ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Открыть в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 111 309 подписчиков, занимая 292 место в категории Религия и духовность и 472 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 111 309 подписчиков.

Согласно последним данным от 26 ноября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -2 103, а за последние 24 часа — -417, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 27.76%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 17.86% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 30 906 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 19 885 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 36.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 27 ноября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

111 272
Подписчики
-41724 часа
+1657 дней
-2 10330 дней
Архив постов
ШОШМА, ЭЙ РАМАЗОН! Кечагина: «Хуш келибсан, Рамазон», дея сени кутиб олган эдик. Ҳозир эса: «Шошма, эй Рамазон!» дея кузатиш остонасида турибмиз. Қадам ташлашинг мунча тез бўлмаса! Шавқ билан келасан-да, шошилинч кетасан! Аллоҳим! Жисмимизни дўзахдан озод қилгин 🤲 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 мар. 2025, 10:07

✨ Азиз қадрдон ака-ука, опа-сингиллар! Ҳозир рўзанинг сўнгги дақиқаларида турибмиз. Тутган рўзаларимизни Аллоҳ даргоҳида бену
✨ Азиз қадрдон ака-ука, опа-сингиллар! Ҳозир рўзанинг сўнгги дақиқаларида турибмиз. Тутган рўзаларимизни Аллоҳ даргоҳида бенуқсон қабул қилсин! «Аллоҳим, Рамазондаги рўзамизни қабул қилгин, ўзимиздан ҳам, орамиздан ҳам ҳеч кимни айирмасдан, узоқ йиллар Рамазонда жам бўлиб юришимизни насиб қилгин. Роббим, меҳру мағфиратингни биздан дариғ тутма!» деб дуо қилинг. Рамазон ҳайити муборак бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 мар. 2025, 09:23

📌Ийд намози олдидан... 📎Рамазон ҳайитида, Қурбон ҳайитидан фарқли ўлароқ, намозга чиқишдан олдин бирор нарса еб олиш ҳам Ра
📌Ийд намози олдидан... 📎Рамазон ҳайитида, Қурбон ҳайитидан фарқли ўлароқ, намозга чиқишдан олдин бирор нарса еб олиш ҳам Рамазон ҳайитининг одобларидан саналади.  Бунда Фитр куни рўза тутишдан  қайтариққа урғу бериш ва Рамазон рўзаси тугаганлигига эътиборни қаратиш бор. 📎Хайит намозига  эртароқ, пиёда, виқор билан, такбир айтган ҳолда бориш фазилатли амаллардандир.  Намозга қанча эрта бориб, қанча кўп интизор бўлинса, савоби шунча кўп бўлади. Агар йўл узоқ бўлмаса, имкони бор киши пиёда боргани яхши. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 мар. 2025, 08:59

ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ? 1. Аллоҳ ризолиги учун қурбон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади. 2. Имом “Аллоҳу акбар” дея т
ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ? 1. Аллоҳ ризолиги учун қурбон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади. 2. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади. 3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб қиём ҳолида турилади 4. Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади 5. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади 6. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади 7. Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт” “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб салом берилиб намоз тугатилади Telegram.me/ibratli .
29 мар. 2025, 07:09

Кириб келаётган рамазон хайит муборак. Исмингиз охрги харифини кўрингчи сизга #РАМАЗОН хайтига нима чиқаркин. Билиш учун пастаги😍 Исмингиз охрги харифини Босинг. А Б В Г Д Е Ё Ж З И Й К Л М Н О П Р С Т У Ф Х Ў Ғ Ч Ш Э 🎊🌸🎊🌸🎊🌸🎊🌸🎊🌸 Исмингиз охрги харифини кўринг сизга хайтга нима беркитиб қўйлган экан билиб олинг бу сиз учун.🫠🎉
29 мар. 2025, 06:59
30 мар. 2025, ~14:07

ФИТР САДАҚАСИ Аллоҳ таоло ояти каримада: ﴿ قَدْ أَفْلَحَ مَنْ تَزَكَّى ﴾ «Нажот топувчи одам, ҳақиқатан, (куфр ва гуноҳлардан) пок бўлур» (Аъло сураси, 14-оят). Муфассирлар бу оятдан келиб чиқиб фитр садақасини адо этиш вожиб, дейишган. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Фитр садақаси худди саждаи саҳв намознинг камчилигини тўлдиргани каби рўзанинг кам-кўстини тугаллайди. Рўза ҳам нуқсонлардан холи бўлмаслиги мумкин. Шундай пайтда фитр садақасининг аҳамияти яққол сезилади. Аллоҳ таоло бандалари тутган рўзасининг мукаммал бўлишини хоҳлайди". •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 мар. 2025, 05:59

