cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Профессионал юрист

@shoxrux_mullayev

Больше
Страна не указанаЯзык не указанЗакон и право4 657
Рекламные посты
1 081
Подписчики
Нет данных24 часа
-27 дней
-4030 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

2023-2024 ўқув йилида ОТМларда юриспруденция йўналиши бўйича ўтиш баллари бир жадвалда. I. Тошкент давлат юридик университети Юриспруденция: жиноят-ҳуқуқий фаолият Юриспруденция: давлат-ҳуқуқий фаолият Юриспруденция: бизнес ҳуқуқи Юриспруденция: халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик Давлат бошқаруви II. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Юриспруденция: халқаро ҳуқуқий фаолият III. Ўзбекистон Миллий университети Юриспруденция: бизнес ҳуқуқи IV. Наманган давлат университети Юриспруденция(фаолият турлари бўйича) V. Термиз давлат университети Юриспруденция(фаолият турлари бўйича) VI. Бухоро давлат университети Юриспруденция(фаолият турлари бўйича) VII. Қорақалпоғистон давлат университети Юриспруденция(фаолият турлари бўйича) VIII. Тошкент давлат аграр университети Юриспруденция: қишлоқ хўжалиги ҳуқуқи *Маълумот учун: ушбу ўқув йилида СамДУнинг юриспруденция йўналишига қабул амалга оширилмади. @professional_yurist
Показать все...
Юриспруденция 2023 (@professional_yurist).pdf1.69 KB
👍 6🔥 1
#абитуриент2023 Амалдаги қонунчилик асосида жавоб берилади... 2022 йил 21 декабрда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2023-2024-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати ва уларга мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланиб, эълон қилинган. Унда “Юриспруденция” таълим йўналиши учун ҳуқуқшунослик фанлари 1-мутахассислик фани сифатида белгиланган. Билимни баҳолаш агентлиги томонидан 2022 йил 28 октябрда абитуриентлар тест синовларига тайёргарлик кўришлари учун тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлар рўйхати эълон қилинган. Бунда ҳуқуқшунослик фанлари бўйича тавсия этилган дарсликлар рўйхатида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳам мавжуд бўлиб, унда қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритилган тақдирда қонунчиликнинг асл манбаига мурожаат қилиниши белгиланган. Маълумки, 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдум натижаларига кўра Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ЎРҚ-837-сон Конституциявий Қонуни қабул қилинди. Шу сабабли 2023 йил 22-23 май кунлари Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари томонидан тавсия этилган ҳуқуқшунослик фанлари бўйича таълим берувчи мутахассислар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда ҳуқуқшунослик фанидан тест топшириқларини шакллантириш масаласи муҳокама қилиниб, тест топшириқлари ўқув дастурларига киритилган мавзулар доирасида қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида шакллантирилиши мақсадга мувофиқ, деб топилди. Шу сабабли “Юриспруденция” таълим йўналишига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар тест синовларига амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида тайёргарлик кўришлари лозимлигини маълум қиламан. ♻️ Бўлажак юриспрудентларга юбориб қўйинг. @professional_yurist
Показать все...
