cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Аслановдан иқтибослар +

Тижорий ҳамкорлик учун: @venkondigital

Больше
Страна не указанаЯзык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
4 980
Подписчики
Нет данных24 часа
-277 дней
-14130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Рамазонни соғинамиз, рамазон жуда тезда ўтиб кетди, келаси рамазон насиб қилармикин - мана шундай гапларни жуда кўп эшитамиз, бу гапларнинг кўпи жуда самимий бўлади. Албатта, бу ойнинг ўз кайфияти бор - одамлар одатдагидан сахийроқ, одамлар одатдагидан мулойимроқ, одамлар одатдагидан ибодатлироқ, одамлар одатдагидан яхшироқ... Биз мана шу кайфиятни яхши кўрамиз аслида, йил бўйи соғинамиз гўёки. Лекин биласизми, Ислом доим амалнинг ниятига, мазмунига, кайфиятига урғу беради. Биз мана шу кайфиятни исталган бир кунда пайдо қилишимиз ўз қўлимизда экан, демак биз истаган кунимизни рамазоннинг бир кунига, истаган бир тунимизни лайлатулқадрга айлантиришимиз мумкин. Аллоҳнинг ўша тунни яширишида, бир ойнинг бошқаларидан афзал қилинишида мана шу ҳикмат  - инсоннинг тўғри йўлга тушиб олиши, яхши амаллар одатга айланиши учун  имконият эмасмикин, деб ўйлаб қоламан. Ахир бир ой мунтазам қилинган ҳар қандай ишнинг одатга айланиши осон. Биз эртага ҳам одатдагидан ибодатлироқ, одатдагидан сахийроқ, одатдагидан яхшироқ бўлишимиз мумкин. Ўшанда оддий кунимиз ҳам биз учун рамазон кунига айланади. Рамазон бизнинг одатимизга айланади... Тасаввур қилинг, ҳар куни рамазон - неъматку бу! Аъзам Ўктамнинг қўйидаги шеърини илова қиламан. «На бўлғай яшашни сал осон кўрсанг, Қил сиғмаган кўнглинг шуълага тўлсин. Ҳар намоз орасин Рамазон билсанг, Бир кунда беш ҳайит муборак бўлсин!»
Показать все...
Ҳасанали ота, асл исмлари Миракмал Жамилов билан «Чемпион»да бирга ишлаганмиз. Соатлаб телефонда гаплашардик, кўришганман, уйларига борганман, кампирлари билан ёлғиз, суяниб яшардилар. Тахаллус танланиши ҳам қизиқ. Нега Ҳасанали ота? «Ўтган кунлар»даги қул образи. «Сиз ёшларни қариган чоғимда топдим, ҳаммаларинг мен учун Отабексизлар, сизларга қул бўлиб хизматларингни қилай, шунинг учун Ҳасанали отангизман» дегандилар. Адабиётга жуда қизиқардилар, уйлари тўла китоб. Бир вақтлар қизиқиб, ҳикоялар ёза бошлаганимда, илк танқидчим, ҳамма мақтаганда, у инсон ҳикояларнинг жуда бўш экани, ғоя бўлса-да, муаллиф буни сатрлар орасига яшириши кераклигини таъкидлаган, таҳрирлаб бераман, деб, шу билан қолиб кетган. Бир неча йил олдин аёли вафот этганини, ўзи оғир касалликка чалинганини эшитдим, аммо анча бўлганди гаплашмаганимга. Йўқ, аслида, отанинг блогини ўқиб борганман, доимгидек формада эдилар. Кўп ёзганларим кейинроқ ўзимга ёқмаган ҳолатлар бўлган, аммо чинакам пушаймон бўлганим, бир марта, яхши эслайман. «Газпром» МДҲ худудида қанақадир Суперлига тузиш ғояси билан чиқди, Газзаев лойиҳа директори бўлди, бир муддат шу мавзу долзарб бўлиб турди. Ўшанда «МДҲ мадҳи» деган текст ёздим, бундай чемпионат футболимизга, терма жамоамизга фойда бўлиши ҳақида асослар сурдим. Ўшанда Миракмал ака мени қаттиқ койиб берган, ҳатто бегона одамни айблагандек, мени сотқинга чиқариб, мақола ҳам ёзгандилар. Хафа бўлганман, мен фақат футбол ҳақида ёзганман, бошқаси билан ишим йўқку, деб ўзимни оқлаганман ҳам, аммо ростан ҳам нотўғри эди. Ҳозир буни кўриб турибмиз, бу ерларда, Россия билан сиёсатдан ҳоли муносабат бўлиши мумкин эмас. Хасанали ота бироз мураккаб, тушуниш қийин тилда ёзарди. Илғаб олмасангиз, баъзида қийналасиз. Сал оддийроқ ёзсангиз бўлмайдими, кўпчилик ўқирди, десам, «йўқ, уч киши ўқиса ҳам, мени тушуниб, ҳис қилиб ўқийди-ку, ўша уч киши учун ёзавераман, улар мен учун қадрли» дер эдилар. Миракмал ака вафот этибдилар. Жойлари жаннатда бўлсин. Энг кўп ўша уч кишига ачинаман. Бизни кўпчилик ўқигани билан биздақалар ҳам кўпчилик, эртага биз ёзмай қўйсак, индинга вафот этсак, ўқувчиларимиз бошқаларни ўқиб кетаверади. Аммо энди, ўша уч киши нима қилади? Кимни ўқийди? Уч киши, таъзиямни қабул қилинг. Аллоҳ сабр берсин. @aslanov_futbol
Показать все...
