ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Открыть в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 111 369 подписчиков, занимая 298 место в категории Религия и духовность и 480 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 111 369 подписчиков.

Согласно последним данным от 25 ноября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -1 933, а за последние 24 часа — -7, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 27.24%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 17.76% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 30 442 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 19 849 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 36.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 26 ноября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

111 348
Подписчики
-724 часа
+3077 дней
-1 93330 дней
Архив постов
🤲 Роббим, бугунга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Ҳайрли оқшом, қадирдон. Тунингиз осуда ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
21 мая 2025, 11:59

ПАЙҒАМБАРИМИЗ ДУОСИ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
21 мая 2025, 09:05

Довуд пайғамбарнинг ўттизта ўғли бўлибди. Бир куни пешин намозига одамлар кечика бошлабди. Довуд пайғамбар орқасига қараса, ўнг томонида ўн бешта ўғли, чап томонида ўн бешта ўғли ўтирибди экан. Шунда сал мақтанчоқликка бўй олдириб: -Ўзимиз ҳам бир жамоа эканмизку, элни кутмасдан намозимизни бошлайверамиз. Худо хоҳласа ўттиз ўғлим бор, ҳақ динни бутун элга ўзим етказаман, деган ўй келиб, намозни бошлаб кетибди. Худога Довуд пайғамбарнинг бу иши ёқмади. Довуд пайғамбар намоз вақтида ассалому алайкум ва Раҳматуллоҳ, деб ўнг томонга салом берганда ўн бешта ўғли жон топширди. Чап томонга салом берганда, қолган ўн бешта ўғли бандаликни бажо келтирди. Хатосини уққан Довуд пайғамбар кўз ёшларини дарё қилиб, Яратгандан кечирим сўради. Раҳми чексиз Аллоҳ ўттизта ўғлингни қайтариб берайми ё ўттизини ўрнини босадиган битта ўғил берайми, деб сўради. Сенинг амринг икки бўлмайди. Ўттиз ўғлимнинг жонлари жаннатда бўлсин. Менга уларнинг ўрнини босадиган битта ўғил берсанг бас. Айтганинг бўлсин. Лекин боланинг умри қисқа бўлади. Мен унга фақат тўққиз йил умр бераман. Майли шунисигаям шукр, деб Довуд пайғамбар келаси йил ўғил кўради. У боланинг исми Сулаймон эди. Сулаймон иш буюришга яраб қолган пайтида Довуд пайғамбар унинг қўлига қумғон (обдаста), елкасига сочиқ осиб: - Ўғлим сен энди бизнинг уйга келган меҳмонларнинг ёшми, қарими ҳаммасининг қўлига сув қуйиб тургин. Сувни уч марта узиб-узиб қуясан. Тўртинчи марта агар меҳмон сўраса қуясан. Ота нега узиб қуйишим керак? Сабаби ўликни ювишганда сувни узмай қуяди. Сен ахир сувни тирик одамларга қуясан-да ўғлим. Иккисини фарқи бор, - дейди. Довуд пайғамбарга келган ёш қарининг ҳаммаси, сув қуйиб турган Сулаймонга юзга кир болам, қўлинг дард кўрмасин, катта олим бўлгин, подшо бўлгин, умринг узоқ ризқинг бутун бўлсин, деб раҳматлар айтарди. Бир куни Сулаймон тўққиз ёшга тўлди. У пайтларда боласи тўққизга тўлгач уни бир қизга унаштириб қўйиш лозим эди. Лекин Аллоҳнинг болага фақат тўққиз йил умр бераман, дегани Довуднинг эсида эди. Бир куни Довуд пайғамбар саҳарда Аллоҳни зикр қилиб ўтириб, Сулаймоннинг ёши тўққиздан ошди. У энди жон таслим қилиши керак эди. Бунинг тирик қолганининг сабабини сўради ва агар жонини олмайдиган бўлса болани унаштириш лозимлигини айтди. Шунда Хақ Таоло менинг исмларимдан бири Халқдур. Минглаб одамлар сенинг болангга узоқ умр тилади. Мен шунча халқнинг дуосини қайтара олмайман. Сулаймон узоқ умр кўради, У барча ердаги маҳлуқларни, осмондаги қушларнинг ва барча денгиздаги балиқларнинг тилини биладиган бўлади. Барча одамлар ва жинларга ҳукмронлик қилади, деб жавоб берди. Ана шундан бошлаб ёш болалар қарияларнинг дуосини олсин, деб Худойи маросимларида, тўйларда уларга сув қуйдириб қўядиган урф-одат пайдо бўлибди. Гўзал урфларимиз учун яратганга шукрлар бўлсин. Ўқиб бўлган бўлсангиз, албатта, улашинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
21 мая 2025, 08:04

