ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Открыть в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 112 320 подписчиков, занимая 248 место в категории Религия и духовность и 408 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 112 320 подписчиков.

Согласно последним данным от 27 ноября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -2 062, а за последние 24 часа — -211, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 27.22%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 18.05% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 30 249 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 20 056 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 35.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 29 ноября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

112 194
Подписчики
-21124 часа
+1807 дней
-2 06230 дней
Архив постов
🤍#Ажойиб сиз қайси телефон маделини ишлатасиз сизнинг телефон маделизнгиз қайси😍------------------------------------------------------------- 📲Сиз хозир қайси мобил телефондан фойдаланябсиз ўз телефон маделинигиз устига босиб кўрингчи нима бор экан бу жуда қизиқ билиб олинг🤞👇
19 авг. 2024, 06:59
20 авг. 2024, ~07:06

​​Ёши улуғ танишларимдан бири отаси ҳақида эслаб шундай дейди: “Отам раҳматли жуда тақводор, Аллоҳдан қўрқадиган, биз фарзандларига яхши тарбия берган, ҳақиқий комил инсон эдилар. Баъзан улар Аллоҳга илтижо қилиб “Эй, Парвардигорим, негадир менинг болаларимга ташвиш, муаммоларни юбормаяпсан. Фарзандларимни синовларинг билан йўқламаяпсан. Наҳотки, бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўйган бўлсанг?” дердилар. Биз “Отажон, нега бунақа дейсиз? Ахир фаровон, тўкис, муаммосиз яшаш яхши-ку!” дея хафа бўлсак, отам “Болам, одам боласи қийинчиликлар, ташвишлар билан тобланади, Аллоҳга яқин бўлади. Ҳамма иши жойида, беғам яшаётганларнинг охири оғир синов бўлади. Мен сизларга охири оғир синовни эмас, охири хайрли, роҳат-фароғат бўлган тақдир истайман” дердилар”... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 авг. 2024, 06:16

Сиз ўзингиз ҳақида билиб олишингиз мумкин🌹 🅰🅱🅾 Сиз исмингизни бош Ҳарфини танланг. Сўнгра ҳарактерингиз Қандай эканлигини аниқ билиб олинг! (синалган 💯%) СИЗ ҲАМ СИНАБ КЎРИНГ 🙂ИСМИНГИЗНИ БИРИНЧИ ХАРФИГА ИНСОН ХАРАКТЕРИ ва СИРЛАРИ...👇
19 авг. 2024, 06:06
20 авг. 2024, ~05:52