​​#МАКТУБ Мактуб келди, сиз билан бўлишмоқ истадим. “Аллоҳ ҳар бир ҳолатимизни билгувчи Зот, алҳамдулиллаҳ! - деб бошланади мактубда. Кечаги ҳолатим фақат Аллоҳга аён. Рўзғорга сал қийналиб қолгандим. Оилавий рўза тутамиз, мен-ку сабр қиларман, лекин, фарзандларимга ифторликка нима  таёрлаб бераркинман деб, Аллоҳга дуо қилдим...    Пешинда қўнғироқ бўлди. «Сизга эхсон бор» дея, озиқ-овқат бериб кетишди. Қалбимдаги ҳолатим фақат Аллоҳнинг Ўзигагина аён... Аллоҳ ҳаммангиздан рози бўлсин”... Балки, буни ўқиганингиздан кейин сиз ҳам атрофингизга бир боқиб қўярсиз дедим... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 мар. 2025, 05:09

АРАФА КУНИ ҚАЧОН БЎЛАДИ 🤔 - Рамазон ҳайити неч кун ким билади? - Рамазон ҳайитида Арафа бўладими? Кўпчиликни ўйлантириб қўйг
АРАФА КУНИ ҚАЧОН БЎЛАДИ 🤔 - Рамазон ҳайити неч кун ким билади? - Рамазон ҳайитида Арафа бўладими? Кўпчиликни ўйлантириб қўйган савол ўзи арафа куни қачон бўлади.... ЖАВОБИ 👇
29 мар. 2025, 04:59
30 мар. 2025, ~14:07

Рамазон ҳайити арафасида қуйидаги амалларни бажариш тавсия қилинади: 1. Фитр садақасини бериш Фитр садақаси (фитр закоти) ҳай
Рамазон ҳайити арафасида қуйидаги амалларни бажариш тавсия қилинади: 1. Фитр садақасини бериш Фитр садақаси (фитр закоти) ҳайит намозидан олдин муҳтожларга тарқатилиши керак. Унинг миқдори шаръий мезонларга қараб аниқланади 2. Истиғфор ва шукроналар айтиш Аллоҳдан кечирим сўраш, бутун Рамазон давомида қилинган ибодатларнинг қабул бўлишини сўраш. 3. Ҳайит намозига тайёргарлик Яхши кийимлар тайёрлаш (имкон бўлса, янги ёки тоза либос кийиш). Ғусл қилиш, атир ишлатиш, тирноқларни олиш. 4. Сийлаи рахим Яқинлар ва дўстларни йўқлаш, вафот этган қариндошларни учун дуо қилиш, қабр зиёратига бориш. 5. Хурсандчилик муҳитини яратиш Болалар ва оила аъзолари учун совғалар тайёрлаш. Камбағал ва муҳтожларга ҳадя ва ёрдам бериш. 6. Дуо ва ниятлар Бу кеча ва кун Аллоҳга шукроналар айтилган, бахт ва омад сўралган кунлардан бири. Хулоса: Рамазон ҳайити арафаси – маънавий тайёргарлик кунидир. Бу кунда қилинадиган яхши ишлар савоб олишга сабаб бўлади. Бинту Абдуллоҳ
29 мар. 2025, 04:15

Аллоҳнинг Сизга инъом этган ҳар янги куни – жаннат учун навбатдаги таклифномадир! Азизларим, бугун намои амолингизга фақат яхшиликлар битилсин! ЯНГИ  КУНГА  БИСМИЛЛАҲ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 мар. 2025, 00:25

#Хайрли_кун Ҳар янги тонг, янги кун бошланиши мўъжиза! Бугун тонгда Роббинг сенга янги кунни насиб этдими, демак, сени Ўзи рози бўладиган амаллардан кўпроқ қилиб, нафақат бу дунёда, балки охиратда ҳам чексиз неъматлари ила икром қилишни хоҳлаган. Бундан унумли фойдаланиб қолиш ўзимизга боғлиқ. Фурсатни бой бермай Рамазон хайтига муносиб таёрланайлик Азизлар. Ибодат ва эзгу ишларда ўзиб кетувчилардан бўлиш сиз-у бизларга насиб этсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 мар. 2025, 23:32

Рамазон хайити эртага 30-март куни нишонланади ​​МЕНИ КЕЧИРИНГ ҚАЛБГА ЯҚИНИМ Мана Рамазон Хайит айёми кириб келишига ҳам оз қ
Рамазон хайити эртага 30-март куни нишонланади ​​МЕНИ  КЕЧИРИНГ                    ҚАЛБГА  ЯҚИНИМ Мана Рамазон Хайит айёми кириб келишига ҳам оз қолди. Шунинг учун мен сиздан кечирим сўрайман. Аллоҳга ибодат қилиб рўза тутган ҳолимда биров мендан хафа, гина сақлашини истамайман. Орамизда билиб билмай хатоликлар ўтган бўлса мен кечирдим! Имкон бўлса сиз ҳам мени Аллоҳ розилиги учун кечириб қўйинг. "Мусулмон биродарига нисбатан қалбида заррача кек ва нафрати бўлгани ҳолда бирортамиз Рамазон хайитини кутиб олишга журъат қилолмасдик" Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) 🌙 Кириб келаётган Рамазон хайт айёми муборак бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 мар. 2025, 23:09