#Тафаккур Аллоҳ бизга бу икки қўлимизни ишлаш ва меҳримизни кўрсатиш учун берган. Бизга берилган қўлларнинг энг муҳим вазифас
#Тафаккур Аллоҳ бизга бу икки қўлимизни ишлаш ва меҳримизни кўрсатиш учун берган. Бизга берилган қўлларнинг энг муҳим вазифаси — севган инсонларимизни қучиш. Бу дунё икки қўлини ҳақорат ва дўппослаш учун ишлатганларнинг надомат фарёдидан чайқалади. Улардан бўлиб қолмаслик учун яхши кўрган яқинларингизни, фарзандларингизни кўпроқ қучинг. Қўлларингиз кўнглингизни яқинларингизга тутсин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
21 мая 2025, 07:09

ЎЛГАН ЭР 17 ЙИЛ ДEГАНДА ҚАЙТИБ КEЛДИ 😱 Ойгул эшик қўнғироғининг жиринглашидан чўчиб тушди. Бу вақтда ким келиши мумкин? У эҳ
ЎЛГАН ЭР 17 ЙИЛ ДEГАНДА ҚАЙТИБ КEЛДИ 😱 Ойгул эшик қўнғироғининг жиринглашидан чўчиб тушди. Бу вақтда ким келиши мумкин? У эҳтиёткорлик билан эшикни очди-ю, қотиб қолди. — Салом, Ойгул... Аёл нафаси буғилиб, бир қадам орқага тисланди. Бу ким? Нега бунча таниш?.. Юраги дўпиллаб, ҳеч ишонгиси келмасди. Ҳа, бу унинг 17 йил олдин ҳалок бўлган, қабрига бориб йиғлаган, 2 та боласи билан бева қолдирган ўша одам эри эди! Лекин бу қандай содир бўлди? Эрини уйга таклиф қилди. Ўша пайти Ойгулнинг кўзи бир нарсага тушди ва қўрқувдан дод деб юборганини ўзи ҳам билмай қолди! Чунки эри ... Давомини ўқиш учун босинг👇
21 мая 2025, 06:59
22 мая 2025, ~08:00

Бировнинг қалбида қисқа муддат шам ёқишинг, сўнг ўчгунча умр бўйи уни ташлаб қўйишинг, ҳеч кечирилмас гуноҳдир Мавлоно Румий
Бировнинг қалбида қисқа муддат шам ёқишинг, сўнг ўчгунча умр бўйи уни ташлаб қўйишинг, ҳеч кечирилмас гуноҳдир Мавлоно Румий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
21 мая 2025, 05:41

#ҲАЁТ... Орзу — ёмғирларда томчилаган бахт, Армон — эриб кетган қорнинг парчаси. Ният — бедор тунлар қилганимиз - аҳд, Ҳаёт — сенга тутган умрим барчаси. Висол — бизлар сабаб гўзал бўлган он, Ҳижрон — бегонага айланган дўстим. Умид — дардли кунлар тутганим қалқон, Афсус — вужудимга етмас кам-кўстим. Шукр — тилларимдан тушмаган калом, Қувонч — кўзларингда ўқиган байтим. Толе — ҳар тонг сенга йўлланган салом, Бахт-чи, дуоларга берилган қайтим. Хаёл — ўнгимизга кўчрилган имкон, Чидам — дийдоргача тўхтаган фурсат. Ором — осмонларда қўним топган жон, Соғинч — қалблар учун илоҳий нусрат. Ишқим — ниятлардан қад кўтарган арк, Меҳрим — кипригингни намлаган шабнам. Хаёл сиймоингни эта олмас тарк, Сен менинг юракдан яралган муждам... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
21 мая 2025, 05:13