​​Биз ДАНГАСА ҳамда ЭРИНЧОҚ оналармиз ва афсуски биз кўпчиликмиз... ▪️   Фарзандларимизнинг  кийимларини дазмоллаймиз, дастурхонни ўзимиз йиғиштирамиз, фарзандларимизга пироглар пишириб берамиз, мактабга кетаётганида сумкасини тайёрлаймиз, рўмолчаларини дазмоллаб тахлаб чўнтагига солиб қўямиз, ўйинчоқларини йиғиб тартиблаб қўямиз, болаларимизнинг хонасини саранжомлаймиз. Чунки биз дангаса, қизғанчиқ ва бетоқат оналармиз – биз фарзандларимизга юмушларни ўргатиш ўрнига ўзимиз тезгина қилиб қўя қоламиз. Уларга ўзлари дазмол қилишлари учун замин яратмаймиз, кийимларини куйдириб қўйишидан қизғанамиз. Нега саккиз ёшли ўғлимиз ёки қизимиз мазали пирог пишира олмайди? Чунки биз буни фарзандимизга ўргатишга дангасалик ва бетоқатлик қиламиз. ▪️   Нега беш ёшли ўғлимиз ўз пайпоқларини ювиб қўя олмайди? Чунки биз унинг маромига етмаган ишидан қаноатлана олмаймиз. ▪️   Нега ўн ёшли фарзандимиз бузилган электр асбобларини тузата олмаслиги керак? Нима учун биз уни ўзимиз тузатиб қўя қоламиз? Чунки биз буни фарзандимизга ўргатишга, хавфсизлик қоидаларидан дарс бериб ўтиришга эринамиз. ▪️  Нега етти ёшли қизимиз меҳмон учун ажойиб дастурхон тузатолмайди? Чунки биз унга ишонч билдирмаймиз, биз унинг бетартиб қилинган ишларини қайтадан тўғрилаб чиқишга бетоқатлик ва дангасалик қиламиз. Ундан кўра ўзимиз бажариб қўя қоламиз ва биз бу ҳамма айбларимизни «меҳрибонлик» ва «ғамхўр она» ниқоби билан чиройли қилиб безатиб қўйишни ҳам жуда яхши уддалаймиз. ▪️   Ҳамма ишни биз оналар ўзимиз бажарамиз ва фарзандимизнинг онгида ҳамма ишни оналар бажаради деган тушунчани мустаҳкам қилиб шакллантирамиз. Фарзандларимиз катта бўлишгач эса, уларнинг ўз хоналарини тартиблаб қўймасликларидан, юмушларимиз ҳақида қайғурмасликларидан ўзимизга ўксиниб ҳам қўямиз. ◼️  Биз меҳрибон, жонкуяр, ғамхўр онамиз ва 15 ёшида ҳам онасининг этагидан тутиб юрадиган, 20 ёшида ҳам мустақил бўла олмаган, 25 ёшида ҳам айтарли ҳеч нимага эриша олмаган фарзандларни ўстирамиз... Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 авг. 2024, 04:08

​​​​Биз ДАНГАСА ҳамда ЭРИНЧОҚ оналармиз ва афсуски биз кўпчиликмиз... ▪️   Фарзандларимизнинг  кийимларини дазмоллаймиз, дастурхонни ўзимиз йиғиштирамиз, фарзандларимизга пироглар пишириб берамиз, мактабга кетаётганида сумкасини тайёрлаймиз, рўмолчаларини дазмоллаб тахлаб чўнтагига солиб қўямиз, ўйинчоқларини йиғиб тартиблаб қўямиз, болаларимизнинг хонасини саранжомлаймиз. Чунки биз дангаса, қизғанчиқ ва бетоқат оналармиз – биз фарзандларимизга юмушларни ўргатиш ўрнига ўзимиз тезгина қилиб қўя қоламиз. Уларга ўзлари дазмол қилишлари учун замин яратмаймиз, кийимларини куйдириб қўйишидан қизғанамиз. Нега саккиз ёшли ўғлимиз ёки қизимиз мазали пирог пишира олмайди? Чунки биз буни фарзандимизга ўргатишга дангасалик ва бетоқатлик қиламиз. ▪️   Нега беш ёшли ўғлимиз ўз пайпоқларини ювиб қўя олмайди? Чунки биз унинг маромига етмаган ишидан қаноатлана олмаймиз. ▪️   Нега ўн ёшли фарзандимиз бузилган электр асбобларини тузата олмаслиги керак? Нима учун биз уни ўзимиз тузатиб қўя қоламиз? Чунки биз буни фарзандимизга ўргатишга, хавфсизлик қоидаларидан дарс бериб ўтиришга эринамиз. ▪️  Нега етти ёшли қизимиз меҳмон учун ажойиб дастурхон тузатолмайди? Чунки биз унга ишонч билдирмаймиз, биз унинг бетартиб қилинган ишларини қайтадан тўғрилаб чиқишга бетоқатлик ва дангасалик қиламиз. Ундан кўра ўзимиз бажариб қўя қоламиз ва биз бу ҳамма айбларимизни «меҳрибонлик» ва «ғамхўр она» ниқоби билан чиройли қилиб безатиб қўйишни ҳам жуда яхши уддалаймиз. ▪️   Ҳамма ишни биз оналар ўзимиз бажарамиз ва фарзандимизнинг онгида ҳамма ишни оналар бажаради деган тушунчани мустаҳкам қилиб шакллантирамиз. Фарзандларимиз катта бўлишгач эса, уларнинг ўз хоналарини тартиблаб қўймасликларидан, юмушларимиз ҳақида қайғурмасликларидан ўзимизга ўксиниб ҳам қўямиз. ◼️  Биз меҳрибон, жонкуяр, ғамхўр онамиз ва 15 ёшида ҳам онасининг этагидан тутиб юрадиган, 20 ёшида ҳам мустақил бўла олмаган, 25 ёшида ҳам айтарли ҳеч нимага эриша олмаган фарзандларни ўстирамиз... Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 авг. 2024, 04:04
19 авг. 2024, ~04:08

