cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

👑 UZ LADY 👑

💑 O'zbek oilasi baxti... 👪 Hamkor kanal 👉 @Superkelinchak 👉 @uzbabyuzz 👉Murojaat uchun: @Ravshanovna_SM 🚨 Reklama uchun: @Reklama_bering ❤❤12.01.2017

Больше
Рекламные посты
3 344
Подписчики
-1324 часа
+427 дней
-13230 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступно
🌸Ассалому Алайкум! 💥БУГУН 23➖МАЙ. 🌹МУРОДБАХШ ПАЙШАНБА ТОНГИ 💐МУБОРАК БЎЛСИН ДИНДОШИМ! 🌸🍀 Илохим ҳар бирингизнинг 🌸🍀 Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни, 🌸🍀 Юзингиз ТАБАССУМни, 🌸🍀 Хонадонингиз БАРАКАни, 🌸🍀 Ҳамёнингиз ДАРОМАДни, 🌸🍀 Қалбингиз ИЙМОНни, 🌸🍀 Танингиз САЛОМАТЛИКни, 🌸🍀 Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин! ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Показать все...
- Ҳа, нима гап, тинчликми? Рангингда ранг йук?- деди Рустам Меҳрож кириб келгач. – Тугади… – Нима тугади? Нимага тугади? – Ҳаммаси тугади…. – Меҳрож, нима бўлди ўзи, бундоқ тушунтириброқ гапиргин? – Ҳалима мен билан учрашиб, орани очиқ қилайлик, деди. Ўғлига кимдир биз ҳақимизда бўрттириб айтиб берган шекилли, хуллас, келиб бошқа учрашмайлик, деб кетди. – Дўстим, яна синовлар исканжасида қолдим, дегин. Лекин уни ҳам тушунишга уриниб кўр. У аёл боши билан ҳаммага қарши чиқолмайди, ҳамманинг маломатларига дош беролмайди. Унга ҳам осон тутма ҳозир. Ахир ўзи хоҳлаб орани бузмагандир, уни шунга мажбур қилишган. – Мен ундан хафа бўлолмайман, биласанми нега, чунки уни қаттиқ яхши кўраман. Ҳатто хоҳласам ҳам хафа бўлолмайман. Уни ҳали ҳам севганим учун ўзимдан хафаман, уни ҳамон унутолмаганим учун ўзимдан жаҳлим чиқяпти. Фақат ўзимдан… – Қўй, Меҳрож, ҳадеб сиқилавермагин, изига тушиб кетар. – Майли, иш ҳақида гапир. – Балки уйга бориб бугунча дам оларсан? – Мен яхшиман, ҳаммаси жойида, ишга ўт. – Иккита муҳим операция бор, қила олишингга кўзинг етадими? – Мен яхшиман. Айт, тайёрлашсин, ҳозир бораман. – Хўп, – дея Рустам иккинчи операция бўлимига шошилиб чиқиб кетди. *** Операция яхши ўтди, кун ҳам кеч бўлиб, Рустам кетиш учун Меҳрожнинг хонасига кирди. – Кетдикми? – Йўқ, мен қоламан, сен кетавер, – деди Меҳрож. – Ахир иш вақти тугади, қолаверса навбатчи ҳам эмассан-ку? – Ишламоқчиман, уйда мени қоронғуликдан бошқа нарса кутмайди. Эртага дам олавер, ўрнингга ўзим навбатчиликда туриб бераман. – Нималар деяпсан, ахир бунақада толиқиб ётиб қоласан-ку? – Балки шуни истаётгандирман. Шуниси яхшидир балки… ётиб қолсам-у, бошқа туролмасам ҳам майлиди… – Нималар деяпсан, Меҳрож, сен мени қўрқитяпсан? – Аҳамият берма, ўзим шунчаки гапирдим, қўйдим. Майли, сен кетавер, ўзим ишлайман. Илтимос, ҳозир ҳеч нарса сўрама, ҳеч нарса дегим йўқ. – Яхши, балки шу билан овунарсан. Унда кетдим, бирор гап бўлса хабар қил, етиб келаман. – Хўп, ташвишланма. (Давоми бор...) @qalbimgayaqinsiz
Показать все...
