ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Открыть в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 111 039 подписчиков, занимая 294 место в категории Религия и духовность и 472 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 111 039 подписчиков.

Согласно последним данным от 26 ноября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -2 103, а за последние 24 часа — -417, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 27.76%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 17.86% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 30 906 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 19 885 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 36.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 28 ноября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

111 140
Подписчики
-41724 часа
+1657 дней
-2 10330 дней
Архив постов
Ҳар куни у ўзининг ҳашаматли мошинасига ўтирарди. Мен унга салом беришим шарт эди. Чунки у менинг бошлиғим, қўл остида ишлайдиган ходимман. У эса одатдагидек алик олмайди. Бир куни қолган овқатларни тўплаб халтага солаётгандим. У мени кўриб, кўрмаганга олди. Эртаси куни ўша ердан энди тайёрланган таом солинган халта топдим. Ўйлаб ҳам ўтирмай уни олдим. Хурсанд бўлдим. Бу ҳол ҳар кун такрорланди. Бора - бора унинг ёнига рўзғорга керакли бошқа нарсалар ҳам солинадиган, менинг шодилигимга шодлик қўшиладиган бўлди. Мен, аёлим ва болаларим бундан ҳайратланардик. Орадан анча вақт ўтиб, хўжайиним вафот эди. Таъзияга жуда кўп одам келди. Ўша кундан «саховат халта»си ҳам тўхтади. Ёки мендан олдин кимдир уни оладиган бўлди. Кунлар шундай ўта бошлади. Менинг моддий аҳволим оғирлашди. Маош берувчи аёл ходимадан ойлигимни оширишларини талаб қилдим. У: - Икки йилдан бери шунча пулга яшаб келябсиз. Лекин, ҳеч ҳам шикоят қилмагандингиз. Энди нима бўлди? - деб сўради. Ўзимни оқлаш учун баҳона излай бошладим. Ишнарлироқ гап тополмай бўлган воқеани айтиб бердим. У: - Қачондан бери халта қолдирилмаяпти? - деди. - Хўжайиннинг вафотларидан бери, - дедим. Шу пайт ақлим жойига келгандек: - Демак, д...демак, халталарни хўжайин қолдирган, дедим. У кишининг алик олмаслигини айтмаса, ҳеч ҳам ёмон муомаласини кўрмаганман, дедим. Ходима йиғлаб юборди. Унинг аҳволини кўриб, талабимдан кечдим. Уйга келсам, «САХОВАТ ХАЛТАСИ» келтирилди. Уни хўжайиннинг ўғли олиб келди. Унга: - Раҳмат, дедим. У жавоб қайтармади. Баланд овозда яна: - Раҳмат, катта-кон! - дедим. У: - Айбга буюрманг! Менинг қулоғим оғир, ХУДДИ ОТАМНИКИДЕК! - деди. Умму Абдуллоҳ таржимаси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 дек. 2024, 00:03

ЯХШИМИСИЗ, ЯХШИ  ОДАМ ?! Меҳр дилга ҳаловатми, Эй юраги нақши одам!? Тан-жонингиз саломатми, Яхшимисиз, яхши одам!? Аҳволимни сўрабсизми, Қалбим нурга ўрабсизми, Ўзингизчи, юрибсизми, Яхшимисиз, яхши одам!? Ҳар кўнгилда ҳидоят бор, Ҳар дилда бир ҳикоят бор, Соғликдан не шикоят бор, Яхшимисиз, яхши одам!? Ёнингизда турай дейман, Иқболингиз кўрай дейман, Ҳолингизни сўрай дейман, Яхшимисиз, яхши одам!? Бухоро ё Кешданмисиз, Фарғона ё Шошданмисиз, Қошғарданми,  Ўшданмисиз, Яхшимисиз, яхши одам!? Қуруқ сўздан нима навфлар, Тил ёлғончи, алдар лаблар, Кўнглингизда нима гаплар, Яхшимисиз, яхши одам!? Дардларимни ёрайми ё, Дилга умид солайми ё, Келасизми, борайми ё, Яхшимисиз, яхши одам!? Келинг, дийдор тўлсин сиздан, Дил ёруғлик кўрсин сиздан, Аллоҳ рози бўлсин сиздан, Яхшимисиз, яхши одам!? Ўлмасбек Самарқандий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 дек. 2024, 22:09