​​​​ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ Токиода, дeнгиздан оқиб кeлиб дeнгизга қуйилувчи бир дарё бор. Бу дарё шаҳар марказидан оқиб ўтгани учун, дарёнинг икки қирғоқи одамлар сайр қиладиган ва болалар ўйнайдиган сўлим гўша қилиб қўйилган. Мен ҳам ўша болалар майдончасидаги “скамeйка”га бориб ўтирдим. Шу пайт ўйнаб юрган 2-3 ёш япон болача югураман дeб йиқилди ва ёрдам кутгандай атрофга аланглаб йиғлашга тушди. Бундай холларда биз болажонлигимиздан хатто бeгона болага ҳам ёрдамга ошиқамиз. (Балки бу бизнинг хатойимиздир) Нарироқда икки уч аёл эса болани кўриб пинагини ҳам бузмади. Холубки, уларнинг бири боланинг онаси эди.     Мен югуриб бориб болакайни турғизиб қўйдим, кийимидаги чангларини қоқиб, овутдим. Шу пайт болани онаси ёнимга кeлиб, раҳмат айтиш ўрнига мени урушиб кeтди. Нима дeйишимни билмай лол қолдим. Қаердан ҳам, шу ишни қилдим , айбсиз айбдор бўлдимми деб ўйлаб, жахл билан – Мен нима қилдим, ёрдам қилдим халос... дея олдим – Сизни бу қилган ишингиз менинг фарзандимни кeлажаги учун, тарбияси учун ёмон таъсир қилади. Ҳозир болам йиқилиб, кимдир турғизиб қўйишини кутиб йиғлаб ўтирибди, мен ёки бошқа одам турғазса, у шунга ўрганиб қолади. Келажакда ҳам бирор қийинчик бошига тушса, қоқилса, кимнидир ёрдамини кутиб яшайдиган бўлиб қолади. Ўзининг қўлидан ҳeч нарса кeлмайдиган бўлиб қолади. Сиз кeлажакда ҳам мени фарзандимни турғизиб қўяман, қийинчиликка тушса ёрдам бeраман дeсангиз, бўйнингизга олсангиз, бeмалол ёрдам қилавeринг. Қила олмайсиз-а?  Мури (имконсиз) бу нарса. Қаттиқ гапларим учун узр сўрайман. Ҳайр. – Фарзандингиз буюк инсон бўлсин. Минг бор узр... 💥 Анчадан бeри ўйлайман бу воқeани... Кўпчилик японлар нима учун ёрдам сўрамаслигининг сабабини энди тушунгандекман. Кўп япон ёшлари қийинчиликда ухламасдан, ишлаб ўқиётганларини кўриб ҳайрон қоласиз. Улар қайсидир акаси, таниш-билишни ишга солиб иш битирмайдилар. Баҳодир Искандаров P.S : Халқимиз жуда болажон, меҳрибон. Бу таҳсинга лойиқ, албатта. Лекин, болаларимиз бироз мустақил бўлишига қўйиб берсак, келажакда ўз оиласи, касбини мустақил бошқара оладиган инсонлар бўлиб етишармиди... #Мулоҳаза_учун 📹 Видеони охиригача кўринг, кўраётган оналарга сабр тилаймиз))) 📚 Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
19 авг. 2024, 02:02