#муносабат Судларда "ягона дарча" принципи жорий этиляпти, лекин... Амалдаги процессуал қонунчиликка кўра, хусусан, Фуқаролик процессуал кодексининг 194-моддаси 1-қисми 1-бандига кўра, Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси 1-қисми 1-бандига кўра, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 108-моддаси 1-қисми 1-бандига кўра, агар келиб тушган аризадаги талаб мазкур суднинг иш юритувига тааллуқли бўлмаса, аризани рад этишга асос бўлади. Ўз. Рес. Президентининг 2022 йил 29 январьдаги ПҚ-107-сон Қарорига кўра, судлар фуқаро ёки юридик шахс вакили олиб келган ариза агар уларнинг иш юритувига таалуқли бўлмаса ҳам, рад этмасдан, қабул қилиб, таалуқлилигига кўра тегишли судга юбориш тизимини жорий этиш назарда тутилган эди. Шу кунларда, жорий этилиши кутилмоқда. Дейлик, иқтисодий суд фуқаро сарсон бўлмасин деб аризани қабул қилиб олсин, таалуқлилигига кўра фуқаролик судига юборди ҳам дейлик, бу яхши албатта, чунки юридик маълумотга эга бўлмаган фуқаро судловга таалуқлилик масаласини қаердан билсин. Аммо... Масаланинг иккинчи томони Бироқ, судлардаги иш юкламасининг қандай экани соҳа ходимларига яхшигина маълум. Шундай экан, эртага аризага қўйилган процессуал талаб, унга илова қилинадиган хужжатларнинг тўлиқлигига эътибор бериш тугул назар ҳам солмай қабул қилиб олиб, юбориш амалиёти шаклланиши аниқ, уларнинг ўзини иши шундоғам етарли. Таалуқли суд эса, мазкур камчиликлар сабабли, барибир, аризани қайтаришга мажбур бўлади. Фикримча, бу амалиёт, аксинча, фуқароларнинг сарсонгарчилигини кўпайишига олиб келади. © Профессионал юрист @professional_yurist
Показать все...
#сўровнома Канал админи томонидан "Кучли руҳий ҳаяжонланиш (аффект) ҳолатида қасддан одам ўлдиришни квалификация қилишнинг ўзига хос хусусиятлари" мавзусидаги илмий иш доирасида тадқиқот олиб борилмоқда Ушбу тадқиқот доирасида қуйидаги ҳавола орқали ўтиб, ЖК 97-98, 100-101-моддаларини квалификация қилишдаги ноаниқликлар ва қонунчиликдаги бўшлиқлар масаласида ўз фикрларингизни қолдиришингиз сўралади. https://docs.google.com/forms/d/1T2ET986s6WH9Y_LOq8fBFMa295Me8l0rftstjbCPymE/edit Сизнинг жавобингиз биз учун муҳим. Олдиндан ташаккур билдираман! Ҳурмат билан, Шохрух Муллаев!
Показать все...
Новая форма

Аффект ҳолатида қасддан одам ўлдиришни квалификация қилишнинг ўзига хос хусусиятлари

#тергов_амалиёти Терговда сақланиб қолган ноқонуний амалиёт... Тергов ёки суриштирув органига жиноят ҳақида ариза-хабар келиб тушганда, гарчи аризада жабрланувчи ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни аниқ кўрсатсада, ёки иш ҳолатларидан маълум бир шахсни ишга гумонланувчи сифатида жалб қилиш учун етарли асослар мавжуд бўлсада, ундан гувоҳ сифатида тушунтириш хати олиш амалиёти бугунги кунда ҳам мавжуд ва бу амалиётни деярли 90% "дело"ларда кўриш мумкин. Буни нимаси ноқонуний? Ундан тушунтириш хати олишдан олдин уни ЖКнинг 237, 238-моддалари (ёлғон хабар берганлик ва ёлғон гувоҳлик берганлик учун жиноий жавобгарлик билан) огоҳлантирилади. Бу орқали ушбу иш бўйича келгусида гумонланувчи (айбланувчи, судланувчи) бўладиган шахсни рўйи-рост гапиришга мажбур бўлишига, керак бўлса айбини бўйнига олишига ҳам эришилади. Бу эса терговнинг ноқонуний айёрлиги. ЖПКнинг 88-моддаси 2-қисмига кўра, шахсни жиноят ишига гумон қилинувчи ёки айбланувчи сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, уни гувоҳ сифатида сўроқ қилиш таъқиқланади. Тўғри, тушунтириш хати олиш ЖПК билан тартибга солинмаган, бу сўроқ қилиш тергов ҳаракати эмас дейишингиз мумкин, аммо ушбу шахсларга гувоҳни процессуал статусида қаралиб, улардан ёлғон кўрсатув берганлиги учун жиноий жавобгарлиги билан огоҳлантириб кўрсатув олинмоқда. Бу Халқаро конвенцияларга, ЖПКнинг 48-моддаси талабларига, қолаверса, янгиланаётган Конституциясининг 27-моддасида ҳам акс этаётган Миранда қоидаси (гумон қилинувчи, айбланувчининг сукут сақлаш ҳуқуқи)га зид ҳисобланади. © Профессионал юрист ♻️ Терговчиларга юбориб қўямиз @professional_yurist
Показать все...