👍 6
📚Умидим юлдузи 10-кисм Тўй бўлиб ўтганига ўн кундан ошди. Меҳрож сафардан қайтиб келиши билан Ҳалимага қўнғироқ қилди. Ҳалиманинг кўнгли ёришди. – Ассалому алайкум, Меҳрож. – Яхшимисиз, бону? Безовта қилмадимми? – Йўқ, гапираверинг. – Кеча қайтиб келдим. Шунга бир овозингизни эшитай дегандим. Тўйларни яхши ўтказиб олдингизми, чарчоғингиз чиқдими? – Раҳмат, Худога шукур, ҳаммаси жуда чиройли бўлди. Чарчоғим ҳам чиқди. Ўзингиз яхши бориб келдингизми? – Ҳа, раҳмат, ҳаммаси яхши. Сизни соғиндим... қачон кўришамиз? – Насиб қилган куни. Ҳозирча соғиниб туринг, – кулди Ҳалима. – Яхши, майли, ундай бўлса, вақтингизни олмай. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. – Сиз ҳам. Меҳрож бир ширин энтикиб қўйди ва столи устида турган Ҳалиманинг расмига термулди. -Меҳрож, шу ердамисан? – дея хонага Рустам кириб келди. -Бирор нима эсингдан чиқибдими? – Ҳа, шунча гапни гаплашибмиз-у, асосий гапни айтишни унутибман. – Тинчликми? – Умуман олганда ҳа. – Бу нима деганинг энди? – Хуллас, Тоҳир бизда ярим ставкада ишлайдиган бўлди, ярим ставка бошқа ердан иш топибди. Лицейда дарс берар экан. – Йўғ-е? Нима энди ўқитувчилик қиларканми? Майли омадини берсин, уни сал камроқ кўрарканмиз. Бир йўла ўтиб қўя қолмабди-да ўша ишга, – кулди Меҳрож. – Ўрнингда бўлсам, бунча эрта қувонмаган бўлардим. – Нега? – Биласанми, у қаерда ишламоқчи? Ҳалима ишлайдиган лицейда, яна камига унинг кафедрасига мудир бўлар экан. Аризасини олиб киришмадими? – Нима?! Энди шунақа йўлга ўтибдими?! – Ўзингни бос, унга айнан мана шу ҳолатинг керак. – Қўл қовуштириб ўтирайми энди? – Унда бирор нарса келадими қўлингдан? Оғирроқ бўл, билмадим, яна нималарни режалаштириб юрган экан бу ярамас. -Уни бурдалаб ташлагим келяпти! – Сени тушунаман, лекин Ҳалимани биласан, у фақат сени дейди. Шунинг учун ҳам ўзингни хотиржам тутишга ҳаракат қил. – Яхши, – дея оғир хўрсинди Меҳрож. Орадан 3–4 кун ўтди. Меҳрожнинг хонасига шошганча Тоҳир кириб келди. – Салом бердик, Меҳрож Саидович, яхшимисиз? -Менда бирор гапингиз борми? – Янгиликлардан хабарингиз бордир? Ахир аризамга ўзингиз қўл қўйгансиз. – Нима, табриклашимни кутяпсизми, – киноя қилди Меҳрож. – Умуман олганда йўқ, лекин бу сизга ёқмагани аниқ. – Менга қаранг, нима қилсангиз ҳам мақсадингизга ҳеч қачон эришолмайсиз! – Буни вақт кўрсатади, биродари азиз, омон бўлинг, – дея хонадан чиқиб кетди Тоҳир Аҳадович. – Эй Худойим, ўзинг сабр бер менга! – деди Меҳрож. Тоҳир хонадан чиққач, “Бу биринчи зарба сен учун, ана энди қақшатқич зарбамга тайёр тур, Меҳрож Саидович”, деб пичирлади ва чўнтагидан телефонини олиб Ҳалиманинг ўғли Санжарга қўнғироқ қилди. *** – Ишларингиз яхшими? – сўради Тоҳир Санжардан столга ўтиришгач. – Раҳмат, ўзингиз яхшимисиз, яхши ўтирибсизларми? – Раҳмат, Худога шукур, ҳаммаси яхши. – Тинчликми, Тоҳир ака? – Санжарбек, мана оилали бўлдингиз, ҳадемай синглингиз ҳам оилали бўлиб кетади. Онангиз эса ёлғиз қолади. – Нега ёлғиз қоларканлар? Мен уларни ташлаб кетаётганим йўқ. – Биламан, лекин сиз оилангиз билан бўласиз, унинг