Мухбир: --Катта бўлганингда ким бўлмоқчисан? Қизча: ----Бахтли инсон бўлмоқчиман. Мухбир: ----Сен саволимни тушунмадинг. Қизча: --- Йўқ Сиз жавобимни тушунмадингиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 авг. 2024, 01:33

–СИЗ  ТАБАССУМ  БУЮРТМА          ҚИЛГАНМИДИНГИЗ?! – Биз сизларга энг беғубор табассумни тақдим қилдик! Қабул қилинг! Қаранг, у сизнинг ҳам чеҳрангизга юқди. ТАБАССУМ  ҚИЛГАНЛАРГА    КУН  ХАЙРЛИ  БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 авг. 2024, 23:32

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор    ва хуш хабарларга бой бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 авг. 2024, 21:31

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Барчамизга янги хафтанинг илк тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчасига Аллоҳ етиштирсин! Биласизми, қадрдон... Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга яхши кайфият улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг! Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 авг. 2024, 20:07

Мехр эътибор берганга Аллоҳнинг вадаси бор... 🎙Мухамадали Эшонқулов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 авг. 2024, 07:44

- Онаси, сенга нима совға қилай тўйимизни ўн йиллигига? - Сўраманг, барибир топиб беролмайсиз... - Ие, бирор марта айтганингни олиб бермадимми? Айт, дарров муҳайё қиламан. - Истаган нарсамними?? Алдамайсизми? - Биласанку, йигит битта гапиради ва сўзида туради! - Яхши... Ўзингиздан кўринг... - Нима экан, жуда қизиқтирдингку? - Вақт совға қилинг. Бошқа ҳеч нима керакмас. - Нима деганинг бу? Қанақа вақт?... - Ҳар куни кечки пайт мана шу қўлиздаги телефонни кавлаб ўтиришга кетган вақтиздан бир соатгинасини... Оилангиз учун... Оддийгина эътибор... Болларизга... Менга... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 авг. 2024, 07:08

#БИЛИНГ • Агар яқин кишингиз оддий ва маъносиз нарсаларга ҳам кулса демак у чуқур ёлғизлик туйғуси ичида; • Агар у киши кўп у
#БИЛИНГ • Агар яқин кишингиз оддий ва маъносиз нарсаларга ҳам кулса демак у чуқур ёлғизлик туйғуси ичида; • Агар у киши кўп ухлаётган бўлса демак у тушкунликда; • Агар у киши қисқа ва тез жавоб берса, демак у ниманидир беркитяпти; • Агар у киши йиғлай олмаса, демак у кучсиз ва ожиздир; • Агар у киши ноодатий харакатлар қилаётган бўлса демак унинг асаби таранглашган; • Агар у киши арзимас сабаб билан ҳам йиғлайверса, демак унинг қалби пок ва ўта юмшоқ; • Агар у киши бўлмағур ва арзимас нарсаларга ҳам жаҳл қилаверса демак унинг муҳаббатингизга эҳтиёжи бор. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
18 авг. 2024, 06:43

Агар Онанг дуо қилмаса. Ёниб қуёш, порламас ойинг, Шовқин солиб оқмасди сойинг, Тўрда эмас, пойгакда жойинг, Агар Онанг дуо қ
Агар Онанг дуо қилмаса. Ёниб қуёш, порламас ойинг, Шовқин солиб оқмасди сойинг, Тўрда эмас, пойгакда жойинг, Агар Онанг дуо қилмаса. Қўлларингдан омад тутмасди, Қадамингда қувонч кутмасди, Пешонангга бахтлар битмасди, Агар Онанг дуо қилмаса. Бароридан келиб ҳар ишинг, Баҳор каби гуллаб куз, қишинг, Ўша сенинг энг азиз кишинг Агар Онанг дуо қилмаса. Ёмонликлар бўлмасмиди фош, Кўзларингда тинмасмиди ёш, Зулмларга беролмасдинг дош, Агар Онанг дуо қилмаса. Маконинг боғ бўлармиди ё, Юлдузларга қўл етиб гўё, Кимга вафо қилар бу Дунё, Агар Онанг дуо қилмаса. Камтар бўлу, кибрдан кеч воз, Савоб ишни қанча қилсанг оз, Умри кунинг ўтармиди соз, Агар Онанг дуо қилмаса! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 авг. 2024, 06:08