Суддан "дело"ни чақириб олиш ёки талаб қилиб олиш Дейлик, тергов ёки суриштирув органидан келиб тушган, ёки прокуратуранинг ўзи томонидан юритилган жиноят иши айблов хулосаси (ёки далолатномаси) ЖПК 388-моддаси тартибида прокурор ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланиб, тегишли судга юборилди. Шундан сўнг, сизга ушбу жиноят иши бўйича айрим процессуал хато ёки камчиликлар маълум бўлиб қолди, лекин айблов хулосасини тасдиқлаб судга юборгансиз. Қандай йўл тутиш мумкин?! Шунда сизга ушбу норма ёрдамга келади: "Прокуратура тўғрисида"ги қонуннинг 34-моддаси 2-қисмига кўра, айблов хулосасини, айблов далолатномасини, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган прокурор ёки юқори турувчи прокурор жиноят иши судда кўриш учун тайинлангунга қадар ишни судда чақириб олиш ҳуқуқига эга. ЖПКнинг 395-моддасига кўра, иш судга келиб тушган пайтдан эътиборан 7 суткадан кечиктирмай ишни судда кўриш учун тайинлаш ҳақида ажрим қабул қилинади. Бу муддат шу суднинг раиси томонидан кўпи билан 3 суткагача узайтирилиши мумкин. Демак, иш судга оширилгандан кейин, узоғи билан 10 сутка ичида ишни суддан чақириб олиш мумкин. Қонунчиликдаги бўшлиқ Бироқ, жиноят иши ярашув билан (ЖК 66¹-моддасида назарда тутилган жиноятлар бўйича ЖПК 84-модда 4-қисмига асосан) тугатилиб, ЖПК 584-моддаси тартибида ёки жиноят ишини амнистия актига асосан тугатиш тўғрисида қарор билан тугатилиб (ЖК 68-моддаси, ЖПК 84-модда 1-қисм 2-бандига асосан), ЖПК 589-моддаси тартибида судга юборилган бўлсачи? Демак, мазкур тоифа ишлар бўйича жиноят ишини суддан судда кўриш учун тайинлангунга қадар ҳам чақириб олиш мумкин эмас, аммо ушбу масала жиноят-процессуал қонунида ҳам ўз аксини топмаган. Ишни суддан талаб қилиб олиш Аммо, суднинг ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ва қарори қонуний кучган ҳар қандай ишни прокурор ўз ваколатлари доирасида суддан талаб қилиб олиш ҳуқуқига эгадир. Асос эса, юқоридаги қонуннинг 34-моддаси 1-қисми. © Профессионал юрист ♻️ Фойдали маълумотни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг. @professional_yurist
Показать все...
#муносабат Депутатга жавобгарлик борми? Ижтимоий тармоқларда "Ўзбекистонлик аёл Японияда депутат бўлди" сарлавҳали хабарлар тарқалмоқда. Бунинг устига, айрим юристларимиз жиноий жавобгарлик масаласида бонг ура бошладилар. Амалдаги Жиноят кодексининг 154¹-моддаси 1-қисмига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши ва 2-қисмига кўра, ҳудди шундай органларга ёлланиши учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Қуйидагиларга кўра жиноий жавобгарлик мавжуд эмас деб ҳисоблайман: Биринчидан, юқоридаги модда диспозициясидан кўриниб турибдики, чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш(яъни ҳарбийлашган орган)ларга хизматга кириш ёки ёлланиш учун жиноий жавобгарлик назарда тутилмоқда. Чет давлат вакиллик органига депутат бўлиб сайланганлик учун жиноий жавобгарлик келиб чиқмайди. Иккинчидан, хабарларда "ўзбекистонлик аёл" дейилмоқда, Ўз. Рес. фуқароси эмас (Ўз. Рес.да доимий истиқомат қилувчи чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши ҳам мумкин), яъни юқоридаги модда бўйича жиноий жавобгарлик фақатгина Ўз. Рес. фуқаролари учунгина келиб чиқади. Маълумот учун: "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги қонуннинг 25-моддасига кўра, шахс чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хизматга кирганлиги Ўз.Рес. фуқаролигини йўқотишга олиб келади. © Профессионал юрист @professional_yurist
Показать все...