Ажойиб топишмоқ 🧐✔️ Бу ажойиб топишмоқни кўпчилик жавобини топиша олмаяпти, жавобини билишгач эса хайратланишмоқда! Ўзи шири
Ажойиб топишмоқ 🧐✔️ Бу ажойиб топишмоқни кўпчилик жавобини топиша олмаяпти, жавобини билишгач эса хайратланишмоқда! Ўзи ширин еб бўлмас, Бемаза ҳам деб бўлмас. Боши охири бир ҳарф, Жами бўлиб тўрт ҳарф😳 Сизчи топа оласизми?💠⁉️ Жавоби ⁉️
21 мая 2025, 05:03
22 мая 2025, ~08:00

#Донолар_бисотидан - Эй, кўзгу ва тарозига бўҳтон қилмоқчи бўлган инсон! Билки, уларнинг ҳар иккиси жуда юксак мақомдадир. Се
#Донолар_бисотидан - Эй, кўзгу ва тарозига бўҳтон қилмоқчи бўлган инсон! Билки, уларнинг ҳар иккиси жуда юксак мақомдадир. Сен уларга минг йил хизмат қилсанг-у, сўнг кўзгуга қараб: “Мен сенга шунча йил хизмат қилдим, шу хизматларим ҳақи мени хунук кўрсатма”, десанг ёки тарозига юзланиб: “Ёлвораман сенга, савобларимни кўпайтириб, гуноҳларимни билдирмай торт”, деб айтсанг уларнинг жавоби шундай бўлади: “Эй бечора, нотавон, ҳаммага кулгу бўлма! Оллоҳ таоло ҳақиқатларни бизнинг воситамизда танитиш, англатиш мақсадида қадримизни юксак қилиб қўйди, бизга шу вазифани юклади. Агар шу тўғрилигимиз бўлмаганда, ҳақиқатни боридек кўрсата олмаганимизда қандай қадримиз қоларди?! Гўзалларнинг юзларини, яхшиларнинг асл қийматини қандай кўрардик ва қандай кўрсата олардик?!” Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси 📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
21 мая 2025, 03:12

"Аҳволинг қалай?", деган саволга "Алҳамдулиллаҳ", деган жавобни синиқлик, маъюслик билан айтманг. Токи, Аллоҳга ҳамд айтиш оғ
"Аҳволинг қалай?", деган саволга "Алҳамдулиллаҳ", деган жавобни синиқлик, маъюслик билан айтманг. Токи, Аллоҳга ҳамд айтиш оғриқ ва алам ифодаси бўлиб қолмасин. "Алҳамдулиллаҳ" иборасини ҳар қандай ҳолатда ҳам табассум, ихлос ва ишонч билан айтинг! ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀
21 мая 2025, 00:53

#Ассалому_алайкум Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин!  Уламоларимиз айнан чоршанба куни бошланган иш хайрли бўлади, деганлар. Бошлолмай юрган ишингиз бўлса, "Бисмиллаҳ" дея шу бугун бошланг, Иншааллаҳ чиройли натижасига ўзингиз гувоҳ бўласиз. Шу бугун қилинган яхши ниятлар хам амалга ошади. Бежизга бу кунни муродбахш демаганлар. Аллоҳ ҳар ишингизда мададкор бўлсин. Муроду мақсадга етиш яхши ниятли ҳар бандага насиб қилсин! КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 мая 2025, 23:09

