RİSOLAT
Открыть в Telegram
683
Подписчики
-124 часа
-57 дней
-2030 дней
Архив постов
683
Арафа кунидаги рўза олдинги ва кейинги йил учун каффорат бўлади.
Пайшанба куни: 31.08.2017 кунга тўғри келади.
Яқинларингизга улашинг📲
@zulmatdan_nurga
683
• Жоҳил обидлар ва фожир олимлар орасида қолган ғариблар:
Бу офат - дунёни охиратдан афзал кўрган олимнинг ҳолатидир. Аммо, жоҳил обиднинг офати эса, илм ва аҳкомлардан юз ўгиришидан ва нафсининг истакларига, ҳом хаёлларига, шунчаки завқланишга енгилганидандир. Шунинг учун Суфёни Саврий ва бошқалар ҳам айтади: Фожир олимнинг ва жоҳил обиднинг фитнаисдан эҳтиёт бўлинглар. Чунки уларнинг фитнаси ҳар бир фитналанган учун яна бир фитнадир. Бири жаҳолати билан илм ва унинг мажбуриятларидан тўсади, наригиси зулми билан фожирликка чақиради.
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло бунинг яна бир навига зарбул масал қилди: «Худди Шайтон: инсонга куфр келтир дедгандаги мисолга ўхшайди. Қачонки (у инсон) куфр келтирганида, (Шайтон) айтдики: Албатта мен сендан покман ва мен оламлар Раббиси Аллоҳдан қўрқаман, деди. Бас, иккисининг оқибати ҳам: олов ичидадир, иккаласи ҳам унда (абадий) қолади. Манашу золимларнинг жазосидир». (Ҳашр: 16). Бу қисса маълум қиссалардан.* Демак, у ўзининг издошларига Аллоҳга жаҳолат билан ибодат қилиш учун асос қуриб, унинг йўлларини ҳам кўрсатиб берган. Шайтон уни жоҳиллиги сабаб лаққа тушуриб, анашу жоҳиллиги сабаб куфрга тушурди. Шундай қилиб у нимага куфр келтирганини билмайдиган ҳар бир жоҳил обиднинг имоми бўлди. Наригиси охират ўрнига дунёни танлайдиган ҳар бир фожир олимнинг имоми бўлди.
Буни қарангки, Аллоҳ таоло банданинг дунё ва у билан хотиржам бўлишини ҳамда оятларини ўрганиш, тадаббур қилиш, уларга амал қилишдан ғафлатда қолишини шақоват ва ҳалокатнинг сабаби қилиб қўйибди.
Бу иккаласи -яъни дунё билан рози бўлиш ва Рабб таолонинг оятларидан ғафлатда қолишлик- фақатгина савобга иймон келтирмайдиган, бандалар Раббиси билан учрашишига иймон келтирмайдиганларнинг қалбида жамланади. Йўқса унинг иймон ва савобга ишонган қадамлари дунёга рози бўлиб, ундан хотиржам бўлишдан маҳкам турган бўларди, қолаверса Аллоҳнинг оятларидан юз ўгирмас эди.
Ҳозир сиз буларни тушунаётган бўлсангиз, одамларнинг аҳволини манашу ўхшатишлардалигини ва бу ҳолат уларни енгиганини биласиз, улар дунё қурадиганлар, албатта. Уларннинг акси бўлган кишиларнинг саноғи одамлар ичида жуда ҳам оздир. Улар шундай кишиларки, одамлар ичида жуда ғариб бўлган. Ғарибнинг иши бошқа, уларнинг иши бошқа, унинг илми бошқа, улардаги илм бошқа-бошқа, унинг мурод-мақсади, уларникига тўғри келмайди, йўллари бошқа-бошқа, гўё у бир водийда бўлса, улар бошқа водийда тургандек, Аллоҳ таоло айтади: «Бизга рўбаро бўлишга умид қилмайдиганлар ва ҳаёти дунё билан рози бўлиб, у билан хотиржам бўлганлар, улар оятлармиздан ғафлатда қолганлардир. Улар касб қилган нарсалари сабаб борар жойилари ўтдир, албатта». (Юнус: 7, 8).