Судларда педофилларга нисбатан "инсонпарварлик" давом этмоқда... Бундан 7 ой олдин ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, "Деҳиболо" маҳалласида ўқитувчи С.Н. томонидан, вояга етмаган, мактаб ўқувчиси Б.Ф.га нисбатан қилинган жинсий зўравонлик акс этган видео тарқалган эди. Менга маълум бўлган иш ҳолатларига кўра, С.Н. вояга етмаган Б.Ф.ни дала ҳудудида ёлғиз юрганини кўргач, уни ўзида бўлган ов милтиғи билан ўлдириш билан қўрқитиб, ечинтириб ўз жинсий эҳтиёжини қондирмоқчи бўлган ва бу ҳолатларни ўзининг телефонига видеотасвирга олган, лекин Б.Фнинг қаттиқ қаршилиги сабабли ўзининг жиноий режасини амалга ошира олмаган. Табиийки, қиз эса ҳолатни яқинларига айтмаган, видео маҳаллий телеграм гуруҳларига тарқагач, Б.Ф.нинг яқинлари ИИБга мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан Бойсун туман ИИБ ТБ терговчиси У.Х. томонидан С.Н.га нисбатан ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисмига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисида ноқонуний қарор қабул қилинган. Жабрланувчининг яқинлари менга мурожаат қилгач, Бош прокуратурага ЖПКнинг 27-моддаси тартибида шикоят киритганман, шундан сўнг, юқоридаги қарор бекор қилиниб ЖКнинг 25,118-модда(Номусга тегишга суиқасд қилиш) ва 140-моддаси 2-қисми(ОАВ орқали ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилган. Мазкур тергов ҳаракатлари 2 февраль санасида айблов хулосаси билан тамомланиб прокуратура орқали судга оширилган эди. ЖИБ Бойсун туман суди ишни кўриб чиқиб, 14 апрель куни ҳукм чиқарган. Суд ҳукмига кўра, айблов ЖКнинг 25, 118-моддасидан ЖКнинг 130-моддаси 3-қисми (вояга етмаган шахс тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш)га қайта малакаланган. С.Н.ни эса ЖКнинг 130-моддаси 3-қисми, 140-моддаси 2-қисми билан айбли деб топиб, ЖК 59-моддасига асосан узил-кесил 4 йил-у 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони манзил колониясида ўташ белгиланган. Тўғри, суд ўз фаолиятини ҳар қандай ташкилот, мансабдор ва фуқаролардан мустақил олиб боради ва қарор қабул қилади, лекин... Ҳукмни қуйидагиларга асосан ноқонуний деб ҳисоблайман: Биринчидан, С.Н.нинг қасди нимага қаратилган эди? Вояга етмаган қизнинг номусига тегишгами ёки порнографик махсулот тайёрлаб, тарқатишгами? Иш ҳолатларига кўра, албатта, номусга тегиш мақсадида ов қуроли билан қўрқитиб жинсий эҳтиёжини қондирмоқчи бўлган, лекин ўзига боғлиқ бўлмаган сабаб(қизнинг қаттиқ қаршилиги)га кўра ўз жиноий ниятини амалга ошира олмаган. Иккинчидан, ЖКнинг VIII бўлими (атамаларнинг ҳуқуқий маъноси)га кўра, порнографик маҳсулот деганда, жинсий алоқанинг тавсифини ёки фото, видео тасвирини тушунилиши қайд этилган. Тарқалган видеода эса қизнинг ялонғоч тасвири акс этган ҳолос. Учинчидан, тўғри, бўлиб ўтган воқеада С.Н. жиноий режаси амалга ошмаган, аммо Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 29-октябрьдаги 13-сонли «Номусга тегиш ва жинсий эхтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга доир ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги Қарорининг 8-бандига кўра, номусга тегиш ёки жинсий эхтиёжини ғайритабиий усулда қондириш жинояти тегишли жиноят такибининг объектив томони сифатида назарда тутилган жинсий алоқа ёки жинсий эхтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга қаратилган харакатлар бошланган пайтдан, ушбу ҳаракатлар тугатилганлигидан ёки келиб чиққан оқибатлардан қатъий назар, тамом бўлган жиноят хисобланади, деб судларга раҳбарий тушунтириш берилган. Бойсун туман прокуратурасидан апелляция протести ва Олий суддан муносабат кутамиз. ♻️ Адолат қарор топиши учун постни барчага тарқатинг. @professional_yurist
Показать все...