SEVINCH ORTIQ CHIDOLMADI...😱 Bu endi nimasi... U xalqqa hamma gapni ochiq oydin aytib tashladi. 🤯 "Oxiri chidolmadim, bu gaplarni internetga qo‘ymoqchi emasdim ammo chidolmadim" —deydi Sevinch Mo‘minova... To‘liq vedio...👇
20 мая 2025, 22:59
21 мая 2025, ~23:05

Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз баҳш этган қадрдонларим,    АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
20 мая 2025, 21:00

Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ Муродбаҳш чоршанба тонги хайр-барокатли бўлсин! Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!    Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин! Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!   Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра, ўтганларни мағфират айла! Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 мая 2025, 19:32

ХАЙРЛИ ТУН! ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз  билан  бирга  бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 мая 2025, 12:01

Бир оз тўхтагинда, ортингга қайт ва унутган нарсаларингни ёдга ол! Йўқотганларинг бўлса, излаб топ! Бировни хафа қилган бўлсанг, узр сўра! Биров сени хафа қилган бўлса, кечир! Чунки ҳаёт жуда ҳам қисқа. Шамс Табрезий 🍃 Ҳа ҳудди шундай адоват, гина,ўзгаларни хатосини қидириш,иғво,фасод... шу каби ёмон амалларга сарфлашга вақтимиз йўқ бўлсин... Чунки омонат дунёда ғаниматмиз... Бизларни яхши сифатимиз билан эслашларини ҳохласак яхшилик, мехр, муҳаббат улашиб яшайлик... Азизим мендан ҳафамисиз кечиринг... Мен сизни аввалроқ кечирганман... Қалбимда гинага жой йўқ экан.. 🍃 Хайрли оқшом,осуда тун ҳамрохингиз бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 мая 2025, 11:03

Кўп яхши сўзлар айтишингиз мумкин, лекин қилган ишингиз кимлигингизни кўрсатади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 мая 2025, 09:21

📖 БИЗ ГАДОЙ ЭМАСМИЗ! Ўша гадойларни учратган онда менда уйғонган ҳисларни ҳеч қачон унута олмасам керак…. Тун зулмати, биз кафедан егулик олиб, машинамизда тановул қилаётган эдик. Шу пайт кимдир машинамиз деразасини оҳиста чертди. Очсам, бир киши турибди. Кўринишидан қишлоқдан эканлиги маълум, ортида эса 10 ёшлардаги бола ҳам бор. — Йигитлар, илтимос, ёрдам беринглар! Бироз пул берсангиз етарли, ўғлимга у-бу егулик олиб беришимга етса бас! Ҳар доимгидек менда ишончсизлик ҳиси уйғонди. Ҳозир бориб бир бутилка ароқ сотиб оладида, жонга тегди бу пиёнисталар! Бир суҳбатини олайчи: — Нега ишламайсиз? Оддий одамларга ўхшаб оилангизни таъминлаш ва болаларингизни боқиш учун. Наҳотки, ўғлингизни етаклаб, гадойчилик қилишга уялмайсиз? — Кечирасизлар… У дарҳол маҳзун кўзларини олиб қочди ва ўғлининг қўлидан етаклаб, шошиб юриб кета бошлади. Менимча, у биздек бемеҳр инсонлардан тезроқ узоқлашишга қарор қилганди. Шу пайт виждоним уйғондими, билмадим. Менга нимадир бўлди, кўксимдаги юрак бошқача ура бошлади ва мен машинамда ўтира олмадим. Тушиб: — Ҳой, тўхтанг! Сизга нима бўлди? Ўзи тунги соат 3 да бу ерда нима қилиб юрибсиз?! — Биз уйга кета олмаяпмиз. Бу ерга қишлоқдан касалхонада ётиб даволанаётган аёлимни кўргани келган эдик. Ҳозир нархлар баланд, ҳамма нарса қиммат!… Бор йўқ пулимни дори- дармонга ишлатиб юбордим. Анча қарзга ботиб ҳам қолганмиз, нима қилишни ҳам билмаяпман… Мен ўзимга эмас, майли, кам бўлса ҳам шу ўғлимга егуликка… У деярли бир суткадан бери ҳеч нарса егани йўқ. Агар билсангиз эди, мен жуда хижолатдаман, жуда уяляпман…. Буни эшитганимиздан сўнг биз дўстим билан машинадан пулларимизни олиб, таом буюртма беришга югурдик. — Тўхтанг, шошманг, кетиб қолманг! Пулимиз борича егулик олиб уларга тутдик. Аввалига у киши бироз хижолат бўлди, у қўлимиздаги нарсаларни нарсаларга шундай қарашардики, уларнинг оч эканликларини билиш қийин эмасди. Биз улардан уйларига қандай этиб олмоқчи эканликларини суриштира кетдик. У кишининг айтишича, 2 соатдан сўнг уларнинг қишлоқларига борадиган электричка ўтаркан. Улар унда яшириниб етиб олишни мўлжаллаётганликларини эшитиб, ҳамёнимда қолган пулларни олдим: — Бу пуллар уйингизга етиб олишингизга етадими? — Бу нима деганингиз, ярми ҳам етади! — Майли, олаверинг, йўлда яна у-бу нарса оларсизлар. — Катта раҳмат! Мен ҳаммасини қайтараман! Келинглар, мен сизларни телефон рақамингизни ёзиб оламан. Бир неча кундан сўнг, мен яна келаман ва пулларингизни қайтараман. — Қўйинг, уйингизга бемалол етиб олсангиз бўлди! — Ўғлим, амакиларингга «раҳмат» айт! — Болакай, оҳиста бизга миннатдорчилик билдирди, бироқ бусиз ҳам унинг кўзларида ҳаммаси намоён эди… Мен ўша дамда ҳис этганларимни сўз билан таърифлай олмайман. Улар иккиси вокзал томонга тез-тез юриб кетишар ва ортларига қараб — қараб қўйишарди… Бу воқеага анча бўлди. Лекин уни кеча ўғлим, кўчада олма сотаётган қари бувижонданкерак бўлмасада, унга ёрдам бўлсин учун сотиб олганини айтганда жуда хурсанд бўлдим! «Тўғри қилибсан, ўғлим!» Зиёда Зияева таржимаси 📖 Telegram.me/IBRATLI     - Дунё сабоқлари...
20 мая 2025, 08:23

