ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Открыть в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 111 309 подписчиков, занимая 292 место в категории Религия и духовность и 472 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 111 309 подписчиков.

Согласно последним данным от 26 ноября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -2 103, а за последние 24 часа — -417, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 27.76%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 17.86% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 30 906 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 19 885 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 36.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 27 ноября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

111 272
Подписчики
-41724 часа
+1657 дней
-2 10330 дней
Архив постов
Аёллар хаммаси деярли бир ҳил, фақат хаёсининг кўп-озлигига қараб фарқ қилади... Шу фикрни ўқиб, мушоҳада қиляпман: – Лайли з
Аёллар хаммаси деярли бир ҳил, фақат хаёсининг кўп-озлигига қараб фарқ қилади... Шу фикрни ўқиб, мушоҳада қиляпман: – Лайли зотидан эрсамда, Дилда Мажнунча ҳаво!, Тоғу тош кезгум келур, Лек йўлим тўсгай Ҳаё! – Ҳаё сизни кўп ёмон ишлардан тўссин деймиз... Азизларим, Ҳаё борасида ўз жавоҳирларини қаърига яширган денгиздай бўлинг, покликда уммон, Сизга осон етишмоқ истаганларга Осмондай қўл етмас, баланд бўлинг! Шундай бўлингки, Сизга боққанда кир кўзлар ҳам тозарсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 мар. 2025, 00:34

. АЛЛОҲ БЕРСИН БАХТИНИ, РЎЗА ТУТГАН ҚИЗЛАРНИ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 мар. 2025, 23:35

. МЕН СИЗГА БАХТ ТИЛАДИМ! 🥀 Бугун 20 - март "Халқаро бахт тилаш куни" Шу муносабат билан ҳар бирингизга чексиз бахт тилайман бахтлиларим 🥰 Ушбу кун баҳона Сиз ҳам барча яқинларингизга бахт улашинг, меҳр улашинг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 мар. 2025, 23:09

Ризқи тугаган келинчак... Қадим замонларда Худо Азроил алайҳиссаломга бориб бир қизнинг жонини олиб келасан деб буйруқ берибд
Ризқи тугаган келинчак... Қадим замонларда Худо Азроил алайҳиссаломга бориб бир қизнинг жонини олиб келасан деб буйруқ берибди.Азроил борса у қиз келинчак экан. Янги туғилган боласи бор экан.Келин боласини эмизиб,бешикда тебратиб ўтирган экан.Буни кўрган азроил келинга рахми келиб жонини олмабди.Келинчакни ёнида бир ёши 80 дан ошган кампир ўтирган экан.Азроил худони олдига бориб: "Мен жонини олмоқчи бўлган қиз келин бўлибди, ёш боласи бор экан. Хали чилласи ҳам чиқмаган.Уларни ёнида бир кампир бор.Ёши 80 дан ошган. Ўшани жонини олиб келай" - дебди. Шунда Худо Азроилга..😥 Давоми..👇
19 мар. 2025, 22:59
20 мар. 2025, ~23:08

Дуои саломлари ила Рамазон тонгига  файз  бахш  этган қадрдоним,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Рамазоннинг 20–куни муборак бўлсин. Тутган рўза ва ибодатингизни Аллоҳ қабул қилсин. Барча рўза ахлини Райён жаннатида жамласин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 мар. 2025, 21:25

+9
🎙 176-қисм Абу Сўфён ва шериклари қўлга тушдилар. .
19 мар. 2025, 20:20

Иймонингиз қуёш каби ёрқин, савобларингиз ёмғир каби баракотли бўлсин. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло тутган рўзаларимиз ва ибодатларимизни қабул қилиб, дуоларимизни ижобат айласин! Рўза тутганлар ҳаққига фаришталар истиғфор айтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 мар. 2025, 20:11

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. РАМАЗОННИНГ 20-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! ✨Рамазоннинг иккинчи ўн кунлиги – мағфират даҳаси ҳам тугаб бормоқда ✨Барча гуноҳларимизни Аллоҳ мағфират қилсин! ✨Аллоҳ барча рўза ва ибодатларимизни қабул қилиб, икки дунёмизни саодатли қилсин! ✨ Аллоҳнинг саломи ✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари ✨ Қуръоннинг нури ✨ Рамазоннинг таровати сиз билан бирга бўлсин! Янги кунга бисмиллаҳ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 мар. 2025, 19:01