#керакли Бош прокуратура‌‌ Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриат, магистратура ва олий таълимдан кейинги таълимга юридик кадрларни тайёрлаш бўйича ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартибини белгиловчи Низом қабул қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг ВМҚ-143-сон Қарори ♻️Маълумот учун яқинларингизга ҳам улашишни унутман. @professional_yurist
Показать все...
Академия Низом.pdf4.38 MB
#таклиф Жиноят кодексига таклиф ёхуд педофилларга қарши кураш воситаси... ОАВда кўплаб шов-шувларга сабаб бўлган Хоразмдаги оилавий-болалар уйида вояга етмаган қизларга нисбатан қилинган жинсий зўравонлик, жиноий жазо тизимини замон талабига мос эмас эканини, аллақачон ислоҳ қилиниши керак эканини яна бир бор исботлади. Озодликдан маҳрум қилиш ёки бошқа жиноий жазо бу педофилнинг қилган жинояти учун жазо, лекин келгусида қилиши мумкин бўлган ҳудди шундай жиноятини олдини олиш воситаси эмас, сабаби, доно халқимизда бир гап бор: ўрганган кўнгил ўртанса қўймас, яъни ўз ҳайвоний ҳаракатини жамиятимиздаги яна бир бошқа аёл-қизимизга қилмаслигига кафолат эмас. Жинсий эркинликка қарши жиноятларга қарши курашда кастрация кўринишидаги тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси, аллақачон, кўплаб дунё мамлакатларида юқоридаги каби "ҳайвон" педофилларга қарши кураш воситаси сифатида Жиноят қонунчилигида ўз аксини топган ва ўз самарасини кўрсатиб келмоқда. Хўш, кастрация нима? Кастрациянинг икки хил, жарроҳлик кастрацияси ва кимёвий кастрация каби турлари мавжуд. Кимёвий кастрацияда, маҳкумга махсус препарат берилади ва буни натижасида танада тестестерон ишлаб чиқариш бутунлай тўхтайди, бу орқали педофилда импатенция, яъни жинсий ожизлик келиб чиқади. Бу педофилни келажакда жинсий зўравонлик қилишдан бутунлай маҳрум қилади ва Жиноят кодексининг жиноятларни олдини олиш вазифаси ҳам рўёбга чиқади. Кимёвий кастрация оғриқсиз ва тез таъсир қилувчи йўл ҳисобланиб, кўплаб демократик ривожланган давлатларда, хусусан, АҚШ, Франция, Швеция ва хатто қўшни Қозоғистонда ҳам мавжуд. Шу билан бирга, кимёвий кастрация Жиноят кодексидаги инсонпарварлик принципига ҳам тўлиқ равишда мос. ©Профессионал юрист ♻️ Барчага тарқатинг, таклифни оммалашишига ўз ҳиссангизни қўшинг. @professional_yurist канали
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.