ҳам ўз шахсий ҳаёти бўлиши керак-ку ахир? Аёл киши бўлса, бунинг устига анча йилдан бери ёлғиз, уни тушуниб кўринг, унга қийин. Фақат сизларга кўрсатмайди, холос. Унга энди бир суянчиқ керак, сиз кечқурун хотинингиз билан хонангизга кириб кетасиз, онангиз-чи, у эса ёлғизлик билан яшайди. Наҳотки, унга шу тақдирни раво кўрсангиз? – Сиз ҳақсиз, лекин набирали бўлсалар, у билан овунадилар, улар бахтсиз яшаётганлари йўқ. – Сиз қаердан биласиз? Унинг ўзидан ҳеч буни сўрадингизми?! – Тоҳир ака, нима демоқчилигингизни тушуниб турибман, лекин мен бир ўзим буни ҳал қилмайман, қолаверса, ойим сиз билан оила қуришни истамайдилар, буни биласиз, чунки сизни мен эмас, ойим рад қилиб келяптилар. – Энди сизлардан тортинаётгандир, балки... – Нима энди мен ойимни шу ёшларида турмушга берайми?! Шунақа демоқчимисиз? – Бунинг нимаси ёмон, бунинг уяладиган жойи йўқ. – Сиз шундай ўйлайсиз, менинг фикрим бошқачароқ. @qalbimgayaqinsiz
Показать все...
👍 2
Бўлмаса, ўша Меҳрож деганлари билан яширинча учрашиб юришига қўшиласизми, буни маъқуллайсизми? – Нима?! Қанақа Меҳрож, ким ўзи у? Нималар деяпсиз?! – Онангизнинг ёшликдаги ошиқларидан бири, ҳали ҳам онангиздан умидини узолмаган, шунга уйланмаган ҳам. Ҳозир улар учрашиб туришади. – Ишонмайман! – Ойингиздан сўрашингиз мумкин. Қолаверса, буни хотинингиз ҳам билади, бир марта бехосдан уларнинг суҳбатларини эшитиб қолгандим. Билишимча, тўйдан олдин Нигора бу ҳақида биларди. Санжар жаҳл билан отилиб чиқиб кетди. Кейин тўғри онасининг ишхонасига борди ва дарвоза ёнига боргач, онасига қўнғироқ қилди. – Нима гап, тинчликми? – деди Ҳалима ўғлининг ёнига чиқиб. – Ассалому алайкум, ойи. – Нега унақа кайфиятинг йўқ, нима бўлди ўзи? – Сиз ҳақингиздаги гапларни кўчадан эшитиб келяпман. Меҳрож ким? Ҳалима буни кутмаганди, лекин қачондир шундай бўлишидан жуда қўрқарди. – Кимдан эшитдинг? – Бунинг аҳамияти йўқ. Ҳалима Меҳрож билан боғлиқ гапларни ҳаммасини бошидан охиригача ўғлига айтиб берди. Фақат жуда шахсий нарсаларни айтмади. – Демак, муносабатларингиз жиддий экан-да? Бизга қачон айтмоқчийдингиз, ҳамма билиб бўлганидан кейинми? – Орамизда сен ўйлаётган нарса йўқ, биз шунчаки яқин танишмиз холос. У жуда яхши инсон, мен уни ҳурмат қиламан. – Фақат шуми? – Менга қара, сен мени сўроқ қилгани келдингми? Сенга шунақа тарбия берганмидим? Сен бир нарсани унутган кўринасан, лекин мен унутмадим. Сен менинг фарзандимсан, ўзингни шунга лойиқ тут, мени сўроқ қилишга ҳаққинг йўқ, тушунарлими? Қолаверса, ёш бола эмасман, нима яхши-ю, нима ёмонлигини биладиган ёшдаман. – Ойи, олдин ҳеч сизга бундай муомала қилмаганман, лекин ҳозир вазият бутунлай бошқа, мен буни ҳатто ҳазм қилолмаяпман! Агар унинг ўзи сизни безовта қилаётган бўлса, ҳозироқ у билан гаплашгани бораман. – Йўқ! Асло! Буни ҳатто хаёлингга ҳам келтирма, уқдингми? Унинг ёнига бормайсан, у ҳеч қачон менга ёмонлик қилмайди, у бутунлай бошқача инсон! Билиб қўйки, менинг виждоним пок, ҳеч қачон уяладиган иш қилмаганман! Майли, агар бу нарса сени шунчалик нафсониятингга тегаётган экан, у