#Диққат ⚡️ФАРҒОНАЛИКЛАР БОРМИ 🗣 Фарғоналик ака-ука, опа сингилларимиз учун бир ҳафта олдин 👉 @FARGONALILAR телеграм канали
#Диққат ⚡️ФАРҒОНАЛИКЛАР БОРМИ 🗣 Фарғоналик ака-ука, опа сингилларимиз учун бир ҳафта олдин 👉 @FARGONALILAR телеграм канали ишга туширилди. Сиз ҳам Фарғоналик бўлсангиз дарров обуна бўп қўёринг. Билиб бўмайтта кейин топомай қолишиз мумкин 😄 Қўқонликлар учун 👉 @QOQON
18 авг. 2024, 05:59
19 авг. 2024, ~06:08

Яхши инсон ҳеч қачон бировга озор бермайди ва бировга ёмонлик тиламайди. Одамлардан "фаришта"ликни кутманг, унутманг банда фаришта бўла олмайди. Ҳар яхшини бир ёмон томони ва ҳар ёмонни бир яхши томони бор. Назарингиз ҳар инсоннинг яхши томонини кўрсин, имкон топсангиз ёмон томонига ямоқ бўлинг, яширинг... Озор бериш ўзингизга бахтсизлик келтиради, шундай экан, қўлингиздан келса яхшилик қилинг, қўлингиздан келмаса ёмонлик тиламанг, ёмонламанг ҳам... Чунки, олдинда ҳар бирининг тўлови бор... бу қайтар дунё... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 авг. 2024, 05:04

ҲИКМАТЛАР ҲАЗИНАСИ 📖 Кўзларингизни самога қаратсангиз - уларда осмон акс этади, ботқоққа қаратсангиз - ботқоқ акс этади. Кўзимизни қайерга қаратишимиз эса бизнинг иродамиз ва хохишимизга боғлиқ. (Конфуций)  📖 Оламдаги энг бой одам – ўз қувончи учун энг кам маблағ сарфлайдиган одамдир (Генри Давид)  📖 Яхшилик шундай неъматки - уни хатто кўзи ожизлар кўра оладилар, қулоғи оғирлар эшита оладилар. (МаркТвен)  📖 Хар бир одамга хурмат ва яхшилик билан боқинг - улар шунга лойиқликлари учунгина эмас, сиз ўзингиз ИНСОН бўлганлигингиз учун (Конфуций) 📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
18 авг. 2024, 04:00