Сўнгра У Зот уларнинг акси бўлганларнинг оқибатларини зикр қилиб айтади: «Иймон келтирган ва солиҳ амал қилганлар, уларнинг Раббиси иймонлари сабаб ҳидоят қилади. Уларга Наъйим жаннатида остиларидан оқиб тургувчи анҳорлар бор». (Юнус: 9). Уларнинг Аллоҳга рўбаро бўлишмиз бор, деган иймонлари: дунёга рози бўлмасликни, у билан хотиржам бўлмасликни, балки У Зотнинг зикрида давомий бўлишни мерос қилиб берди. Манашу савобга бўлган иймоннинг меросидир, наригиси эса савобга ишонмаслик ва ғафлатники эди.
© Ибнул Қоййим, «Фавоид», 211, 212.
__
* Бану Исроилдаги дунёга ёпишиб олган олимнинг қиссаси.
683
• Ёмон олимларнинг сифати:
Ёмон олимлар жаннат эшиклари олдига ўтириб олиб сўзлари билан одамларни унга чақиради, амаллари билан эса дўзахга чақиради.
Ҳар қачон уларнинг сўзлари:
- Келинглар, деса, амаллари:
- Уларни эшитманглар, дейди.
Агарда улар чиндан даъват қилганларида, унга ўзлари энг биринчи ижобат қилган бўлардилар. Улар далолтгўй суратидаги, аслида йўл кесарлардир.
© Ибнул Қоййим, «Фавоид», 213.
683
73-Савол
Ассалому алейкум
Кизлар ва боллар аралашиб укиладигон жойда яьни давлат мактабларида аел кишининг ишлаши жоизми?
Жавоб:
Ва алайкумуссалам.
Эркак ва аёллар аралашиб ишлайдиган ишхоналарда ишлаш жоиз эмас. Ўтин билан ўт аралашса ёниши аниқ бўлганидек, аёллар билан эркаклар иш баҳонасида аралишиб кетиши шундай ўт олади.
Валлоҳу аълам.
© Устоз Абу Солиҳ ҳафизаҳуллоҳ.
@Zulmatdan_nurga
683
- Ким Арофатда туришга қодир бўлмаса, Аллоҳнинг билдирган ҳудудларида тўхтасин.
- Ким Музадалифада тунай олмаса, У Зотга яқинлашиши, қурбат ҳосил қилиши учун Аллоҳнинг тоатида тунасин.
- Ким Минода қурбонлигини сўяолмаса, мақсадига етиши учун ҳавои нафсини сўйсин.
- Кимга Байтул Ҳаромга боришлик узоқлик қилса, Байтнинг Раббисини қасд қилсин, чунки У Зот жон томиридан ҳам яқинроқдир.
© Ибн Ражаб, «Латоифул маъориф».
683
• Суннатга эргашишнинг фазилати:
Тавфиқ билан кўмак берилган ақллар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган динни, албатта, ақл ва ҳикматга мувофиқ бўлган ҳақдир, деб биладилар.
Хорлик битилган ақллар эса: ақл ва нақл ўртасида, ҳикмат ва шарият ўртасида зиддият бор, деб биладилар.*
Суннатни лозим тутиш фазлига келсак: Аллоҳга элтувчи йўлларнинг энг яқини:
1. Киши суннатни лозим тутиб, ташида ҳам, ичида ҳам, у билан бирга туриши.
2. Аллоҳ таолога фақирона давомий муҳтож бўлишлик.
3. Сўз ва амалларда ёлғиз У Зотнинг юзини исташдир.
Бирор киши Аллоҳ таолога манашу уч йўлдан бошқаси билан етишолмаган, етишолмаганлар манашу учаласидан ёки улардан биридан узилиб қолгани учун етишолмаган, албатта.
Буларнинг зидди бор, қуйида улар билан муҳим ишлар баён бўлади:
- Банданинг саодати учта асос устига қурилади, аммо уларнинг ҳар бирининг қаршисида зидди бор, ким манашу асосларни йўқотса, уларга зид келган нарсалар кишида ҳосил бўлади:
1. Тавҳид - унинг зидди ширк.
