cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Nasihat.uz

Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали. Имом-хатиб: Эргашев Мухаммадий Туҳфатулла ўғли Диний саволлар учун: @SavollarMuslimUzBot Тел: (78) 150-33-44 Таклиф ва мулоҳазалар учун: @nasihatuzadminbot

Больше
Рекламные посты
5 335
Подписчики
-424 часа
-307 дней
-3530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
Аллоҳни хотирлатувчи қийинчилик, Уни эсдан чиқартирувчи хурсандчиликдан афзалдир. @nasihatuz
Показать все...
👍 15 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
Таҳоратга оид фатволар 1-ФАТВО Таҳорат қилаётганда кўзлар қаттиқ юмилмайди. Акс ҳолда, кўз атрофларига сув етмаслиги натижасида таҳорат чала бўлиб қолиши мумкин. Кўзлар эркин юмиб турилади. Очиб, ичига сув етказиш шарт эмас. «Оламгирия», «Сирожия», «Қозихон», «Муҳит». @nasihatuz
Показать все...
👍 11 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Намоз_вақтлари 9 июл сешанба куни тақвими Тошкент шаҳри учун ⏰ Тонг - 03:16 ⏰ Қуёш - 04:59 ⏰ Пешин - 12:33 ⏰ Аср - 17:41 ⏰ Шом - 20:01 ⏰ Хуфтон - 21:37 Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12). Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36). @nasihatuz
Показать все...
👍 5 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
ҚУРЪОН ЎҚИНГ – БАХТЛИ ҲАЁТ КЕЧИРАСИЗ! Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Қуръон ўқиб, унга амал қилган кишининг дунёда адашмаслиги ҳамда охиратда бахтсиз бўлмаслигига Аллоҳ таоло кафолат берган”, дедилар ва ушбу оятни ўқидилар: “Сизларга Мен (тараф)дан ҳидоят келганида ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас”. “Ҳикматлар чашмаси”дан @nasihatuz
Показать все...
13👍 7
#Долзарб 1. 🗣 Ҳуқуқий саводхонлик: 👉24 - модда 2. 🪐 Интернет тармоқлари 3. ❗️Иқрор манзили https://t.me/shoshhanafiy
Показать все...
24-MODDA.mp49.95 MB
29.09.2023 Internet tarmaqlari (Baxramramatdin Razov).mp413.40 MB
IQROR_MANZILI_ROLIK_HASAN_HUSAN_11_1.mp425.04 MB
👍 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
Қабр зиёратида бажариладиган 11 амал 1. Ниятни тўғрилаш, ихлос билан, холис Аллоҳ учун зиёрат қилиш. 2. Таҳоратли бўлиш. 3. Дунё машғулотини тарк этиб, охиратни ўйлаш. 4. Зиёратгоҳда виқор билан сокин юриш. 5. Қабр аҳлига бундай салом бериш: “Ассаламу алайкум, йа аҳлал-қубур. Йағфируллоҳу лана ва лукум, антум салафуна ва наҳну бил-асар” “Ассалому алайкум, эй қабр аҳли! Аллоҳ бизни ва сизларни мағфират этсин. Сизлар биздан олдин келгансиз, биз ҳам сизнинг ортингиздан келамиз”. 6. Қабрни сийпаш, ўпиш ва айланиб тавоф қилишдан узоқ бўлиш. 7. Қабр бошида “Ёсин” сурасини ўқиш. Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ота-онаси ёки улардан бирининг қабрини ҳар жума куни зиёрат қилиб, “Ёсин” сурасини тиловат қилиб, унинг савобини уларга бағишласа, сурадаги ҳар бир сўз ва ҳарф ададича Аллоҳ таоло уларнинг гуноҳларини мағфират қилади”, дедилар (Имом Дайламий ривояти). Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўликларингизга “Ёсин” сурасини тиловат қилинг”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти). 8. Ихлос сурасини ўқиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қабристонга кириб, “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўн бир марта ўқиб, савобини ўликларга бағишласа, унга ўликлар ададича савоб берилади”, деганлар (Имом Дорақутний ривояти). 9. Марҳумнинг яхши сифатларини эслаш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар”, деганлар (Имом Термизий ривояти). 10. Қабрни босмаслик лозим. Қабр усти маййитнинг ҳаққидир. Қабр устидан ёки қабристон ичидан ўтишга зарурат туғилса, тасбеҳ, таҳлил, такбир, дуо ва истиғфор айтиб ўтиш. 11. Зиёратдан ваъз-насиҳат олган ҳолда қайтиш. Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанозада ҳозир бўлганларида қайғулари ортар, ниҳоятда кам гапирар, фикр-мулоҳазага ғарқ бўлар эдилар” (Имом Ҳоким ривояти). Даврон НУРМУҲАММАД Яқинларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
Показать все...
👍 18 3
00:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.
🌙 Муҳаррам ойи қандай ой?   Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга. ❓Ашуро қандай кун?   Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти). 🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.   Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар. ❓Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти). 🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. 🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин. ✍️ Даврон НУРМУҲАММАД Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
HIJRIY _YANGI YILINGIZ2.mov5.30 KB
👍 16 5
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Намоз_вақтлари 7 июл якшанба куни тақвими Тошкент шаҳри учун ⏰ Тонг - 03:14 ⏰ Қуёш - 04:57 ⏰ Пешин - 12:33 ⏰ Аср - 17:41 ⏰ Шом - 20:00 ⏰ Хуфтон - 21:39 Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12). Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36). @nasihatuz
Показать все...
👍 7 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Бир ҳадис тасдиғи Бир киши балиқ консерва заводида ишларди. Бир куни у иш тугаганидан кейин музлатгич ичига кириб атрофни кўздан кечираётганда тўсатдан музлатгич эшиги ёпилиб қолди. Энди унга ким ёрдам беради? У бор кучи билан эшикни тепар, овозини борича бақирар эди. Лекин… Бари бефойда. Шу алфозда беш соат музлатгич ичида қолди. Дунё билан хайрлашиши аниқ бўлиб қолди. Тўсатдан бир киши эшикни очиб ичкарига кирди. Қараса, бир киши ўлим билан олишиб ётарди. Унга тезда ёрдам кўрсатилди. Киши дунёга қайтадан келди. Ёрдам қўлини чўзган киши шу заводнинг қоровули эди. Ундан сўрадилар: “Музлатгич ичида одам борлигини қаердан билдингиз?” – Мен бу ерда ўттиз беш йилдан бери ишлайман. Хизматчилар орасида бир киши мен билан эрталаб табассум ила саломлашар, қайтаётиб яна шу алфозда хайрлашар эди. Шу куни иш тугаганидан сўнг ўша кишини кўрмадим. Кўнглимда нима бўлди экан деган савол пайдо бўлди. Уни излай бошладим. Ниҳоят уни музлатгич ичидан топдим. Суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Биродаринг юзига табассум қилишинг САДАҚАДИР» Мана сизга ҳадисга амал қилишни мукофоти. Мана сизга табассумнинг таъсири. ЎМИ Матбуот хизмати @nasihatuz
Показать все...
👍 18 10😢 6
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Намоз_вақтлари 6 июл шанба куни тақвими Тошкент шаҳри учун ⏰ Тонг - 03:13 ⏰ Қуёш - 04:56 ⏰ Пешин - 12:33 ⏰ Аср - 17:42 ⏰ Шом - 20:01 ⏰ Хуфтон - 21:40 Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12). Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36). @nasihatuz
Показать все...
👍 6
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.