📖 Бир қиз ҳар кеча Қуръонни баланд овозда ўқир, онаси эса ҳар доим эшик ортида туриб қизининг ўқишини тинглаб рохат олар эди
📖 Бир қиз ҳар кеча Қуръонни баланд овозда ўқир, онаси эса ҳар доим эшик ортида туриб қизининг ўқишини тинглаб рохат олар эди. Бир куни қизи хасталикдан вафот этди. Шундан кейин ҳам онаси ҳар оқшом қизи Қуръон ўқийдиган хона эшиги олдига бориб, қулоғини қўяр эди. Ҳар сафар онанинг қўлоғига эшик ортидан йиғлаётган овоз эшитиларди. Аёл бу овозни қизининг ўлимига қайғураётган умр йўлдоши деб ўйларди. Лекин бу овоз қизнинг отасига тегишли эмас эди. Аёл хавотирланиб бир имомни чақирди. Имом кечқурун келиб, эшик олдида йиғлаётган овозларни эшитди ва "Аллоҳу Акбар" деб юборди. Сўнг имомнинг ўзи ҳам йиғлай бошлади. Аёл ундан нима учун йиғлаётганини сўраганда имом шундай жавоб бeрди: 🥲 батафсил ўқинг... 👈
23 дек. 2024, 21:59
26 дек. 2024, ~14:17

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,    АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 дек. 2024, 21:12

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугунги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин, Азизлар! Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин! Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин! Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни  Аллоҳ  ўзи доим паноҳида асрасин. Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ  бўлсин, қадирдон. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 дек. 2024, 20:00

Хайрли тун, қадрдон... Тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш барчамизга насиб қилсин. Аллохга  омонатсиз...! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 дек. 2024, 11:10

ИНСОН НИЯТ БИЛАН НАСИБ ЎРТАСИДА ЯШАЙДИ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 дек. 2024, 06:40

#Кечинма Инсон туғилаётганида ҳеч ким ундан сўрамайди, туғиласанми, ё йўқми, деб... Менимча, ўлаётганида ҳам ихтиёр берилмаса
#Кечинма Инсон туғилаётганида ҳеч ким ундан сўрамайди, туғиласанми, ё йўқми, деб... Менимча, ўлаётганида ҳам ихтиёр берилмаса керак, кетасанми ёки қоласанми, дея... Биродарим! Бечора одамзодга ҳеч йўқ мана шу туғилмоқ ва ўлмоқ орасида озгина ихтиёр беринг... Кўп демадим, озгина... Ҳатто жуда ҳам оз, бошқалар ҳаётини заҳарламайдиган қадар!.. Жуда бўлмаса, уни гуноҳкор, ё бадбахт атаганингизда нафрат билан эмас, шафқат билан ҳукм қилинг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 дек. 2024, 06:10

❗️Аввал расмни кўриб, кейин матнни ўқинг! 🧐 Агар расмда ҚАРИЯ КАМПИРНИ КЎРГАН бўлсангиз, унда сиз аллақачон пенсияга чиқиб и
❗️Аввал расмни кўриб, кейин матнни ўқинг! 🧐 Агар расмда ҚАРИЯ КАМПИРНИ КЎРГАН бўлсангиз, унда сиз аллақачон пенсияга чиқиб ишдан бўшаб дам оладиган вақтингиз келибди Зеҳнингизни бир текшириб кўришни айни вақти ⏰ 🤯 Расмда аслида нима яширинганини кўриб, ҳушингиздан кетиб қолишингиз ҳеч гап эмас!👇🏻 Аслида бу расмда...
23 дек. 2024, 05:59
26 дек. 2024, ~14:17