билан ўзим гаплашаман. Лекин унинг ёнига борадиган бўлсанг, бошқа мени “ойи” деб атама, шу гапим эсингда бўлсин! Энди дарсимга кирай, сен ҳам ишингга бор, – дея Ҳалима ичкарига кириб кетди. “Одамларга ҳам ҳайронсан, бировнинг ҳаётини заҳарлагандан кўра ўз ташвиши билан тинчгина яшашса, бўлмасмикин. Тинчгина ўз ҳаётинг, орзуларинг билан яшашга ҳам қўйишмайди-я”, ўйларди Ҳалима. – Ҳалима, тинчликми, Санжар нега келибди? – сўради Феруза дарсдан сўнг Ҳалимадан. – Меҳрож ҳақида унга кимдир қўшиб-чатиб гапирибди. Нафсониятига теккан шекилли, уни суриштириб кетди. Орани очиқ қилишимни истаяпти, бўлмаса, бориб гаплашармиш. Бошим қотди, буни Меҳрожга қандай айтаман, бечоранинг юраги яна сиқиладиган бўлди. – Нимасига бошинг қотади?! У сенинг отанг эмас, боланг, ўзи оилали бўлди, бундоқ сени ҳам ўйласин энди. – Одамлар ўзим учун яшашимга қўйишмайди, Феруз. – Э, қўй, шу одамларни! Сен тўғри йўлда юрсанг ҳам, юрмасанг ҳам гапиришади! Ўзингни ўйламасанг ҳам ҳеч бўлмаса, уни ўйласанг, бўларди. Шунча йил сени деб фақат азобда яшаган инсонни эндигина кўзларида қувонч порлаётганида, уни ҳам тортиб оласанми? Унга нисбатан адолатсизлик қиляпсан. – Биламан, ўртоқжон, биламан. Лекин бунга ҳамма қарши чиқади, мени деб унинг дилини кимдир ҳуфтон қилиб қўйишини истамайман. Шунинг учун бугуноқ бориб гаплашмасам бўлмайди. -Ҳа, охири хайрли бўлсин... Ҳалима Меҳрож билан боғланиб, ўзлари доим ўтирадиган жойда учрашишлари лозимлигини айтди. Меҳрож айтилган вақтдан олдин алоҳида хонада уни кутиб турарди. Ҳалима келгач: – Тинчикми, бону, шошилинчда чақирганингизга сал хавотир олдим. Қолаверса, шахсан ўзингиз учрашайлик, деганингизга қараганда жиддий гапингиз бор, шекилли? – Ҳа, шунақа, адашмадингиз, Меҳрож. Лекин буни сизга қандай айтишга ҳайронман, буни сизга айтиш мен учун ҳам жуда оғир. – Гапларингиз мени қўрқувга соляпти... – Ўғлим сиз ҳақингизда кимдандир эшитибди, унга кимдир биз ҳақимизда анча бўрттириб айтган шекилли. @qalbimgayaqinsiz
Показать все...
👍 3
Фото недоступно
😍 Гўзаллик дуосини биласизми? 🤲  Юзини нурли ва чиройли, тиниқ бўлишини истаган кишилар учун Қуръони Карим оятлари ичида бир оят борки, унда ажойиб бир сир яшириб қўйилган. ❗️Бу оятни 7 кун кетма-кет ҳар кеча уйқудан олдин зайтун мойига 21 марта ўқиб дам солиб, юзига суриб ётган кишининг юзларидан ғуборлар кетиб, дилкаш ва тиниқ бўлиб, гўзаллашади. Ушбу оят матни шундай... Давоми👇
Показать все...
✅ БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ 👈
00:17
Видео недоступно
#Бисмиллах 🌞🌷Aссалому алайкум...       🌞🌷Хайрли тонг          🌞🌷 Азизларим!            🌞🌷 Чоршанба тонги       🌞🌷муборак булсин! 🍃🌸🍃Дунёдаги энг гўзал неъмат сизнинг тириклигингиз ва гўзал қалбингиздир... 🍃🌸🍃Ҳаётга табассум билан боқсангиз, у ҳам сизга кулиб боқади..🍃🌷. 🍃🌸🍃Бошланган янги кун беморлар дардига шифо, кексаларга роҳат, оилангизга бахт, хонадонингизга файз, танингизга саломатлик, дилингизга қувончу шодлик олиб келсин.🍃🌷 Яқинларга улашинг ❤️⤵️ ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Показать все...