2. Суннат - унинг зидди бидъат.
3. Тоат - унинг зидди маъсият.
Манашу учтасига эса, битта умумий зидлик бор, у: Қалбдаги Аллоҳ таолога ва Унинг ҳузуридаги неъматларга бўлган қизиқишнинг йўқолиши ҳамда У Зотдан ва Унинг азобидан қўрқмай қолишидир.
© Ибнул Қоййим, «Фавоид», 181.
________________
* Ақлонийлар ҳақида гапириляпти.
683
• Фотиҳа сураси:
- Унинг аввали раҳмат.
- Ўртаси ҳидоят.
- Охири неъматдир.
© Ибнул Қоййим, «Фавоид».
683
Ҳаммод ибн Зайд айтади: Айюбга айтдим-ки:
- Илм, бугун кўпроқми ёки олдин ўтганлардами? Айтдики:
- Бугун аксари гап, олдин аксари илм бўлган.
© Ибнул Қоййим, «Фавоид», 201.
(• Тобеинлар даврида шундай бўлса, бизнинг даврчи?!)
683
Қиёмул лайл:
• Шубҳасизки қиёмул лайл намози - Аллоҳнинг ҳузурида энг улуғ тоатлардан ҳамда у унга эришган киши учун битмас ҳазина бўлажак.
• Қиёмул лайл ўқиган киши ўзида хотиржамликни, розиликни ҳосил қилади ҳамда кўпгина ажр ва яхшиликка давомий сазовар бўлади.
• Қиёмул лайл орифлар учун зоди роҳила, тақводорларнинг йўлдошидир, ҳаётда ҳам, мамотда ҳам, нурдир, толиққанга роҳатдир.
• Фаришталар гувоҳ бўлиб турадиган, ҳурматли котиблар ёзиб қўядиган қиёмул лайлга қандай қилиб: йўқ, дейиш мумкин?!
- Ҳеч бўлмаса витрни унутманг!
© Абу Солиҳ Умар Шоҳир
@Zulmatdan_nurga
683
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зул Ҳижжанинг ўн кунлигида дуони кўп қилардилар ва унда таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтиришга буюрардилар.
© Ибнул Қоййим, «Зодул маъод», 2/360.
683
Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ айтади: Амал саробдек тўзиган, қалб тақвосиз ҳароб, гуноҳлар қум-тупроқдек, сўнгра ўзингча қадди-қоматли ҳурларни таъма қиласан, шошмагин! Сен шаробсиз маст бўлибсан. Шу умидинг сари шошилсанг комил инсон бўлар эдинг, ажалингга ҳозирлансанг улуғ бўлар эдинг, ҳавои нафсингга қарши чиқсанг кучли бўлар эдинг. (Яъни етар эдинг).
© «Сифатус софва», 4/337.
683
Зул Ҳижжа ойининг ўн кунида қилинадиган нафл ибодатлар, Рамазон ойининг ўн кунида қилинадиган нафл ибодатлардан афзалдир. Шунингдек Зул Ҳижжанинг ўн кунида қилинадиган фарз ибодатларга қўшиб бериладиган ажр, бошқаларида қўшиб берилмайди.
© Ибн Ражаб, «Фатҳул Борий», 9/16.
683
• Китоб ва Суннатни ҳоким қилишдан эътироз қилиб юз ўгирганлар
Қачонки одамлар Китоб ва Суннатни ҳоким қилишдан ва уларга ҳукмда мурожаат этишдан юз ўгириб, улар кифоя қилмайди, деб, эътиқод қилиб, турли рай-фикрларга, нотўғри қиёс ва истиҳсонларга, шайхларнинг қавлларига ўтиб кетганларида, одамларга ҳам, фитратларига фасод, қалбларига зулмат, фаҳмларига лойқалик, ақлларига ноқислик кириб келди. Манашу ишлар одамларни умумий балолаб ва уларни эгаллаб олиб, ҳатто шу зайлда кичиклар улғайиб, катталар қаригани-да, натижада мункарни кўрмайдиган бўладилар; ана ўша вақтда уларнинг устига ўзгача бир давлат бош бўлиб келади, унда:
- суннатлар ўрнига бидъатлар,
- ақл ўрнига нафс,
- тўғрилик ўрнига ҳавои истак,
- ҳидоят ўрнига залолат,
- яхшилик ўрнига мункар,
- илм ўрнига жаҳолат,
- ихлос ўрнига риё,
- ҳақ ўрнига ботил,
- ростлик ўрнига ёлғон,
- насиҳат ўрнига чуқурга итариш,
- адолат ўрнига зулм ёпирилиб келади.
