади? АҚШ президенти Жо Байден ва биринчи хоним Жи
Байден ўз даромадлари ҳақида ҳисобот берди. Лукашенко ва Путин қанча маош олади? АҚШ президенти Жо Байден ва биринчи хоним Жилл Байден 2022 йил учун солиқ декларациясини эълон қилди. Ҳужжатдаги маълумотларга кўра, оиланинг йиллик даромади 579 514 доллар бўлиб, шундан 169 820 доллари федерал солиқлар ҳисобига тўланган. Шунингдек, Делавердаги уй учун 29 минг доллардан ортиқ солиқ тўлаган. 20 минг доллардан сал кўпроқ маблағ 20 та хайрия ташкилотига ўтказилган. Батафсил: https://sof.uz/uq4i Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Blackpink канали YouTube'да энг кўп кўрилган канал сифатида Гиннес рекордини ўрнатди Жанубий Кореянинг Blackpink эстрада гуру
Blackpink канали YouTube'да энг кўп кўрилган канал сифатида Гиннес рекордини ўрнатди Жанубий Кореянинг Blackpink эстрада гуруҳининг канали мусиқий гуруҳлар орасида YouTube'да энг кўп кўрилган каналга айланди ва шу туфайли улар Гиннеснинг рекордлар китобига кирди, деб хабар беради Yonhap агентлиги. Гуруҳ каналидаги видео томошалар сони 30 миллиарддан ошди, обуначилар эса 86,9 миллион киши. Blackpink 2016 йилда ташкил топган. Жамоа тўрт кишидан иборат. Гуруҳ Spotify'даги энг машҳур қизлар гуруҳи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирди, шунингдек, Буюк Британия ва АҚШдаги энг машҳур альбом чартларида биринчи ўринни эгаллаган биринчи K-pop қизлар гуруҳи бўлди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар
Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича Қонун Президент томонидан имзоланди. Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра: Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

"Ўзбекистонда шакар маҳсулоти мавжуд ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ"— Рақобат қўмитаси ➖Шакар маҳсулотини ишлаб чиқарувчи в
"Ўзбекистонда шакар маҳсулоти мавжуд ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ"— Рақобат қўмитаси ➖Шакар маҳсулотини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи маҳаллий тадбиркорларнинг 2023 йилдаги фаолиятида вужудга келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича Ҳукумат томонидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. ➖Республика аҳолисининг йиллик эҳтиёжини (ўртача 650 минг тн) барқарор таъминлаш учун зарур даражада (1 млн тн) шакар маҳсулоти мавжуд ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ. ➖ Бугунги кунда аҳолига шакар 11 500 – 14 000 сўмдан, айрим олис ҳудудларда 12 000 – 15 000 сўмгача чакана нархларда реализация қилинмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Озарбайжон аҳолиси 10 миллион кишидан ошди 2023 йил 1 март ҳолатига кўра, Озарбайжонда 2019 йилги аҳолини рўйхатга олиш натиж
Озарбайжон аҳолиси 10 миллион кишидан ошди 2023 йил 1 март ҳолатига кўра, Озарбайжонда 2019 йилги аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра қайта ҳисобланган аҳоли сони 10 миллион 135 минг 373 кишини ташкил қилди, дея хабар беради АЗЕРТАДЖ. Давлат статистика қўмитасига таяниб, АЗЕРТАДЖнинг хабар беришича, аҳолининг 54,6 фоизи шаҳарлар, 45,4 фоизи қишлоқ аҳолиси; 49,8 фоизи эркаклар, 50,2 фоизи аёллар. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади “Аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларид
Аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади “Аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (159-сон, 17.04.2023 й.) қабул қилинди. Батафсил: https://sof.uz/u4pp Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қозоғистонда енгил автомобиллар бир йил ичида 72 фоизга кўпайди 2023 йил февраль ойида 157,9 мингта автомобиль рўйхатга олинг
Қозоғистонда енгил автомобиллар бир йил ичида 72 фоизга кўпайди 2023 йил февраль ойида 157,9 мингта автомобиль рўйхатга олинган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 74,5 фоизга, жумладан енгил автомобиллар – 72,3 фоиз, юк автомобиллари – 2 баравар, автобуслар – 2,5 баробарга кўпдир, дея хабар беради Kazinform. Қозоғистон Миллий статистика бюросининг 1 мартдаги маълумотига кўра, Қозоғистонда рўйхатга олинган автотранспорт воситалари сони 4584,5 мингтани ташкил этади. Уларнинг 88 фоизини енгил автомобиллар, 9,9 фоизини юк автомобиллар, 2,1 фоизини автобуслар ташкил этади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

"Тахиатош" ИЭСда қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, "Тахиатош" исс
"Тахиатош" ИЭСда қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, "Тахиатош" иссиқлик электр станцияси томонидан ўз эҳтиёжлари учун сарфланадиган электр энергиясини муқобил энергиядан қоплаш чоралари кўрилмоқда. Айни кунларда станцияда қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси бунёд этилмоқда. Йирик лойиҳа асосида ўрнатиладиган ҳудудларда конструкция ишлари тугатилиб, қуёш панелларини ўрнатиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Мазкур станция фойдаланишга топширилгач, йилига 1,8 миллион кВт•соат электр энергиясини ишлаб чиқаради. Бунинг натижасида йилига 400 минг метр куб табиий газ иқтисод қилинишига эришилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Самарқанд шаҳри учун 350 та электробус сотиб олинади Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Евр
Самарқанд шаҳри учун 350 та электробус сотиб олинади Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида Самарқанд шаҳридаги жамоат транспорти учун 350 та электробус харид қилиш ва тегишли инфратузилмани яратиш бўйича 95 млн долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳа 2 босқичда амалга оширилиши режалаштирилган. Ҳозирда биринчи босқич бўйича ишлар кетмоқда. Жумладан, узунлиги 10,5 метр бўлган дастлабки 100 та электробус учун ускуналар харид қилиш ва электробус паркини қуриш мақсад қилинган. 100 та электробусдан 6 таси 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида, қолган 94 таси эса учинчи чорак якунигача етказиб берилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb