ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Открыть в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 111 039 подписчиков, занимая 294 место в категории Религия и духовность и 472 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 111 039 подписчиков.

Согласно последним данным от 26 ноября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -2 103, а за последние 24 часа — -417, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 27.76%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 17.86% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 30 906 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 19 885 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 36.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 28 ноября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

111 140
Подписчики
-41724 часа
+1657 дней
-2 10330 дней
Архив постов
ЯНГИ ЙИЛНИ ҚАНДАЙ КУТМОҚДАСИЗ!? Кимдир декабрнинг сўнгги кунини интизор кутади, кимдир Рамазоннинг илк кунларини. Кимдир мелодий кунни байрам қилади, кимдир уни инкор этиб фақат диний байрам кунларни. Кимдир янги йил кечаси тонггача хурсандчилик қилади, кимдир Қадр кечасини кутади. Кимдир ўтган йил қанчалик омадли келганини сарҳисоб қилади, кимдир ўтган умр қанчалик тўғри яшаганини. Кимдир келгуси йилдаги орзулари ушалишини сўрайди, кимдир қолган умрига хайрни. Кимдир арча атрофида айланиш билан завқланади, кимдир Каъба атрофида айланиш орзусида. Кимдир фарзандига қорбобога айтиб бериши учун шеър ёдлатади, кимдир Қуръонни ўргатади. Бир-биридан тубдан фарқли икки ҳил жиҳат қарашлар... Ҳар ким ўзича хақ... чалкашликлар кўп... Байрамлар фарқи хақида домла, имомларимиз қайта ва қайта аниқлик киритиб, тушинча бериб келмоқдалар. Диний ва дунёвий байрамлар ҳақида фитна қўзғаб, чалкаштириб дилозорлик қилишдан Аллоҳ сақласин... Улашинг, шоядки сиз сабаб бир инсон дилозорликдан сақланса... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 дек. 2024, 00:41

Аллоҳ ҳар кунингизни зикри, ауфи билан мунаввар қилсин! Сизларни Ўзи ҳифзи-ҳимоясида асрасин! Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган янги кунларнинг яхшиликлари ила сийласин! Кириб келаётган мелодий янги 2025-йил муборак бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Дўст ва яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
30 дек. 2024, 22:30

Дунё бизни шодлантирадиган гўзаллик бўлишда давом этмоқда. Аллоҳнинг сизга бўлган лутф - марҳамати ҳақида тафаккур қилинг! ҲАМДЛАР айтинг Чунки У Зот ҳар куни сизга руҳингизни қайтариб беряпти. Ўзингизни ва яқинларингизни хурсанд қилишга ҳаракат қилинг! Токи хушнудлик одатингизга айлансин! Умид билан яшанг! Токи дунё кўз ўнгингизда имкониятларга айлансин! Ўзингизда бор нарсалардан мамнун бўлинг, токи Аллоҳ янада кўпроқ қувончлар инъом этсин! Аллоҳга муҳаббат боғланг, токи атрофингиз муҳаббатла тўла бўлсин! ХАЙРЛИ  КУН,  АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Дўст ва яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
30 дек. 2024, 22:09

ДИҚҚАТ САВОЛ 🤔 Шохнинг 2 та ўғли 1 та қизи бор экан. Шох қизини исмини айтиб чақирса иккала ўғиллари ҳам келишар экан... Шох
ДИҚҚАТ САВОЛ 🤔 Шохнинг 2 та ўғли 1 та қизи бор экан. Шох қизини исмини айтиб чақирса иккала ўғиллари ҳам келишар экан... Шох қизини нима деб чақирган? 😇 Қани азизлар сизнинг фикрингиз қандай 🧐
30 дек. 2024, 21:59
01 янв. 2025, ~09:58

Дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Қадрдонларим  ❄️ АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! Яқинлашиб келаётган янги йил барчамизга омадли, яхшиликларга бой йил бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Дўст ва яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
30 дек. 2024, 21:01

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Сиз Азизлар билан яна ғойибона дийдор насиб этган Аллоҳга беадад ҳамдларимиз бўлсин! 2024-йилнинг сўнгги кунини қаршилаётган қадрдоним, шу кунгача ҳаётингизда рўй берган барча қийинчилик ва ташвишлар шу эски йилда қолиб кетсин. Келаётган янги йил билан бирга умрингизга қувонч ва шодликлар келсин. Янги йилда Аллоҳ орангизда меҳр-оқибатни, рўзғорингизда баракани, халол ризқни, мустаҳкам соғлиқ ва иймон зиёдалигини янада бардавом қилсин. Аллоҳим хаммамизни ҳамиша яхшиликларга ҳамроҳ қилсин! Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин! Аллоҳ сизга доим ҳамроҳ ва ҳар ишингизда мададкор бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 дек. 2024, 20:00

• Ражаб экин-тикин ойи! • Шаъбон суғориш ойи! • Рамазон йиғим-терим ойи! • Аллоҳим! Кириб келаётган Ражаб ойини бизларга баро
• Ражаб экин-тикин ойи! • Шаъбон суғориш ойи! • Рамазон йиғим-терим ойи! • Аллоҳим! Кириб келаётган Ражаб ойини бизларга барокотли қилгин ва бизларни Рамазонга етказгин! Тун хайрли, ибодатлар ҳузурли бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 дек. 2024, 11:01

#Биласизми ХИЖРИЙ ОЙЛАР Хижрий йил ҳисоби бўйича 12 ой мавжуддир. Бу ойларни ҳар биримиз билишимиз ва фарзандларимизга ўргатишимиз лозимдир. 1. Муҳаррам. 2. Сафар. 3. Робийъул-аввал. 4. Робийъус-соний. 5. Жумадул-увла. 6. Жумадул-охир. 7. Ражаб. 8. Шаъбон. 9. Рамазон. 10. Шаввол. 11. Зул-қаъда. 12. Зул-ҳижжа. Ражаб ойи ҳақида . "Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?    Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.  Ражаб ойи қандай ой? – Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.     Ражаб ойининг дуоси Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ражаб ойи кирганида мазкур дуони қилар эдилар: “Аллоҳумма  барик лана фи ражабин  ва шаъбона ва баллиғна Рамазона “ “Эй Аллоҳ, бизлар учун Ражаб ва Шаъбон ойларини баракали қилгин ва бизни Рамазон ойига (омонликда) етказгин!”. Дуо Дуо қабул бўладиган 18 ўрин ва вақт    Қуръон ўқигандан сўнг.     Каъбани кўрганда.   Ёмғир ёғаётганда.   Душман билан рўбару келганда.    Зулм ва адолатсизликка учраганда.    Жамоат ва кўпчилик билан дуо қилганда.    Фарз намозидан кейин.    Саждада.   Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини айтиб дуо қилганда.    Тонг вақтида.    Пайшанбадан жумага ўтар кечаси ва бутун жума куни давомида.   Ражаб ойининг биринчи кечасида. ✨ Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасида.    Ҳар икки ҳайитнинг биринчи кечасида.    Арафа кунида.    Рамазон ойи куну тунларида.   Қадр кечасида. Ифтор пайтида. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 дек. 2024, 08:31

Ражаб ойи бошланмоқда. Бу ойда савобли ишларни кўпайтиринглар. Гуноҳлардан тийилинглар, зулм қилманглар! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннатда бир дарё бор, унинг номи Ражаб дейилади. Унинг суви сутдан оқ, ширинлиги асалдан ширин." Инша Аллоҳ ҳаммамизга шу неъматдан насиб қилсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга  узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 дек. 2024, 07:31

​​​​УЧ  МУБОРАК  ОЙ  ДАВРИ  БОШЛАНМОҚДА. Ражаб, Шаъбон, Рамазон – янги бир маънавий юксалиш даври اعوذ بالله من اشيطоان الرجيم بسم الله الرحمن الرحيم وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعاً أَيُّهَا الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ «Ҳамма-ҳаммангиз бирликда Аллоҳга тавба қилингизлар, эй мўминлар, токи нажот топгайсизлар» (24/Нур сураси, 31-оят). Уч қутлуғ ой – ражаб, шаъбон, рамазон деб аталадиган бир нурли давр, маънавий хайр ва барака, файз ва фазилат мавсуми бошланди. Атоқли Нақшбания шайхи, марҳум доктор, профессор Маҳмуд Асъад Жўшон ҳазратлари уй ойлар кириб келиши билан барча инсонларни хабардор қилиб, бу хушхабарни оламга ёйиб, қуйидаги сўзларни айтар эдилар: “Биз бу янги даврда ўзимизга қайтадан жило беришимиз; кундан-кунга покланиб, юксала-юксала шаъбондан рамазонга комиллик билан ўтишимиз керак; шунда – ҳам моддий, ҳам маънавий-руҳий жиҳатдан ҳақиқий байрамга – ийди рамазонга  эришамиз. Улуғ ориф зотлардан бўмиш ҳазрати Абдулқодир Гийлоний қуддиса сирруҳу (вафотлари ҳижрий 561, милодий 1166) «Кунятут-толибийн» номли асарида ёзадилар: «Ражаб – тавба ойи; шаъбон – муҳаббат ойи; рамазон эса қурбат ва вуслат, яъни Ҳақ таолога яқинлик ҳосил қилиш ва етишиш ойидир». Ражаб гуноҳ ишларни, зулм ва жабрни тарк этиш; шаъбон солиҳ амаллар қилиб, Аллоҳ таолога садоқатини кўрсатиш; рамазон эса ҳақиқат ва ҳузур-ҳаловатга эришиш ойидир. Ражаб ойида сидқидилдан қилинган тавба ва солиҳ амаллар қабул бўлади; шаъбон ойида эса эски гуноҳлар авфу мағфират қилинади; рамазон ойида бандага Илоҳий эҳсон ва икромлар берилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу уч ой ҳақида: «Ражаб Аллоҳнинг ойи, Шаъбон менинг ойим, рамазон эса умматимнинг ойидир»  деб марҳамат қилганлар. Ҳамма ойлар ҳам Аллоҳнинг ойидир. Лекин “Аллоҳнинг ойи, менинг ойим” дейилиши бу ойларнинг фазилати ва қадр-қиммати юксаклигини билдириш учундир. Улуғ валийлардан бўлмиш ҳахрати Зуннун Мисрий раҳматуллоҳи алайҳ (вафоти ҳижрий 245, милодий 859) айтадиларки: «Ражаб уруғ қадаш ойи, шаъбон унган экинни суғориш ва парваришлаш ойи, рамазон эса ўрим-терим ва ҳосилни йиғиштириб олиш ойидир». Бу муборак ойнинг ҳар бири фазилатли кечалар билан зийнатланган: ражаб ойининг 26-кунидан 27-га  ўтар кечаси Меърож кечаси, Шаъбоннинг 14-кунидан 15-га ўтар кечаси Барот кечаси, муборак рамазоннинг 26-дан 27-га ўтар кечаси Қадр кечасидир. Эй азиз биродар, бу буюк лутф, марҳаматнинг қадрига етинг! Тавба-тазарруъ мавсумини беҳуда ўтказманг. Фурсатни бой бермай, танбаллик ва ғафлатни қувиб, ғайратли бўлинг, Ҳақ таолога юзланинг. Унинг кенг марҳаматига талабгор, йўлида қоим, зикрида бардавом бўлинг, чунки жамиъи нажот шундадир”.      Шайх, доктор, профессор *МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН* (раҳматуллоҳи ъалайҳ) ҳазратларининг мақолалари асосида нашрга тайёрловчи: Мирзо Кенжабек PS. Биз сени соғиндик           моҳи Рамазон! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  хам  эслатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 дек. 2024, 06:50

​​СИЗНИ КЕЧИРДИМ. Ҳаётимда учратганларим, Мени ёвга ўхшатганларим, Атайлабда йиғлатганларим, Аллоҳ учун сизни кечирдим. Ҳўп тўкдингиз, кўз ёшларимни, Тобладингиз бардошларимни, Сақламай ҳаргиз тошларимни, Аллоҳ учун сизни кечирдим. Етар ўзимни хорламайман, Юрагимни озорламайман, Айбингизни такрорламайман, Аллоҳ учун сизни кечирдим. Тан олиб яратган буюкни, Авайлаб дил деган куюкни, Тозалаб кўнгилдан бу юкни, Аллоҳ учун сизни кечирдим. Кечирганда қодири эгам, Мен бир банда кечиролмасам, Мард эканда демасангиз ҳам, Аллоҳ учун сизни кечирдим. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 дек. 2024, 06:09

Бир эркак кишининг исми бор. Унинг бош ҳарфи олиб ташланса, яна бир эркак номи ҳосил бўлади. Яна бош ҳарфи олиб ташланса, ҳашарот номи келиб чиқади. Яна бош ҳарфи олиб ташланса, ҳайвон номи ҳосил бўлади. Бу қайси ном? Тўғри жавоб...
30 дек. 2024, 05:59
31 дек. 2024, ~12:55

КУЯВЕРМА ДУНЁ ИШИГА! 🎙Рамзиддин Эгамбердиев ✍️Нилуфар Темур қизи •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 дек. 2024, 03:01

БАХТ САРИ 5  ҚАДАМ . 1⃣  «Ҳал қилинмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. Шунчаки, хаёлни чалғитувчи вазиятлар бор, холос». Ана шу иборани ёдда сақланг. 2⃣ Ҳаётингизга янгилик киритишни истасангиз, ишни ўзингиздан бошланг. Зеро, ўзингиз ўзгармас экансиз, буни бошқалардан талаб қилиш тўғри бўлмайди. 3⃣  «Ҳеч қачон ҳеч нимадан афсусланманг! Ҳаммаси яхшиликка!» Оддий сўз бўлгани билан билиб айтилгани рост. 4⃣ Бир эшикни очиш учун иккинчисини ёпишга тўғри келади. Аммо ортда қолганини зичлаб ёпингки, кейин  яна очиш истаги пайдо бўлмасин. 5⃣  Ишонинг! Бу туйғу ҳар биримиз учун ғоят зарур! Ҳатто атрофингиздагилар «тамом бўлди» дейишса ҳам, «яшашни энди бошлаяпман» дея ишонч билдиринг. Ўзингизга ва танлаган йўлингизнинг тўғрилигига ишонинг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 дек. 2024, 02:04

БИТТА КУЛИБ ҚЎЙИНГЧИ... ✍Ўлмасбек Самарқандий 🎙Рамзиддин Эгамбердиев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 дек. 2024, 22:40

Ушбу дўкон Данияда жойлашган бўлиб, эшигини фақат кулиб турган одамларгагина очар экан. Қойил!!! БАХТ КУЛИШДАН БОШЛАНАДИ Мия фаолияти бевосита танамиз билан боғлиқлигини биласиз-а? Бир бор кулдингизми, мияга «Сиз бахтлисиз!» деган хабар боради. Натижада организм турли хил эндорфинларни ишлаб чиқара бошлайди ва ўз-ўзидан кайфиятингиз кўтарилади. Бу ҳақиқат 1980 йилда аниқланиб, илмий тасдиғини топган. Кулги билан атрофдагиларга қувонч улашиш мумкин... Кулгу — юқумли. Сиз кулсангиз, ўз-ўзидан ён-атрофингиз қувончга, яхши кайфиятга тўлади... Табассум учун сабаб шарт эмас Кунни табассум билан бошланг, ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР! 😊 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 дек. 2024, 22:10

30-секунд ичида ҳақиқий долларни 💵 топа олсангиз сиз даҳосиз, Синчковлигингиз ва қобилятингиз тахсинга лойиқ. Қани бошладик
30-секунд ичида ҳақиқий долларни 💵 топа олсангиз сиз даҳосиз, Синчковлигингиз ва қобилятингиз тахсинга лойиқ. Қани бошладик Жавоби👇👇👇
29 дек. 2024, 22:00
30 дек. 2024, ~21:38

Дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Қадрдонларим  ❄️ АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файз-барака ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 дек. 2024, 21:01

29 дек. 2024, 20:06

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга ушбу беғубор тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Тонгги дуонгизда қилган орзу - ниятларингизнинг барчасига Аллохим етиштирсин! Биласизми, қадрдон... Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, қилинажак яхши амалу, савобли ишларга замин яратади. Зеро, бундай амалларга ажр савоблардан тенг улуш вада қилинган. Шундай экан, Яқинларингинзга яхши кайфият ва меҳр улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг! Умримизнинг яна бир йили ўтиб бормоқда. Уни розилик ва шукроналик билан кузатайликки, Аллоҳ келгуси йилда бизларга берадиган яхшиликларини янада зиёда қилсин! Бугунги кунингиз файзу барокатли бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 дек. 2024, 20:00
29 дек. 2024, ~20:06

ИБРАТЛИ ДУНЁ - Статистика и аналитика Telegram-канала @ibratli