Фото недоступно
🌿 Soliha ayol-”Qattiq non yesam ham halolidan yegizing”-deydigan ayoldir.... 🌿 Soliha ayol-“Yamoq bo’lsa ham Robbim buyurganidek avratlarimni berkitib turibdiku”-deydigan ayoldir... 🌿 Soliha ayol-”Ovqatingizni vaqtida yeng emas,namozlaringizni jamoatsiz o’qimang”-deydigan ayoldir.... 🌿 Soliha ayol-“Men xohlagandek hayot bera olmayabsiz” deydigan emas,”Rizq berguvchi Tangrimdir,demakki rizqimizning kalitini ochishga istiğforlarimiz yetmayabdi ekan”-deydigan ayoldir... 🌸 Taqvoli, qanoatli, shukrli solihalarga jannatning eng oliy koshonasi bo’lsin..! @dunya_di 🍃
Показать все...
👍 2
00:34
Видео недоступно
🤩 Ukoldan qoʻrqadiganlar, yaqinroq keling, sizga yangilikning "voy-dod" deydiganini tayyorlab qoʻydik!Har gal oynaga qaraganingizda yuzingizdagi ajinlar kayfiyatingizga soya solyapti-yu, ammo kosmetologga borishni xayolingizga ham keltirmaysiz. 🤨Chunki siz:Ukol olishdan, — Botoks qildirishdan judayaaam qoʻrqasiz. 🥳 Bizda innovatsion yechim bor! Oʻzbekistonda yagona — hech qanday igna muolajalarisiz goʻzal boʻlish imkonini sizga taqdim etamiz! Biz bilan goʻzallik olamini qaytadan kashf eting ❤️
Показать все...
✅ BATAFSIL MAʼLUMOT 👈
✅ BEPUL MASLAHAT OLISH 👈
– Биласизми, мен тўйга боролмасам керак. – Нега, тинчликми? – Тинчлик, эртага Сурхондарёга кетяпман, оғир беморлар бор. Қачон қайтишим номаълум. – Тушунаман, ахир инсон ҳаёти ҳаммасидан муҳимроқ. Майли, яхши бориб келинг. – Сиз ҳам тўйни яхши ўтказиб олинг. – Энди тура қолайлик. – Бироз шошманг, сизга яна тўйиб қараб олай. Ахир шунча кун кўролмайман, соғинаман. – Меҳрож... – Яхши, майли, юрақолинг. Сизни кузатиб қўяман. – Хўп. ( Давоми бор...) ✅ Chat guruhimizga marhamat👇 @Uzladyuz Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇 ┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄ https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi ┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
Показать все...
🔥 4
Меҳрож Ҳалимага қўнғироқ қилайми, йўқми деб узоқ ўйлади. Ҳар гал унга қўнғироқ қилиш деган ўй хаёлидан ўтса, тамом, юраги худдиимтиҳон топшираётган одамнинг юрагидай ҳапқириб ҳаяжонланадики, баъзан бу ҳолга Меҳрожнинг ўзи ҳам ҳайрон қолади. Охири журъат топиб унга қўнғироқ қилди – Лаббай, эшитаман, – деган ёқимли овоз келди телефондан. – Яхшимисиз, бону? – деди Меҳрож босиқлик билан – Ассалому алайкум, ўзингиз яхшимисиз? – Безовта қилиб қўймадимми? – Йўқ, йўқ бемалол, ишларингиз яхшими? – Раҳмат, Худога шукур. Ўзингиз яхшимисиз, хонадонлар тинчми? Тўй ҳаракатлари билан чарчаб қолмадингизми? – Йўқ раҳмат, Худога шукур. Қаердан билдингиз? Ўзим ҳам сизга қўнғироқ қилмоқчи эдим. – Эртага кўришайлик, қаердан билганимни ўшанда айтаман. Вақтингиз борми? – Нима десам экан... – Фақат йўқ деманг, илтимос. Кўришмаганимизга ҳам анча бўлиб қолди. Сизни соғинганман, жуда ҳам соғинганман, бону. – Яхши. Унда эртага тушдан