Уйқусидан кечиб сахарлик қилиш учун уйғонганларга жаннат бўлсин! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 мар. 2025, 18:46

Аллоҳим, Бизларга хайрли тун ҳадя қил! Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил. Барча ёмонликлард
Аллоҳим, Бизларга хайрли тун ҳадя қил! Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил. Барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Роббим, ўзимизга ўзимизни топшириб қўйма! Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил... Амийн! Рамазон тунларида дуоларни кўпайтирайлик , қадрдон... Аллоҳнинг панохидасиз... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 мар. 2025, 12:03

#Аудиокитоб ХАЛОЛ ЛУҚМА 🎙️Шамс Солиҳ 17 - қисм •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 мар. 2025, 11:35

ЭНДИ ГУНОҲДАН ТЎҲТАРСАН? Бир киши Иброҳим Адҳамнинг олдига келиб: Эй Абу Исҳоқ, нафсим ҳаддидан ошиб кетди, гуноҳ ишлар қилиб қўяпман, сизда нафсимни гуноҳ - маъсиятлардан тўхтатадиган бирор нима борми?-деди. Иброҳим: Агар мендан бешта хислатни қабул қилсанг ва уларни бажара олсанг, сенга бирорта ҳам гуноҳ зарар бера олмайди, - деди. У: -Айтинг, эй Абу Исҳоқ, - деди. Шунда Иброҳим: - Биринчиси: Агар Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ризқини емагин,-деди. У: Унда ризқни қайердан оламан, ахир Ер юзидаги барча нарса Унинг ризқидан-ку!-деди. Иброҳим: -Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У: -Йўқ. Иккинчисини айтинг,-деди. Иброҳим: - Агар Унга нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ерида истиқомат қилма,-деди. У: -Эй Иброҳим, буниси аввалгисидан ҳам қийинроқ-ку! Ахир Машриқу Мағриб ва булар орасидаги ҳамма жой Уники бўлса, унда мен қаерда яшайман?-деди. Иброҳим: -Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, Унинг ерида яшаб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У: - Йўқ. Учинчисини айтинг,-деди. Иброҳим: -Агар Унга нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, У кўрмайдиган жойни топиб, ўша ерда гуноҳ қилгин,-деди. У: - Эй Иброҳим, қандай қилиб бундай бўлиши мумкин... Ахир У Зот барча сирлардан хабардор, қалбдаги яширин нарсаларни ҳам билади-ку, Унга бирор нарса махфий эмас-ку!-деди. Иброҳим: -Эй биродар, ўйлаб кўр, Унинг берган ризқидан еб турган бўлсанг, Унинг ерида яшаб турган бўлсанг ва яна у сени кузатиб турган бўлса, Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У: - Йўқ. Тўртинчисини айтинг,-деди. Иброҳим: - Агар жонингни олиш учун ўлим фариштасини келса , сен унга: "Кейинга қолдириб тур, тавба қилиб олай",дегин,-деди. У: - Ўлим фариштаси менинг бу гапимни қабул қилмайди, -деди. Иброҳим: -Агар ўлимнинг кечикмасдан, тўсатдан келишини билсанг ва тавба қилиб олиш учун уни ортга суришга имконинг бўлмаса, қутулиб қолишни қандай умид қиласан?!-деди. У: -Бешинчисини ҳам айтинг,-деди. Иброҳим: - Агар қиёмат куни сени дўзаҳга олиб кетиш учун забониялар (яъни азобловчи фаришталар ) келишса, улар билан бормагин,-деди. У: -Улар бунга кўнмайдилар-ку!-деди. Шунда Иброҳим: -Ундай бўлса, қандай қилиб нажотдан умид қиласан?!-деди. У: -Эй Иброҳим, етарли бўлди, менга шу кифоя, энди Аллоҳга истиғфор айтаман ва тавба қиламан,-деди. "Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 мар. 2025, 11:07