Ҳозиргина «Маданият ва маърифат» каналида «маънавият» мавзусида мунозарани томоша қилдим. Умуман сўнгги пайтларда бу тушунча ҳақида турли фикрлар янграмоқда, керак-нокераклиги ҳақида баҳслар кузатилмоқда. Асосан, «маънавият»га қарши либерализм қадриятлари қўйилиб таққосланмоқда, аммо агар мавзуга бошқа ракурсдан қараганда ҳам, муаммолар бор. Келинг, масалан, бир жамият учун қандайдир аҳлоқий мажмуанинг бўлиши қайсидир маънода фойдали, деб қабул қилайлик. Яъни «маънавият» ғояси қачондир яхши маъно ва ниятлар билан киритилган деб тасаввур қилсак, бир жамият учун маълум аҳлоқий нормалар бўлиши, уларнинг бузилишига қарши баъзида қонун, баъзида жамиятдаги уялтириш ёрдамида курашилади, деб ҳисобланади. Хўш, шу йўналишда «маънавият» қандай ишлади? «Аҳлоқсизлик» икки тур бўлади: инсоннинг ўзига нисбатан ва бошқаларга нисбатан аҳлоқсизлик. Масалан, бир одамнинг кийиниши, яшаш тарзи ўзига, унинг ўғрилик, ёлғончилик, порахўрлик қилмаслиги бошқаларга нисбатан аҳлоқсизлик, деб олайлик. Энди, «маънавиятчилар» асосан қайси турдаги аҳлоқсизлик билан курашишди? Кимидир кийиниши маънавиятга зид, қанақадир кино менталитетга мос эмас, мана бу санъат асари бизга тўғри келмайди, яъни асосан ва фақат шахснинг ўзига нисбатан «айблари» кавланди, чеклаш билан шуғулланилди, аммо бошқаларга зулм бўлган ишларга эътиборсизлик қилинди. Мисол учун, «Севги изтироби»даги аёл эрига ҳиёнат қилади, «маънавиятга зид» деб, унга қарши курашилади, ўғри ва мафияни тарғиб қиладиган «Шайтанат» кўрсатилаверади. Ҳоким ўғри бўлиши, кимидир ҳақорат қилиши, мумкин, аммо бир аёл билан видеоси чиқса, дарҳол ишдан олинади. Аслида, аввало, бошқа инсонларга, жамиятга нисбатан қилинадиган айбларга қарши курашиш, фохиша ё ичувчидан кўра, ўғри, қотил, ёлғончи, порахўрларни сазойи қилиш, уларга қарши жамиятда ягона (салбий) муносабат шаклланиши учун ҳаракат қилиниши керак эмасми? Нега бир депутатнинг тўшаги унинг вазифасидан озод қилади-ю, вазир қўл остидаги духтирларга «қўл ҳаққи»ни ҳалоллаб беради? Натижада, шундай жамият пайдо бўлдики, озгина калта юбка кийган аёлдан ҳамма нафратланади, бу борада ҳамма якдил, аммо порахўрнинг таниши, мафиянинг яқини бўлиш бемалол мақтаниладиган жиҳатга айланиб қолди. «Маънавият» аҳлоқсизликларга қарши қурол сифатида умуман кераксиз томонга ўқ узиш билан шуғулланди. Агар ҳаммаси тўғри ишлаганда, масалан, порахўр ҳақидаям ҳамма якдил, салбий фикрда бўлиши лозим эмасмиди? Фохишага борган йигит қатори, пора олган амалдорни ҳам маҳалладаги аёллар ёмонлаб ўтириши тўғрироқ бўлмасмиди? Яъни, ғоявий томондан ҳаммаси тўғри ва керак деб ҳисоблаганимизда ҳам, амалда муваффақиятсиз чиқди. @iqtiboslar
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Инфографика Рухсат этилмаган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишларга даъват қилиш, иштирок этиш ва шароитлар яратиш қуйидаги жавобгарликка сабаб бўлади @islohotINFO
Показать все...
Ақл бир қўй, нафс бир бўри, иймон бир чўпондир. Агар иймон кучли бўлмаса, бўри қўйни ер. (с) Мавлоно Румий
Показать все...