Қишлоқдаги ўртоғимдан эшитган эдим: Қўшним бор ака-ука. Акаси доим, "бирорта бойнинг хонадонидан уйлансам, уй қуриб берса, машина олиб берса, бирорта яхшироқ иш топиб берса" дер эди. Айтганини қилиб бой хонадоннинг қизига уйланди, гарчи қизининг "қўли тўмтоқ, сочи паҳмоқ" бўлса ҳам. Уйланганига кўп вақт ўтмай, келинининг дадаси катта пулга тушиб қолди, бизнеси ҳам ўлди. Ҳуллас, оиласи банкротга учради. Қўшнимнинг эса, ниятлари пучга чиқди. Орадан бир икки йил ўтиб, укаси уйланди. Укаси хартугул "бой хонадоннинг қизига уйланаман" демаганди. "Бахт"и эканда, кутилмаганда келиннинг дадасини ишлари юришганидан юришиб, бир йил ичида бойиб кетса денг. Қизи бир дона экан, "юрадими қайнона қайнотани хизматини қилиб, тезда уй қуриб берамиз, кўч-кўронини кўтариб, алоҳида бўлиб чиқиб кетади" дебди, қизнинг отаси. Табийки, бу гап куёвга ҳам маъқул келибди. Қизнинг дадаси мард экан, гапида туриб, ўзининг қишлоғидан 8 сотих бўш ер сотиб олибди. Бетонини ҳам қуйиб бўлибди усталар. Хозир хом ғиштдан уй кўтаришни бошлаб юборибди. Куёвнинг отаси ҳам жим қараб турмай деганча, усталарнинг озиқ-овқатидан хабар олиб турибди экан. Тунов куни ўша томонга йўлим тушиб, ўтиб қолгандим. Ғиштлари унча қуримабди ҳам, хўллигча усталар ғишт териб ётибди. Куёвнинг дадаси, қўшни амакига: - Амаки, бу усталарингиз ғиштни тўлиқ қуритмасдан теришни бошлаб юборибди-ку, эртага бирон муаммо бўлмасмикан? - Э индаманг ука, қуда ҳеч нима қилмайди деяптику, пулни ўша киши сарфлаяпти, нима қилса қилар. Қизиқ, пул сарфлаяпти деб, ўша уйда ўғли ҳам яшашини ўйламасмикан, озгина шошилмаса, ғиштни тўлиқ қуришини кутиб кейин теришса, уй пишиқ пухта бўлмайдими? Одамларга ҳам хайронсан! У ҳам майлику-я, куёв бечорага ачинаман, ташқаридан хурсандга ўхшайди-ку, лекин ичидан қуриб битяпти шўрлик. Ахир келин хафталаб уйда бўлмаса, эркак бўлиб "Қаерда юрибсан? Нима қиляпсан?" деб, тергай олмаса. Келиннинг эса, бурни осмонни ўпади. Ой туғсаям, кун туғсаям кенжа келинга. "Дунёнинг ишлари қизиқ" деб шунга айтсалар керакда. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 дек. 2024, 05:30

❗️❗️❗️🎥🎥🎥🎥📤📤📤📤 Андижонлик Абдужалол қори дада билан бепул умра сафари! Қандли диабет асоратларини енгишда самараси 15.000 дан ортиқ инсон томонидан исботланган СТОП ДИАБЕТ комплексини 30-декабрьгача ҳарид қилган ҳар бир мижозларимизга совғалар улашамиз ва бу мижозлар орасидан 10 нафар мижозимиз Андижонлик Абдужалол қори дада билан Умра сафарига бепул бориш имкониятини қўлга киритади! Батафсил маълумот олиш учун: +99855-503-05-05
Стоп диабет ичиб келаётган инсонлар билан ўзингиз гаплашмоқчи бўлсангиз ушбу гуруҳга киринг 👇👇👇
🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama 🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama Биз билан боғланиш учун: 📲+998(55)503-05-05 Телеграм админ: @diabadminn
23 дек. 2024, 04:59
26 дек. 2024, ~14:17

Ўйлаймизки, яхши бўлганимиз учун бизни яхши кўришади. Йўқ, аслида ўзлари яхши бўлганлари учун бизни яхши кўрадилар... Лев Тол
Ўйлаймизки, яхши бўлганимиз учун бизни яхши кўришади. Йўқ, аслида ўзлари яхши бўлганлари учун бизни яхши кўрадилар... Лев Толстой Аллоҳ барчамизга яхшиларни ҳамроҳ қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 дек. 2024, 04:19

23 дек. 2024, 03:21

🌹СИЗДЕК ЯХШИЛАРНИНГ БОРИГА ШУКР... 🎙Ферузабону •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 дек. 2024, 22:40