ЭНДИ ГУНОҲДАН ТЎҲТАРСАН? Бир киши Иброҳим Адҳамнинг олдига келиб: Эй Абу Исҳоқ, нафсим ҳаддидан ошиб кетди, гуноҳ ишлар қилиб қўяпман, сизда нафсимни гуноҳ - маъсиятлардан тўхтатадиган бирор нима борми?-деди. Иброҳим: Агар мендан бешта хислатни қабул қилсанг ва уларни бажара олсанг, сенга бирорта ҳам гуноҳ зарар бера олмайди, - деди. У: -Айтинг, эй Абу Исҳоқ, - деди. Шунда Иброҳим: - Биринчиси: Агар Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ризқини емагин,-деди. У: Унда ризқни қайердан оламан, ахир Ер юзидаги барча нарса Унинг ризқидан-ку!-деди. Иброҳим: -Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У: -Йўқ. Иккинчисини айтинг,-деди. Иброҳим: - Агар Унга нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ерида истиқомат қилма,-деди. У: -Эй Иброҳим, буниси аввалгисидан ҳам қийинроқ-ку! Ахир Машриқу Мағриб ва булар орасидаги ҳамма жой Уники бўлса, унда мен қаерда яшайман?-деди. Иброҳим: -Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, Унинг ерида яшаб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У: - Йўқ. Учинчисини айтинг,-деди. Иброҳим: -Агар Унга нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, У кўрмайдиган жойни топиб, ўша ерда гуноҳ қилгин,-деди. У: - Эй Иброҳим, қандай қилиб бундай бўлиши мумкин... Ахир У Зот барча сирлардан хабардор, қалбдаги яширин нарсаларни ҳам билади-ку, Унга бирор нарса махфий эмас-ку!-деди. Иброҳим: -Эй биродар, ўйлаб кўр, Унинг берган ризқидан еб турган бўлсанг, Унинг ерида яшаб турган бўлсанг ва яна у сени кузатиб турган бўлса, Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У: - Йўқ. Тўртинчисини айтинг,-деди. Иброҳим: - Агар жонингни олиш учун ўлим фариштасини келса , сен унга: "Кейинга қолдириб тур, тавба қилиб олай",дегин,-деди. У: - Ўлим фариштаси менинг бу гапимни қабул қилмайди, -деди. Иброҳим: -Агар ўлимнинг кечикмасдан, тўсатдан келишини билсанг ва тавба қилиб олиш учун уни ортга суришга имконинг бўлмаса, қутулиб қолишни қандай умид қиласан?!-деди. У: -Бешинчисини ҳам айтинг,-деди. Иброҳим: - Агар қиёмат куни сени дўзаҳга олиб кетиш учун забониялар (яъни азобловчи фаришталар ) келишса, улар билан бормагин,-деди. У: -Улар бунга кўнмайдилар-ку!-деди. Шунда Иброҳим: -Ундай бўлса, қандай қилиб нажотдан умид қиласан?!-деди. У: -Эй Иброҳим, етарли бўлди, менга шу кифоя, энди Аллоҳга истиғфор айтаман ва тавба қиламан,-деди. "Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 мар. 2025, 10:35
19 мар. 2025, ~10:36

Рамазон ойида бу тўрт зикрни айтишни унутманг •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  тарқатинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 мар. 2025, 10:35