ИШОНИНГ, ХАММАСИ  ЯХШИ  БЎЛАДИ Қўлингиздан кетган бойликка, нарсаларга ачинманг, демак сизнинг насибангиз эмас экан... Ҳаётингиздан чиқиб кетган ва чиқиб кетмоқчи бўлган инсонларни қайтаришга уринманг, демак улар сизнинг ҳаётингизда вазифаларини бажариб бўлдилар.. Йўқотган соғлиғингизга, келган беморликдан кайғуга ботманг, демак Аллоҳ сизни севади, гунохларингизга каффорат бўлибди.. Йўқотганларимиз яхши эди, демак яратган унданда яхшисини беради, ишонинг.. ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ ИНШААЛЛОҲ..! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 мая 2025, 07:09

“Бўлган воқеъа” ---Амани исмли қизнинг ҳаёти--- Унда тромбоз (мийяга қон қуюлиш) касаллиги аниқланиб касалҳонага ёткизилди..Қ
“Бўлган воқеъа” ---Амани исмли қизнинг ҳаёти--- Унда тромбоз (мийяга қон қуюлиш) касаллиги аниқланиб касалҳонага ёткизилди..Қанча даво исташмасин, Рамазон ойининг иккинчи куни Амани вафот этди ....😭 Унинг ўликларни ювиш ҳонасига ўтказдилар.. 😱Ювувчи аёл кирганда хайратдан ёқа ушлади... - Сўнгра шайхга қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтира бошлади. Шайҳ бўлиши мумкин эмас, бўлиши мумкин эмас, кўрмагунимча бунга ишонмайман деди.. Келинг гувоҳи бўлинг деб айтишди сўнг эса шайх келиб не кўз билан карасаки..... ДАВОМИ...👇👇👇
20 мая 2025, 06:58
21 мая 2025, ~06:54