📨 Диққат Савол 😳 Бир инсон 1868-йил Шанба куни туғилиб 1968-йил Пайшанба куни вафот етди. У 25 -ёшида вафот етди. Қандай қилиб у 25-ёш бўлиши мумкин? 👀 Тўғри жавоб 👇
28 мар. 2025, 22:59
30 мар. 2025, ~14:07

🌙 Рамазон ойининг 29-тонги муборак бўлсин Аллоҳ таоло бу кунни барчамиз учун хайрли, баракали ва савобли амалларга тўла қилсин. Сабр, сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт сизларга ҳамроҳ бўлсин. Кейинги рамазонгача барчамизни соғлик саломатликда етказсин!
28 мар. 2025, 21:07

ХАЙР, РАМАЗОН... 🎙Сардор Рахмхон Нафсларнинг исёнин тузатган ойим. Оламни рахматдан безатган ойим Сени кузатмоқлик нақадар оғир Расулуллох йиғлаб кузатган ойим Келишинг байрамдир кетишинг ҳижрон Гунохга каффорат эй қалбга дармон Сенга етарманми яна билмадим, Ойларнинг султони хайр рамазон. Сени соғинамиз, хайр рамазон! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 мар. 2025, 19:51

Иймонингиз қуёш каби ёрқин, савобларингиз ёмғир каби баракотли бўлсин. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло тутган рўзаларимиз ва ибодатларимизни қабул қилиб, дуоларимизни ижобат айласин! Рўза тутганлар ҳаққига фаришталар истиғфор айтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 мар. 2025, 19:42

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Рамазоннинг 29 қадр кечасининг тонгги ва Рамазоннинг сўнгги кунларига етиб келдик Азизлар! Аллоҳ ушбу кунни барчамизга хайр-баракотли қилсин ва бошқа кунларида хам ‎ибодатда, зуҳду тақвода, тавбаю истиғфорда, зикру тасбеҳда бардавом айласин. ‎Имом Шаъбий шундай дейди: “Қадр кечасининг кундузлари ҳам унинг кечалари кабидир”.    Демакки, қадр кечанинг кундузи ҳам дуои саждада бардавом бўлишимиз зарур. Чунки бу вақтдаги дуолар тақдирларга тасир  этади. ​Қанча-қанча ғам - андухлар бор фақат саждада тарқалади. Қанча-қанча дардлар бор фақат дуода тузалади. Қанча-қанча машаққатлар бор фақат саждадаги кўз ёш билан енгиллашади. Аллоҳим!  Бизларнинг қалбларимизга ором, дардларимизга шифо, ишларимизга енгиллик, амалларимизга қабулият ва дуоларимизга ижобат ато айла! Тонг  хайрли  бўлсин, қадрдон... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 мар. 2025, 19:01

💚 Қадр кечаси дуоси اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي «Аллоҳумма, иннака ъафуввун, карийму
💚 Қадр кечаси дуоси اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي «Аллоҳумма, иннака ъафуввун, кариймун, туҳиббул-ъафва, фаъфу ъанний» «Аллоҳим, Сен авф қилгувчисан, авф қилишни яхши кўрасан, мени авф қилгин» 📌 Эслатма: Бугунги тун Рамазон ойининг 29-кечасидир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 мар. 2025, 13:45

ҚАДР КЕЧАСИ ТАВАЛЛОСИ 🎙Санжарбек Сафаров ✍Ўлмасбек Самарқандий @Samarqandiy77 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 мар. 2025, 12:39

🌙 1 ЯХШИЛИККА 1000 САВОБ Бирини минг қилишни ким ҳам истамайди?! Бугун сўнгги қадр кечаси ўтиб бормоқда. Шу дам қилган садақ
🌙 1 ЯХШИЛИККА 1000 САВОБ Бирини минг қилишни ким ҳам истамайди?! Бугун сўнгги қадр кечаси ўтиб бормоқда. Шу дам қилган садақангиз Қадр кечасига тўғри келиб қолса,1000 баробар кўп садақа қилганлик савобига эришасиз, иншаАллоҳ. Масалан: Сиз 10 минг сўм садақа қилсангиз, агар шу Қадр кечасига тўғри келиб қолса: 10000х30х1000 ой= 300.000.000 бўлади. Рамазон шарофати ила 70 карра зиёда бўлишини ҳисобга олсак: 300.000.000 х 70= 21.000.000.000 сўм / 10500 = 2.000.000 $ бўлади камида. Шундай экан, фурсат ғанимат. Вақтни бой бермайлик. Бу жуда катта имконият. Закот, фитр ва фидя учун: HUMO: 9860080118157512 Asilbek Tursunbaev VISA: 4073420018917561 URBUGUL USKENOVA АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 мар. 2025, 11:59