​​ОИЛА - СИНОВХОНА Она қариб қайнона бўлгач, нима ютади-ю, нималарни ютқазади? Ютгани мисқолча, ютқазгани бисёрдир. Келинг, унинг ютқизишларини эринмай санаб берайин: Қайнона келинли бўгунча умрини сарфлади, ҳуснини сарфлади. Игна кириб, игна чиқди – тер тўкди. Яхши емади, яхши киймади, тўйга тайёрланди. Чиройли уйларни келинга бўшатиб, ўзи минг розилик билан пойгакдаги эски уйга сурилди. Авваллари ўз уйи ўлан тўшаги эди, овозини хоҳлаган пардага қўйиб гапирарди. Энди эса орага истиҳола тушди, сўзни секингина, у ёқ-бу ёққа қараб айтадиган бўлди. Олдин бирор кун гўштсиз овқат қилса ҳам бўлаверар эди, энди уят бўлади. Орада бегона бор, қозон сифатли қайнаши керак. Келин йўғида ёзилиб ҳасратлар айтилар, ёзилиб режалар тузиларди. Энди эса тилини ютиб ўтириши керак. Сири ёйилиб кетиши, айби очилиб қолиши мумкин. Авваллари уйида подшодек ёйилиб яшарди, истаган ерида ястаниб ётаверар эди. Энди эса “Келиннинг олдида афт-бошим айб қилмагудайми, устимдаги кўйлак жуда эскирмаганми, шу рўмолни ўрасам бўлаверармикин?” деган андиша етмагандай, “Ётишим хунук кўринмаяптими?” деб чўзилгани пана жой қидирадиган бўлган. “Болаларим катта бўлди, энди тоғора бозор, касал бозордан қутулдим” деганида келини туғиб, онага айлангани-чи? Ўзиникиларда бақувват эди, энди бели бешга бўлинганда набира боқишларига нима дейсиз? Ундан ҳам баттари жонидан бўлган ўғлининг унга айтадиган гаплари тугаб бораётгани ва ҳоказо... Айтинг, қайнона шу туришида яйраб кўриняптими? Яна ҳамма гина қайнонаданми? Мана, ҳозир сизнинг гўшакдаги сўзларингизни эслаяпман: “Ахир, опажон, ёшлар ҳам яйрашсин, қайноналар уларнинг яхши яшашига ҳалақит бермасин-да”,-дедингиз. Болажоним, айтинг-чи, ким кўпроқ яшаш имтиёзига эга: қайноналарми ёки ёшлар? Ахир қайнона бу дунёдан чиқиб кетишга ҳозирданоқ тайёрланаётган одам-ку! Кетиб бораётган, ўтиб бораётган одамга иддао қиласизми? Жами уйланган фарзандларга мурожаат қилмоқчиман: ўғлонлар, қайнона аталган аёл умр бўйи йиққани, ясагани, яратгани, топган савобу луоларини сизга атаб, қолдириб кетяпти. Юрагим увушиб айтамнки, ҳатто у бир кишилик ўрнини ҳам сизга бўшатиб кетишга тараддуланяпти! У сизни деб ўпирилди, сизни деб қуриди. Кимнинг ўлгиси келади бу дунёда?! Унинг ҳам ҳеч ўлгиси йўқ аслида! Аммо “Қувватим кетиб, ёрдамим тугаганда, боламнинг харажатлари кўпайганда топганини еб ётавераманми?” деб ҳам кетишга чоғланиб қоларкан у. Унга яхшилаб қаранг. Озгина иш қилса, ҳансираб қоляпти, кетиб бораётганининг ишораси шу. Пешонасидаги ажинлар ажин эмас, уни етаклаб кетаётган йўллардир! Унинг кам гапириб, кам еганидан хавотир олинг. Бу унинг бу дунёлик сўзларни айтиб бўлдим, ейдиганимни еб бўлдим деб, ҳаёт дастурхонидан қўл артиб туришларидир. Кўришганда ҳам, хайрлашганда ҳам йиғлайдиган бўлиб қолди, бу видоларининг бошланишидир! Ўтиб кетган отасини гапиравериши, онасини соғинаверишидан ҳушёр бўлинг! Уларнинг ёнига талпиняпти у! Қайсики қайнона қовоғи солиқдир, билаверинг, ўғли унга эътиборсиз, келини эса бефарқдир! “Она, қанисиз?” деб туринг! “Она, сиз менинг тоғимсиз” деб туринг, музлари эримаса, мен кафил! Қайсики, қайнона ўғлини ошкора қизғанса, билингки, ўғил хотинпараст, келинида эса келинлик иффат-илми йўқ! Аслида бизнинг миллат бу борада ғоят билимдон бўлган, эшитинг, ўғлоним! Аёлингизнинг ҳам қулоғига қўрғошиндек қуйиб қўйинг! Оналарнинг умрини узайтириш, розиликлари ичра яшаш учун аждодларимиз қуйидаги қадриятларга амал қилганлар: Келин-куёв ота-оналари олдида бир-бирининг исмини атаб чақиришмаган (бу қизғанишлар кучайишининг олдини олади). Куёв ҳеч қачон оила аъзолари даврасида келинчакка гап қотмаган (бу “мана, мен аёлимга алоҳида эътибор бераётганим йўқ”, қўполроқ айтганда, “Унинг учун ўлиб турганим йўқ” деган ишорани берган). Келин ҳам шу пардада турган. Бу, ҳар ҳолда, оналарнинг руҳииятига хотиржамлик берган. Турсуной Содиқова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 авг. 2024, 03:08