​✨ «Машааллоҳ», «Иншааллоҳ», «Субҳаналлоҳ»... Бу сўзларнинг маъносини биламизми? Келинг, уларнинг маъноси билан танишамиз. ✅ «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим» – ҳар бир яхши ишни шу сўзлар билан бошлаймиз. Маъноси: «Меҳрибон, раҳмли Аллоҳнинг исми билан». ✅ «Субҳаналлоҳ» – ажабланиш, ҳайрат ифодаси. Маъноси: «Аллоҳ ҳар қандай нуқсонлардан покдир». ✅ «Аллоҳу акбар» – Аллоҳ буюкдир. ✅ «Машааллоҳ» – завқланиш, қойил қолиш ифодаси. Бир яхши нарсани кўрганда кўзингиз тегмаслиги учун ҳам «Машааллоҳ», дейиш керак. Маъноси: «Аллоҳнинг иродаси», «Аллоҳнинг хоҳлагани». ✅ «Алҳамдулиллаҳ» – Аллоҳ таолонинг неъматларига шукрона айтганда, ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида гапирилганда, шунингдек, «Ишлар қалай?», «Соғлиғинг яхшими?» каби саволларга жавоб берилганда шукр келтириш. Маъноси: «Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!» Акса урганда ҳам «Алҳамдулиллаҳ», дейиш керак. Буни эшитган одам «Ярҳамукаллоҳ» (Аллоҳ сизга раҳм қилсин) деб жавоб қайтариши керак. Акса урган одам эса бунга жавобан: «Яҳдийкумуллоҳ» (Аллоҳ сизни ҳидоят қилсин), дейди. ✅ «Астағфируллоҳ» – «Аллоҳ мени кечирсин», «Аллоҳдан мағфират сўрайман». ✅ «Иншааллоҳ» – энди бўладиган, қилинмоқчи бўлган ишни Аллоҳ таолонинг иродасига боғлаш. Маъноси: «Аллоҳ хоҳласа» («Худо хоҳласа»). ✅ Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ – Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. ✅ Жазаакумуллоҳу хойрон – Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин. ✅ Ва ийякум – Сизга ҳам. ✅ Баарокаллоҳ – Аллоҳ сизга баракот берсин. ✅ Тақоббалаллоҳ – Аллоҳ қабул қилсин. ✅ Иннаа лиллааҳи ва инаа илайҳи рожиъуун – Барчамиз Аллоҳникимиз, барчамиз Унинг ҳузурига қайтамиз. ✅ Наъуузубиллааҳ – Аллоҳ асрасин. ✅ Таваккалту ъалаллоҳ – Аллоҳга таваккул. ✅ Рўза – бир нарсадан ўзини тийиш. Тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тийиш. ✅ Таровиҳ – роҳат-истироҳат деган маънони англатади. Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз. Мазкур намоз истироҳат ҳисобланади, ҳар тўрт ракъатни ўқиб бўлгандан кейин истироҳат олинади. ✅ Лайлатул Қадр – «Қадр кечаси». Бу муборак кеча «Қадр» деб аталишининг икки хил маъноси бор. Биринчиси «қадр», яъни қадри улуғ, иккинчиси «қадар», яъни бандаларнинг қадарини белгилашдир. Чунки Қадр кечаси қадри улуғ кечадир. Қадр кечаси бандаларнинг бир йиллик қадарлари – тақдирлари белгиланадиган кечадир. ✅ Фитр садақаси – Рамазондан фитрга (оғиз очиқлигига) чиқиш муносабати билан бериладиган садақа. ✅ Фидя – луғавий маъноси «фидо қилиш» бўлиб, шариат ҳукмига кўра, маълум бир нарсанинг ўрнига мол сарфлаш «фидя бериш» дейилади. ✅ Соллаллоҳу алайҳи васаллам – у зотга Аллоҳнинг салоту саломи бўлсин (анбиёларнинг, одатда Муҳаммад алайҳиссаломнинг исмлари келганда айтиладиган салавот) ✅ Алайҳиссалом – у зотга Аллоҳнинг саломи бўлсин (пайғамбарларга нисбатан айтилади) ✅ Розияллоҳу анҳу – Аллоҳ ундан рози бўлсин (саҳобаи киромларга нисбатан айтилади) ✅ Роҳматуллоҳи алайҳ – унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин (одатда оламдан ўтган улуғ зотларга нисбатан айтилади) ✅ Роҳимаҳуллоҳ – Аллоҳ унга раҳм қилсин (одатда оламдан ўтган улуғ зотларга нисбатан айтилади) ✅ Ҳафизаҳуллоҳ — Аллоҳ уни ҳифзу ҳимоясида сақласин (одатда мўътабар инсонларга ҳаётлигида айтилади)
19 мар. 2025, 09:59

​​​​ГУМОН  ҲАҚИДА  Агар  яхшилик  ўн  қисмдан  иборат  бўлса,  тўққизтаси  сукут  қилишдадир. Агар  яхшиликка  буришнинг  биронта  йўли  бўлса,  мўмин  биродаринг  ҳақида  фақат  яхши  гумон  қил... Умар ибн Хаттоб ✔️ Сизни ёқтирмайдиган кимсалардан қўрқманг (чунки, у кимсаларнинг зарари аниқ ва равшандир) аксинча, сизнинг муҳаббатингизни қозонишни даъво қиладиган кимсалардан эҳтиёт бўлинг! (Аслида, хиёнат шулардан содир бўлади. Бунга тарих гувохдир!) ✔️ Қалб мамлакати Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирон мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилиб ташлайди. Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳасислик, Ёмон гумон деган ифлос киборлари бор. Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Бас, қалбни зийнатлантириш учун кўп зикр қилинг». ✔️ Сизни бахтиёр этувчи кунлик енгил амаллар: Садақа, хайр-эҳсон, Беморни зиёрат этиш, Сизга ёмонлик қилган кишини кечириш, Икки хусуматчининг орасини ислоҳ қилиш, Яхши гумон ила ижобий бўлиш. Аллоҳим бизларга яхшилик эшикларини оч! Гумон қилишдан кўра сукут қил. Зеъро, гумон қилиб гапиришлик – сўзларнинг энг ёлғонидир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 мар. 2025, 07:08