Журналист ва блогер дўстларимизнинг Телеграмда ўзбек тилидаги қизиқарли каналларига обуна бўлишни тавсия этамиз. 👉 @shokirjonov — SHOKIRJONOV KANALI — KUN.UZ журналисти Шуҳрат Шокиржонов томонидан юритиладиган канал. Ижтимоий ҳаётда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга журналист нигоҳи. Мухлисларнинг мурожаатлари асосида тайёрланган хабарлар ҳам бериб борилади. 👉 @boburakmalov — BOBUR AKMALOV — Спорт шарҳловчиси ва журналист Бобур Акмаловнинг расмий Телеграм канали. Бу ерда футбол майдонларида рўй бераётган ҳодисалардан ташқари, журналистнинг ижтимоий ҳаётдаги рўй бераётган воқеаларга шахсий фикрлари ва қарашлари акс этиб борилади. 👉 @temurazam — MUHAMMAD TEMUR A’ZAM — журналист Муҳаммад Темур Аъзамнинг шахсий канали. Каналда жамиятимизда рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларга шахсий муносабат, ибратли воқеалар ҳақида кўпроқ ёзади. 👉 @futbol_qoidalar — ФУТБОЛ ҚОИДАЛАРИ — Ушбу каналда футбол қоидалари ва футболга оид бошқа маълумотлар ўзбек тилида, тушунарли тарзда бериб борилади. Канал stadion.uz бош муҳаррири Олимхўжа Бўронов томонидан юритилади. Каналларга обуна бўлинг!
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ustoz va murabbiylar kunida o‘qituvchilarga sovg‘a sifatida bayramona aksiyamizni e’lon qilamiz! Aksiya davomida o‘qituvchilar texnomart do‘konlaridan 25 million so‘mgacha bo‘lgan istalgan texnikani oldindan to‘lovsiz, 24 oylik muddatli to‘lovga 10% chegirma bilan xarid qilishlari mumkin. Muddatli to‘lovni rasmiylashtirish uchun pasport kifoya. Aksiya 1-oktabrdan 10-oktabrgacha davom etadi. 📱 71 209 99 44  🌐 texnomart.uz 👉🏼 @texnomart texnomart — yaxshilikka buyursin!
Показать все...
Айни шу куни, 1938 йилнинг 4 октябрида юзлаб ўзбек зиёлилари қотил тузум томонидан отиб ўлдирилган. Тарихчилар бу кунни ўзбек тарихидаги энг қора кунлардан бири деб ҳисоблайдилар. Ссср олий суди харбий коллегияси шу куни 570 нафар ўзбек зиёлиларини отувга ҳукм қилган ва ижро этган. Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Чўлпон каби адабиётимиз намоёндалари ҳам айнан шу куни қатл қилинганлар. Одатда, танлаб амалга оширилган қотилликлар геноцид дейилмайди, ҳар қандай ўзбек бундан қутулиб қолиши мумкин бўлгандек тасаввур уйғотади. Лекин ундай эмас - агар танлов ноҳақ, адолатсиз ва бегуноҳ инсонлар ўртасида экан, бу геноциддир. 2-Жаҳон урушидан кейин немис зиёлилари қандай тарбиялангани ҳақида эшитгандим. Масалан, ўша урушга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган бир ўқитувчи, ўзига ўхшаганлардан ташкил топган гуруҳ билан мажбурий меҳнатга юборилади. Иш - фашистлар томонидан кўмиб юборилган ёки бомба тагида қолган жасадларни кавлаб олиш ва қабрга қўйиш. Ҳалиги немис ўқитувчисини куйиб кетган гўдак жасадини бир муддат қўлида ушлаб туришга мажбур қилишаркан. Шу орқали у, гарчи фашизмни қувватламаган бўлса-да, ўзининг бефарқлиги Германияга кимларнинг келишига сабаб бўлганини ҳис қиларкан, ўзини бошқа миллатлар олдида айбдор санар экан. Мана шу туйғу уларни дунёнинг энг ривожланган жамиятлардан бирига айлантирди. Афсуски, Сталинни бундан кам бўлмаган жиноятлари учун ҳеч ким жазолай олмади. Бефарқ бўлиш тугул, ўша отиб ўлдирилган зиёлиларни сотиб берганлар, қатл қилганлар қаҳрамон бўлишди, медаллар олишди, яхши яшашди. Афсуски, биз ҳалигача жазоланмадик, 1938 йил ва ундан кейинги воқеалар даҳшатини ҳис қилмадик. Афсуски, ҳалигача, Сталинни оқлайдиган, унинг яхши ишлари ҳам бўлганини санайдиганлар орамизда бор. Менимча, Қодирийларнинг ўлимини тўлиқ англаб етмагунимизча, бу билан биз нималарни йўқотганимизни тушуниб етмагунимизча, уларнинг ғоясини ҳаётга тадбиқ қилиш, йўлини давом эттиришни ўзимизга вазифа қилмагунча, якдил жамиятга айланмаймиз, том маънодаги мустақилликка таҳдидлардан қутулмаймиз.
Показать все...
01:35
Видео недоступноПоказать в Telegram
Барча устозларни байрам билан табриклайман!
Показать все...
7.93 MB