​​Бу тақдирми ёки тантиқликнинг тўловими?! (Бўлган воқеа) Уларнинг ҳар иккиси ҳам бадавлат , обрўли, мансабдор оилада улғайди. Узоқроқ қариндош ҳам эдилар. Оталари маъқул кўриб унаштирилдилар. Йигит биринчи учрашувдаёқ бу гўзал қизнинг сал эркароқ эканлигини сезган бўлсада, отасининг юзидан ўтолмади. Қиз эса оғир-вазмин , қарашлари ақлли йигитнинг секин оҳангда гапиришига маҳлиё бўлиб қолди. Турмуш қурдилар. Фарзандли бўлдилар. Гўзал, манман, мақтанчоқ келинга омад кулиб бир йилдаёқ алоҳида бўлиб чиқдилар. Турмуш ўртоғи ота-онасига қаттиқ муҳаббатли эканлигини, уларнинг олдига тез-тез бориб келаётганини кўрган келинчак , негадир эрини қайнона -қайнотасидан ҳам қизғона бошлади. Ўзи табиатан худбинроқ бўлгани учун яқинларини у қадар соғинмас эди. Бир куни қовурма чучвара егиси келиб, пиширди. Қизариб пишган чучвараларни тоғорага солаётганда эри ҳам кириб келди. – Шундан бир ҳовучгина беринг, ойимга олиб борай? - ялинчоқ оҳангда сўради йигит. – Бунча ойимлайверасиз? Онангиз рўзғоримиз бўлак бўлганида иккита пиёла бердими? Ҳаммасини менинг онам қилиб берди, қўлимдаги човлигача!.. Унинг чакаги ўчай демасди... Бахтиёр индамади. Дилдор «бопладим», деб ўйлади ўзича... Бир пайт қараса эри кийиниб, қўлига ишга борадиган портфелини кўтариб олибди. – Уй сиз ва қизимга. Мен онамни ҳақорат қиладиган аёл билан яшолмайман. У эшикни одатдагидек секин ёпиб чиқиб кетди... Кетди... Аввалига Дилдор унга овозини ҳам кўтариб гапирмаган эрини негадир ялиниб келади деб ўйлади. Ёзувчи отаси унга доим “Тинч оққан дарёнинг туби ғалвали бўлади”, дер эди. “Рост экан, Бахтиёр акам жим юрганлари билан юрак-юракдан норози бўлган эканлар-да,» - деб ўйлай бошлади у. Катталар аралашди, лекин уларни ҳеч ким яраштира олмади. – Эринг уйланибди, фалон лавозимга кўтарилибди, - деди аммаси. Дилдорнинг кўзидан дувиллаб ёш оқди... Унга собиқ турмуш ўртоғининг мансаби ҳам, лавозими ҳам қизиқ эмас эди... Унга доим нигоҳларида муҳаббат ҳадя этиб турувчи Бахтиёрнинг ўзи керак эди... У келин бўлиб тушган оиласига меҳр қўйиши, барчани бирдек яхши кўриши лозимлигини жуда кеч тушунди, холос... 📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
18 авг. 2024, 02:04

БАХТГА ТЎЛИБ КЕЛАМАН... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 авг. 2024, 01:22