Бу жуда қизиқ. Исмингиз бош харифини кўрингчи сизга #РАМАЗОН ойида нима чиқаркин. Билиш учун пастаги😍 Исмингиз бош харифини Босинг. А Б В Г Д Е Ё Ж З И Й К Л М Н О П Р С Т У Ф Х Ў Ғ Ч Ш Э 🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺 Исмингиз бошланғич харифини кўринг сизга нима беркитиб қўйлган экан билиб олинг.😇👇
19 мар. 2025, 06:58
21 мар. 2025, ~20:57

Имом Аҳмад Ҳотим ал Асаммдан (Аллоҳ таоло икковларини ҳам ғариқи раҳмат қилсин) сўради: - Одамлар гап-сўзидан омонда бўлишнин
Имом Аҳмад Ҳотим ал Асаммдан (Аллоҳ таоло икковларини ҳам ғариқи раҳмат қилсин) сўради: - Одамлар гап-сўзидан омонда бўлишнинг йўли қандай? - Уч нарса орқали: 1. Борингни сарфлайсан, улардан сўрамайсан. 2. Ҳақларини адо этасан, ҳаққингни талаб қилмайсан. 3. Озорларига сабр қиласан, озор бермайсан. - Бу жуда қийин, - деди имом Аҳмад. - Кошки шундан сўнг ҳам қутулсанг, - деди Ҳотим ал Асам. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 мар. 2025, 05:00

ИХЛОС АХЛИНИНГ ФАЛСАФАСИ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратнинг дадалари ҳақида ёзилган шеър Албатта эшитинг ✍🎙Мархабо Каримова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 мар. 2025, 00:03

Бир куни тобеъийнлардан бўлмиш Саид ибн Мусаййиб раҳматуллоҳи алайҳ одамлардан; – Сизлар саҳобаларни қандай тасаввур қиласиз? – деб сўрадилар. – Биз уларни доимо ибодатда, зикрда, тўғри, ҳалол амалларда юрган инсонлар деб тасаввур қиламиз, дейишди. Шунда Саид ибн Мусаййиб: – Сизларни улар ҳақида шундай тасаввурга эга бўлишингиз тўғри, аммо, сизлар саҳобаларни кўрганингизда, уларни “жинни“ деб ўйлаган бўлар эдингиз, дедилар. Эшитганлар бу гапдан ажабланиб қараб қолишди. У киши сўзда давом этдилар: – Бунга сабаб, саҳобалар кўчада қоплаб олтин тўкилиб ётган тақдирда ҳам заррача парволарига келмас эди. Ҳозирги одамларнинг назарида бу бепарволик жиннилик билан тенглаштирилади (инсонларни мол дунёга ўчлигини назарда тутдилар). Мабодо саҳобалар сизларни ҳолатингизни кўрганларида сиз ҳақингизда нима деб ўйлаган бўлар эдилар, биласизми? Одамлар; – Йўқ, билмаймиз, нима деб ўйлаган бўлар эдилар бизни кўрганларида? – деб сўрашди. Шунда Саид Мусаййиб шундай жавоб бердилар; – Улар сизларнинг ҳолатингизни кўрганларида «Ҳойнаҳой, булар мусулмон бўлмасалар керак» деб ўйлаган бўлар эдилар, деб жавоб бердилар. Ҳа, бу эса, бир минг уч юз йил илгариги ҳолат эди... Ҳозирда саҳобалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) бизларни кўрганларида, биз ҳақимизда қандай фикрда бўлар эдилар? Сиз нима деб ўйлайсиз? Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 мар. 2025, 23:35