сўнг, бўладими? – Сиз нима десангиз, шу. Ҳар доимгидек бекатнинг ёнида кутаман, майлими? – Хўп, унда эртагача, соғ бўлинг. – Сиз ҳам ўзингизни эҳтиёт қилинг, – дея Меҳрож телефонни ўчирди. Эртаси куни Меҳрож тушдан сўнг ўша бекатга борди. Ҳалима уни узоқ куттирмади. Меҳрож Ҳалимани кўриши билан қалбидаги ишқ, меҳр кўзларига кўчди. Ҳозир унинг кўзларига Ҳалимадан бошқа ҳеч ким кўринмасди, гўёки атрофда ундан бошқа одам йўқдек. – Ассалому алайкум, куттириб қўймадимми? – Қаниди ҳар куни сизни шундай кутиб олсам... яхши келдингизми? – деди Меҳрож меҳр билан. – Раҳмат. – Қани, марҳамат ўтиринг, – Меҳрож машинани олд эшигини очиб унга жой кўрсатди. – Балки орқада кетганим маъқулмиди, биласизми гап-сўз дегандай... – Майли, сиз қандай хоҳласангиз, шундай бўлади. Улар ўша олдин ўтирган жойларига боришди. Худди аввалгидек хонага киришди, буюртма беришди. – Кўришмаганимизга ҳам анча бўлди, – деди Меҳрож – Йўғ-ей, жуда кўп бўлмади-ку? – Сизсиз ўтган кунларимнинг ҳар лаҳзаси йилга тенг. – Ўзингиздан гапиринг, соғлиғингиз, ишларингиз яхшими? – деди Ҳалима гапни бошқа ёққа буришга ҳаракат қилиб. – Шукур, раҳмат. Яхшиман, ўзингиз-чи, яхшимисиз? – Раҳмат, шунинг ҳаракатидаман. – Тўй бошлаб қўйибсиз, табриклайман, ёшлар бахтли бўлишсин, илоҳим. – Раҳмат, айтганингиз келсин. Хўш, Меҳрож жаноблари, марҳамат қилиб айтинг-чи, буни қаердан билдингиз? – Бўлажак келинингиз ҳам мени тўйга таклиф қилганди, – дея кулди Меҳрож – Наҳотки, уни танийсизми?! – ҳайратини яширолмади Ҳалима. – Албатта, у худди ўз қизимдек бўлиб қолган. Ажойиб қиз, ишонаверинг, худди сиз орзу қилгандек келин бўлади. Кейин Меҳрож Ҳалимага Нигора билан қандай танишганлари, гул дўкони, совға бериш “операцияси”да ижрочи бўлгани, амалиёти ва тўйдан кейин Меҳрож ишлайдиган шифохонада фаолиятини бошлаш ниятидалигини, хуллас ҳамма-ҳаммасини айтиб берди. – Буни қаранг, дунёнинг ишлари қизиқ-да, ким ҳам ўйлабди дейсиз. Мен сизга ишонаман. “Яхши қиз”, дедингизми, демак, у шубҳасиз ўғлимни бахтли қила олади. Энг асосийси шу. – Лекин... биласизми, Нигора кеча расмингизни кўриб қолди, энди у ҳаммасини билади, лекин унга тўлиқ ишонаман. – Бу ёғи қизиқ бўлди-ю, учрашувларимиздан ҳам хабардорми? Демоқчиманки, унинг олдида хижолатда юришим... – Йўқ, буни билмайди, хавотир олманг. Кўнгли жуда тоза, ундай хаёлларга бормайди. Қолаверса, биз ҳали бош эгадиган иш қилмадик, бону. Кимнидир севишнинг нимаси ёмон? – Майли, қолганини вақт кўрсатади, аввал тўйни ўтказиб олайлик-чи. Тўйга оз фурсат қолди. – Қачонга белгиланган? – Бир ҳафтадан кейин, хаш-паш дегунча тўй куни ҳам келиб қолибди, қаранг. – Шунақа денг, – Меҳрож бироз ўйланиб қолди, кейин давом этди. – Мендан бирор ёрдам керакми, тортинмай айтаверинг. – Йўқ, йўқ, ҳаммаси етарли, тўй кўпчилик билан ўтади-кетади. Худога шукур кам-кўстимиз йўқ, олди-бердиларни ўтказиб олганмиз, тўйни ўтказиш қолди, холос.
Показать все...
👍 5