Демак, манашу ишлар давлат ва ғолиб бўлиб келади. Халқ ҳам олдин уларга қарши бўлиб турган бўлса, энди уларга ишора қилиб тураверади.
Агарда манашу ишлар бош бўлиб келганини кўрсангиз, шулар ўзгариб, тепага чиқиб олган бўлса, уларнинг аскарлари от устида турган бўлса: унда ернинг ости устидан яхшироқ, тоғнинг чўққиси текисликдан яхшироқ, одамлар билан аралашиб юришдан ваҳший ҳайвонларга қўшилиб юриш саломатроқ.
© Ибнул Қоййим, «Фавоид», 391.
683
МУСТАЖОБ ВАҚТ:
Салафлардан бири айтдики: Кимнинг жумъа куни тўғри ўтса, қолган ҳафтаси ҳам тўғри истиқомтда бўлади.
Солиҳлардан бири айтади: Жумъа куни Аллоҳга аср ва шом орасида бирор дуо қилган бўлсам, албатта Раббим менга уни ижобат қилган!
Салафлар ва жумъа кунинг аср намози:
- Товус ибн Кийсон раҳимаҳуллоҳ агар жумъа кунида аср намозини ўқиб бўлсалар, қиблага юзланиб олиб, то қуёш ботгунича бирор кишига гапирмас эди. (Тариху Восит).
- Муфаззал ибн Фузола раҳимаҳуллоҳ жумъа кунида аср намозини ўқиб бўлсалар, масжид чеккасида бир ўзи қоларди, то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди. (Ахборул қудоти).
- Саъид ибн Жубаир раҳимаҳуллоҳ агарда аср намозини ўқисалар, то қуёш ботгунича бирор кишига гапирмас эди, (яъни дуо билан банд бўлардилар). (Ибнул Қоййим, "Зодул маъод", 1/283).
Ихлос билан дуо қилишнинг фазли:
- Сомт ибн Бистомнинг кўзлари кўрмай қолди, шунда биродарлари жумъа куни аср вақтида ўтириб олишиб дуо қила бошладилар, қуёш ботишидан олдин акса ура-ура кўз кўриши қайтди. (Тариху Дамашқ).
- Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: У вақт (яъни дуо ижобат бўладиган вақт), асрдан кейин охирги вақтидир. У вақтни барча тоифадагилар қадрлардилар. (Ибнул Қоййим, "Зодул маъод", 1/483).
Муборак Жумъа куни хайрли ўтсин!
Risolat каналига аъзо бўлинг!
683
Бахтли киши:
- Салафлар йўлини маҳкам ушлаган ва халафлар пайдо қилганидан четланган киши.
© Ибн Ҳажар, «Фатҳул Борий», 13/267.
683
• Қайси бир талаби илм уламолар ҳаётига давомий назар солса:
- Ужубланиш, фахрланишдан омон бўлади.
- Ўзидаги камчиликларни кўради.
- Ҳимматини зиёда қилади.
- Илм йўлида бузуқ ният бўлишдан огоҳ бўлади.
- Олган илми амалга туртки бўлиб, фойдали бўлади.
- Илм либосини кимлар кийишини ва кимлардан ечилишини билади.
- Устозларига ҳурмати, одоби ортади.
- Талабалар билан бирга юриш одобини ўрганади.
- Илм йўлида тоилмасликни ўрганади.
- Илм олиш тартибини ўрганади.
- Дарс қилиш ва бериш одобини, услубини ўрганади.
- Илм қадрини тушунади, қадрлайди.
- Ҳақ илм аҳлини танийди.
Умар Шоҳир