ХАЙРЛИ КУН, СИЗГА  ЯХШИЛАР! Салом юзи қуёшлиларим, Тонга етган бардошлиларим, Ўттиз, эллик, юз ёшлиларим, Хайрли кун сизга яхшилар! Салом кўнгли қордек оқларим, Гина-гудрат, кибри йўқларим, Охиратдан кўнгли тўқларим, Хайрли кун сизга яхшилар! Мени билган, билмаганларга, Кулиб турган, кулмаганларга, Ҳали салом бермаганларга, Хайрли кун сизга яхшилар! Тонга етиб шукур қилганлар, Ўтган кундан фикр қилганлар, Ибодатдан ҳузур қилганлар, Хайрли кун сизга яхшилар! Суйганлару, суймаганларга, Куйсам, бирга куймаганларга, Дийдоримга тўймаганларга, Хайрли кун сизга яхшилар! Тилагим бор сизга ушбу чоғ, Сиздан нари юрсин ғам, фироқ, Фақат Ҳаққа бўлинг яқинроқ, Хайрли кун сизга яхшилар! Яратганга ҳамдлар айтайлик, Кўп тонгларга омон етайлик, Кетсак, жаннатларга кетайлик, Хайрли кун сизга яхшилар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 дек. 2024, 22:09

ФОЛЬГА ҚОҒОЗИНИ ОЁҚЛАРИНГИЗГА ТУНДА ЎРАБ ҚЎЙИНГ НИМА БЎЛИШИНИ ЭРТАЛАБ КЎРИБ ШОКДА ҚОЛАСИЗ❗️ Ойоқга фолга ураш сабабини билиб
ФОЛЬГА ҚОҒОЗИНИ ОЁҚЛАРИНГИЗГА ТУНДА ЎРАБ ҚЎЙИНГ НИМА БЎЛИШИНИ ЭРТАЛАБ КЎРИБ ШОКДА ҚОЛАСИЗ❗️ Ойоқга фолга ураш сабабини билиб мен ҳам бу ишни такрорлайдиган бўлдим Агар ойоқга фолга ураб уҳласангиз эрталаб ақлбовар қилмас.. БАТАФСИЛ ЎҚИШ👇🏻👇🏻
22 дек. 2024, 21:59
26 дек. 2024, ~14:17

Дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Азизларим    АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файз-барака ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 дек. 2024, 21:00

Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ! Хайрли тонг, Азизлар! Мўжиза  қишнинг яна бир тонги муборак булсин! Барчамизга қиш тонгларининг софлигидек ва қорларининг оқлигидек пок ниятлар хамрох бўлсин. Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат, дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин! Аллоҳим совуқда қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, халол топганига барака ато қилсин! Янги хафтамиз барчамизга омадли ва даромадли келсин! Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 дек. 2024, 20:00

Аллоҳим, ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин... Ўзингдан ўзгага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим, ба
Аллоҳим, ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин... Ўзингдан ўзгага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим, барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим... Дуоларимдасиз қадрдон... Хайрли тун! ┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉ Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 дек. 2024, 11:36

​​Онанинг сўнгги илтимоси...    Дунёнинг ишлари доим шошилинч. Одатдагидек тик турганча нонушта қилаётган эдим. Онам одатдагидек қистарди:    — Ўтирсанг-чи, болам. Бирпас ўтиргин.    — Бўлди, кетдим.    — Шошма, болам. — Онам кўзимга одатдагидан бошқача, қандайдир мунг билан термилди. — Гап бор.    Типирчилаб соатга қарадим: ҳали бензин олиш керак, ишга бориш керак, кейин нашриётга ўтиш...    — Нима эди?    Онам кўзимга ҳамон маъюс термилиб ўтирарди.    — Суратга тушайлик, — деди тўсатдан.    Ажабландим.    — Нега?    — Яқинда мен ўламан.    Онам бу гапни худди: “Қўшниникига чиқиб келаман”, дегандек оҳангда айтди. Кулиб юбордим.    — Қўйсангиз-чи, ойи.    Шундай дедим-да, чиқдим кетдим.    Орадан икки ҳафта ўтдию... Кечалари уйғониб кетаман, ўйлайман. Ўйлайман: сен номард, сен ахмоқ нимага, нимага ўшанда кулдинг? Суратга тушишга вақтинг йўқмиди? Керак бўлса топасан-ку! Китоб учун, журнал учун, иш устида, боғда, кўчада...   Нима, сен киноюлдузмисан? Жаҳоншумул шахсмисан? Ана, бир даста суратинг ётибди. Ҳар хил. Ҳар ерда... Фақат... Онанг билан тушган суратинг йўқ! "Дунёнинг ишлари" китобидан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 дек. 2024, 10:37